Kapgir
960 subscribers
311 photos
98 videos
502 links
Каналда берилаётган постлар фақатгина муаллифнинг шахсий қарашларидир. Бир тийинлик салмоғи йўқ)

https://t.me/joinchat/AAAAAFKhZAJVVe2cwh2jHw
Download Telegram
​​Бурга эффекти

Мирзо Улуғбек туманининг Яланғоч даҳасида тураман. Ёнимизда «Локомотив» парки бор. Парк ва домлар орасидан пиёдалар ва автомобиллар учун йўл ўтган. Шу десангиз, карантин бошланган вақтида иккала йўл ҳам бетон бордюрлар билан ёпилган эди. Ўша атрофда яшайдиган аҳоли қатори мен ҳам тўсиқни айланиб, ям-яшил чимларни босиб ўтадиган бўлдим. Карантин тугагач, автомобиль йўлидаги бетон тўсиқ олиб ташланиб, ҳаракат тикланди, пиёдалар йўлагидаги эса қолди…

Уч кун олдин ишдан уйга қайтаётсам, пиёдалар йўлагига қўйилган бордюр ҳам олиб ташланибди. Жуда хурсанд бўлдим. Лекин барибир, очилган йўлдан эмас, ўтган 10 ой ичида ўрганиб қолган газонимни устини босиб ўтдим. Кеча ҳам, бугун ҳам шунақа бўлди, балки эртага ҳам такрорланар (ўрганишим 10 ой давом этмаса бўлди ҳали). Қизиқ жиҳати ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини биламан, негадир тўғри йўлдан эмас, ўрганган газонимдан юргим келаверади, беихтиёр.

Янги Ўзбекистонни қуришни бошлаганимизда 4 йилдан ошди. Ўртада ОАВ ва блогерларга анча эркинлик берилди, 2018 йилга келиб яна бироз сиқувлар бошланди. Ундан кейин яна енгиллик берилди, «Мен сизларга ишонаман, ортингларда мен турибман», дейилди. Лекин 25 йиллик бетон тўсиқ олиб ташланганига қарамай, ҳалиям ОАВни, интернетни «назоратим остига оламан», «телефон қилиб босим ўтказаман» дейдиган одамлар тугамади. Уларнинг кўникиши учун 25 йил талаб этилмаса бўлгани.

«Банкадаги бургалар» ҳақидаги тажрибани эшитганмисиз?

Олимлар банкага бургаларни тўплаб қопқоғини уч кунга ёпиб қўяди. Белгиланган муддат ўтгач, қопқоқ очилади, аммо бургалар қопқоқ оғзидан юқорига сакрай олмайди. Айтишларича, улар умрининг охирига қадар шундайлигича қолади. Ҳатто улар кўпайганидан кейин ҳам, уларнинг авлодлари катта бургаларнинг одатини такрорлайверади…

@Kapgir
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Президент фармонига асосан «Дарё» фотомухбири Мадина Нурман «Шуҳрат» медали билан мукофотланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади. Тақдирланганлар қаторидан «Дарё» фотомухбир Мадина Нурман ҳам ўрин олди.

Президент фармонига асосан Мадина Нурман «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

Мадина Нурманова 1993 йил Жиззах шаҳрида туғилган. У 2017 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. 2016 йилдан то шу кунга қадар «Дарё» интернет-нашрида фотомухбир сифатида ишлаб келмоқда.

Бундан аввал Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Президент фармонига асосан «Дарё» интернет-нашрининг бош муҳаррири ўринбосари Дилшод Шарипов ҳам «Шуҳрат» медали билан мукофотлангани ҳақида хабар берилганди.

@daryo_live
Айтай, ватан нима - байроқми, шеърми?
Деҳқон манглайидан оқизган терми?
Чизиқла тортилган бир парча ерми?

Ватан бу-
Ҳаловат онам бағрида
Ва икки ўғлимнинг келажагида.
Интернетда қизиқ хабарга дуч келдим. Тошкент вилоятида кадастр ходими 1000 доллар пора олмаган экан, раҳбарияти уни 10 миллион сўм ва сиҳатгоҳга икки кишилик йўлланма билан мукофотланибди. Мукофот нимага бериляпти бу ҳолатда? Умуман пора олмагани учунми ёки катта миқдордаги пулни олмаганигами (минг доллар-а!) ёки мелисага мурожаат қилгани учунми? Бу унинг фуқаролик буржи, ана боринг давлат хизматчиси сифатида вазифаси эмасми?

Бу янгилик орқали Кадастр агентлиги ўз тизимининг нақадар коррупцияга ботганини исботлаяптими шунда? «Мана биздаям, пора олмайдиган одамлар бор, кўриб қўйларинг!» дегандек.

Қисқаси агентликнинг бу ҳаракати менга ғалати туюлди. Келинглар, унда ўз вазифасини, бурчини бажарган барчани мукофотлайлик? Университетларда пул олмасдан имтиҳон олаётган домлалардан тортиб, пора олмайдиган ГАИларимизгача (айтганча, 2019 йилда Қашқадарёда 13 млн сўм пора олмаган ИИБ ходимига 10 млн сўм пул мукофоти берилган экан).

П.С. Нега сиҳатгоҳга йўлланма бериляпти? Соғ одам бунча пулни отказ қилмайдида-а?!😉

#ЕрниТўхтатингТушибҚоламан
Гагарин ва Рим Папаси

Ушбу қисқа ҳикояни таниқли физик Пётр Леонидович Капица айтиб берганди:
(Collapse)

Гагарин парвоздан кейин кўп вақтни ерда ўтказганидан сўнг Никита Сергеевич Хрушчев уни ўз ҳузурига чақириб, эшикни қулфлаб, пичирлаб гап бошлади:

- Юра мен сиздан узоқ вақтдан бери сўрамоқчи эдим. Менга чин дилдан, фақат чин дилдан жавоб беринг, у ерда Уни ёки Унинг фаришталарини кўрдингизми?

Гагарин Хрушчевнинг қулоғи олдига эгилиб, унга ҳам пичирлади:

- Кўрдим, Никита Сергеевич...

- Буни билгандим! Аччиқланиб пичирлади Хрушёв - Энди эса сендан илтимос қиламан, ҳатто буюраман ҳам, бу ҳақда ҳеч қачон ҳеч кимга айтма!

- Хўп бўлади, Никита Сергеевич! - деди Гагарин.
Бир неча йил ўтгач, Гагарин Европага саёҳат қилди, Ватиканга ташриф буюрди ва Папа томонидан қабул қилинди. Расмий қабул тугамасдан, Папа уларни ёлғиз қолдиришни илтимос қилди, офис эшигини қулфлаб, уни бир бурчакка олиб бориб, пичирлади:

- Менга чин дилдан жавоб беринг, ўғлим, фақат чин дилдан, сиз у ерда Уни ёки Унинг фаришталарини кўрдингизми?

Гагарин Хрушчевга ваъда берган нарсани эслади ва жавоб берди:

- Йўқ, кўрмадим, ҳазрати олийлари.

Папа аччиқланиб пичирлади: "Мен буни билар эдим!". - Фақат ўғлим, сиздан қаттиқ ўтиниб сўрайман, бу ҳақда ҳеч кимга айтманг.

P.S. Совет Иттифоқи анча диндор давлат бўлган. Тарихида биронта атеист одам раҳбар бўлмаган. Ҳаммаси қандайдир бир динга эътиқод қилишган...

(c) Facebook
"Интиҳо"га айланаётган "Ибтидо"

Уч кундан буён Дэн Брауннинг «Ибтидо»сини ўқияпман. Ўзбек тилида биринчи марта нашр этилгани учун сотувга чиқиши билан дарҳол буюртма қилгандим.

Дэн акамнинг бу сафарги романи негадир олдингилари каби эмасдек (ёки уларга жуда ўхшаб қолган).

Бунга қадар Дэн Брауннинг «Да Винчи сири», «Фаришталар ва иблислар», «Йўқолган тилсим», «Инферно» ва «Рақамли қалъа»ни ўқиганим учун улардаги сюжет чизиғи «Ибтидо»да ҳам такрорлангандек — сюжет марказида яна католиклар, динлар ва бир раҳнамога адашган содиқ қул.

Эдмонд Кирш ҳам Бертран Зобрист («Инферно») ва Энсей Тонкадо («Рақамли қалъа») каби дунёда тенгсиз олим ва кашфиётни қилиб, нарги дунёга равона бўлиши асар бошиданоқ маълум. Саиднинг ўлими эса Питер Соломон («Йўқолган тилсим») ва Жак Соньер («Да Винчи коди») каби барчасидан хабар топиб, ўлдирилишига ўхшайди.

Ҳозирча асарнинг 250 бетини ўқиб тугатдим ва у менда янгидек эмас, балки Италия, Капитолий, Ватикан кўчаларида хавфизлик хизматидан қочиб юрган Роберт Лэнгдонни эслатаяпти холос.

Тўхтатиб қўйиш йўқ, охиригача ўқиб, кейин яна бир пост қолдирарман.😎

Лекин китобни нашр этганларга катта раҳмат. Таржима енгил (худди асар каби) ўқилади, муқоваси ва дизайни чиройли чиққан. Китоб жавонини безайдиган даражада ишланган.👏🏽

@Kapgir
Бот чарчагани сабаб юқоридаги пост билан битта қилиб чиқаришни имкони бўлмади 🤦🏻‍♂️
Ваниҳоят, «Ибтидо»ни тугатдим. «Ёлғизликнинг юз йили»ни ҳам бунчалик узоқ ўқимаган эди 🤓

Аввалроқ ёзганимдек, асардаги воқеалар ривожи, сюжет жўн ва енгил ўқилади. «Да Винчи Сири» ёки «Йўқолган тилсим»дан кўра, ҳазм қилиш осон (менга шундай туюлди, ҳарқалай). Қадрдонимиз Роберт Ленгдон бу сафар ҳам дунёни ўзгартириб юбориши мумкин бўлган можаро марказида (ҳар доимгидек сулув қиз билан). Яна динлар, кодлар ва символлар…

Ден Браун бу асарида ҳам атеистик қарашларни биринчи планга олиб чиққан. Янги жиҳати унга бир жинслиларнинг ўзаро муносабатини ҳам қистириб кетган (!). Дастлаб «Ибтидо» муаллиф олдинги асарларидан энг қизиқ жойларни олиб, умулаштириб, янги бир асар ёзгандек таассурот уйғотди. Тан олиш керак, воқеалар ривожидаги кескин бурилишлар ва бутун ҳодисани бир суткага жойлаштириш Ден Брауннинг ютуғи — ўқувчини 659 бетли китобни тезроқ ўқишга шу орқали ушлаб туради деб ўйлайман.

Аммо «Ибтидо»да ўзим учун бир янгиликни топдим ва бу кўпчиликка манзур бўлса керак. Ўзининг Худога ишонмаслигини уқтириб келадиган Роберт Ленгдон аслида, ич-ичидан унга ишонишини тан олди. У бу ишни қай йўсинда амалга оширганини очиқлаб ўтирмайман, ўқувчининг ўзи ўқиб олар.🤪

Бироқ таъкидлашим керак бўлган бир нарса бор. Мен учун «Ибтидо»нинг кульминацион нуқтаси айнан шу жойи. Қолган барчаси қўшимча фактлар. Юқорида бекорга «Ёлғизликнинг юз йили»га қиёсламадим (ўзимча), чунки Маркеснинг ушбу романидаги бутун воқеалар ривожини биргина жумла — Мелкиадес қўлёзмаларидан таржима қилинган гап ўзгартириб юборади: «Авлоднинг биринчи вакилини дарахтга боғлаб қўйишади, авлоднинг сўнггисини чумолилар еб битиради»!

Алвидо, «Ибтидо»!

@Kapgir
Энг ёмон сериаллар

Мен учун энг ёмон сериал бу рейтинги баланд ва қизиқарли бўлсада, охири ҳали суратга олинмаган ва бир неча йилдан кейин тақдим этилиши мумкин бўлган ёки тушунарсиз якунга эга сериаллар (биринчисига иккинчисидан кўпроқ чидаб бўлмайди).

Ҳозиргина «Нозик хилқатлар» (“Хрупкие создания”) сериалининг 10-қисмини кўриб тугатдим ва «Энг ёмон сериаллар»им рўйхатига яна битта фильм қўшилди. Сериал балет (балериналар) ва ундаги машаққатлар, биринчилик учун инсоннинг қанчалик тубанликка бориши ҳақида ҳамда озгина детектив жойи ҳам бор. Умуман олган картина яхши ишланган, испанларни «Элита»сичалик эмасу, лекин кўришга арзийди. Аммо жин ургир кинокомпания бирданига суратга олиб, эфирга берса ўлармикан-а?!

Охирини кутаётган сериалларим:

«Миллиарды»;

«Озарк»;

«Патсаны»;

«Бумажный дом»;

«Рассказ служанки».

Яхшиям бу йил «Бесстыдники»нинг якуний 11-мавсуми тақдим этилди ва сериал якунланди, ҳеч бўлмаса шу бироз хотиржамлик беради.

Бошқа охири якунига етмаган сериалларни кўрмайман! 😼

@Kapgir
«Баҳорнинг 17 лаҳзаси»да менга ёққан бир саҳна бор — Штирлиц ҳамда радист аёлнинг суҳбати. Бу суҳбат разведкачи, жосус қанчалик профессионал бўлмасин у барибир инсон эканлигини ва ўзилигини йўқота олмаслигини билдириб туради. «Кимсан, қаерда ишлайсан, нималарга эришгансан?» фарқи йўқ, ўлим билан юзма-юз келганда аслингга қайтасан — ўша ўзинг туғилиб ўсган қишлоғинг, «жўқ-жўқлаб» чиққан она тилингга…

Қуйидаги ўша лавҳадан парча:
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар 9 майда шу бўлар такрор 😉

@Kapgir
Кун маълумоти 😉
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳайит намозида
Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеясига матбуот котиб тайинланибди. Биз бўлса шундай чиройли ассамблеямиз борлигини билмай юрган эканмиз 😊

@Kapgir
Чиройли матбуот котибларини кўп бўлгани барибир яхши. Ташкилоти ёмон, тушунарсиз ёки кераксиз бўлган тақдирда ҳам матбуот котибига қараб «Ҳеч бўлмаса, шу аёл (қиз) учун ташкилоти ёпилиб кетмасинда» дегинг келади.😉

Гўзал матбуот котиблар рўйхати яна биттага кўпайди — Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот котиби Гулшан Ботирова.

Фото: Facebook

@Kapgir
❗️❗️❗️
Яхши бир интервью кўриб қолдим. «Ўзбекфильм» раҳбари Фотиҳ Жалолов бошчилигидаги коллектив «Ўзбеккино» раҳбари устидан хат ёзгани учун бир неча ойдан буён буюртма олмаяпти экан. Табиий шу сабабли «Ўзбекфилм» ходимларига ойлик берилмаяпти

@Kapgir
Kapgir
❗️❗️❗️
Ушбу пост уни ёзишда хатоликка йўл қўйилгани сабаб ўчирилди. Обуначилардан узр сўрайман!
Гай Ричининг 2021 йилда узоқ кутилган «Гнев человечиский» деган киносини кўрдим. Макконахи ижросидаги «Жентельмены»дан кейин яна бирорта шедевр тақдим этилса керак деб ўйлагандим…

Фильм ҳеч қандай камситишларсиз Жейсон Стетхем ўйнаган деярли барча фильмлар каби оддий — ур-йиқит, отиб ташла, охирида тирик қол. Ўзи баъзи актёрлар бўладику, қайсидир роли учун машҳурликка эришади ва бутун умр ўша ролига тақлид қилиб яратилган бошқа ролларни ўйнаб юраверади. Жейсон Стетхем ҳам шулар қаторида. «Перевозчик» фильмидан кейинги деярли барча бош қаҳрамонларни ўйнаган роллари бир хил — хоҳ «Паркер»ни олинг, хоҳ «Форсаж» ёки «Механик»ни.

Ундан кўра, иккинчи планда ўйнаган роллари самимийроқ — масалан, «Итальянча ўғирлик» ва «Катта ўлжа» (Лиам Нисон ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Сўнгги йиллардаги барча фильмларини қолипи бир).

Қисқаси «Инсон ғазаби» фильми кутганимдек мени ўзига торта олмади. Сюжет оддий ва ортиқча бош қотирилмаган. Бир марта кўришга арзийди.

@Kapgir