KUNI BILAN...
533 subscribers
6.18K photos
13.4K videos
21 files
912 links
Янгиликлар, хабарлар, реклама ва эьлонларни куни билан етказувчи,
телеграм канал.

Реклама ва мурожатларингиз булса, админ билан боғланинг!

@Sanjar_admin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман

⚡️⚡️Ўзбекистонда чойхонага бораман деб вада бериб бормаганлик учун ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНДИ!

Бугун якшанба ошга келмаганларга жарима қўлланар экан.

Дўстларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, группаларга тарқатинг.

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#Тезкор #Расман
‼️ Ўзбекистонда давлат боғчалари учун ойлик тўлов миқдори ошади

Дастлаб 2024 йил 1 июндан нархлар ошади сўнг, 2025 йил 1 январдан бошлаб яна кўтарилади.


👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#Тезкор #Расман

⚡️Андижон вилояти энди туманларда ҳам тезлик 70 дан 60 га туширилмоқда.

Шопирларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, ушбу худудларда тезлик назоратга олинади, Радарлар ишлайди.Энди 70 эмас 60 да
юрамиз.

Хабарни тарқатиб, барча шопирларга огоҳлантириб қўйинглар.

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#Расман

⚡️Эрон президентининг ўлими тасдиқланди

🇮🇷 Эрон ҳукумати бир соатдан кейин президентнинг ўлими юзасидан баёнот беради - ISNA

Эрон вице-президенти Мухсен Мансури, Эрон президенти Иброхим Раиси ва унинг делегацияси вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#Тезкор #Расман

⚡️Ўзбекистонда энди абитуриентлар аввал тест топширади, кейин ОТМни танлайди.

2024/2025-йиллардан бошлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва техникумлар учун имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойили бўйича ўтказилади.

Қабул тартиби:
• 5-июнь - 25-июнь: ҳужжатларни топшириш;
• Июль - август: имтиҳонлар
• 15 кун ичида: ОТМни танлаш

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#Диққат #Расман
1-июндан боғча пули расман ошади.

2024-йил 1-июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларида тўловлар 20% га, янги йилдан яна 10% га ошади.

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #расман

⚡️⚡️⚡️Расман: "перевод"  учун қабул 15-июлдан бошланади

Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

🗂 Ўқишни кўчириш учун аризалар Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайти орқали 5-августга қадар қабул қилинади.

Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМига ўтиш учун имтиҳон топширади.

💵 Ўтиш баллини тўплолмаганлар "супер-контракт" билан қабул қилиниши мумкин.

Абитуриентларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар "перевод"чилар учун амал қилмайди.

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#Тезкор #Расман

❗️Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди

Президент фармони билан Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди ҳамда Агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.


👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#Расман #Тарқатинг

⚡️Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир жарималарга қарши электрон шикоят юбориш мумкин бўлади

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб my.gov.uz портали орқали электрон тартибда шикоят қилиш имконияти пайдо бўлади.

Юборилган шикоят аризалари ЙҲХХ томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Мурожаат кўриб чиқилаётган вақт мобайнида жарима учун белгиланган чегирма муддати тўхтатиб турилмайди.

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#тезкор #расман

❗️Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#Расман
❗️Жорий йилнинг 15 июлидан Таиланд ҳукумати 93 давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш режимини
расман жорий қилди.

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Расман

❗️Бировнинг сирини тарқатиш 3 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкин

Группаларга юбориб қўямиз, билиб олишсин.

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#ТЕЗКОР #РАСМАН

⚡️Хайр Жентра

Бугун Асака мошина заводида сўнгги Жентра ишлаб чиқарилди

11 йил ичида қарийб ярим миллионта Жентра ишлаб чиқарилибди, Жентра хам тарихда қолди.

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#Тезкор #Расман

⚡️ «Royal» анор шарбати сифат талабларига жавоб бермаслиги аниқланди

Ўзбекистонга Афғонистондан келтириладиган мазкур анор экстрактли газли ичимлик воситаси инсон саломатлиги учун хавфли деб топилди.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси ўрганиш натижаларига кўра, «Royal» савдо белгиси остидаги анор шарбати маҳсулоти тамғаланиши (маркировка) бўйича УзТР.490-022:2017 «Озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент»ининг 8, 36, 53 ва 58-бандлари талабларига номувофиқлиги аниқланди.

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#Расман #Хушхабар

❗️Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун имзоланди

Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

2018-йил 1-май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2018-йил 1-май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;

кичик саноат зоналари ҳудудига 2020-йил 9-мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;

давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;

ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

• ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки ауционга чиқарилмаган бўлиши;
• ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
• ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
• муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
• бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
• ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).

📌Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.

Барчага юборинг!

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#Тезкор #Расман

💥🥊🇺🇿 Рамазон Темиров UFC билан шартнома тузди

12 октябр куни Рамазон Темиров UFCдаги 1-жангини ўтказади.

Рамазонга улкан ғалабалар тилаб қоламиз.


👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!