KUNI BILAN...
532 subscribers
6.18K photos
13.4K videos
21 files
912 links
Янгиликлар, хабарлар, реклама ва эьлонларни куни билан етказувчи,
телеграм канал.

Реклама ва мурожатларингиз булса, админ билан боғланинг!

@Sanjar_admin
Download Telegram
#ибрат

ТИРИК ЧОҒИ ОТА-ОНАНГИЗ...

Ботмасинлар ғурбат комига,
Яшамайди ўзин ғамида,
Давлатим денг, сиз энг камида,
Тирик чоғи ота-онангиз...

Кексайганда кунига яранг,
Меҳр бериб парвона қаранг,
Ҳар кун келиб ҳолини сўранг,
Тирик чоғи ота-онангиз...

Йўлингизни интиқ кутмасин,
Азоб билан куни ўтмасин,
Кўз ёшларин ичга ютмасин,
Тирик чоғи ота-онангиз...

Юзларига юзингиз қўйинг,
Муҳаббату ҳидига тўйинг,
Ҳаммадан ҳам ортиқроқ суйинг,
Тирик чоғи ота-онангиз...

Ғурбатларга ташламанг кўмиб,
Кўзин мангу олмасдан юмиб,
Ўйламанг кўп хаёлга чўмиб,
Тирик чоғи ота-онангиз...

Дуосидан олинг катта куч,
Бўлмасидан десангизлар кеч,
Улғайтирган, унутманглар ҳеч,
Тирик чоғи ота-онангиз...

©️ Марҳабо Каримова

👉 @Kuni_bilan Бизни кузатинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Кимлардир сен учун ҳаракат қилаётганини унутма...

Якинларингиз ва дустларингизга юборинг!

👉 @Kuni_bilan Бизни кузатинг!
#ибрат

МЕҲР - ҲАМИША КЕРАК

Ҳикоя қилишларича, қадим замонларда барча ҳис-туйғулар бир оролга дам олиш учун отланишибди. Ҳис-туйғулар яхши дам олишаркан, оролда кутилмаган хабар тарқалди: тўфон яқинлашаётган эмиш ва барчага оролни тарк этиш тавсия қилинибди. Бу қўққис хабар барчани шошириб қуйиб, ҳамма қайикларга шошилибди. Ҳатто, шикастланган қайиклар ҳам тузатилиб ишга солинибди.
Фақат Меҳр кетишни истамасмиш. Унинг ҳали қиладиган ишлари бор экан. Осмонда қора булутлар суза бошлагач, у ҳам кетиши кераклигини тушуниб етибди. Бахтга қарши, қайиқларда бўш жой йўқ эди. Меҳр атрофга илинж билан аланглабди. Шу пайт Бойлик қайиқда ўтиб қолибди.
- Мени қайиғингизга олинг, Бойлик", - деб илтимос қилибди Меҳр.
- Йўқ, - дея жавоб берибди Бойлик. - Қайиғим кимматбаҳо нарсалар - олтин ва кумушга тўла. Сенга жой йўқ.

Бироздан кейин Манманлик ўтибди. Meҳp ундан ҳам ёрдам сўрбди.
- Йуқ, ололмайман. Қайиғим ифлос оёқларинг туфайли булғанишини истамайман!- деб жавоб қилибди Манманлик.

Сўнг Афсус ўтибди. Меҳр ундан ҳам мадад сўрабди. Лекин ижобий жавоб олмабди:
- Ололмайман. Мен хафаман. Якка ўзим қолишни хоҳлайман.

Кейин Қувонч ўтибди. Меҳр яна ёрдам сўраб мурожаат қилибди. Бироқ Қувонч шу қадар хурсанд эканки, атрофга қараб, бировларнинг ғамини еёлмас экан.

Меҳр тобора ҳолдан тойиб, умидсизланиб борарди. Шу он биров уни чақирибди:
- Кел, Меҳр, мен сени олиб кетаман. - Меҳр ким бу қадар олижаноблик қилганига ҳайрон бўлиб, қайиққа сакраб чиқиб олибди ва кўнгли хотиржам тортибди. Қайиқда ўтиргач, Меҳрнинг кўзи Илмга тушибди. У ҳайратини яширолмай, қизиқиб сўрабди:
- Ҳеч ким мени қайиғига олишни истамаётган пайтда ким мени мардлик қилиб олиб кетишга рози бўлди, Илм?
- Уми? Вақт эди, - деб жилмайганча жавоб берибди Илм.
- Нега Вақт мени қайиғига олиб, хавфсизлигимни таъминлади?
- Чунки фақат Вақтгина сенинг буюклигинг ва нималарга қодирлигингни билади. Фақат Меҳр хотиржамлик ва кувонч олиб келади, - деб табассум билан жавоб қилибди Илм.

P.S.: Ҳа, фаровонликда меҳрни писанд қилмаймиз. Обрўйимиз борида ҳам меҳр ҳақида унутамиз. Ҳатто, қувонч ва ғамда ҳам меҳр ёдимиздан кўтарилади. Фақат вақт ўтиши билангина меҳрнинг муҳимлигини англаб етамиз. Шундай экан нимани кутяпмиз? Келинг, меҳрни ҳаётимизнинг бир парчасига айлантирайлик! Вақтимизни қизғанмасдан ушбу ривоятни ҳам меҳр учун яқинларимизга улашайлик.

👉 @Kuni_bilan Бизни кузатинг!
#ибрат

• Касаллик насибангдир, даво излаш эса сенинг қароринг!
• Уйланиш насибангдир, талоқ эса сенинг қароринг!
• Ҳаётингдаги шахслар насибангдир, уларни ҳаётингда олиб қолиш ёки воз кечиш эса сенинг қароринг!
• Фарзанд насибангдир, унинг тарбияси эса сенинг қароринг!
• Ота-она насибангдир, уларнинг розилигини олиш сенинг қароринг!
• Демак, насибаларингдан эмас, балки айнан қарорларингдан жавобгар бўласан!
• Шуни унутма!


Якинларингиз ва дустларингизга юборинг!

👉 @Kuni_bilan Бизни кузатинг!
#ибрат

Заиф эркакнинг 9 белгиси:
1. Йўқ дея олмаслик;
2. Доим нолиш;
3. Ҳурматсизликка кўниш;
4. Доим бошқаларни айблаш;
5. Қизлар ортидан юриш;
6. Ғийбат қилиш;
7. Туйғуларини жиловлай олмаслик;
8. Ота-онага ҳурматсизлик қилиш;
9. Бошқалар олдида яқинларини камситиш.

👉 @Kuni_bilan Бизни кузатинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Дунё-дунё дединг, дунё устингга қулади...

Якинларингиз ва дустларингизга юборинг!

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Мол бўлса ҳам, дўстини қийин ҳолатда ташлаб қўймади.

👉
@KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат: 🌙 Ёш қизалоқнинг рўза ҳақидаги гапларини эшитинг:

Рўза нарса учун тутилмайди. Рўза ёлғиз Аллоҳ учун тутилади. Керак бўлса сизга ҳам ўргатиб қўйяпманда мен! Бошқа пайт бўлса қайтиш йўқ лекин!


👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Ниятингга ярашасини оласан...


Якинларингиз ва дустларингизга юборинг!

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Бу японча тартиб...

Текин овқат ёки бирор очередда турганда, нима учун Япония бу қадар ривожланиб кетганини мулоҳаза қилаверинг!


👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#ибрат

Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди:
— Вақт;
— Айтилган сўз;
— Имконият.

Уч нарсани йўқотиб бўлмайди:
— Тинчлик;
— Умид;
— Ғурур.

Уч нарса қадрли:
— Севги;
— Ишонч;
— Ҳалоллик.

Уч нарса ўткинчи:
— Мансаб;
— Омад;
— Барқарорлик.

Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди:
— Меҳнат;
— Тўғрилик;
— Эришилган натижа.

Уч нарса одамни ҳароб қилади:
— Кибр;
— Ҳаром;
— Зулм.

Учта гапни айтиш қийин:
— Сени севаман;
— Кечир;
— Ёрдам бер.

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#ибрат

Осмонга қарашнинг 10 фойдаси:

1. Ҳузн ва қайғуни камайтиради.
2. Васвасаларни камайтиради.
3. Қўрқув, ваҳимани кетқизади.
4. Аллоҳни эслатади.
5. Қалбда Аллоҳнинг буюклигини ёяди.
6. Ёмон фикрларни кетқизади.
7. Пессимизм касаллигига яхши.
8. Ошиқларга тасалли беради.
9. Инсонни яхши кўрганларига яқинлаштиради.
10. Ва у, дуоларнинг қибласидир!

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#ибрат

МЕҲР қаерда жойлашган?


• Юракда эмас, чунки у ер севги, соғинч, висол каби ашқол-дашқоллар билан қалашиб ётибди.
• Мияда ақл.
• Кўзда зино ва хиёнат яширинган.
• Юзда эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
• Қошда кибр.
• Киприкларда ҳасрат.
• Пешонада тақдир.
• Яноқларда орият.
• Бурунда димоғ.
• Оғизда тартибсизлик.
• Қулоқларда ишончсизлик.
• Бошда ташвиш.
• Бўйинда қарз.
• Елкаларда бурч ва мажбурият.
• Қўлларда меҳнат.
• Қоринда нафс.
• Оёқларда умр бор.
МЕҲР инсон кўксида жойлашган.
ОНА кўксига бош қўйган фарзанд.
• Қизини бағрига босган ота
.
Боласига кўксини тутган она...

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#ибрат

Муҳтарама аёллар!


Турмуш ўртоғингиз кўчадан келса чиройли услуб ва кўнгилни кўтарадиган сўзлар билан кутиб олинг! Унга табассум қилинг. Ташқи олам йиртқич ва машаққатли. Эркаклар бир бурда нон келтириш учун не кулфатлар чекишини билмайсиз!

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!
#ибрат

ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ!

Уйингизда малика бўлсин,
Майли, қаср-саройлар қурманг.
Кўнглидаги ярим ой тўлсин,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Тонг отмасдан уйғонса саҳар,
Сўрамаса сиздан бир шаҳар,
Бахтли бўлсин десангиз агар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Кўзларида порласин қуёш,
Дудоқлари жим қотмасин тош,
Ахир, қизлар бўлмайди бебош,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Яраштириб рўмол ўрайди,
Сизга Ҳақдан Жаннат сўрайди,
Қиз болани уриб бўлмайди,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Қиз меҳрибон, куйинчак бўлар,
Бир кун келиб келинчак бўлар,
Кўтарилсин дуога қўллар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Сизни сийлаб қиз берган Худо,
Ҳаққингизга қилади дуо,
Ёлвориб бир сўради Зуҳро,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Хато қилса, тушунар айтинг,
Аразласа, жим қараб турманг.
Худо ҳаққи, бу йўлдан қайтинг,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Барчага юборинг!

👉 @KUNI_BILAN Бизни кузатинг!