Jurnalist-kotib
167 subscribers
488 photos
108 videos
553 links
"Дарё"нинг Андижондаги мухбири.

Каналда шахсий фикрлар, ОАВда чоп этилган материаллар.
Мурожаатлар учун @umidjon_mamarasulov
Download Telegram
#ибрат

АСЛ

Деди:
— Мен китоб ўқийдиган, ўзини зиёли кўрсатадиган аёлларни хушламайман!
Дедим:
— Нега?
Деди:
— Чунки у файласуф бўлади. Кўп жанжал қилади. Эрига итоат қилмайди. Оддий, ўртача билимга эга бўлган аёл яхши!
Дедим:
— Сен зиёли аёлдан қўрқмайсан. Сен аслида зиёли аёл фош қиладиган нуқсонингдан қўрқасан!

©️ Абдулқодир Самарқандий

P.S.: Шунинг учун, индамасдан ерга қараб турадиган дунёқараши тор эмас, керак жойда ҳаққини талаб қила оладиган зиёли аёл танланг. Зеро, қўйсифат аёлдан қўйсифат, шерсифат аёлдан шерсифат фарзанд дунёга келади!
@Jurnalist_kotib
#ибрат

Бахтли бўлишни хоҳлайсанми:
- орқангдан гапирган ҳар кимсага қулоқ солма;
- ҳар ваъдага ишонма;
- ҳар таниганингни ўзингга ўхшатма;
- ҳеч кимга ўз қадридан ортиқ баҳо берма;
- ахлатда ўсган "гул"дан эҳтиёт бўл;
- сени кўра олмаганларни кулиб тарк эт;
- олий мақсадинг йўлидан чалғима;
- энг оғир кунларингда ҳам ҳақдан воз кечма!

Шунда бахт эшик очади ва: "Бахтли бўлиш навбати сенда!" дея сени ўз оғушига олади.
@Jurnalist_kotib