Совместная образовательная программа СамГАСИ (2+2)
142 subscribers
1.89K photos
412 videos
80 files
458 links
Это оффициальный канал совместной образовательной программы по формату 2+2 СамГАСИ (Самарканд, Узбекистан).
Официально. Образовательно. Основательно.
Download Telegram
#Savol_javob

Тўлов-контракт маблағларини тўлашда талабаларга берилган 10 фоиз чегирмалар бўйича энг кўп берилган саволларга жавоблар

Қарийб бир ҳафта олдин, 18 сентябрь куни вазирлик телеграм канали орқали талабалар ва уларнинг ота-оналаридан янги ўқув йили учун тўлов-контракт маблағларини тўлашда талабларга берилган 10 фоиз чегирмалар бўйича тушунмовчиликлар ҳақида маълумот беришни сўраган эдик.

Ўтган вақт мобайнида @otvmurojaat_bot боти орқали 3500 дан ортиқ турли мазмундаги хабарлар келиб тушди. Шулардан мавзуга оид энг кўп сўралган саволларга жавобларни келтирамиз.

10 фоизлик чегирма қайси таълим шаклида ўқийдиган талабаларга берилади?

Давлат ОТМларининг бакалавриат ва магистратурасида кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган барча талабаларга шартнома шартларини бажаришда амалдаги базавий тўлов-контракт (стипендиясиз қисмидан) миқдорига 10 фоиз чегирма берилди.

Иккинчи мутахассисликда таҳсил оладиган талабаларга ҳам чегирма бериладими?

Берилади, агарда талаба иккинчи мутахассисликда таълимнинг кундузги шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлса.

Сиртқи ва кечки таълим шаклида ҳам бу имконият бериладими?

Чегирмалар давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талабалар учун берилиши белгиланган.

Чегирмалар нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари, қўшма таълим дастурларида ҳам амал қиладими?

10 фоизлик чегирма фақат давлат олий таълим муассасаларида жорий этилган. Нодавлат ва хорижий олий таълим муассасаларида, шунингдек, қўшма таълим дастурларида ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ барча масалалар таъсисчилар ва хорижлик ҳамкорлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Шу жумладан, ўқитиш нархлари ва тўловни амалга ошириш шаклларини белгилаш ҳам.

10 фоизлик чегирма келгуси ўқув йилида ҳам амал қиладми?

Мазкур имтиёз вазирлик томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайишини ҳисобга олиб, бугунги кунда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорлари ўқитишнинг минимал харажатларини қопламаётганига қарамасдан, фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020/2021 ўқув йили учун жорий этилди.

❗️Юборилган хабарларда тўлов-шартнома шартларини бажаришда талабаларга берилган 10 фоиз чегирма ҳисобланиши билан боғлиқ муаммоли ҳолат бўйича биронта маълумот келиб тушмаган.

Жамаотчилик томонидан телеграм ботга юборилган соҳага оид бошқа мазмундаги саволларга ҳам жавоблар эълон қилинади.

Ҳурматли талабалар ва ота-оналар!

Агар Сизда олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими билан боғлиқ саволлар бўлса, аниқ фактларни кўрсатган ҳолда телеграмдаги @otvmurojaat_bot орқали бизга маълум қилинг. Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмайди!

👉 Мурожаат учун - @otvmurojaat_bot

ОЎМТВ Ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

Forwarded from Edu.uz
#DIQQAT #MUHIM

Talaba va oʻquvchilar joriy yil 28-dekabrdan qishki taʼtilga chiqadi

🗓 Oliy taʼlim muassasalari talabalari, akademik litsey va professional taʼlim muassasalari (kasb-hunar maktabi, kollej hamda texnikumlar) oʻquvchilari uchun 2021-yil 28-dekabrdan 2022-yil 10-yanvargacha qishki taʼtil etib belgilandi.

▶️ Dars jarayonlari 2022-yilning 11-yanvaridan boshlanadi.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube