🇺🇿Jizza MFY Yoshlari
194 subscribers
4.63K photos
1.09K videos
107 files
2.48K links
Ushbu kanal Yoshlar bilan ishlash tizimini tubdan oʻzgartirish tizimli va samarali ishlar olib borish,Yoshlarni boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish boʻyicha amaliy tavsiyalar berish va koʻmaklashish uchun tashkil etildi.
Murojaat uchun:@Tursunoy_Xoliqova
Download Telegram
#ЭСЛАТМА Овоз бериш референдум куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади

1. Фуқаро овоз бериш биносига келгач, участка комиссияси аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади.

2. Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо қўяди.

3. Фуқарога овоз бериш бюллетени берилади.

4. Бюллетень овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади.

5. Фуқаро бюллетенда референдумга қўйилаётган масала бўйича ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «» ёки ««✔️» ёхуд «X» белгисини қўяди.

6. Бюллетенни тўлдиргандан кейин фуқаро уни овоз бериш қутисига ташлайди.

7. Бюллетенни қутига ташлаганидан сўнг овоз берувчи чиқиш томон йўл олади.
#ЭСЛАТМА

Хабарингиз бор, жорий йил 1-майдан бошлаб ЙИДХП (my.gov.uz)да “Ipoteka kreditiga davlat subsidiyasini olishga ariza berish” хизмати ёқилди.

Президентимизнинг 2023-йил 13-апрелдаги “2023-йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жорий йил янги тартибдаги ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди.

❗️Эндиликда субсидия ажратиш жараёнига қуйидаги ўзгаришлар киритилди:

Субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома олинган вақтдан бошлаб 4 ой ичида амал қилади, бу муддат тугагандан сўнг қайта ариза берилиши мумкин;

Субсидия олиш учун бир календар йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди, рад этилган аризаларга 1-декабрга қадар қайта ариза юбориш мумкин.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
#Диққат
#тарқатинг
#эслатма

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси 2023 йилнинг 1 май санасидан расман кучга киритилган

Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат

Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади.

@Mahalla_Raisi