37.9K subscribers
16.2K photos
9.22K videos
340 files
26.8K links
🌺
Реклама УЧУН @Donoona

Fαqαtginα..ONAM.. Qadrim bilαrkαn..
🌺 Fαqαtginα.. ONAM.. dαrdim olαrkαn..
🌺 Oyog'imdαn chαlsα dõstu - dushmαnim..


Xamkor: @Mebellarolami
Download Telegram
#Тарбия
Фарзандингиз ёлғон гапиряптими?
Ечими: Унга хотиржамлик инъом этинг. Бола агар қўрқмаса, босим ва таҳдид остида бўлмаса у ёлғон гапирмайди. Унга осойишта ва тинчликни хис эттиринг.

Фарзандингиз қайсарми?
Ечими: У ўжарлик қилиб турганда, сиз унга хилоф иш қилманг. Чунки у сизнинг акс иш қилаётганингизни кўрса, қайсарлигини оширади!
Унга муҳаббатингизни бериб, бағрингизга олинг.

Фарзандингиз сер ҳаракатми?
Ечими: Уни ҳаракатли фаолиятлар билан машғул этинг. Шоколад танаввул этишини камайтиринг. Чунки шоколад унинг энергиясини ошириб юборади. Унга бирон-бир ёшига мос масъулятликни топшириб қўйинг.

Фарзандингизнинг озиқланиши заифми?
Ечими: Уни асло бунга мажбур этманг. Балки, уни ўйнаётганида овқатлантиринг ёки ака-укалари билан рақобат уюштириб, озиқлантиришга ҳаракат қилинг. Таомларини рангли мевалар билан безаб беринг.

Фарзандингиз кичик укаларини ураяптими?
Ечими: Уни кичик укалари билан солиштирманг. Уларга берадиган меҳр-муҳаббатингизни адолатли этинг. Бири қолиб бошқасига эҳтимом кўрсатаётганингизни уларга зинҳор билдирманг.

Фарзандингиз электрон ўйинларига ўчми?
Ечими: Ўйин вақтларини секин асталик билан камайтириб боринг. Тўсатдан уни ўйинлардан маҳрум этманг. Акс холда ўйинга бўлган эҳтироси илгарига нисбатан янада кучлироқ бўлиб, зўрайиб кетади.

Фарзандингиз ахлоқсиз ва одобсиз сўзларни талаффуз этаяптими?
Ечими: Унга овозингизни кўтариб оввора бўлманг. Балки, юмшоқлик билан тшунтиринг. Ва унга "тилнинг поклиги дилнинг покизалигидан" деб айтинг ва масдарини ҳам келтиришга ҳаракат қилинг.

Фарзандингиз намоз ўқимаяптими?
Ечими: Аллоҳга бўлган муҳаббатини оширинг. Жамиики неъматлар шунингдек, ўйинчоқлар ва ширинликларнинг бари Аллоҳдан эканлигига хис этдиринг.

Фарзандингизда бармоғини сўриш ёки тирноғини тишлаш одати борми?
Ечими: Демак фарзандингиз осойишталикга муҳтож. Унда бирон-бир таҳдиддан ёки ёмон нарсаларни сезиш эвазига, қўрқиш хисси бор.

Фарзандингизнинг ғазаби тезми?
Ечими: Унга ғазаб билан жавоб қайтарманг. Балки, ғазабланганида таҳорат олишни ўргатинг. Сўнгра унга "тинчлан, кейин келишиб оламиз" деб айтинг.

Фарзандингизнинг шахсияти заифми?
Ечими: Унга ишонч бахш этинг. Ёшига мос келган бирон-бир нарсага бўлган масъулиятликни топшириб қўйинг. Унга осойишталикни ато этинг. Унга шахсияти заиф эканлигини билдирманг ва уни спорт клубларига аъзо эттиринг. Чунки спорт руҳи ва бадани учун фойдалидир.

Фарзандингиз ўғирлик қилдими?
Ечими: Уни "ўғри" деган сўз билан ҳақорат қилманг. Балки, танхоликда унга насиҳат қилинг. Олган нарсасини дарров қайтарсин. Ва уни ўғирлик қилишига сабаб бўлган масдарни аниқлаб, фарзандингизни даволанг. Унинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиринг.

Фарзандингизда балоғатлик аломатлари билиндими?
Ечими: Уни поклик одобига ўргатинг. Ва унинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкам этинг. Асло унинг кўринишидан ва овозидан кула кўрманг. Бундан буён ўз ахлоқлари учун ўзи масъул эканлигини билдиринг.

Ўғлингизда аёлларга хос аломатларни пайқадингизми?
Ечими: Секин асталик билан қизлар билан бўлган алоқасини четлатиб, уни кўпроқ эркаклар сафига қизиқтиринг. Ҳамда бироз дағалликни ҳам ўргатинг.
Агарда қизларда эркакларга хос ҳаракатларни сезсангиз, бунинг аксини қилинг.

Фарзандингиз қайсарлик қилиб, уйғониши билан йиғлайдими?
Ечими: Унинг бошини меҳр билан силанг ва унинг севган лақабларини айтиб эркаланг. Сўнгра «оят ал-курси»ни паст овоз билан ўқинг.

Фарзандингиз ўйинчоқлар дўконида қайсарлигини қила бошладими?
Ечими: Уни асабийлашмасдан чалғитинг. Асло унинг талабига, тинчланганида ҳам кўна кўрманг. Йўқса, ушбу одатга кўникиб қолиши ҳеч гап эмас .

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#Тарбия

​Икки киши моддий маблағ тўплашга ҳаракат қилмасин!

1 - Ота ва онасининг ҳайрли дуосини доимо олган инсон. Чунки бундай инсонларни ортидан дунё ўзи қувлайди.
2 - Ота ва онасига оқ бўлган инсон. Бундай инсонлар ҳар қанча ҳаракат қилмасин доимо камоматда, бе баракотликда ҳаёт кечиришда доим бўлади.

❤️❤️ http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#ТАРБИЯ


Маъсулиятли бола қандай бўлади?

1Ўзи қарор қабул қила оладиган ва бу қарорни ўзи амалга ошира оладиган, мустақил ўзи ҳаракат қила оладиган.

2Бошлаган ишини охирига етказувчи, доимо ўз ишини билиб бажарувчи ҳамда ўзгаларнинг ҳаққига ҳиёнат қилмайдиган.

3Ҳамманинг гапига ҳам «Ҳўп» демайдиган, ўйлаб жавоб қайтарувчи ва фикрловчи болалар маъсулиятли ҳисобланади.

4Ота-она билан ўз маъсулиятли доирасида яъни ўзи ақли етадиган суҳбатларга аралашидиган ва баъзи муаммоларни таҳлил қила олади.

5Ўз муаммоларини ҳал қила олади. Ўз муаммоларига бегона шахсларни аралаштирмайди ва доимо ўзи ҳал қилишга уринади.



http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#ТАРБИЯ

🙂Суратдаги чап томондаги она ўнг томондаги онадан:

"Ўғлингизга телефондаги ўйинлар ўрнига китоб ўқишга қандай одатлантирдингиз?" деганида

Ўнг томондаги она:

"Болалар бизга қулоқ солишмайди, балки тақлид қилишади", деб жавоб берди.

Хақиқий
тарбия амалда кўрсатиб, намуна бўлиш орқали ўргатилади
🤗🤔🥰😍😘



http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРБИЯ

🥟Хитой болалар боғчаларида пазандачилик дарслари мавжуд.


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРБИЯ

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ЕТТИ ЗАҲАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ:

1. Бир бирига солиштириш. Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини барбод қилади;

2. Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўз ишлатиш. Булар боланинг ўзига бўлган ишончини барбод қилади;

3. Масхаралаш. Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади;

4. Ортиқча эркалатиш. Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади;

5. Ортиқча тергаш. Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади;

6. Бепарволик. Боланинг дардига қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади;

7. Шижоатлантирмаслик. Рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади.



http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg