«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.64K subscribers
2.58K photos
766 videos
11 files
1.73K links
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)

@islom_mtv расмий канали ☑️
Download Telegram
🕋ҲАЖ-2022” МАВСУМИ ЮЗАСИДАН ХАБАРНОМА

🔸Шу кунларда кўплаб ОАВларда Саудия Aрабистони Подшоҳлиги (САП) ҳукумати 2022 йилги Ҳаж мавсумига рухсат бергани ҳақида маълумот тарқатилмоқда. Албатта, бундай хушхабар барча мўмин-мусулмонларни хурсанд қилади. Чунки пандемия сабаб ўтган икки йилда дунё мусулмонлари ушбу фарз амални адо этолмаган эди.

📃 Куни кеча САП Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж-2022” мавсуми бўйича якуний қарор қабул қилингани ҳақида расмий баёнот берди.

Баёнотга кўра, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.

🔸Шунингдек, “Ҳаж-2022” мавсумда иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди.

💉Яна бир тартиб эмланганлик тўғрисида бўлиб, унга кўра, барча ҳожилар САП Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг 2 дозасини қабул қилган бўлиши зарур.

🔖 Хорижий ҳожилар САПга киришдан 72 соат олдин коронавирус диагностикаси ҳақида салбий натижали PCR маълумотномасини тақдим этиши лозим.

🩺 САП Ҳаж ва умра вазирлиги ҳожиларнинг ибодат амалларини бажариш давомида ўз соғлиқларини сақлаш учун эҳтиёткорлик шартлари ва қоидаларига тўлиқ амал қилишлари зарурлигини катъий талаб қилмоқда.

Мазкур масала "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича атташеси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жорий йилги ҳаж мавсумига оид расмий маълумот ва янгиликларни кенг жамоатчиликка мунтазам бериб борилишини маълум қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#ҲАЖ_2022 #ХАБАРНОМА #ХУШХАБАР
https://t.me/islom_mtv
🕋 ҲАЖ САФАРИ НАРХИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

Бугун, 3 июнь куни “
Ҳаж2022” мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳаж сафари нархи ҳам маълум қилинди.

🔹 Брифингда ҳаж сафарини ташкил этиш жараёнлари, муборак сафар нархи, яқинлашаётган мавсумда қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилингани ҳақида маълумот берилди. Жумладан, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори 30-40 фоиз ошган. Шунингдек, ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилган.

📈 Қайд этилган ўзгаришлар натижасида дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилгани
маълум бўлди.

🟢 Шулардан келиб чиқиб, 2022 йил Ҳаж мавсумида энг юқори даражада кўрсатиладиган барча хизматларни эътиборга олган ҳолда ҳамда Жамоатчилик кенгашининг қарорига асосан Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар фуқарога 62 900 000 сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

#Ҳаж_2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР:
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА “ФАХРИЙ ДОКТОР” ИЛМИЙ УНВОНИ БЕРИЛДИ

Бугун, 4 июнь
куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, ёшларни руҳий баркамол этиб тарбиялаш ва илмий-ижодий фаолиятларини юксак эътироф этиб, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий кенгаши томонидан “Фахрий доктор” илмий унвони берилди.

🔹Илмий кенгаш йиғилишини Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов очиб, давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан сўнгги йилларда, барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада жуда катта ишлар амалга оширилаётганига алоҳида тўхталди...
➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Ҳаж_2022
@islom_mtv
#Ҳаж_2022
Ҳажжи Акбар муборак бўлсин!


قَالَ الرَّمْلِيُّ: قَالَ صَلَّى اللهُ تَعَالَى عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
«أَفْضَلُ الْأَيَّامِ يَوْمُ عَرَفَةَ، وَإِذَا وَافَقَ يَوْمَ جُمُعَةٍ فَهُوَ أَفْضَلُ مِنْ سَبْعِينَ حِجَّةٍ فِي غَيْرِ يَوْمِ جُمُعَةٍ». رَوَاهُ رَزِينٌ.

«Рамлий айтди: «У зот соллаллоҳу таоло алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кунларнинг энг афзали арафа кунидир. Агар арафа жума кунига тўғри келса, жума кунида бўлмаган етмишта ҳаждан афзалдир». Розийн ривоят қилган («Баҳрур-роиқ»).

«Мўминнинг умр сафари» китобидан

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇👇
@islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР:
🕋 КАЪБА АТРОФИДАГИ ТЎСИҚ ОЛИБ ТАШЛАНДИ

🤲 Алҳамдулиллаҳ, бугун хориж ва маҳаллий сайт ва ижтимоий тармоқларда Каъба атрофидаги тўсиқ олингани ҳақида хушхабарлар тарқалди. Уларнинг орасида айни вақтда Макка шаҳрида бўлиб турган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам борлиги қувонарли ҳол.

Эндиликда бутун дунё мусулмонлари
қатори ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам Каъбаи муаззамани қўли билан ушлаб, Ҳажарул-асвадни ўпиб, тавоф қилиш имконига эга бўлишди.

🔹 Маълумот учун, Коронавирус сабаб 2020 йилда Каъба атрофида тўсиқ қўйилиб, умра ё ҳаж қилувчиларга масофадан туриб тавоф қилишаётган эди.

🔸Эслатиб ўтамиз,
Ҳаж2022” мавсумида муборак ибодатни адо этган ҳожиларимиз шу йил 4 август кунига қадар юртимизга қайтиши режа қилинган.

🤲 Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларга Каъбаи муаззамани тавоф қилишни насиб айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz


#Алҳамдулиллаҳ #Каъба #Ҳаж_2022

@islom_mtv