🕋 “ҲАЖ-2022” МАВСУМИ ЮЗАСИДАН ХАБАРНОМА
🔸Шу кунларда кўплаб ОАВларда Саудия Aрабистони Подшоҳлиги (САП) ҳукумати 2022 йилги Ҳаж мавсумига рухсат бергани ҳақида маълумот тарқатилмоқда. Албатта, бундай хушхабар барча мўмин-мусулмонларни хурсанд қилади. Чунки пандемия сабаб ўтган икки йилда дунё мусулмонлари ушбу фарз амални адо этолмаган эди.
📃 Куни кеча САП Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж-2022” мавсуми бўйича якуний қарор қабул қилингани ҳақида расмий баёнот берди.
✅ Баёнотга кўра, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.
🔸Шунингдек, “Ҳаж-2022” мавсумда иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди.
💉Яна бир тартиб эмланганлик тўғрисида бўлиб, унга кўра, барча ҳожилар САП Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг 2 дозасини қабул қилган бўлиши зарур.
🔖 Хорижий ҳожилар САПга киришдан 72 соат олдин коронавирус диагностикаси ҳақида салбий натижали PCR маълумотномасини тақдим этиши лозим.
🩺 САП Ҳаж ва умра вазирлиги ҳожиларнинг ибодат амалларини бажариш давомида ўз соғлиқларини сақлаш учун эҳтиёткорлик шартлари ва қоидаларига тўлиқ амал қилишлари зарурлигини катъий талаб қилмоқда.
✅ Мазкур масала "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича атташеси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда.
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жорий йилги ҳаж мавсумига оид расмий маълумот ва янгиликларни кенг жамоатчиликка мунтазам бериб борилишини маълум қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#ҲАЖ_2022 #ХАБАРНОМА #ХУШХАБАР
https://t.me/islom_mtv

Telegram
«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)
@islom_mtv расмий канали ☑️
@islom_mtv расмий канали ☑️