Ислом Нури
500 subscribers
382 photos
466 videos
14 files
71 links
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ !
Хуш келибсиз азиз муслим ва муслималар 😊
Download Telegram
#дуо

Уч меҳмон кутилмаганда келади:

• Ризқ
• Қадар
• Ўлим

Аллоҳ ризқимизни ҳалол,
Қадаримизни гўзал,
Ўлимимизни иймонли қилсин.

Hayrli kun hammaga 🍃❤️

@Islom_Nuri_Qalbga_Davo 🌴
#Дуо
🍃Мағфират ва даража сўраш
дуоси

اللّهمّ اغفر لي ذنبي كله دقّه و جلّه و أوّله و آخره و علانيته و سرّه.

📖Ўқилиши: Аллооҳуммағфир лий занбий куллаҳу диққоҳу ва жуллаҳ, ва аввалаҳу ва аахироҳ, ва ъалааниятаҳу ва сирроҳ.

🔖Маъноси: Эй Аллоҳ! Менинг гуноҳимни кичкина ва каттасини, аввали ва охири, ошкори ва махфийсини, барчасини мағфират қил.

📚(Муслим 745 – р, Абу Довуд 744 – рақам ривояти)
#Дуо қилсанг ҳам мусибатларинг давом этаверса, билгинки, Аллоҳ дуоингни ижобат қилишни эмас, сўраганингдан афзалини беришни истамоқда.
#Дуо
🍃БАРЧА ИШЛАРДА ЁРДАМ СЎРАЛУВЧИ
ДУО

يا حيّ يا قيّوم برحمتك أستغيث ، أصلح لي شأني كلّه و لا تكلني إلي نفسي طرفة عين.

📖Ўқилиши: Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

🔖Маъноси: Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

📚Абу Довуд 4426 – р, Аҳмад 19535 - рақам ривояти.
@Islom_Nuri_Qalbga_Davo
#Дуо
ҲАМИША ЎҚИБ ЮРИЛАДИГАН ДУОЛАР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп айтадиган дуолари: “Аллоҳумма атина фиддуня ҳасанатав вафил ахироти ҳасанатав вақина ъазабаннар” эди (Маъноси: Аллоҳим, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қил, охиратда ҳам яхшилик ато эт ва бизни дўзах азобидан асра) (Саҳиҳи Муслим, «Дунёда уқубатни тезлатишни сўраб дуо қилишнинг макруҳлиги» боби, 7011-ҳадис).

Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Аллоҳумма инний ас’алукал ҳуда ваттуқо вал ъафаафа вал ғина”, деб айтардилар (Маъноси: Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойлик сўрайман). (Саҳиҳи Муслим, «Қилган ва қилмаган ишлари ёмонлигидан паноҳ сўраш» боби, 7079-ҳадис).

Набий алайҳиссалом: “Аллоҳумма мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика”, деб айтардилар (Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин). (Саҳиҳи Муслим, «Аллоҳнинг қалбларни истаганича ўзгартириши» боби, 6921-ҳадис).

Каналга уланиш учун:
👇👇👇👇👇👇👇👇
@islom_nuri_qalbga_davo
#Дуо
🍃Истиғфор дуоси
ربِّ اغفر لي وتُب عليَّ إنك أنت التواب الرحيم

📖Ўқилиши: Роббиғфир лий ва туб ъалай, иннака антат Тавваабур Роҳийм.

🔖Маъноси: Аллоҳим, мени (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибон Зотсан!

📚Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.