Ислом молияси | Islom moliyasi
12.5K subscribers
1.07K photos
191 videos
11 files
1.94K links
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар

📱t.me/IslomMoliyasi

🖥islommoliyasi.uz

🔵fb.me/IslomMoliyasi

🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi

🔘t.me/islamic_finance_plus

⌨️ @IM_contact
Download Telegram
Жорий йилнинг 23-27 март кунлари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХТРБИК) ва Ислом тадқиқотлари ва тренинги институти мутахассислари иштирокида “Исломий дарча” хизматларини жорий этишга бағишланган ўқув семинар бўлиб ўтди.

Семинар якунлангач, банк томонидан мавзу борасида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Ушбу суҳбатда Bankers.uz модератор сифатида қатнашди ҳамда маърузачилар — ХТРБИК етакчи мутахассиси Музаффар Низомиддинов, шунингдек Ислом тадқиқотлари ва тренинги институти ўқитувчиси доктор Мадина Калимуллина (Россия) ҳамда Ислом молияси бўйича эксперт, islommoliyasi.uz сайти муаллифларидан бири Музаффар Ҳусниддинов билан бевосита ислом молияси ҳамда "Трастбанк"да исломий дарчани ташкил қилиш борасида суҳбатлашди.

Давра суҳбати бўйича тайёрланган лавҳани кўриш — https://youtu.be/ikxEoOs7018


Сайт | Телеграм | Live | Facebook | Youtube | Instagram
​​РОССИЯДА ИСЛОМ МОЛИЯСИ РИВОЖИ (1-қисм)

Россия федерациясида ҳам ислом молияси маҳсулот ва хизматларига бўлган талаб мусулмон аҳоли сонига мутаносиб равишда ошиб бормоқда. Pew тадқиқот марказининг 2017 йилда ўтказган тадқиқотига кўра, мамлакат жами аҳолисининг тахминан 10 фоизи, бошқача айтганда 14 миллион аҳоли мусулмонлардан иборат.

Ўз навбатида, федерация таркибида кўпроқ мусулмонлар истиқомат қиладиган автоном республикаларда ислом молия тизимини ривожлантириш бўйича дастлабки қадамлар 1990 йилларда қўйилган эди. 1991 йили “БАДР-ФОРТЕ БАНК” халқаро тижорат банки ташкил этилди ва мазкур банк 1997 йилдан бошлаб ислом молиясининг тамойиллари асосида ишлай бошлади. Лекин банк номида “ислом банки” атамаси қўлланилмаган.

Россиядаги ислом молия муассасаларини 6 та йирик гуруҳга ажратиш мумкин:

1. Нобанк микромолиялаш муассасалари;
2. Банклар;
3. Инвестиция компаниялари;
4. Активларни бошқаришга ихтисослашган компаниялар;
5. Кўчмас мулкни молиялаштирувчи ширкатлар (кооперативлар);
6. Бошқа турдаги молия муассасалари (лизинг, микромолия, суғурта ташкилотлари каби).

1️⃣ Нобанк микромолиялаш муассасалари
Россия Федерациясида Ислом молияси тамойилларига мувофиқ фаолият олиб борадиган нобанк молия муассасаларидан энг машҳурлари:
Amal Finance House (Татаристон ва мамлакатнинг бошқа ҳудудлари)
– LaRiba Finance (Доғистон)
– Fincity (Чеченистон)

Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/rossiyada-islom-moliyasi-rivoji-1-qism/

@IslomMoliyasi каналига уланинг
#Рибо #Судхўрлик

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кечқурун (тушимда) икки кишини кўрдим. Улар келиб, мени муқаддас ерга олиб чиқишди. Юриб-юриб, қонли дарёга дуч келдик. Дарёда бир киши бор эди. Соҳилда бошқа киши ҳарсанг тош ушлаб турарди. Дарёдаги киши соҳилга келиб чиқмоқчи бўлган эди, нариги киши тош билан оғзига уриб, келган жойига қайтариб юборди. У қачон келиб соҳилга чиқмоқчи бўлса, тош билан оғзига урар ва у яна олдинги жойига қайтиб кетар эди. «Дарёдаги киши ким?» деб сўраган эдим, «Судхўр», дея жавоб беришди» (Бухорий ривояти).

Судхўр ўлган вақтидан то қиёмат кунигача қонли дарёда сузиб, тош билан «сийланади». Бу азоб барзах – қабрда бўлади.

Имом Ҳофиз Шамсуддин Заҳабийнинг "Гуноҳи кабиралар" китобидан

@IslomMoliyasi каналига уланинг
​​#Эълон

Бугун Ислом Тараққиёт Банкининг Engage инновация маркази жамоаси "Transform Fund" (Ислоҳотлар жамғармаси)нинг "COVID-19" пандемиясига жавобан "Инновациялар орқали барқарорликни ошириш-2021" деб номланган танловнинг 4чи чақириғига аризалар юборишни очиқ деб эълон қилади.

ИТБ президентининг Илм-фан, Технологиялар ва Инновациялар бўйича маслаҳатчиси Доктор Ҳайат Синдининг таъкидлашича, ушбу чақириқ янада кучли, барқарор ва фаровон келажакни қуриш мақсадида ИТБ аъзо мамлакатларининг COVID-19 пандемияси салбий оқибатларидан халос бўлишида кўмаклашишига асосий эътибор қаратади.

Мазкур чақириқ ИТБ гуруҳининг стратегик тайёргарлик ва муносабат билдириш тизими томонидан мувофиқлаштирилган кенг қамровли ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Ушбу тизим банкка аъзо мамлакатлар талабларига тезроқ муносабат билдириш имкониятларини кенгайтирадиган инновацион ечимлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Дастур доирасида ИТБ Engage Focus Барқарор Ривожланиш Мақсадларининг 2, 3, 4, 6, 7 ва 9-бандларида белгиланган вазифаларни амалга ошишини таъминлайдиган инновацион, юқори самарали таъсирга эга таклифлар аниқланади, қўллаб-қувватланади ва муносиб тақдирланади. Ушбу Барқарор ривожланиш мақсадлари юқори даражадаги озиқ-овқат хавфсизлиги, янада соғлом ҳаёт тарзи, кенг қамровли ва адолатли (яъни барчага тенг имкониятлар тақдим қилувчи) таълим, сув ресурслари ва тозалик тизимининг самарали бошқарувини ташкил этиш, арзон ва муқобил энергия ресурсларидан эркин фойдаланиш, барқарор саноат ривожини ўз ичига олади.

🔰Аризалар қуйидаги йўналишларда қабул қилинади:

1. Лойиҳа моҳияти (концепцияси)ни тасдиқловчи янги ғоялар
Ажратиладиган маблағ миқдори: 50,000 - 100,000 АҚШ доллари
Маблағ ажратиш шакли: Грант

2. Хусусий тармоқда инновацион дастурларни кенгайтириш
Ажратиладиган маблағ миқдори: 300,000 АҚШ долларигача
Маблағ ажратиш шакли: Хусусий тармоққа инвестициялар

3. Хусусий тармоққа технологияларни тижорий мақсадда йўналтириш
Ажратиладиган маблағ миқдори: 1,000,000 АҚШ долларигача
Маблағ ажратиш шакли: Хусусий тармоққа инвестициялар

4. Илм-фан, технологиялар ва инновация бўйича салоҳиятни ошириш
Ажратиладиган маблағ миқдори: 100,000 - 150,000 АҚШ доллари
Маблағ ажратиш шакли: Грант

Аризаларни қабул қилиш 2021 йил 31-майга давом этади.

Танлов ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги сайтдан олишингиз мумкин:
https://www.isdb-engage.org/en/page/call-for-innovation-via-transform-fund-en

@IslomMoliyasi каналига уланинг
​​РОССИЯДА ИСЛОМ МОЛИЯСИ РИВОЖИ (2-қисм)

Россия Федерациясидаги ислом молия муассасаларининг иккинчи йирик гуруҳи – бу ислом молия маҳсулотларини “ислом дарчалари” орқали ёки уларни ташкил этмасдан, аҳоли ва бизнес вакилларига тўғридан тўғри тақдим этувчи банклар ҳисобланади.

Нобанк микромолия ташкилотлари бозордаги ўрнини барқарор равишда мустаҳкамлаб бораётган бир пайтда, бошланғич сармоя (initial funds) етарлича бўлишига қарамасдан, банк тармоғи яхши ривожланиб кетмаяпти. Ислом молия бозорига ўз маҳсулотлари билан кирган Россиянинг 8та банки орасида фақат иккитаси 2019 йил якунида ислом молия хизматларини кўрсатмоқда эди. Чунки Россия Марказий банки бир неча банклардан берилган лицензияларини қайтариб олди ва мавжуд банкларнинг 3 тасида қайта ташкил этиш тартибини жорий этди, улар орасида Татфондбанк (Татаристон) қошида очилган Татагропромбанк ислом дарчаси ҳам бор эди. Банкнинг Ислом молияси бўйича лойиҳаси – "Шерикчиликка асосланган банк маркази" Татаристон Республикасининг ислом банкчилиги соҳасидаги биринчи синов (пилот) лойиҳаси сифатида қаралган эди ва унинг тўхтатилиши минтақавий ва халқаро экспертлар ҳамжамияти томонидан салбий кутиб олинди. Қолган икки банк - Sovcombank ва Express банк, ўз ихтиёрларига биноан ислом молияси бўйича синов маҳсулотларини тўхтатдилар.

Қисқа муддат фаолият юритганига қарамасдан, Ellipse Банкнинг Уфа шаҳридаги (Бошқирдистон) ислом дарчаси ҳисобланган Vostok Capital ислом молиясининг бир қанча маҳсулот ва хизматларини тақдим этишга улгурди. Улар жумласига жорий ҳисоб (current accounts, қарз ҳасан) ва ижарага асосланган молиялаштириш киради. Унинг мижозлари сони 250 нафардан, шу жумладан, маблағ олувчилар сони 50 тадан ошди.

2016 йилда ислом молия бозорига ҳам кириб келган Сбербанкнинг жами активлари ҳажми 2019 йил охирида 29.1 трлн. рубл (тах. 456 млрд. АҚШ доллари)ни ташкил этди. Сбербанкнинг ислом молияси тармоғидаги активлари ҳажми эса 16 млрд. рубл (тах. 250 млн. АҚШ доллари)га тенг бўлди.

Сбербанк ўзининг Ислом молия бозорида мавжудлигини қуйидаги йўналишларда намойиш этади:
1️⃣ Лойиҳаларни молиялаштириш асосида корхоналар учун шариат талабларига мувофиқ маблағлар ажратиш (музораба битими асосида);
2️⃣ Дон ва бошқа маҳсулотларни Яқин Шарқ мамлакатларига экспорт қилишни молиялаштириш;
3️⃣ Халқаро молия муассасалари билан ҳамкорликда Вакала-муробаҳа битимлари тузиш;
4️⃣ Ижтимоий масъулиятга эга бизнес (socially responsible business) ва финтеклар (инновацион молия)ни молиялаштириш.

Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/rossiyada-islom-moliyasi-rivoji-2-qism/
#Савол #Савдо_сотиқ

“Мабодо сота олмасам, қайтариб бераман”

Бир киши сотувчидан мол сотиб олаётиб, “Мабодо сота олмасам, қайтариб бераман” деб келишади. Ва сотганича сотиб, қолган қисмини молнинг эски эгасига қайтариб бермоқчи бўлади.

Бундай савдо қилиш жоизми? Бу турдаги савдонинг ҳукми қандай?

ЖАВОБ:

Фиқҳ уламолари орасида бу кўринишдаги савдо “Бай ут-тасриф” дейилади.

Баъзи олимлар бундай савдо мумкин эмас, дейишган бўлса, бошқалари қатъий равишда ҳаром дейишади.

Чунки бундай келишув вақтида орага мавҳумлик аралашади: сотувчи ҳам, харидор ҳам қанча мол сотилади-ю, қанча қисми сотилмай қайтади – буни аниқ билишмайди.

Харидор (олибсотар) молни тўлиғича қайтариб бериши ҳам, бир қисмини қайтариб бериши ҳам ёки умуман қайтармаслиги ҳам мумкин, яъни буларнинг бирортаси аниқ эмас. Шу сабабдан ўртага мавҳумлик аралашган бундай савдо жоиз эмас.

Агар мана шу ҳолатда молнинг эгаси харидор-олибсотарни молни сотиб бериш учун вакил қилиб тайинласа – бунда муаммо йўқ. Яъни, молни қўлига олган вакил сотганича сотади, қолганини эгасига (сотувчига) қайтариб беради. Бунда у хизматига яраша ҳақни молни эгаси-сотувчидан (келишувга кўра) олади.

@fiqhsavol асосида тайёрланди

@IslomMoliyasi каналига аъзо бўлинг
Қарздор ўз қарзини бошқа бировга ўтказиши Ислом молиясида нима деб аталади?
Anonymous Quiz
11%
Кафолат
11%
Раҳн
38%
Ҳавола
15%
Қарзи ҳасан
24%
Энди билиб оламан
Қарздор ўз қарзини бошқа бировга ўтказишига “Ҳавала” (ёки ўзбекчасига “ҳавола”) дейилади.

Мисол учун, Абдуллоҳ Аҳмадга $1000 қарз. Абдуллоҳ шу қарзини Нуриддинга ўтказади. Мана энди Абдуллоҳнинг қарзини Нуриддин Аҳмадга тўлаб беради. Бироқ Нуриддин қарзни тўлаш қобилиятига эга эмаслиги маълум бўлса, у ҳолда Аҳмад қарзни яна қайтиб Абдуллоҳдан талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бундай битим шариатда жоиз ҳисобланади, чунки бунда жамият аъзоларининг бир-бирини қўллаб-қувватлаши, ўзаро ёрдам, мурувват ва илтифот бор.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдир. Қачон бирингиз бойнинг ортидан эргаштирилса, эргашсин”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/havala-qarzni-boshqaga-otkazish/

Чизма @fiqhiyjadval каналидан олинди

@IslomMoliyasi каналига уланинг
​​РОССИЯДА ИСЛОМ МОЛИЯСИ РИВОЖИ (3-қисм)

Россияда ислом молияси ривожига бағишланган олдинги мақолаларимизда Федерация ҳудудида фаолият юритаётган ислом молия муассасаларининг икки йирик гуруҳи – нобанк микромолия ташкилотлари ва ислом банки ва дарчалари ҳақида сўз юритган эдик. Мақоланинг ушбу қисмида юқоридаги икки гуруҳга кирмайдиган бошқа ислом молия ташкилоти ҳисобланувчи инвестиция компаниялари ҳақида маълумот берамиз.

Россия Федерацияси ҳудудида 2 та инвестиция компанияси ислом молияси тамойилларига асосланган ҳолда ўз мижозларига хизмат кўрсатмоқда. Улар – «Татаристон халқаро инвестиция компанияси» (Tatarstan International Investment Company, TIIC) ҳамда «Zayed жамғармаси» (Zayed Fund) ҳисобланади.

Татаристон халқаро инвестиция компанияси 2012 йилда ўзининг 90 млн. рубл сармояси ҳисобига янги Евроосиё лизинг компанияси (The Eurasian Leasing Company)га асос солди. Бироқ ички сиёсий муаммолар туфайли муассаса ўзининг молиявий фаолиятини кенгайтира олмади.

Zayed жамғармаси ташкил этилаётганда инвесторлардан 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мажбуриятларни қабул қилиб, жамғарма дастурларига йўналтирган. 10 йил ичида Жамғарма 300 миллион АҚШ долларидан ортиқ лойиҳаларни молиялаштиришни режалаштирган. Жамғарма фақат Чеченистон Республикаси ҳудудида молиялаштиришни амалга оширади ва фаолияти давомида аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш сиёсатини олиб боради.

Ҳар бир лойиҳа учун молиялаштириш чегараси (энг кўп миқдори) 1 миллион АҚШ долларини ташкил этади; молиялаштиришнинг энг узоқ муддати – 4 йил. 2019 йил 21 октябргача Жамғарма 1144 дан ортиқ бизнес лойиҳалари ва ғоялари орасидан танлаб олинган 96 та лойиҳани молиялаштирган бўлиб, жами инвестиция қилинган маблағлар ҳажми 380 миллион рубл (6 миллион АҚШ доллари атрофида)ни ташкил этади. Жамғарма дастурлари асосида 250 та янги иш ўринлари яратилди. 343 миллион рубл (5,38 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги 65 та лойиҳа ҳам молиялаштириш учун маъқулланди.

Zayed жамғармасининг асосий молиялаштириш маҳсулотлари – муробаҳа ва мушорака ҳисобланади. Жамғарма томонидан молиялаштирилган жами лойиҳаларнинг қарийб 82 фоизи муробаҳа битими орқали молиялаштирилган бўлса, мушорака шартномалари орқали жами битимларнинг 15 фоизи молиялаштирилган.

Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида ҳам Вазирлар Маҳкамаси ва Ислом тараққиёт банки ҳамкорлигида бошланғич капитали 100 миллион АҚШ доллари бўлган «Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси» (Economic Еmроwermеnt Fund) ташкил қилиниши кутилмоқда.

Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/rossiyada-islom-moliyasi-rivoji-3-qism/

@IslomMoliyasi каналига уланинг
#Савол
Қарз муомаласи

Ассалому алайкум! Чeт элдаги инсондан пул ўтказмалари орқали қарз олиниши қандай бўлади? Масалан: чeтдаги инсондан 100$ пул “Western Union” орқали қарз сифатида жўнатилди. Бу пулни жўнатиш учун компания 10$ атрофида комисия пули олади. Қарз бeрган одамга бу пул 110 $га тушади. Шунда қарздор 100$ бeрса қарзи адо қилган бўладими ёки 110$ қилиб бeриши кeракми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! 110 қилиб беради. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Ислом молияси гуруҳи изоҳи: чунки бу ҳолатда қарз берган одам пулини кўпайтириб олаётгани йўқ, фақат шу қарзни бериш учун қилган бевосита харажатларини қоплаяпти холос.

@IslomMoliyasi каналига уланинг
ВАКИЛЛИКДАГИ НОЗИК МАСАЛА

Ҳозирги кунда ривожланаётган “тадбиркор”лик кўринишларидан бири вакил сифатида хизмат кўрсатишдир. Бунда баъзи бир кишилар компания, хизмат кўрсатиш ташкилотлари, катта завод-фабрикалар ёки оддий бино қураётган шахслар тарафидан уларга керакли нарсаларни сотиб олиш учун “вакил” қилиб тайинлаган бўлади, ва ана шу вакиллар ўз хизматлари мобайнида баъзи бир дўконлардан юқорида зикр қилинган ташкилот ёки шахсларга керакли нарсаларни сотиб олиш билан шуғулланишади (инглиз тилида уларни procurement specialist ҳам деб аташади).

Иш мобайнида уларга керакли нарсаларни сотадиган дўконлар: “Биздан харид қилсангиз, фалон фоиз чегирма берамиз” ёки вакилнинг ўзи: “Сизлардан шу нарсаларни сотиб оламан, лекин эвазига менга фалонча чегирма қилиб берасан” деган шартни қўяди. Табийки доимий харидор бўлиши учун дўконлар ўша вакил билан шундай келишувга рози бўлишади ва ўша вакилга келишилган чегирма ҳам беришади. АММО БУ ЧЕГИРМАЛАР ВАКИЛНИ ВАКИЛЛИККА ОЛГАН КОМПАНИЯ ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ҲАҚҚИ ҲИСОБЛАНАДИ. Чунки вакилга ўша компанияга нарса сотиб олаётганлиги учунгина бу чегирмалар тақдим қилинмоқда. Мабодо шу иш орқали бирор киши чегирмаларни ўз ёнига олиб қолса, вакил қилган тарафга хиёнат қилиб, ҳаққидан уриб қолган ҳисобланади. Вакил қилган тараф чегирмасиз нархга рози бўлсада, барибир чегирмалар ҳам унинг ҳақилигича қолади. Вакил чегирмага сабаб бўлсада, вакиллигини чиройли адо қилган даражада бўлади (албатта, вакил қилиб тайинлаган томон бунинг учун вакилга алоҳида мукофот бериши мумкин).

Масалан, усталар бирор шахснинг уйларида иш юритаётган бўлсалар, керак бўлган қурилиш маҳсулотларини уй эгасига билдирмаган ҳолда дўкондор билан яширинча келишув тузиб, “Сизга харидор олиб келаман, эвазига менинг фалонча хиссамни ҳам ўша маҳсулотнинг қийматига қўшиб айтасиз. Сўнг ўша қўшилган қийматни ўзимга алоҳида берасиз” дейди. Албатта, бу очиқ-ойдин хиёнатдир (яъни бу дунёда ҳам, охиратда ҳам қайтариб берилиши керак бўлган бировнинг ҳақидир). Баъзилар шу ўринда, вакил аввал у нарсаларни ўзи учун сотиб олиб, кейин вакил қилган шахсларга улар рози бўладиган нархда сотиш ҳийласини ҳам қиладилар. Бу ўринда вакил, вакил қилган тарафнинг омонатдор кишиси ҳисобланади. Омонатдор шахс ўзига сотиб олиши жоиз эмас. Ҳар бир сотиб олган нарсаси уни вакил қилган киши учун бўлади. Унинг бу қилган ҳийласи, ҳаромни ҳалол қилиб бера олмайди.

Шу ўринда шунга тегишли бир савол жавобни келтириб ўтамиз.

Савол: Мен бир ташкилотнинг ишчисиман, ташкилот раҳбари бизга машина кераклигини ва бир одам билан қийматини аниқлаб, савдолашишим кераклигини айтди. Мен кимда машина борлиги ва қиймати қанча эканлигини аниқлаб раҳбарга айтдим. У биз келишган қийматга рози бўлди. Сотувчи олдига борганимда, сотувчи у нарсани мен учун келишилган нархдан арзонроғига беришини айтди. Бошлиқ нарх билан сотувчи айтган нархнинг ўртасидаги фарқни ўзимга олиб қолсам бўладими?

Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/vakillikdagi-nozik-masala/

"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site
“Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир”

COVID-19 ПАНДЕМИЯСИГА ҚАРШИ КУРАШДА ТАДҚИҚОТЧИ МУСЛИМА ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗНИНГ ЮТУҚЛАРИ

Биз аввалроқ Ислом тараққиёт банкининг “Transform Fund” (Ислоҳотлар жамғармаси) 2021 йил учун танлов эълон қилганини маълум қилган эдик. Мазкур “Transform Fund” (Ислоҳотлар жамғармаси) 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 500 млн. АҚШ долларига тенг. “Transform Fund” томонидан 2020 йилда “Аъзо мамлакатларнинг COVID-19 пандемиясига тайёргарлигини ошириш ва жавоб чораларини ишлаб чиқиш” мавзуси остида ўтказган танловида 30 нафар ғолиблар аниқланган бўлиб, улардан 15 нафарини аёл-қизлар ташкил этади.

2020 йилдаги ғолиба опа-сингилларимиз COVID-19 пандемиясиниг салбий таъсирларини юмшатиш билан боғлиқ инновацион ечимлар орқали жамиятга фойда келтирмоқдалар. Ғолибалардан бири, покистонлик Wala Saadeh хоним Миср, Покистон, Қатар, Саудия Арабистони, БААдаги интервенцион ҳудудлар (intervention areas) учун масофадан туриб парвариш қилиш ва беморларни касалхонага ётқизиш юкини камайтириш мақсадида тиббий хизмат кўрсатувчи тармоқларга уланган ва COVID-19 беморларига мўлжалланган асосий ҳаётий кўрсаткичларини симсиз кузатиш мосламаси (a wireless vitals-monitoring device) яратиш бўйича грант олишга эришди.

Фаластинлик Ishtayeh Nasri хоним шошилинч тез тиббий ёрдам учун, айниқса, COVID-19 билан оғриган беморлар учун фавқулодда вазиятларда қўнғироқларга жавоб бериш вақти (response time)ни қисқартиш ва соғлиқни сақлаш хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида алоқаларни бошқаришнинг инновацион воситаси устида иш олиб бормоқда.

АҚШлик Ikpefan Esesua Мозамбик ва Нигерия давлатлари ҳудудидаги тиббиёт ходимларининг нотўғри ташхис қўйиш ҳолатларини 2025 йилга қадар 80% гача қисқартиришга мўлжалланган, соғлиқни сақлаш соҳаси учун яхлит алоқа тизимини яратишга астойдил бел боғлаган.

Пандемия шароитида Нигериялик Hayat Essakkati хоним Нигерия штатларидаги 3,4 миллиондан ортиқ камбағал аҳолининг ижтимоий тиббий суғуртасини таъминлаш учун Нигерия ҳукумати, юқори даромадли уй хўжаликлари ва ташқи донорлар/ хайрия жамғармаларидан молиявий маблағлар жалб қилиш мақсадида рақамли соғлиқни сақлаш платформаси яратгани учун ғолиб деб топилган.

2020 йилда ғолибликка эришган ва аёл-қизлар етакчилиги остида тайёрланаётган лойиҳалар қаторида Покистондаги онлайн таълим платформаси ҳам мавжуд. Мазкур платформа COVID-19 пандемияси пайтида ногиронларга таълим беришни осонлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

ХУЛОСА
«Бир ўғилни тарбияласанг, бир инсонни тарбиялаган бўласан, бир қизни тарбияласанг эса, бутун миллатни тарбиялаган бўласан»
, деган ҳикматга биноан, жамиятимизда қиз-аёлларни билим олишларига етарлича имконият ва шароит яратиб бериш орқали инсон нафақат ўз қизи ёки аҳли-оиласига, балки бутун жамиятга фойда келтирган ҳисобланади. Бугунги кунда шариатимизга зид бўлмаган замонавий илм-фан ва технологияларни ўрганиш, уларни ўзлаштириш орқали муслима опа-сингилларимизнинг қандай ютуқларга эришаётганлигини, жамиятга қандай манфаат келтираётганлигини юқорида қисман бўлса-да, кўриб ўтдик. Юртимиздаги муслималар ҳам ақд-идрок жиҳатдан дунёнинг етакчи мамлакатларидаги тенгдошларидан қолишмайди. Бизнинг зиммамизга тушадиган вазифа – уларнинг таълим олишларига шарт-шароит яратиш, уларни фаол қўллаб-қувватлаш ҳамда доимий назорат қилиб бориш десак, тўғри бўлса керак.

Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/covid-19-pandemiyasiga-qarshi-kurashda-tadqiqotchi-muslima-opa-singillarimizning-yutuqlari/

"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир". (Бақара, 185)

🌙 Қуръон, саҳоват ва эҳсон, тақво ва ибодат ойи бўлган Рамазони шариф билан сизларни @IslomMoliyasi саҳифаси муборакбод этади!
ИСЛОМ МОЛИЯСИДА ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ МАСАЛАСИ

Кимда-ким Рамазондан олдин билиб-билмай турли ҳаром ёки шубҳали йўллар билан бойлик топаётган бўлса, ҳозир улардан фориғ бўлишнинг айни вақтидир. Зеро, муборак Рамазон ойида инсон қалбида ўзгача ҳузур-ҳаловат ҳис қилади, қилиб юрган маъсият ишларидан тийилишга ва улардан мана шу ойда бутунлай халос бўлиш ҳаракатига тушиб қолади, чунки шайтонлар кишанланган мазкур ойда инсон ўз нафсини енгиши анча осон кечади, иншаа Аллоҳ.
Маълумки, ҳалол савдо ёки ҳалол касб-ҳунар орқали пул топиш ҳам молиявий ибодат ҳисобланади. Шу ўринда, бойлик орттиришнинг Аллоҳ таоло томонидан ман этилган йўллари хусусида тўхталиб ўтмоқчимиз.

Пул топишнинг Аллоҳ таоло тақиқлаган кўринишлари:

1️⃣ Порахўрлик, товламачилик, алдамчилик, ҳаром нарсалар сотиш ёки ҳаром касбларни қилиш каби ботил йўллар билан пул топиш (Асос: «Бақара» сураси, 188-оят)

2️⃣ Хиёнат асосида пул топиш (Асос: «Оли Имрон» сураси, 161-оят)
*** Оятдаги хиёнат деб таржима қилинган сўз арабча “ғалул” сўзидан олинган бўлиб, урушда тушган ўлжадан махфий равишда, ғирромлик қилиб беркитиб олишни билдиради.

3️⃣ Бут-санамларни ясаш ва уларни сотиш орқали бойлик топиш (Асос: «Моида» сураси, 90-оят)

4️⃣ Қимор (қиморнинг барча турлари: 1ХБет, Мостбет, казинолардаги ўйинлар ва бошқа шу кабилар) ўйнаб пул топиш (Асос: «Моида» сураси, 90-оят)

5️⃣ Хамр (маст қилувчи ичимликлар ва инсон ақлига таъсир қиладиган психотропик моддалар) ишлаб чиқариш ва сотиш орқали даромад олиш (Асос: «Моида» сураси, 90-оят)

6️⃣ Фол очиш ёки фол очишга ёрдам берадиган воситалар ишлаб чиқиш ва сотиш орқали маблағ орттириш (Асос: «Моида» сураси, 90-оят)

7️⃣ Ўғирлик орқали бойлик жамғариш (Асос: «Моида» сураси, 38-оят)

8️⃣ Тарози ва ўлчовдан уриб қолиш орқали бошқалар ҳаққини ейиш (Асос: «Мутоффифийн» сураси, 1-3-оят)

9️⃣ Етимларнинг молини ўз молига қўшиб ейиш натижасида уларнинг ҳаққига тажовуз қилиш (Асос: «Нисо» сураси, 2-оят)

🔟 Фаҳш ишларни қилиш ёки тарқатиш орқали даромад кўриш (Асос: «Нур» сураси, 19- ва 33-оятлар)

1️⃣1️⃣ Рибо (судхўрлик) орқали пул топиш (Асос: «Бақара» сураси, 275-278-оятлар)

Юқорида кўрсатиб ўтилган фаолиятлар натижасида олинадиган даромадлар ҳаром ҳукмида бўлиб, бу каби ишларни амалга ошириб юрган киши дарҳол тавба қилиши ва бундай фаолият турлари билан бошқа шуғулланмаслиги лозим. Муборак Рамазон ойи тавбалар қабул бўлиши умид қилинадиган ойдир. Шундай экан, фурсатни қўлдан бой бермайлик!

"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site
​​#Закот_молиявий_ибодат

ЗАКОТ – МОЛИЯВИЙ ИБОДАТ (1-қисм)

Закот
– Ислом дининг беш рукни (устуни)дан бири бўлиб, намоздан кейинги 3-ўринда турадиган ва шариатда фарз қилинган амалдир.
Закот Мадинаи Мунавварада ҳижрий 2-йили фарз қилинган. Қуръони Каримнинг 27 та жойида намоз билан бирга зикр қилинган.
«Закот» сўзи луғатда «поклик» ва «ўсиш» деган маъноларни англатади. Закот берган кишининг моли покланади. Закотини бермаса эса аксинча бўлади. Шунингдек закоти берилган молга барака киради, кўпайиб, ўсади.
Закотга шариатда қуйидагича таъриф берилади:
“Закот – бу махсус молдан махсус қисм (жуз)ни махсус шахсларга Аллоҳ таолонинг розилиги учун шариатда тайин қилинганидек мулк қилиб беришдир”.

“Махсус мол”
– нисобга, яъни закот беришга лойиқ деб топиладиган энг кам миқдорга етган ва ундан ошган мол-мулк демакдир. Нисоб нақд пулларда бошқача, чорва молларида бошқача, зироатларда бошқача миқдорда белгиланган бўлиб, ўз ўрнида у ҳақда батафсил маълумот берамиз.

“Махсус қисм” – закот берувчининг мулкидан ажратиладиган миқдор.

“Махсус шахс” дегани закот олишга ҳақдор бўлган инсонлар тушунилади. Улар ҳақида ҳам келгусида тўхталамиз.

“Шариатда тайин қилинганидек” деганда закот чиқариш миқдори шариатда кўрсатилган миқдорга тўғри келиши кераклиги назарда тутилган. Озгина садақа бериб, “шу закот” деб бўлмайди.

“Мулк қилиб бериш” деган жумладан эса “ўша берилаётган мол уни олувчига мулк бўлмагунича закот бўлмайди” деган маъно англанади.

Манба: “Мўминнинг нажоти”
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site
​​ИСЛОМ БАНКЛАРИДА МУЗОРАБА БИТИМИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Ислом молиясида бир томоннинг сармояси, иккинчи томоннинг эса тадбиркорлик қобилияти, тажрибаси ҳисобига фойда олишга қаратилган битим Музораба деб номланиши кўпчилигимизга маълум. Хабарингиз бор шу йилнинг иккинчи ярмида мамлакатимизда ҳам “ислом дарчалари” иш бошлашлари кутилмоқда. Бугун ислом банклари нуқтайи назаридан Музораба битими қандай кўринишларда бўлиши ҳақида сўз юритамиз.

Ислом банкларида Музораба битими 3 та асосий қисмга ажратилиши мумкин:

1. Сармояни тасарруф этишда Музорибнинг эркинлигига кўра:
а) Мутлақ Музораба (Мудараба Мутлақ).
б) Чекланган музораба (Мудараба Мутақаййида).

2. Музораба шартномаси қандай якунланишига кўра:
а) Эгалик билан якунланувчи музораба (Мудараба мунтаҳия бит-тамлик).
б) Эгалик билан якунланмайдиган музораба.

3. Иштирокчилар сонига кўра:
а) Икки томонлама ёки оддий музораба.
б) Коллектив/жамоавий ёки қўшма музораба битими.

Батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/islom-banklarida-muzoraba-bitimining-qollanilishi/

Ислом молияси саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site | YouTube
#Закот_молиявий_ибодат

ЗАКОТ – МОЛИЯВИЙ ИБОДАТ (2-қисм)

Закотнинг жуда кўп фойдалари мавжуд бўлиб, биз улардан асосий деб топган иккитаси ҳақида сўз юритмоқчимиз:

Закотнинг биринчи фойдаси – бу закот берувчи инсоннинг қалби покланади. Яъни инсон ҳам роббиси буюрган ибодатни амалга ошираётганидан завқ олади, ҳам бойликка ружуъ қўйиш балосидан ўзини халос этади.

Закотнинг иккинчи фойдаси – ўзининг молиявий эҳтиёжларини мустақил қондира олмайдиган мусулмонларга ёрдам беришдир. Бундай инсонлар боқувчисини йўқотган етимлар, бева қолган аёллар, ногиронлар, камбағаллар ва бошқа тоифадаги инсонлар бўлиши мумкин.

Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга қуйидагича амр қилади:
“Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, сенинг дуоинг улар учун сокинликдир. Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи Зотдир.” (103-оят)

Ушбу ояти каримада закотнинг биринчи фойдаси ҳақида сўз юритилган. Закот берувчи инсон қалб поклиги ва хотиржамлигига эришади.
Закотнинг иккинчи фойдаси Халифа Умар ибн Абдулазиз замонида ўз тасдиғини топган. Умар ибн Абдулазиз халифа бўлганларидан кейин закот, вақф ва хайр-эҳсон каби бугунги кунда бойликларни қайта тақсимлаш воситалари деб қараладиган ислом молияси тамойилларини шу даражада тўғри тасарруф этдиларки, натижада орадан икки йил ўтар-ўтмас халифалик ҳудудида закот олишга ҳақдор инсон – ночор, камбағал инсонлар қолмади.

Закотнинг бугунги кундаги долзарб аҳамияти ҳақида қуйидаги видео орқали ҳам маълумот олишингиз мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=SjIHYNmanDM

@IslomMoliyasi каналига уланинг
​​#Закот_молиявий_ибодат

ЗАКОТ – МОЛИЯВИЙ ИБОДАТ (3-қисм)

Закот
– унга қодир бўлган инсонлар учун фарз ибодатдир. Закотни адо этмаган ёки уни инкор этган инсонларнинг оқибати қуйидаги оят ва ҳадисларга биноан хайрли бўлмайди:

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Эй, имон келтирганлар! (Насроний) дин пешволари ва роҳибларнинг кўпчилиги одамларнинг молларини ноҳақлик билан ейдилар ва (одамларни) Аллоҳ йўлидан тўсадилар. Олтин ва кумушларни кон (махфий хазина) қилиб олиб, уларни Аллоҳ йўлида сарф қилмайдиганларга аламли азоб «хушхабари»ни беринг! (Мазкур олтин-кумушлар) жаҳаннам ўтида қизитилиб, улар билан пешоналари, ёнлари, орқалари куйдирилган куни: «Бу ўзларингиз учун сақлаган хазинангиздир. Сақлаган хазинангиз (мазасини) тотингиз!» (дейилади). (“Тавба” сураси, 34-35-оятлар)*.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий сoллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким туяси кўп бўлатуриб, закот бермаган бўлса, қиёмат куни энг семиз туяси келиб, уни тепкилайди, агар қўйи кўп бўла туриб, закот бермаган бўлса, энг семиз (бақувват) қўйи келиб, уни туёқлари билан тепкилаб, шохлари билан сузади», дедилар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом яна бундай дедилар: «Қиёмат куни бирингиз елкангизда маъраб турган қўй кўтариб келиб: «Эй, Муҳаммад!» - дейсиз. Шунда мен: «Сен учун ҳеч нарса қилолмайман, мен илгари айтгандим»,- дейман. Кейин, биттангиз елкангизда бўкириб турган туя кўтариб келиб: «Эй Муҳаммад!» - дейсиз. Шунда мен: «Сен учун ҳеч нарса қилолмайман, мен илгари айтгандим»,- дейман».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан яна ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи ва саллам: Кимга Аллоҳ таоло мол-дунё берган бўлса-ю, у закот бермаган бўлса, жамғарган бойлиги қиёмат куни илон шаклига кириб, эгасининг танасига ўралиб олиб, чақади, сўнг: «Мен мол-дунёингман, мен хазинангман» — деб айтади»,— дедилар.

Юқоридаги фикрлар закотни бериш кераклигини биладиган, лекин зиқналик (хасислик) қилиб бермасдан юрганлар учун тегишлидир. Закотни бутунлай инкор қилувчилар учун эса бутунлай бошқача ҳукм чиқарилади. Ислом фиқҳига оид китобларнинг Закот бобида келтирилишича, ким закотни инкор этса, кофир бўлади, бордию уни адо этмаса, осий бўлади.

Аллоҳ таолонинг буйруқ ва кўрcатмаларига “лаббай” деб жавоб берадиган, уларни ўз вақтида адо этадиган бандалардан бўлишимизни насиб этсин.

*Шайх Абдулазиз Мансур томонидан таржима қилинган.

@IslomMoliyasi каналига уланинг
​​#Закот_молиявий_ибодат

ЗАКОТ – МОЛИЯВИЙ ИБОДАТ (4-қисм)

#Савол: Закотни ҳамма бериши керакми?

Жавоб:
Закот бериши шарт бўлган инсонда қуйидаги сифатлар мавжуд бўлиши керак:
- Мусулмон бўлиши;
- Балоғатга етган бўлиши;
- Оқил бўлиши;
- Ҳур бўлиши;
- Нисоб эгаси (яъни моли нисобга етган) бўлиши.

Демак, юқоридаги сифатлардан келиб чиқиб қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:

1️⃣ Закот ибодат бўлгани учун мусулмон бўлмаганларга алоқаси йўқ. Чунки мусулмон бўлмаган инсонлардан Ислом дини ибодатларини бажариш талаб этилмайди;

2️⃣ Балоғатга етмаган болалардан ҳам закот олинмайди. Чунки улар ҳали фарз ибодатларни бажаришга мажбур эмас;

3️⃣ Оқил бўлмаслик 2 хил кўринишда бўлади:
- Вояга етмаган бола. Улғайгунига қадар ёш болалар ўз маблағларини ақл билан тасарруф эта олмасликлари сабабли ҳам закот беришдан озод қилинадилар. Лекин эсини таниб, улғайиши билан закот тўловчилар сафига киритилади;
- Мажнун (эс-хуши жойида бўлмаган, жинни) инсон. Агар унинг мажнунлиги бир йил давом этадиган бўлса, ўша йил учун закот берувчилардан ҳисобланмайди. Борди-ю, мажнунлик йилнинг бир қисмида содир бўлиб, кейин тузаладиган бўлса, бундай инсонлар учун яна закот бериш фарзга айланади.

4️⃣ Ҳур инсон ва қул инсон бўлиш каби масалалар исломнинг аввалида бўлган бўлиб, ислом қарор топиши билан қулчилик секин аста йўқолиб кетди.

5️⃣ Нисоб эгаси бўлиши учун Ислом шариатида муайян миқдордаги бойликка эга бўлиш талаб этилади. Нисоб ҳақида мақоланинг кейинги қисмида батафсил маълумот берилади.

"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site | YouTube
#Закот_молиявий_ибодат

ЗАКОТ – МОЛИЯВИЙ ИБОДАТ (5-қисм)

Закот фарз бўлиши учун қуйидаги шартлар топилиши керак:
1️⃣ Мол-мулк нисобга етган бўлиши;
2️⃣ Мулк тўлиқ бўлиши, яъни мол-мулк тўлиғича эгасига тегишли бўлиши;
3️⃣ Ўсувчи мол бўлиши;
4️⃣ Ҳожати аслиядан ортиқча бўлиши;
5️⃣ Қарздан холи бўлиши.
6️⃣ Мол-мулк нисобга етганига бир йил тўлган бўлиши керак.

1️⃣ Нисоб – бу закот бериши лозим бўлган ва закот ҳали фарз бўлмаган мусулмонлар ўртасини ажратиб турадиган ўзига хос “чегара” ҳисобланади. Яна нисоб деб шариат бўйича инсонни бой деб аташ мумкин бўлган ва унга закот фарз бўлгани билдирадиган маблағнинг энг кам миқдорига ҳам айтилади. Яъни нисобга етган моли бор инсон закот бериши лозим бўлади ва шу билан бирга ўзи бошқалардан закот ололмайди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом тиллaнинг нисобини йигирма мисқол (85 грамм), кумушникини икки юз дирҳам қилиб белгилаганлар.
Ўша вақтда ушбу миқдордаги пул бир оиланинг бир йиллик харажатларига бемалол етган. Ўша миқдордаги маблағга эга бўлган киши бой ҳисобланган. Динимиз унга ортиқча пулининг бир қисмини муҳтож мусулмонларга Закот тариқасида беришни буюрган.
Ҳар бир турдаги молнинг ўзига яраша шариат тайин қилган нисоби бор. Мол ўша нисоб - миқдорга етгандагина ундан Закот чиқариш фарз бўлади. Ҳар бир турдаги молнинг нисоби қанча экани кези келганда айтилади.

2️⃣ Тўлиқ мулк
Закот бериш лозим бўлган мол тўлиқ мулк бўлиши керак. Яъни, мол ўз эгаси қўлида бўлиши, унда бировнинг ҳеч қандай ҳаққи бўлмаслиги, молни ўз ихтиёри ила тасарруф қила олиши керак.

3️⃣ Ўсувчи мол
Закот бериш фарз бўлиши учун мол ўсиб туриши ёки ўсишга имкони бўлиши керак. Буни шариатда феълан ёки тақдиран ўсувчи мол дейилади. Яъни, ўша молдан эгасига фойда кўпайиб келиб туриши ёки фойда кўпайиш имкони бор бўлиши керак.
Молнинг ўсиши ҳайвонот бойликларида туғилиш, семириш, ва/ёки яна бошқа маҳсулотлар бериш йўли билан бўлади (масалан сигир семиради, туғади, сут беради..). Бошқаларида эса тижорат ёки шунга ўхшаш йўллар билан бўлади. Чунки ўсмайдиган молга Закот фарз қилинса, молнинг қиймати нисоб миқдоридан пастга тушиб кетади. Ҳолбуки, Закотнинг яна бир маъноси ўсишдир.
Тилла-кумуш
ҳам ўсувчи мол саналади. Чунки улар ёрдамида тижорат қилиш ёки бирор тадбиркорликни йўлга қўйиш мумкин.
Зироат бойликлари табиий ўсишга боғлиқ бойликлардир, кон ва дафиналар (хазина) ҳам шундай.
Тижорат моллари ҳам ўсувчи моллар ҳисобланади.
Пуллар хам худди шу каби, зеро нарсаларнинг қиймати пул билан ўлчанади.
Аммо бир кишининг нисобга етган миқдорда пули бор, дейлик, ишончли жойда турибди. Лекин йил давомида бир тийинга ҳам кўпаймади. Закот берадими-йўқми? Шубҳасиз Закот беради. Чунки у пул ўсишга имкони бор мол. Фақат унинг эгаси ўз қобилиятсизлиги туфайли пулининг ўсишига имкон бермади. Аслида эса у одам пулини савдога ишлатиб, ишлаб чиқаришга қўйиб, ўзи фойда олиши, ўзгаларга, жамиятга фойда келтириши керак эди.
Закот бериш учун мол ўсадиган бўлиши ёки ўсиш имкони бўлиши керак, деган қоидага биноан миниш учун ишлатиладиган уловлар, уй-рўзғор асбоб-анжомлари, ҳунар учун зарур асбоб-ускуналардан Закот чиқарилмайди.

4️⃣ Ҳожати аслиядан ортиқча бўлиш
Молдан Закот чиқариш учун лозим бўлган шартлардан бири ўша мол Закот берувчининг ўзи ва унинг қарамоғидаги кишиларнинг аслий ҳожатлардан ташқари (ортиқча) бўлиши керак.
Шу ерда «ҳожати аслия» нимадан иборат? Унинг чегараси борми? деган саволлар пайдо бўлади. Чунки ҳожат билан ҳожатнинг фарқи бор. Агар одам боласининг ўзига қўйиб берсанг дунёнинг ярмига эга бўлса, қолганига ҳам ҳожатим бор, дейди.
Закот бобида «ҳожати аслия» нима эканини Ҳанафий мазҳаби уламолари қуйидагича таърифлайдилар:
«Ҳожати аслия» - инсондан ҳалокатни феълан қайтарадиган, еб-ичиб, кийишга кетадиган нафақа, яшаш жойи, ҳунар асбоблари, уй анжомлари, минишга ав, илм учун керакли китоблари ва шу кабилардир.