Ислом молияси | Islom moliyasi
12.2K subscribers
939 photos
173 videos
11 files
1.77K links
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар

📱t.me/IslomMoliyasi

🖥islommoliyasi.uz

🔵fb.me/IslomMoliyasi

🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi

🔘t.me/islamic_finance_plus

⌨️ @IM_contact
Download Telegram
#савол_жавоб

Ислом банки ўз мижозларидан бирига қурувчи ташкилотдан тайёр кўчмас мулк сотиб олиб бермоқчи


САВОЛ:

Ислом банки мижозларидан бирига қурувчи ташкилотдан тайёр кўчмас мулкни сотиб олиши учун молиялаштириш ажратмоқчи. Мижоз ва қурувчи ташкилот ўртасида олди-сотди шартномаси имзоланмаган, фақат мижоз томонидан кўчмас мулк брон (банд) қилинган, яъни у қурувчи ташкилотга харид нархининг 20% миқдорида бўнак тўлаган. Қурувчи ташкилот кўчмас мулкни ва унга эгалик ҳуқуқини сотув нархи тўлиқ тўлангандан кейингина иккинчи томонга ўтказиб бермоқчи.

Бундай вазиятда Ислом молиясида қандай ечим мавжуд?

💬 ЖАВОБ:
🌐 https://islommoliyasi.uz/uz/savol-javob-7098/

☪️ @IslomMoliyasi канали
#савол_жавоб

ҲАЙДОВЧИ ЮККА МАСЪУЛ БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ:
Маълумки, ҳозирги кунда ҳайдовчилар одамларни манзилларига элтиш билан бирга баъзи юкларни ҳам ташийдилар. Уларни урфида бу юклар “почта” дейилади. Улар мазкур “почта”ларни манзилига элтиб бергани учун хизмат ҳаққи оладилар. Ушбу ҳайдовчилар мазкур юклар, яъни “почта”лар учун масъул ҳисобланадиларми? Агар ҳайдовчи ўзи “юкка жавоб бераман” деб хизмат ҳаққини кўпроқ олсачи?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ижарага тегишли масаладир.

Одатда ёлланма ишчилар икки турга бўлинадилар...

🔰 давоми: 👉 https://islommoliyasi.uz/uz/savol-7509/

@IslomMoliyasi канали
#савол_жавоб

ТАҚИНЧОҚЛАР ЗАКОТИ

Аёл киши уз такинчокларидан нисобга етганда закот берадими?

💬 Жавобни ўқиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:
🌐https://islommoliyasi.uz/uz/savol-7370/

@IslomMoliyasi канали
#закот #савол_жавоб

⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Закот ва Фитр рўзани пластик карта орқали ўтказиб бериш жоизми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Мени молим нисобга етмаган бўлса хам закот берсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Закот кимларга берилади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзидан бериладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закот беришни кимдан бошлаган афзал?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Асалдан закот (ушр) қандай ҳисобланади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ушр ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Ушрни деҳкончиликни йиғиштиргандан кейин дарҳол бериш керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закотни мен бераманми ёки отамми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Тижорат қилиш мақсадида қуриб, битмай қолган бинодан закот бериш керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Йил давомида қўшилган қийматдан закот бериладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закотни бир кишига берган афзалми ёки кўпчиликками?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Айни пайтда ишсизман. Қўлимда нисобдан ортиқ маблағим бор. Мен закот беришим керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

©️ Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

@IslomMoliyasi канали
#закот #савол_жавоб

⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

САВОЛ: Закотни 2 ёки 3 га бўлиб берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотнинг ҳам қазоси бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Aгар оилада аёл киши ҳам эркак киши ҳам ишласа иккисининг бўйнида ҳам закот бериш мажбурияти бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотни қандай шаклда берган афзал?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Меросдан закот бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Қарзи бор одам эҳсон ёки закот берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Мени турмуш ўртоғим йўқ. Молим эса нисобга етиб закот бердим. Айримлар закотинг ўтмайди дейишяпти шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Рамазондан бошқа пайт берган пул закот ўрнига ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотни Сlick орқали берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотни йўлни таъмирлашга сарфласак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Менинг аёлимни тилло тақинчоқлари закот нисобига етган. Лекин қўлида пули йўқ. У закотни қандай беради?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закот беришда закотдан эканини айтиб берган маъқулми ёки билдирмасдан берган афзалми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

©️ Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

@IslomMoliyasi канали
Ислом молияси | Islom moliyasi
#закот #савол_жавоб ⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм) САВОЛ: Закотни 2 ёки 3 га бўлиб берса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бу ерда САВОЛ: Закотнинг ҳам қазоси бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бу ерда САВОЛ: Aгар оилада аёл киши ҳам эркак киши ҳам ишласа…
#закот #савол_жавоб

⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

САВОЛ: Закотни умумий хайрия фондларга ўтказсак буладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотни марака учун ишлатса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Мен иккинчи гуруҳ ногирониман. Мен ҳам закот берсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Ҳовлимни сотсам ундай закот бераманми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Қорамолнинг закоти
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закот беришда ният қилиш шартми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотни кечиктириш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотнинг моҳияти нима?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Киши закотга қодир бўлганини қандай аниқлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Чорва молларидан қандай закот берилади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закот кимларга берилади ва кимларга берилмайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

©️ Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

@IslomMoliyasi канали
#савол_жавоб

САЛАМ САВДОСИДА БУҒДОЙГА ПУЛ БЕРИБ, ЎРНИГА СОМОН ОЛСА БЎЛАДИМИ?

Биз қишлоқда яшаймиз. Буғдой олишга олдиндан пул бериб қўямиз. Бу бизга буғдой пишган вақтдагидан арзонга тушади. Аммо баъзан буғдой эккан одамнинг буғдойи яхши бўлмай, ўрнига сомон ёки ер бераман дейди. Шундай ҳолатларда буғдой ўрнига сомон ёки ер олса бўладими?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз айтган келишув салам савдоси дейилади. Бунинг бир қанча шартлари бор.
Сиз сўраган саволга келсак, бундай келишув жоиз эмас. Агар буғдой эккан деҳқон келишилган буғдойни бера олмаса, бозордан келишилган сифатдаги буғдойни олиб беради. Айнан ўзи эккан буғдой бўлиши шарт эмас. Агар деҳқон бозордан ҳам топиб бера олмаса, буюртмачи буғдой топилишини кутади ёки берган пулини қайтиб олади. Бошқа маҳсулот ёки келишилган маҳсулотнинг ўша кундаги қийматини олмайди. Масалан, буюртмачи деҳқонга бир тонна буғдойга килосига 1000 сўмдан келишиб, бир миллион пул берди. Муддат келган вақтда иккинчи томон келишилган буғдойни топиб бера олмади. Унинг ўрнига ер ёки сомон бера олмайди. Ёки шу кунга келиб, буғдойнинг нархи 1200 сўм бўлган бўлса, бир миллион икки юз минг пул олмайди.

Бу каби саволларга фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган. Жумладан, Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ шундай деган:
وَلَوْ انْقَطَعَ بَعْدَ الْمَحِلِّ فَرَبُّ السَّلَمِ بِالْخِيَارِ ، إنْ شَاءَ فَسَخَ السَّلَمَ ، وَإِنْ شَاءَ انْتَظَرَ وُجُودَهُ
“Маҳсулотни топшириш муддати келган вақтда маҳсулот топилмай қолса, маблағ эгаси, ихтиёрли бўлади. Хоҳласа, салам битимини бекор қилади(яъни берган маблағини қайтиб олади). Хоҳласа, маҳсулот топилишини кутиб туради”
. (“Ҳидоя” китоби).

Демак, буғдой учун пул берган томон унинг ўрнига ер ёки сомон олиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@IslomMoliyasi канали
#савол_жавоб

Онлайн валюта айирбошлаш


Ассалому алайкум! Фирмада пулни чет эл фирмасининг ҳисоб рақамига тушириш учун доллар ёки еврога айирбошлаш керак бўлади. Бундай ҳолатда доллар ва сўм қўлма қўл айирбошланмайди ҳаммаси онлайн банкнинг сайтида бўлади. Яъни Масалан 10000$ доллар олиш учун курс нархи ёзилган бўлади сўнгра заявка берилгандан кейин шу куннинг ўзида банкдаги ҳисоб рақамга доллар тушириб беради. Шу жоизми? Шу ҳолда иштирок этган инсон (ҳисобчи) гуноҳкор бўладими?

💬 Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!

🌐 Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🔵 Ислом молияси саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook | Web-site | YouTube
Ислом молияси | Islom moliyasi
#очиқ_савол 3 та тадбиркор Мушорака асосида бизнес лойиҳани амалга ошириш учун 100 млн.сўмдан сармоя киритиб иш бошлашди. Шериклар, "агар кимдир лойиҳадан чиқадиган бўлса, қолганлар чиқаётган шерикнинг улушини 100 млн.сўмга сотиб олади", деб келишув тузишди.…
#савол_жавоб

Ассаламу алайкум!
Кеча Мушорака бўйича қўйилган саволга камчилик жавоб берган бўлса-да, лекин тўғри жавоб беришди. Савол-жавобда иштирок этган ва тўғри жавоб берган обуначиларимизга ташаккур изҳор этамиз ва билимлари зиёда ва манфаатли бўлишини тилаймиз.

🔰 Шундай қилиб, қўйилган саволнинг жавоби ўлароқ қуйидаги маълумотни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз:
1️⃣ Мушорака битими иштирокчилари хоҳ улар бизнес лойиҳада фаол иштирок этувчи шерик бўлсин, хоҳ фаол бўлмаган шерик бўлсин (яъни фақат сармоя киритиш билан чекланувчи томон) улар ўзлари киритган сармоянинг танини сақланиб туришини ёки қатъий фойда миқдорини талаб қилишлари мумкин эмас, чунки бизнес фаолият давомида шароит турлича бўлиши ва киритилган сармоя зарар оқибатида камайиб ёки ҳатто йўқ бўлиб кетиши мумкин. Шу сабабли ҳар қандай шерикка қатъий миқдордаги тўловлар қилинишига келишиш ёки унинг бизнесга киритган сармояси асосида фойда миқдорини олдиндан белгилаш мумкин эмас (масалан, 100 млн. сўм сармоя киритиб, ҳар йили шу сармоянинг 20 фоизини фойда кўринишида олишга даъвогарлик қилиш мумкин эмас);

2️⃣ Шериклар, "агар кимдир лойиҳадан чиқадиган бўлса, қолганлар чиқаётган шерикнинг улушини киритилган номинал бўйича (яъни қанча маблағ киритилган бўлса шунча) сотиб олади", деб келишув тузиши мумкин эмас, чунки биринчидан, юқорида айтганимиздек киритилган сармоя зарар оқибатида камайган ёки йўқ бўлиб кетган бўлиши мумкин. Иккинчидан, шерик хоҳ у фаол шерик (масалан иш юритувчи) бўлсин, хоҳ у бизнес лойиҳа ташаббускори бўлсин, бошқа шерикларни киритган сармоясини кафолатлаши рибо бўлиб қолади.

❗️Хўш, аслида қандай бўлиши керак?
1.Мушорака битимида томонлар бизнес лойиҳага сармоя киритиш пайтида ўз улушларининг нисбатини фоизда аниқлаб олишлари ва буни ёзма равишда (чунки тирик жон бўлган инсон хотираси ўзгарувчан) қайд қилиб қўйишлари керак;
2. Мушорака доирасида олинадиган фойда тақсимотини ушбу битим доирасида келишиб олишлари лозим (фойда нисбати мушоракадаги улуш нисбатига мувофиқ бўлиши шарт эмас);
3. Томонлар мушорака битими давомийлиги/муддатини белигилаб олишлари мумкин. Келишилган муддат келганда томонлар “ғалвирни сувдан кўтариб” бизнеснинг якуний ҳолатини (қолган активлар+берилган қарзлар, дебиторлик қарздорлиги—молиявий мажбуриятлар) жорий бозор нархларида баҳолашлари ва шундан кейин, қолдиқ сармояни (ёки зарарни) киритилган улушлар нисбатида тақсимлаб олишади.

Қайсидир шерик бизнес лойиҳадан чиқиб кетмоқчи бўлса ҳам худди шундай бўлади, яъни бизнес лойиҳанинг молиявий ҳолати жорий бозор нархларида аниқланади ва бизнесдаги улушини қолган шерикларга ёки 3чи томонга (лекин аввал шерикларга таклиф қилиши керак) келишилган нархда сотиб чиқиб кетаверади. Бунда бир нарсага эътибор қилиш зарур: бизнесда қолаётган шериклар чиқиб кетаётган шерикнинг улушини албатта сотиб олиши керак, деган қоида йўқ. Келишув бошида фаол шерик бошқа шерикларга, “ким бизнесдан чиқиб кетадиган бўлса, мен ўша шерикнинг улушини албатта сотиб оламан, деб қатъий ваъда бериши ҳам тўғри эмас, чунки ҳолат турлича бўлиши (масалан, сотиб олиш имконияти бўлмаслиги ёки бизнес зарарга кирган бўлиши) мумкин. Шу билан бирга, юқорида ёзганимиздек, бизнесдан чиқиб кетаётган томон ўз улушини қолаётган шерикларга таклиф қилиши керак бўлади (шу пайтда қолаётган шерик чиқиб кетаётган шерикнинг улушини сотиб олиш имкониятига эга бўлади).

Мисол учун:
3 та шерик 300 млн.сўмга маҳсулот сотиб олиб, савдо-сотиқни бошлашди, маълум муддатдан кейин шериклардан бири бизнесдан чиқмоқчи бўлса, бизнеснинг ҳолати (юқорида келтирилган формула асосида ҳисобланганда) 330 млн.сўмга тенг эканлиги аниқланади. Демак, чиқиб кетаётган шерикнинг улуши 110 млн.сўмга тенг экан. Энди, у ўз улушини шу нархга ёки истаса арзонроққа шерикларига таклиф қилиши, агар улар сотиб олмаса 3 чи томонга сотиб юбориши мумкин.

@IslomMoliyasi канали
#мерос #савол_жавоб

ВАСИЙ ФОЙДА КЎРИШ МАҚСАДИДА ЕТИМЛАР МОЛИНИ ИШЛАТИШИ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Етимлар ва уларнинг онаси ўртасида мерос тақсимланган, лекин улар бирга яшашади. Шунда она болаларнинг пулларидан қайтариб қўйиш шарти билан фойдаланиб туриши, гоҳида тижоратга ишлатиши жоизми? Она етимларга васий қилиб қўйилган.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда етим деб отаси вафот этган вояга етмаган болага айтилади. Вояга етиб, балоғат ёшига кирса, етимликдан чиқади.

Ота вафотидан аввал етимларга васий тайинлаган бўлса (у қариндош ҳам, бегона ҳам бўлиши мумкин), ўша киши, васий бўлмаса бобо меросни ҳақдорларга шариатимизга мувофиқ тақсимлаб беради ва етимга теккан улуш ҳисобидан уни парваришлаб туради. Агар бобо бўлмаса, амаки ёки она ҳам васийлик қила олади. Васий ёки юқорида саналган қариндошлар етимларнинг молини асраб, балоғатга етгач молнинг қолган қисмини уларга топширадилар. Бу ишни адолат билан бажарсалар улкан савоб, агар етимни молига хиёнат қилсалар, ноҳақ ишлатсалар қаттиқ гуноҳкор бўладилар.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай айтади:

إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا

“Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз, қоринларига оловни еган бўлурлар. Ва, албатта, дўзахга киражаклар!” (Нисо сураси, 10-оят).

Етимларнинг молларини ноҳақ ейдиган кимсалар аслида олов еган бўлиб, қиёмат куни қоринларида алангаланиб туради.


Етим болага қараб турган васий агар муҳтож бўлса, етимнинг молидан ҳожати миқдорича олиб туриши мумкин.

وَابْتَلُواْ الْيَتَامَى حَتَّىَ إِذَا بَلَغُواْ النِّكَاحَ فَإِنْ آنَسْتُم مِّنْهُمْ رُشْدًا فَادْفَعُواْ إِلَيْهِمْ أَمْوَالَهُمْ وَلاَ تَأْكُلُوهَا إِسْرَافًا وَبِدَارًا أَن يَكْبَرُواْ وَمَن كَانَ غَنِيًّا فَلْيَسْتَعْفِفْ وَمَن كَانَ فَقِيرًا فَلْيَأْكُلْ بِالْمَعْرُوفِ فَإِذَا دَفَعْتُمْ إِلَيْهِمْ أَمْوَالَهُمْ فَأَشْهِدُواْ عَلَيْهِمْ وَكَفَى بِاللّهِ حَسِيبًا.

“У молларни исроф қилиб ва (эгалари) катта бўлиб қолмасин, деб шошилиб еб қўйманглар. (Етимни ўз қарамоғига олган) киши агар бой бўлса, (етимнинг молидан) парҳез қилсин, камбағал бўлса, яхшилик билан (яъни, қилган хизматига яраша) олиб есин” (Нисо сураси, 6-оят).

Уламолар: “Етимга васий бўлган киши етимнинг молидан яхшиликдан (яъни заруратдан) ортиқчасини ейиш ҳаром бўлади”, деганлар.

Имомо Розий раҳматуллоҳи алайҳ “Тафсири Кабир” китобида васийлар етимнинг молидан яхшилик билан ейиш ҳақидаги икки хил қарашни келтирганлар:
1. Васий етимнинг молидан исроф қилмасдан эҳтиёжига қараб унга қилган хизматига ярашасини олиши жоиз.
2. Васий зарур бўлиб қолганда етимнинг молидан қарз сифатида олиб туради, имкони бўлганда қайтаради. Агар васий бу қарзни қайтаришга имкони бўлмасдан вафот этса, вафот этган васийнинг молидан ушбу қарз қайтарилмайди.
Аслида васийлар етимнинг молини шунчаки сақлаб турмасдан уни тижоратга тикиб кўпайтириш пайида бўлишлари афзал ҳисобланади.

عمرو بن شعيب عن أبيه عن جده: أن النبيَّ صلى الله عليه وسلم خطَب الناس فقال: ((ألا من وَلِيَ يتيمًا له مال، فليتَّجر فيه، ولا يترُكْه حتى تأكله الصدقة

Амр ибн Шуайб разияллоҳу анҳу отасидан ота бобосидан қилган ривоятда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга хутба қилиб: “Огоҳ бўлинглар! Ким етимга валий бўлса ва у(етим)нинг моли бўлса, у ила тижорат қилсин, уни то садақа еб битиргунча тарк этиб қўймасин”, дедилар”. (Термизий ривоят қилган)

(давоми кейинги постда)
#савол_жавоб

Буюртма асосида мол олиб келиш

Ассалому алайкум!
Мен хориждан маҳсулот олиб келаман. Савдоим асосан бозордаги савдогарларга ўша маҳсулотларнинг намунасини тарқатиш орқали бўлади. Мен уларга кўргазма (витрина) учун битта донадан бераман, улар мижозлар билан савдолашиб, уларга қайси маҳсулотдан қанчадан кераклигини билиб менга буюртма беришади. Мен уларни буюртмасини олиб келиб савдогарларга бериб юбораман. Улар кейин (мижоздан пул олиб) тўлов қилишади. Менинг бу қилаётган савдоим шариатда жоизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Жоиз. Сизлар олдинги келишувингиз ваъда ҳисобланади. Ҳақиқий савдо эса молни олиб келиб, пулни олганингизда бўлади.* Валлоҳу аълам!

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

* “Ислом молияси”дан изоҳ: бу икки хил усулда амалга оширилиши мумкин:

1️⃣ молни хориждан олиб келиб етказиб берувчи ва савдогарлар ўртасида вакиллик келишуви бўлади, ва савдогарлар унинг вакили сифатида мижозлар билан
савдо-сотиқни амалга оширишади ва пулни етказиб берувчига беришади. Савдогарлар вакиллик келишувига кўра етказиб берувчидан ҳақ (вакиллик вазифасини бажаргани учун рамзий бўлса ҳам келишилган ҳақ) ва мукофот (яъни мол фалончага сотилса шунча бонус берилади деб келишиб олинган бўлади) олиши мумкин.

Агар мижоз молни сотиб олишдан бош тортса, савдогарлар молни етказиб берувчига қайтаришади (чунки улар вакил холос);

2️⃣ савдогарлар мол етказиб берувчидан молни нақдга ёки насияга сотиб олиб мижозларга сотишади ва ўртадаги фарқ уларнинг даромади бўлади.


@IslomMoliyasi канали
#савол_жавоб

КОМПЕНСАЦИЯ

Ассалому алайкум!
Бизнесда вақт, маблағ, сифат тамонидан нохақ талофат кўрган одам нариги тарафдан компенсация ундириши жоизми? Агар жоиз бўлса қандай хажмда бўлади? Мисол учун мен ўз ишлаб чиқарувим учун муҳим бўлган бирор нима (масалан эҳтиёт қисм) буюртма қилдим, нарх, сифат, муддат келишилди. Лекин нариги тараф сифатсиз махсулот тақдим қилса ёки вақтни келишилгандан анча чўзиб юборса (ўйламасдан буюртма олаверган), шу сабабли бизнесимга зарар бўлса компенсация талаб қилишим мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Кўрилган реал зарарни қоплатиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

📝 “Ислом молияси”дан изоҳ:
Масалан, ишлаб чиқарувчи ўзига керакли бўлган хом ашёни сотиб олиш учун етказиб берувчи билан шартнома тузди. Етказиб берувчи шартномада келишилган вақтда хом ашёни етказиб бермади. Ишлаб чиқарувчи эса ўз навбатида ўзининг мижозига тайёр маҳсулот етказиб беролмади ва у билан тузилган шартномага мувофиқ жарима тўлади. Ана шу жаримани хом ашё етказиб берувчидан қоплатиб олиши (копенсация қилдириши) мумкин. Лекин бунинг учун бундай ҳолат, яъни зарарни қоплаш масаласи хом ашё етказиб берувчи билан тузилган шартномада кўрсатиб ўтилиши тўғри бўлади, акс ҳолда етказиб берувчи зарарни қоплашни рад қилиши ва шу сабабли иш (иқтисодий масалалар билан шуғулланувчи) судга оширилиши мумкин, бу эса вақт ва маблағ йўқотиш дегани.

Шу билан бирга, исломда “эҳтимолий фойда” тушунчаси инкор қилинади. Масалан, ишлаб чиқарувчи хом ашё етказиб берувчига "агар сен фалон куни етказиб берганингда, мен молимни шунчага сотган бўлишим мумкин эди, энди мен шунча фойдадан қуруқ қолдим", дейиши мумкин эмас.
Валлоҳу аълам.

@IslomMoliyasi канали
Молия ташкилоти учун дастур яратиб бериш

#савол_жавоб

Ассалому алайкум!
асбим дастурчи. Масофадан туриб турли корхоналар учун дастур яратиш билан шуғуланаман. Бир хусусий молия ташкилоти ўз мижозлари билан шартномалари ва тўловлари бўйича ички тизим яратиш бўйича буюртма берди. Вазифам, барча жараёнларни автоматлаштириб бериш. Мижознинг маълумотларини сақлаш, мижоз шартномалари ва кечиккан қарзларини ҳисоблаб борадиган дастур ишлаб чиқиш. Бунда риболи муносабатлар ҳам бўлади ва дастурда бу жараёнларни ҳам ҳисобга олган ҳолда дастурлаш керак. Уларга бундай дастури яратиб беришимни ҳукми қандай?

💬Жавоб:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
:
Ва алайкум ассалом! Рибавий амалиётлар учун дастур тузиб бериш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

📝
“Ислом молияси”дан изоҳ: Ушбу
жавобга асос сифатида уламолар Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятини келтиришади: «...Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир». (Моида сураси, 2-оят).

@IslomMoliyasi канали
#савол_жавоб

Турли моллардаги рибо

Ассалому алайкум! Биз 7 хил моллар рибовий моллар ҳисобланади деб ўқиган эдик. Шундайми? Илмимиз етмагани учун сўрамоқдамиз.

💬 Жавоб:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Рибавий моллар фақатгина ҳадиси шарифда айтилган моллар (олтин, кумуш, хурмо, буғдой, арпа, туз) билан чекланган эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида зикр қилинган рибавий молларни ўрганиш орқали тўрт мазҳаб фақиҳлари унинг қоидасини чиқарганлар. Хусусан ҳанафий мазҳабига кўра рибо ҳосил бўлиши учун муомаладаги моллар кайл - идишда ўлчанадиган ёки вазн - тарозида тортиладиган бўлиши ва иккиси бир жинсда бўлиши керак. Шу қоидага тушган ҳар қандай мол рибавий мол бўлаверади.
عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الذَّهَبُ بِالذَّهَبِ وَالْفِضَّةُ بِالْفِضَّةِ وَالْبُرُّ بِالْبُرِّ وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ وَالْمِلْحُ بِالْمِلْحِ مِثْلًا بِمِثْلٍ سَوَاءً بِسَوَاءٍ يَدًا بِيَدٍ، فَإِذَا اخْتَلَفَتْ هَذِهِ الْأَصْنَافُ فَبِيعُوا كَيْفَ شِئْتُمْ إِذَا كَانَ يَدًا بِيَدٍ. وَزَادَ فيِ رِوَايَةٍ: فَمَنْ زَادَ أَوِ اسْتَزَادَ فَقَدْ أَرْبَى، الْآخِذُ وَالْمُعْطِي فِيهِ سَوَاءٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلَفْظُ أَبِي دَاوُدَ: الذَّهَبُ بِالذَّهَبِ تِبْرُهَا وَعَيْنُهَا، وَالْفِضَّةُ بِالْفِضَّةِ تِبْرُهَا وَعَيْنُهَا
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тиллага тилла, кумушга кумуш, буғдойга буғдой, арпага арпа, хурмога хурмо, тузга туз, ўхшашга ўхшаш, тенгма-тенг, қўлма-қўл. Қачон ушбу жинслар турлича бўлса, агар қўлма-қўл бўлса, қандай хоҳласангиз, сотаверинглар»,
дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Бас, ким зиёда қилса ёки зиёда қилишни талаб қилса, батаҳқиқ, рибога йўл қўйибди. Уни олувчи ҳам, берувчи ҳам барибир», дейилган.
Бешовлари ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:

«Тиллага тилла; ёмбиси ҳам, зарб қилингани ҳам. Кумушга кумуш; ёмбиси ҳам, зарб қилингани ҳам», дейилган.
#савол_жавоб

Қарз бериб гаров олган томон қарздор қарзни қайтармаган тақдирда гаровни ўзига олиб қолиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Баъзилар бу саволга, ҳа, чунки гаров айнан қарзнинг таъминоти сифатида берилган, дейиши мумкин. Бироқ, ундай эмас, чунки агар гаров қарз берувчида қолаверса, бу қарз берувчига манфаат келтириши ёки аксинча, унга зарар келтириши мумкин.

Биринчи ҳолатда бу рибо бўлиб қолади, чунки манфаат келтирувчи ҳар қандай қарз рибодир. Иккинчи ҳолатда эса бу қарз берувчига нисбатан адолатсизлик бўлади.

Бу масалани тўғри хал қилиш учун аввал гаровнинг адолатли бозор баҳоси аниқланиши керак, сўнгра шунга қараб иш қилинади. Агар гаровнинг бозор баҳоси берилган қарздан юқори бўлса ўртадаги фарқ қарздорга берилади, аксинча бўлса, қарздор қарз берувчига қўшимча тўлов қилиши керак бўлади (яъни олинган қарз қопланиши керак).

Демак, қарз берувчи гаровни ўзида олиб қолмоқчи бўлса ҳам, уни қарздордан бозор баҳосида сотиб олиши керак. Уни шундоқлигича берилган қарз эвазига ўзида олиб қолиши мумкин эмас экан.

🟢@IslomMoliyasi канали
#савол_жавоб

Савол: Уқувсиз (ёки “ўқувсиз”) врачларнинг айби туфайли вафот этаётган инсонлар ва бунинг масъулияти

Ассалому алайкум! Мeн тeз ёрдамда ишлайман. Ишимда бир воқeа бўлди, бир оғир бeморни касалхонага олиб кeтаётганимизда тўсатдан вафот этиб қолди ва яқинлари мeнга сeн қарамадинг дeб жанжал кўтаришди. Мeни ўзимда ҳам иккиланиш бўлиб қолди, чунки бунақа ҳолатлар фаолиятимда кўп бўляпти. Бeмор вафот этса мeн гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬
Жавоб:
Ва алайкум ассалом!

عن عمرو بن شعيب ، عن أبيه ، عن جده ، أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : من تطبب ولم يعلم منه طب فهو ضامن . رواه أبو داود والنسائي


Амр ибн Шуъайб отасидан у киши бобосидан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким табибликни билмасдан туриб табиблик қилса, етказган талофатига жавобгардир” деганлар. Абу Довуд, Насоийлар ривояти.

Инсон хатодан ҳоли эмас, лекин тиббиётни тўлиқ ўрганмасдан табиблик қилиш жоиз эмас. Мабодо шундай қилса (яъни яхши ўқимасдан, касбини яхши ўзлаштирмасдан ишласа) етказган талофатига жавобгардир. Ҳатто вафот топганни хунини ҳам тўлаши керак дейилади. Бир одамнинг хуни ҳозирги кунда 100 минг долларга тўғри келади*.

Табобат ҳам омонат, тўғри ташхис қўймаслик, ҳозирги кундаги кўплаб докторлар каби дардни томирини қуритишга ҳаракат қилмай, баргини тўкиб, шохини қирқиб яна ўсиб барглагач, яна шохини қирқиб пулини олиш ҳаром амал ҳисобланади. Омонатга хиёнат ҳисобланади. Шариатимизда нотўғри баҳолаш деган нарса бор. Буни ғабни фоҳиш дейилади. Тиббиёт муассасалари ташхисларга, даволаш муолажаларга қиммат нарх белгилашлари, мижозни алдаш йўли билан пулини олишлари адолатсиз баҳолаш ҳисобланиб, топганлари ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

📝 “Ислом молияси”дан изоҳ:
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хато туфайли одам ўлдиришнинг хунига йигирмата ҳиққа (уч ёшли урғочи туя), йигирмата жазуа (беш ёшли урғочи туя), йигирмата Бинти Мухоз (бир ёшли урғочи туя), йигирмата Бинти Лабун (икки ёшли урғочи туя) ва йигирмата Бани Мухоз (бир ёшли эркак туя)», дедилар».
Суннат эгалари ривоят қилдилар.

Бугунги кунда Ўзбекистонда туянинг ўртача нархи 15 млн.сўмга тенг деган ҳисобдан келиб чиқадиган бўлсак, хун 1,5 млрд.сўмга тенг бўлар экан.
Ҳозирда Покистонда хун расман 30 кг. кумушга тенг экан (бу эса тахминан 30 минг АҚШ доллари дегани).
Уқувсизлиги, тўғрироғи “ўқувсизлиги” туфайли инсоннинг ҳаётига зомин бўлган бирорта ноқис шифокор 1,5 млрд. сўм хун тўлаганда эди, балки бошқалари ўз ишига ниҳоятда масъулият билан ёндашган бўлармиди...

@IslomMoliyasi канали
#савол_жавоб

ИЖАРАГА ОЛИНГАН МАШИНАНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?

CАВОЛ: Машинани ижарага берганда, машинанинг таъмирлаш харажатлари кимнинг зиммасида бўлади.

💬 ЖАВОБ: Машинани ижарага берганда унинг асосий қисмлари: кузов ва моторнинг таъмири* ижарага берувчининг зиммасида, кунлик ёки даврий харажатлари: ёнилғи қуйиш, мотор мойи, балон ва аккумулятор алмаштириш кабилар ижарага олувчи зиммасида бўлади. Яна бу харажатлар ўзаро келишув ва ҳар бир жойнинг ўз урфига кўра ҳам бўлиши дуруст.

Бу мавзуда Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَتَطْيِينُ الدَّارِ ، وَإِصْلَاحُ مِيزَابِهَا ، وَمَا وَهَى مِنْ بِنَائِهَا عَلَى رَبِّ الدَّارِ دُونَ الْمُسْتَأْجِرِ ، لِأَنَّ الدَّارَ مِلْكُهُ وَإِصْلَاحُ الْمِلْكِ عَلَى الْمَالِكِ
“Уйни суваш, тарнов (сув чиқиб кетиш йўллари) ва бинодан ҳисобланган нарсаларни тўғрилаш уйнинг эгаси зиммасидадир. Чунки уй унинг мулки, мулкни ислоҳ қилиш мулк эгасининг вазифасидир...” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби)
وَإِذَا تَكَارَى دَابَّةً فَالْإِكَافُ عَلَى صَاحِبِ الدَّابَّةِ ، فَأَمَّا الْحِبَالُ وَالْجُوَالِقُ فَعَلَى مَا تَعَارَفَهُ أَهْلُ الصَّنْعَةِ ، وَكَذَلِكَ اللِّجَامُ وَأَمَّا السَّرْجُ فَعَلَى رَبِّ الدَّابَّةِ إلَّا أَنْ تَكُونَ سُنَّةُ الْبَلَدِ بِخِلَافِ ذَلِكَ فَيَكُونُ عَلَى سُنَّتِهِمْ
“Бир уловни ижарага олса, унга эгар қўйиб бериш уловнинг эгаси зиммасидадир. Ип ва мешлар, худди шундай юган (жилов) ҳам шу соҳа аҳли урфига кўра бўлади. Аммо эгар уловнинг эгаси зиммасидадир. Лекин ўша шаҳарнинг урф-одати бунга тескари бўлса, уларнинг урф-одати бўйича бўлади” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).

Демак, асл қоидага кўра машинани ижарага берганда унинг асосий қисмларининг таъмири машина эгасига, кунлик ва даврий харажатлар ижарага олувчига бўлади. Лекин ижарага олувчи ва берувчи ўзаро келишув асосида бу харажатлар кимнинг зиммасида бўлишини шартномада белгилаб олса ва бу келишувлари улар яшаб турган шаҳарнинг (шариатга зид келмайдиган) урф-одатларига ҳам мувофиқ бўлса, бу келишув ҳам жоиз ҳисобланади.
Валлоҳу аълам.

🌐 Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
__
*яъни режали капитал таъмирлаш ишлари кўзда тутилмоқда

@IslomMoliyasi канали
#савол_жавоб

МЕВАЛАРНИ ПИШМАЙ ТУРИБ СОТИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Бугунги кунда баъзи савдогарлар мевали боғларни эрта баҳорда ёки ҳали меваси пишиб етилмасидан туриб сотиб олмоқдалар. Шу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Бу борада «Мухтасарул-виқоя» китобида шундай дейилган:

وَصَحَّ بَيْعُ ثَمَرَةٍ لَمْ يَبْدُ صَلاحُهَا أَوْ قَدْ بَدَا وَ يَجِبُ قَطْعُها وَ شَرْطُ تَرْكِهَا عَلَي الشَّجَرِ يُفْسِدُ الْبَيْعَ

Яъни: “Ҳали пишиб етилмаган (яъни ғўр) ёки энди пишган меваларни савдоси дурустдир. Аммо, сотиб олиши билан дарҳол узиб олиши вожиб бўлади. Сотиб олинган меваларни дарахтида қолдиришни шарт қилиш савдони фосид қилади” (Мухтасарул-виқоя) китоби.

Шунга кўра, мевали боғларни эрта баҳорда, яъни ҳали меваси ғўралигида сотиб олса жоиз, аммо сотиб олиши билан дарҳол дарахтдан узиб олиши вожиб бўлади. Чунки меваларни сотиб олганидан кейин дарахтида қолдиришни шарт қилса, бу шарт савдони фосид қилади (бузади). Зеро, мазкур ҳолатда сотувчининг мулкида мевага зиёдалик қўшилади (яъни мева дарахтда туриб катталашиш ва пишиб етилишда давом этади) ва харидор бу зиёдаликни ҳеч бир эвазсиз олган бўлади. Бу эса, бировнинг мулкини эвазсиз олиш ҳисобланиб, шаръан жоиз эмасдир.

Савдо вақтида мевалар дарахтда туриши шарт қилинмаса, савдо битганидан кейин харидор меваларни дарахт устида туриб-туришини илтимос қилса ва сотувчи ўз ихтиёри билан бунга рози бўлса жоиздир.

Сотувчи боғидаги меваларни ҳаммасини сотса, ўзи харидорнинг рухсатисиз ея олмайди.
Валлоҳу аълам.

©Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈
“Ислом молияси”дан қўшимча: ҳали йўқ қишлоқ хўжалик маҳсулотларини (шу жумладан, меваларни) сотиб олишни эса салам савдоси шартлари асосида амалга ошириш мумкин. Бунда келишилган пулни тўлиғича келишув пайтида бериш вожиб бўлади. Салам шартлари ҳақида телеграм саҳифамиз (@IslomMoliyasi) ёки сайтимизда (https://islommoliyasi.uz/uz/) қўйилган мақолаларни ўқиб билишингиз мумкин.

🟢 @IslomMoliyasi канали
#савол_жавоб

Шартномадаги пеня

Савол: Ассалому алайкум! Бир нарсани насияга сотиб олмоқчи эдим, лекин шартномадаги баъзи шартлар ўйлантириб қўйди. У ерда ёзилишича агар бўлиб тўлашда ойлик тўловни кечиктирсам пеня ёзар экан, лекин улар бу пеняни олмаймиз, шунчаки шартномада ёзилган дейишяпти, тўлов кечикса шартнома бекор қилинади пеня олмаймиз дейишди, шу савдо жоиз бўладими? Рибо бўлиб қолмайдими?

💬 Жавоб:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шартномада ёзилган бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

"Ислом молияси"дан изоҳ:
Баъзилар шартномада бир нарса ёзилгани билан оғзаки ваъда асосида бошқачароқ иш қиламиз дейишади. Бу иш тўғри эмас, чунки томонлар ўртасида зиддият пайдо бўлган пайтда оғзаки келишув эмас, балки шартномадаги ёзувлар хал қилувчи аҳамият касб қилишни бошлайди. Шунинг учун шартнома ва оғзаки келишув шартлари ўртасида тафовут бўлмаслигини таъминлаш томонларнинг манфаатларига хизмат қилади.


@IslomMoliyasi канали