Зиённи тўлатиш
Савол:
Ассалому алайкум! Бир киши бошқа кишининг мулкини масалан идиш ёки буюмини синдириб қўйса синдирган инсон синдирган нарсасини ўз эгасига тўлаб бериши керакми ёки ундай эмасми? Мени эшитишимча бунақа ҳолатта зиён кўрувчи кечиб юбориши керак экан зиённи ундирса гуноҳ бўлар экан.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Агар эгасининг рухсати билан олган бўлса, қўлидаги буюм омонатдир. Унинг эҳтиётсизлиги ёки тажовузи туфайли ўша буюмга талофат етса, тўлаб беради. Агар бундай бўлмаса тўлаб бермайди.
Агар эгасининг рухсатисиз олган бўлса ҳар қандай ҳолда ҳам тўлаб беради. Валлоҳу аълам!
Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъатиЗиённи тўлатиш

Иш хақи
Ассалому алайкум! Бир дўстим дўкон очган ва ишчисига ойига 3.000.000 беради. Лекин ишчиси эрталаб хохлаган пайтида, 7.30-8 ларда ишга чиқади. Базида уйига чиқиб кетиб қолади обед пайтларда. Шу холатда ойлигидан қирқиб юборса жоизми? Мисол учун 50.000 ёки 100.000 сўм. Бирор маслаҳат беринглар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Жоиз бўлади.
Валлоҳу аълам!
____
*Ислом молияси изоҳи: ёлланган ишчи/хизматчи/ходим билан тушунмовчилик бўлмаслиги учун ишга олиш пайтида мехнат шартномаси имзолаш, шартномада унинг вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, унинг иш тартиби, маоши, мукофоти ва бошқа шу каби масалаларни эринмасдан бирма бир ёзиб чиқиш керак. Буни замонавий тилда KPI дейилади. Бу айниқса қариндош уруғ, қўни қўшни, дўст биродарларни ишга олишда жуда керак, чунки бу улар билан муаммо чиқишини, ўртага совуқчилик тушишини олдини олишга ёрдам беради.

Розимасман деса
Ассалому алайкум! Биз талабамиз. Яқинда дарсхонада бир дўстимизнинг егулигини (арзон, 2-3 минг сўмлик нарса) ўзидан сўрамай еб қўйибмиз. Кейин ўзига айтсак, мен рози эмасман, мен айтган пулни бермасанглар рози бўлмайман, қиёматда оламан деб, каттагина сумма айтди. Биз унга ўша нарсаси ёки унинг бир неча баробар пулини берамиз десак ҳам кўнмаяпти. Унинг шундай дейишга ҳаққи борми? Биз нима қилайлик?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Унинг молини берухсат олиб гуноҳ ишга қўл ургансизлар. Энди тавба ва истиғфор айтишингиз, агар мавжуд бўлса ўша буюмнинг мислини (яъни, айнан ўшандегини), агар мавжуд бўлмаса ўша нарсани бозор қийматини тўлаб беришингиз лозим. Тортиб олинган мол эгаси ўша мол ёки унинг мисли ёки унинг қийматидан ортиғини талаб қила олмайди. Валлоҳу аълам!
__
Ислом молияси изоҳи:
Юқоридаги савол жавобдан ўзимиз учун бир нечта хулоса чиқаришимиз керак.
1. Бировнинг ҳақидан жуда эҳтиёт бўлишимиз керак экан, зеро бировнинг ҳақи "сувда чўкмайди, ўтда ёнмайди;
2. Ҳар бир нарсани ўз қиймати бўлганидек ноҳақ ўзлаштириб олинган нарсани ҳам бозор нархи бўлади ва талабгорга ўша молнинг мисли ёки қиймати тўлаб берилар экан;
3. Бизнинг назаримизда арзимаган нарсани ҳақини адо этиш бу дунёда шунчалик оғир бўлса, охиратда нима бўлади!?
4. Одамлар ўз ҳақини бу дунёни ўзида шунчалик қаттиқлик билан талаб қилса, ота-она ўз боласидан қочадиган киёмат куни қанчалик талаб қилар экан!?

Ассалому алайкум!
Мен давлат ташкилотида бухгалтер бӯлиб ишлайман. Баъзан ташкилот картасидан турли харидлар қилинади ва чеклар бухгалтерияга топширилади. Мен ушбу чекларни мобил илова орқали сканер қилиб кешбек оламан. Ушбу кешбек суммалари менга ҳалолми?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом!
Ҳалол эмас. Олган пулларингизни ўша ташкилот ҳисобига қайтаринг.
Валлоҳу аълам!
Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

МАЖБУРИЙ САВДОНИНГ ҲУКМИ
Савол:
Катта корхонада оддий ишчи лавозимида меҳнат қиламан. Баъзида раҳбарият тарафдан бизга кераксиз нарсаларни сотиб олишга мажбурлаш ҳолатлари бўлади. Масалан куни кеча бир қопдан картошка тарқатилди. Нархи бозордагидан нисбатан қиммат ва ҳамманинг сотиб олиши мажбур экан. Иложсиз, ишдан айрилиб қолмаслик учун рўзғоримизда етарли картошкамиз бўлса ҳам, сотиб олишга мажбур бўлдик. Ислом шариатида нарсаларни мажбурлаб сотиш мумкинми?
Жавоб:
Фиқҳий манбаларда “بيع الإكراه” (мажбурий савдо) атамаси бор. Бу худди сиз таърифлагандек савдога айтилади.
Шариат нуқтаи назарида мажбурий савдонинг ҳукми ҳаром ва бай сифатида тасдиқланмайди. Бу масала аҳли сунна уламоларининг ижмоъси билан бир овоздан қабул қилинган.
Қуйидаги олимлар мажбурий савдонинг ҳаромлиги ҳақида ижмоъ борлигини ривоят қилганлар:
Али ибн Халаф ибн Баттол ал-Бакрий: Саҳнун (Абдусалом ибн Саъийд Моликий. “Саҳнун” унинг лақаби бўлган. Ҳижрий 160 йили туғилган. Ўз даврида у каби қомусий олим топилмаган.) айтган: “Бизнинг моликий дўстларимиз ва Ироқликлар ноҳақлик билан мажбурлаб амалга оширилган савдони жоиз эмас, деб ижмоъ қилганлар”. (Шарҳу ибн Баттол ъала “Саҳиҳ ал-Бухорий” 8/298).
Худди шу гапни имом Абу Абдуллоҳ Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам нақл қилган. (Ал-Жомеъ лиаҳком ил-Қуръон. 10/184).
Бизнинг ҳанафий уламоларимиз, шофеъийлар ва ибн Ҳазм Зоҳирий ҳам бу масалада жумҳур билан ҳамфикр бўлганлар.
Аллоҳ таолонинг ушбу ояти уламолар ижмоъсига асос бўлади:
Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. (Нисо сураси 29. Тафсири Ҳилол).
Оятга кўра, ўзаро олди-берди розилик билан бўлмаса бу ботил йўл билан мол ейиш ҳисобланади. Бу эса ҳаромдир.
Ва яна Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадис ҳам ижмоъга таянч бўлади:
Аллоҳ умматларимдан хато, унутиш ва мажбурий қилинган ишлар масъулиятини кўтарди. (Ибн Можа, Байҳақий).
Мажбуран амалга оширилган иш ортидан банда жавобгарликка тортилмас экан! Шунга кўра, мажбуран қилинган иш ҳам шаръий натижа бермайди.
Шунингдек, юқоридаги ижмоъга қиёсан қуйидагича далил қилиш мумкин: мажбуран куфр калимасини тилга олган одам иймонидан ажралмайди, худди шунингдек мажбуран қилинган савдо ҳам саҳиҳ савдо ҳукмини исбот қилмайди.
Манба: http://ahlisunna.uz/majburiy-savdo-hukmi/

ahlisunna.uz
МАЖБУРИЙ САВДОНИНГ ҲУКМИ — ahlisunna.uz
Ассалому алайкум ҳурматли саҳифамиз аъзолари!
Юқорида сизларнинг эътиборингизга мажбурий савдонинг ҳукмини ҳавола қилдик. Шу муносабат билан қуйида ушбу масалага алоқадор бўлган шариат ҳукмини ҳам эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз:
«Мажбурият бошқанинг ҳаққини йўққа чиқара олмайди!».
Хоҳ табиий, хоҳ нотабиий мажбурият бировнинг ҳаққини йўқ қила олмайди. Мисоллар:
1) Очликни даф қилиш учун бировнинг молидан олиб ейиш мумкин, бироқ, кейинчалик ўшанинг ҳаққи тўлиқ қоплаб берилади;
2) Ижарага экин экилса-ю, ижара муддати тугаганида экин пишиб етилмаган бўлса, то ҳосил йиғиб-териб олингунча экинга тегилмайди. Лекин муддат узайгани боис шу муддат учун ер эгасига ижара ҳаққи тўланади.
Манба: http://ahlisunna.uz/

Ассаламу алайкум ҳурматли саҳифамиз аъзолари!
Биз фаолиятимиз бошида сизларнинг эътиборингизга бир нечта асосий (бизнинг назаримизда) фиқҳий қоидаларни тақдим қилган эдик. Бугундан биз шу мавзудаги мақолаларимизни бироз тўлдириб, эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик, чунки ушбу фиқҳий фоидалар сизлар учун жуда фойдали бўлади, деб ўйлаймиз. Ушбу қоидаларни билган ва ўзлаштирган кимса шариатнинг инсон ҳаётида нақадар муҳим ўрин тутишини англаб етади. Албатта, ушбу фиқҳий қоидалар фақат танишиб чиқишингиз учундир. Булардан фатво-ҳукм чиқаришда ёки улар асосида бирор муҳим масала юзасидан қарор қабул қилишда фойдаланишни маслаҳат бермаймиз, чунки мукаммал билимга эга бўлмасдан туриб бундай қилиш жоиз эмас. Бундай ҳолатларда ўзингиз яшаётган шаҳарнинг зикр аҳлидан/олимлардан сўрашингиз керак бўлади.
┈•┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈•┈
Фиқҳий қоидалар ёки “ал-қоваид ал-фиқҳийя” муомалат фиқҳини яхшироқ англаш учун ишлаб чиқилган. Фиқҳий қоидалар ислом ҳуқуқшунослигига оид кўплаб мавзуларни чуқур ўрганиш орқали вужудга келган.
1️⃣➖ҚОИДА:
«Ишлар мақсадларига боғлиқдир - الأمور بمقاصدها»
Фиқҳий қоидаларнинг биринчиси “ал-умур би мақосидиҳа” – Ишлар мақсад-ниятларга боғлиқдир деган қоида бўлиб, бу умумлаштирувчи қоида ҳисобланади ва ҳар бир иш, сўз ёки амал орқали бўлсин, мақсад-ниятига қараб турли натижа ва ҳукмларга олиб боради.
Мазкур қоида барча ниятга боғлиқ фиқҳ масалаларини, жумладан ибодат, битимлар, амаллар ва муносабатларни қамраб олади. Инсоннинг амаллари унинг ният-мақсадига қараб баҳоланди. Яъни, муайян бир амалнинг ёки келишувнинг натижаси ўша амал нияти ёки келишув мақсадига мувофиқ бўлиши керак. Хусусан, шартномаларда ҳам асосий эътибор сўзлар ва уларнинг ташқи тузилишига эмас, балки мақсад-моҳиятига қаратилади.
Давомини ўқиш 👉 https://islommoliyasi.uz/uz/5445/
@IslomMoliyasi канали

Ислом молияси
Фиқҳий қоидалар
Фиқҳий қоидалар ёки “ал-қоваид ал-фиқҳийя” муомалат фиқҳини яхшироқ англаш учун ишлаб чиқилган. Фиқҳий қоидалар ислом ҳуқуқшунослигига оид кўплаб мавзуларни чуқур ўрганиш орқали вужудга келган. Энг асосий қоидаларни бир бирма бир кўриб чиқамиз: 1. Ишлар мақсадларига…
Аниқликни шубҳа-гумон кетказмайди. (اليقين لا يزول بالشك)
Ҳурматли саҳифамиз аъзолари, эътиборингизга иккинчи фиқҳий қоида -“Аниқликни шубҳа-гумон кетказмайди” қоидасини ҳавола қиламиз. Ушбу қоиданинг маъноси шундаки, аниқ нарса шубҳа-гумон туфайли тарк қилинмайди/бекорга чиқарилмайди. Содда қилиб айтганда, мустаҳкам ишонч бирор шубҳа сабабли бекор бўлмайди. Ёки исботланган нарса унинг акси исботланмагунча шундайлигича қолади.
Бу қоидага мисоллар:
• Бировнинг бировда қарзи борлигини билган одам бу ҳақида гувоҳлик бериши мумкин, гарчи ўша биров қарзини тўлаганлик эҳтимоли бор бўлса ҳам.
• Бир кимса бировда қарзи борлигини даъво қилиб, ҳужжат келтирди. У ҳам ушбу қарзни тўлаганлик ҳақида ҳужжат кўрсатди. Қарз мавжудлиги ҳақидаги ҳужжат, то қарз тўланганлик ҳақидаги ҳужжатнинг тўғри эмаслиги исботланмагунча қабул қилинмайди.
• Таҳорати бор кимса уни синганлиги борасида шубҳага борса, таҳорат синмаган, деб ҳукм қилинади.

Учинчи фиқҳий қоида: Машаққат енгилликни жалб қилади
Бу қоидаларнинг маъноси шуки, қийинчилик/машаққат енгилликлар туғилишига сабаб бўлади. Ёки танглик ҳолатида у (қийинчилик) якун топгунига қадар енгиллик берилади. Динимизда берилган рухсат ва енгилликларнинг жуда кўпи ушбу шаръий қоидага асосланган.
Ушбу қоидада кўзда тутилаётган қийинчилик, инсон учун одатдаги меъёрдан ортиқ бўлган қийинчиликдир.
Аллоҳ таоло: "Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва қийинчиликни хоҳламас", - дейди (Бақара, 185).
Фавқулодда ҳолатларда баъзи нарсаларга шаръий рухсат берилиши – уларни қонунийлаштирилиши, ушбу қоида қўлланиши мумкинлигининг исботи бўла олади. Масалан, узоқ сафар пайтида намознинг қисқартирилиши (қаср қилиниши), бирлаштириб ўқилиши, сафар ёки касаллик сабаб фарз рўзаларни (қазосини кейинчалик тутиш шарти билан) тутмаслик мумкинлиги, оғир бемор ва жуда қари кимсаларнинг рўза тутмасдан унинг ўрнига маълум бир тўлов-фидя (садақанинг бир тури) тўлаши ва ҳ.к.з.

Шу кунларда минглаб мусулмонлар, шу жумладан юртдошларимиз хаж сафарига кетмоқдалар. Шу муносабат билан ҳамда хаж жиддий молиявий харажатлар талаб қиладиган ибодат эканлигини инобатга олиб қуйидаги савол жавобни сизларни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим деб билдик.
Ҳажга бориш ёки ўрнига бошқа савоб иш қилиш
Савол:
Ассалому алайкум! Айтайлик менда $6000 пул бор. Ҳаж амали учун етарли. Шу пулга ҳажга борганим афзалми ёки мискинларга ёрдам бериш, йўл, кўприклар қурдириш, сув чиқариш каби ишларга сарфлаганим яхшими?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Кимнинг зиммасига ҳаж фарз бўла туриб уни тарк қилса гуноҳкор бўлади. Бошқа бирорта ҳам савобли амал ундан ўринбосар бўла олмайди.
Аллоҳ таоло:
«Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилмоқ вожибдир. Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир», деган («Оли Имрон» сураси, 97-оят).
Ушбу ояти карима ила ҳаж ибодати фарз бўлган. Маънонинг ўзидан билиниб турибдики, ҳаж ибодати ҳаммага ҳам фарз бўлавермайди. Балки «Одамлардан йўлга қодир бўлганларига» фарз бўлади. Улар кимлар? Улар соғлиғи яхши, ҳажга бориб-келишга оиласидан орттирган маблағи бор, йўлида хавф-хатар йўқ, аёл киши бўлса, маҳрами бор кишилардир.
Ушбу шартларни ўзида мужассам этган ҳар бир мусулмонга умрида бир марта ҳаж қилиш фарздир. Улар имкони бўла туриб, ҳаж қилмасалар, катта гуноҳ қилган бўладилар. Шунинг учун ҳам оятнинг охирида:
«Кимки куфр келтирса, албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир», дейилмоқда.
Яъни кимки имкони бўла туриб, ҳаж қилмаса, Аллоҳ таоло ҳаж қилмаганнинг тоатига ҳам беҳожатдир. Бу ерда имкони бўла туриб, ҳаж қилмаслик куфрга тенглаштирилмоқда.
Ҳадиси шарифлардан бирида:
«Ким ҳажга қодир бўлса-ю, ҳаж қилмаса, хоҳласа яҳудий бўлиб ўлсин, хоҳласа насроний бўлиб ўлсин», дейилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб:
«Эй одамлар! Батаҳқиқ, Аллоҳ сизга ҳажни фарз қилди. Бас, ҳаж қилинг!» дедилар.
Шунда бир киши:
«Ҳар йилими, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.
Бас, у зот ўша гапни уч марта айтгунча жим турдилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳа, десам, вожиб бўлиб қолар эди ва қодир бўлмас эдингиз».
Сўнгра «Сизни тарк қилган нарсамда мени тек қўйинг. Албатта, сиздан олдин ўтганлар саволларининг кўплиги ва анбиёларига ихтилоф қилганлари туфайли ҳалок бўлганлар. Қачон сизга бир ишни амр қилсам, уни қудратингиз етганича қилинг. Қачон сизни бир нарсадан наҳий қилсам, уни тарк қилинг», дедилар».
Муслим, Насоий ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ҳаж ибодати иложини топган, шартларини ўзида мужассам қилган мўмин-мусулмонга умрида бир марта фарз бўлиши ҳақида сўз кетмоқда.
Шу билан бирга, Ислом осонлик дини эканлиги яна бир бор таъкидланмоқда. Агар Аллоҳ таоло истаса, ҳажни ҳар йили фарз қилиб қўйиши мумкин эди. Аммо бандаларига меҳрибон Зот бу ибодатни уларга умрлари давомида бир марта адо этишни фарз қилди.
Шариатда баёни келмаган нарсани гап ёки савол қилиб кўтариб юриш яхши эмаслиги ҳам ушбу ҳадиси шарифдан маълум бўлмоқда. Модомики, шариат бир ишни ўзига киритмадими, уни ундай қилса нима бўлади, бундай қилса нима бўлади деган саволлар билан суриштирмаслик керак. Акс ҳолда бандалар ўз бошларига ўзлари машаққатни кўпайтириб олишлари мумкин.
Наҳий қилинган нарсанинг ҳаммасини тарк қилиш керак. «Бу ишнинг қудратим етмаганини қилмайман, қолганини қилавераман», дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Ҳажнинг фарз эканлиги.
2. Ҳар йили ҳаж қилиш фарз эмаслиги.
3. Кўп савол ва ихтилоф ҳалокатга олиб бориши.
4. Шаръий амрни қудрат етганча қилиш кераклиги.
5. Наҳий қилинган нарсани бутунлай ташлаш лозимлиги.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Ақраъ ибн Ҳобис:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳаж ҳар йилими ёки бир мартами?» деди.
«Йўқ. Фақат бир марта. Ким зиёда қилса, нафл бўлади», дедилар».
Абу Довуд, Насоий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ деган.
Шарҳ: Демак, ҳажнинг фарзлиги ҳар йили бир марта эмас, балки умр давомида бир марта. Ким ундан ортиқча ҳаж қилса, бу нафл ҳаж ўрнига ўтади.

«Яман аҳли ҳажга озуқа олмай келишар, «Биз таваккал қилувчилармиз», дейишар эди. Маккага келгандан сўнг одамлардан тиланчилик қилишга тушишарди. Бас, Аллоҳ таоло: «Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир» (ояти)ни нозил қилди».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бошқа бир ривоятда келишича, яманликлар «Аллоҳнинг уйини ҳаж қиламиз-у, бизни оч қўярмиди?» дейишар экан. Бу гаплар Ислом таълимотига хилоф, шу билан бирга, ҳажини Аллоҳга миннат қилишга киради. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бандаларни ҳам руҳий, ҳам моддий озуқа билан озуқаланиб, тақводор бўлишга амр қилмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, ҳаж ёки умрага борувчи ҳар бир киши ҳам маънавий, ҳам моддий озуқани етарли миқдорда олиб бормоғи лозим.
Валлоҳу аълам!
Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати (“Ҳадис ва Ҳаёт” китоби асосида).

Навбатдаги фиқҳий қоида: Зарар бартараф қилиниши керак
Ушбу қоидага кўра зиён бартараф қилиниши зарур, чунки зарар етказиш ғайриқонуний амал ҳисобланади. Шундай экан, зарар катталашиб кетмаслиги учун уни бартараф қилиш керак. Ушбу қоидага асос Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Зарар бериш ҳам, зарарга зарар билан жавоб қилиш ҳам йўқ!” (لا ضَرَر و لا ضِرار) деган ҳадисларидир. Имом Молик “Муватто”да ривоят қилганлар. Мазкур қоидага фиқҳ илмининг кўплаб боблари бино қилинган.
Бу қоида иккита қисмга бўлинади. Қоиданинг биринчи қисмида, зарарга йўл қўйилмаслиги кераклиги (لا ضرر), яъни зарарнинг ҳар қандай тури, хоҳ у шахсга нисбатан бўлсин, хоҳ жамиятга нисбатан бўлсин, хоҳ атроф муҳитга нисбатан бўлсин олди олиниши зарурлиги қайд этилади. Бу қоидадаги зарар (ضرر) сўзи умумий бўлиб, зарарнинг барча турларини ўз ичига олади. Зарарнинг ҳеч бир кўриниши юзага келмаслиги учун барча зарур чоралар кўрилиши керак.
Қоиданинг иккинчи қисмига асосан содир бўлган зарарга жавобан (қасос тариқасида) зарар етказиш мумкин эмас (لا ضرار), чунки бу йўл қўйилган зарарни катталашишига (кўпайишига) ёки қўшимча зарарнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда зарар кўрган томон ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиши керак бўлади.
Бунга қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:
1. А томон Б томоннинг мулкига қасддан зиён етказиб қўйса Б томон қасос олиш мақсадида А томоннинг мулкига зарар етказиши мумкин эмас, балки у кўрган зарарини қоплаб берилишини қонун доирасида талаб қилиши керак;
2. Биров алданиб қолиб зарар кўрса, у алдовчидан ундириб олинади.

"Жумъа" сураси, 9-10 оятлар:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ٩ فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانْتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِنْ فَضْلِ اللَّهِ وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيرًا لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ١٠﴾
9. Эй, иймон келтирганлар! Жума кунида, намозга нидо қилинган пайтда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.
10. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз.
Ушбу оятнинг қисқагина шархи қуйидагича:
Аллоҳ таоло бизни жумъа намозига азон айтилганда* нафақат қилаётган тижоратимизни, балки харидор билан қилаётган савдомизни, ҳатто унинг қоқ ўртасида бўлса ҳам тўхтатишга чақирмоқда. Аллоҳ таоло, ушбу оят орқали бизга сотаётган молимизга харидор чиқиб турган бўлса ҳам уни тўхтатиб Унинг ибодатида қоим бўлишимиз, биз бу дунёда олишимиз мумкин бўлган наф (фойда)дан яхши эканини, ибодат бизни савдо орқали келадиган ўткинчи эмас, балки абадий манфаат сари етаклашини билдирмоқда.
Кейинги оятда Аллоҳ бизнинг эътиборимизни намоз тугагандан кейин куннинг қолган қисмини бекорчиликда эмас, балки ўз тирикчилигимизни давом эттирган ҳолда ўтказиш лозимлигига қаратмоқда. Бундан биз Аллоҳ таоло бизни сермаҳсул ва ижодкор жамият бўлишимизни хоҳлашини англашимиз мумкин, чунки исломда даромад фақат ҳалол мехнат орқали топилиши кераклиги ва шу орқали жамият фаровонлигига эришилиши, асоссиз/ноҳақ даромаддан қочиш лозимлиги уқтирилади.
____
*Жума намозининг иккинчи азони назарда тутиляпти

Навбатдаги фиқҳий қоида: Одат ҳакам қилингандир - العادة مُحَكّمة
Фиқҳ илмида кўплаб масалаларга ечим топиш учун урф ва одатга мурожаат қилинади. Умумий ёки хос одатлар бирорта шаръий ҳукмни исботлаш мақсадида, қачонки хилофига далил бўлмаса, ҳакам қилиниши мумкин. Урф-одат, у хоҳ умумий, хоҳ хусусий бўлсин, диний фатво учун (ёки фатвони тасдиқлаш учун) асос бўла олади. Урф – ҳукм чиқариш учун муҳим манба ҳисобланади ва қонун устиворлигини таъминлашда жуда катта аҳамиятга эга. Урф, бирор бир нарсанинг қайта-қайта такрорланиши натижасида инсоннинг қалбида чуқур илдиз отиши ва инсон учун одатга айланишидир. Урф-одатга алоқадор нарса анъана ҳисобланади, аммо ёзма шартнома мавжуд бўлган ҳолатда, шартнома урф фойдасига тарк қилинмаслиги керак.
Одатда инсонлар бир-бирлари билан турли амалий алоқаларда урфдан фойдаланади, ҳатто ҳуқуқшунослар урф-одатни шартномаларга киритишни, (улар шартномада аниқ ифодаланмаса-да), маъқуллашади. Фақат бунда урф-одат шариатга зид бўлмаслиги керак.
Ушбу қоидага мисоллар:
Агар шартномада маҳсулотни етказиб бериш харидорнинг ёки сотувчининг масъулияти эканлиги аниқ кўрсатилмаган бўлса, унда шундай ҳолатларда маҳаллий урф-одат бўйича нима қилинса, ўша урф-одатга кўра иш тутилади. Урф деганда маълум бир жойдаги маҳаллий аҳолининг кундалик ҳаётлари давомида доимо қилиб юрадиган, кенг тарқалган ва ўша жойда барча учун одатий бўлган ишлар тушунилади. Шу сабабли, амалий муносабатлар/тадбиркорлик фаолияти давомида томонлар ўртасида бирор бир баҳсли вазият юзага келса, унда шу муаммо ўша жойнинг урф-одатига кўра ҳал қилинади. Аммо урф-одат имзоланган шартномага хилоф бўлса, унда шартномага асосан иш қилинади ва урфга эътибор қилинмайди, чунки амалдаги қонун доирасида тузилган шартнома урфдан устун туради.

Савол: Валюта алмаштириш
Ассалому алайкум! Бир инсон бошқа бир инсоннинг чет эл валютасини миллий валютага алмаштиришида ёрдам бериб ўртада воситачилик қилса, яъни бир инсон икки кишининг ўртасида фойда ҳам зиён ҳам кўрмасдан фақат воситачи сифатида бир инсондан чет эл валютасини олиб бошқа бир инсонни олдига якка ўзи бориб валютани миллий валютага алмаштириб келса бўладими. Бу вазиятда ма ол, ма ол (яъни қўлма қўл) қоидаси фақат бир тарафлама булиб қолганлиги учун сўрамоқдаман. Бу вазиятта ўртадаги воситачининг ҳолати нима бўлади? Гуноҳкор бўлиб қолмайдими? Шундай ишда воситачилик қилиш мумкинми? Бу ҳолатнинг шариатимизда ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Пул айирбошлашга (яъни саррофликка) бошқани вакил қилиш жоиз. Вакил бу ҳизмати учун иш ҳақи олиши ҳам жоиз. Вакилнинг қўлидаги пул омонат молидир. Омонат молига нисбатан бепарволик ёки ҳаддан ошишга йўл қўймаган ҳолатда мол зоеъ (нобуд) бўлса вакил тўлаб бермайди. Валлоҳу аълам!

Заруратлар таъқиқланганларни мубоҳ қилади!
Фақиҳлар мазкур фиқҳий қоидга Қуръондан бир нечта оятларни далил қилиб келтирганлар, улардан бири:
إِلَّا مَا اضْطُرِرْتُمْ إِلَيْهِ
“Магар музтар бўлганингизда майли” (Анъом сураси, 119-оят).
Мазкур оятда келган “музтар” ёки “изтирор” сўзлари жуда қаттиқ хожат деган маънони англатади. Қоиданинг маъноси шундаки, кучли зарурат пайдо бўлганида шаръий тақиқлар мубоҳ, яъни бажариш ё бажармаслик ихтиёри бандага берилган амал ҳукмини олади. Аммо, тақиқларни бажаришни тақазо қиладиган заруратлар ҳақиқатда зарарни кетказиш учун ёки уша ҳолатдаги охирги чора бўлиши шарт. Хусусан, бу қоида тиббиётда ёки инсонлар ўртасидаги муомалотларда қўлланиши учун тегишли соха мутахассиси ушбу шаръий жиҳатдан тақиқланган амалиётдан бошқа чора йўқлигини тасдиқлаши керак.
Ушбу қоидага мисоллар:
• Ейишга бошқа нарса топилмай қолиб соғлик учун жиддий хавф туғилса, чўчқа гўштини зарурат даражасида (яъни энг кам миқдорда) ейиш мумкин бўлади;
• Маййит кафансиз кўмилган бўлса, қабрдан кавлаб олинмайди;
• Мажбур қилинганда, бировнинг молини зоеъ (нобуд) қилиш мумкин бўлади.

Бундай даромад ҳалолми ёки ҳаромми?
Савол:
Ассалому алайкум! Мен киприк қўйишни ўрганганман, лекин киприк қўйилса тахорат ўтмайди деган гап ўқидим. Агар мен киприк қўйсам мижозларимдан олган пулим ҳаром бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз киприк қўйиб берган аёлларнинг ўша ҳолатда олган таҳоратлари дуруст бўлмайди. Бетаҳорат ўқиган намозлари қабул бўлмайди. Бунга сизнинг ишингиз бевосита сабабчи бўлади. Шундай экан қандай қилиб бунинг эвазига олаётганингиз ҳалол бўлсин? Валлоҳу аълам!