12-март куни Ўзэкспомарказ ҳудудида ITC биносида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) кўмагида "Transformers Roadshow" илмий танлови ўтказилди.
Танловда жами 50 дан ортиқ тадбиркор, олим ва инноватор иштирок этди. 20 та ариза БРМ дастурига (2030-йилгача Барқарор ривожланиш мақсадлари), жумладан, инновация, таъсир ва қамрови, йириклиги, барқарорлиги, патентлаш ва тижоратлаштириш каби омилларга мувофиқ лойиҳаларни баҳолаш учун танланган
https://kun.uz/04498904

Kun.uz
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда илк бор TransformersRoadshow тадбирини ўтказди
12-март куни Ўзэкспомарказ ҳудудида ITC биносида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) кўмагида TransformersRoadshow илмий танлови ўтказилди.
Каналимиз аъзолари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш учун қуйидаги саволга жавоб беришингизни илтимос қиламиз.
Сиз қайси тилларда бемалол сўзлаша оласиз?
Anonymous Poll
33%
ўзбек
22%
ўзбек, рус
11%
ўзбек, инглиз
3%
ўзбек, араб
22%
ўзбек, рус, инглиз
1%
ўзбек, рус, араб
2%
ўзбек, инглиз, араб
5%
ўзбек, рус, инглиз, араб
Ассалому алайкум, ҳурматли каналимиз аъзолари!
Биз маълум муддат сукут сақладик. Бу албатта бежиз эмас, шу кунлар ичида биз сизлар учун янги сифатли материаллар тайёрладик ва насиб этса тез орада уларни сизга тақдим этамиз.
Шу билан бирга, агар эътибор қилган бўлсангиз биз каналимизда учта сўровнома ўтказдик ва ушбу сўровномаларда фаол иштирок этган қатнашчиларга, яъни каналимизнинг таҳминан 30% аъзоларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ушбу сўровномалар натижалари бўйича биз баъзи хулосалар чиқардик ва шу хулосаларимизни сизлар билан ўртоқлашмоқчимиз.
https://telegra.ph/Sorovnomalar-tahlili-03-20

Telegraph
Сўровномалар таҳлили
Ассалому алайкум, ҳурматли каналимиз аъзолари! Биз маълум муддат сукут сақладик. Бу албатта бежиз эмас, шу кунлар ичида биз сизлар учун янги сифатли материаллар тайёрладик ва насиб этса тез орада уларни сизга тақдим этамиз. Шу билан бирга, агар эътибор қилган…
Ассалому алайкум, ҳурматли каналимиз аъзолари!
Сир эмаски бугунги кунда қарз масаласи жамиятдаги энг долзарб ва муаммоли масалалардан биридир. Шуни инобатга олган ҳолда биз қарз ва унга боғлиқ муаммолар ҳақида мақола тайёрладик. Мақоланинг биринчи қисми қарз билан боғлиқ умумий маълумот ва муаммолар тўғрисида, иккинчи қисми ислом динининг қарзга бўлган муносабати ва учинчи қисми қарз берувчи ва қарздор муносабатлари ҳақида.
Қуйида мақоланинг биринчи қисмини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.
https://telegra.ph/%D2%9Aarz-madaniyati-muammosi-1-%D2%9Bism-03-23

"Қарз маданияти" муаммоси (1-қисм)
Ўзбекистон молия ва сармояларни фаол жалб қилиш сиёсати юргизиш орқали ўз иқтисодиётини очаётгани, шунингдек банк тизимини эркинлаштиришни режалаштираётгани иқтисодий фаолликни ошишига туртки бериши, маълум даражада макроиқтисодий манфаат келтириши ва пировард…
Ислом молияси соҳасининг салоҳияти қуйидаги бешта тармоқ фаолияти орқали баҳоланади:
1. Ислом банклари
2. Такафул (исломий суғурта)
3. Бошқа (турли) ислом молия муассасалари (инвестиция компаниялари, микромолия муассасалари ва ҳ.к.з.)
4. Сукук (исломий қимматбаҳо коғозлар)
5. Ислом жамғармалари.
https://telegra.ph/Global-islom-moliyasi-sohasining-salohiyati-03-25

Ислом молияси соҳасининг салоҳияти
Ислом молияси соҳасининг салоҳияти қуйидаги бешта тармоқ фаолияти орқали баҳоланади: 1. Ислом банклари 2. Такафул (исломий суғурта) 3. Бошқа (турли) ислом молия муассасалари (инвестиция компаниялари, микромолия муассасалари ва ҳ.к.з.) 4. Сукук…
Халқаро Ислом Савдо-Молия Ташкилоти ("ITFC" Ислом Тараққиёт Банки гуруҳининг ташкилоти) ва Ўзсаноатқурилишбанк ўртасида савдони молиялаштириш бўйича имзоланган битим кучга кирди.
Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ва Ўзсаноатқурилишбанк ўртасида жорий йилнинг январ ойида тузилган 15 миллион АҚШ доллари миқдорига тенг савдони молиялаштириш битими 25 март куни кучга кирди. Бу ҳақида Халқаро ислом савдо-молия ташкилотининг вакили ўзининг LinkedIn саҳифасида маълум қилди.
Эндиликда ўзбекистонлик тадбиркорлар ушбу битим доирасида муробаҳа шартномаси асосидаги импорт амалиётларини молиялаштиришлари мумкин.

"Қарз маданияти муаммоси (1-қисм)" мақоласига оид луғат
Ислом молияси каналига аъзо бўлинг👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAEXm2qwQPjHufS5KSw"

Эътиборингизга "Қарз маданияти" муаммоси номли мақоламизнинг иккинчи қисмини тақдим этамиз. Унда ҳаёт ва молия масаласида ислом таълимоти, динимизнинг қарзга бўлган муносабати баён этилган.
https://telegra.ph/Qarz-madaniyati-muammosi-2-qism-04-01
Мақоланинг биринчи қисми билан бу ерда танишишингиз мумкин:
"Қарз маданияти" муаммоси (1-қисм)
https://telegra.ph/Qarz-madaniyati-muammosi-2-qism-04-01
Мақоланинг биринчи қисми билан бу ерда танишишингиз мумкин:
"Қарз маданияти" муаммоси (1-қисм)
Telegraph
"Қарз маданияти" муаммоси (2-қисм)
Ҳаёт ва молия масаласида ислом таълимоти Адолат ва ҳақиқат ислом динининг асосий тамойилларидан бўлгани учун мўътадиллик муҳим масала ҳисобланади. «Шунингдек сизларни (бошқа) одамларга гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши учун «ўрта уммат»…
#Savol
Ассалому алайкум. Хурматли админ. Мен савол билан мурожат килмокчиман. Савдо дуконимда асосий мижозларимиз молни насия яни пулини кейин беришга утиб кетишди. Бундай холатда савдогарни касодга учраши канча булишини билмокчиман. Бу вазиятлардан кутилиш имкони борми? Бу хакида Динимиз курсатмалари кандай? Жавоб учун олдиндан рахмат.
#Javob
Ва алайкум ассалом,
Савол бироз нотўғри берилган, яъни "савдогарни касодга учраши қанча бўлади" деган савол тушунарсиз, лекин саволингизни умумий маъносидан келиб чиқиб қуйидагича жавоб беришимиз мумкин:
Исломда насияга сотиш жоиз. Ва насияга сотганда маҳсулот нархини оширса ҳам бўлади. Масалан, нақдга 10 сўмга сотиладиган молни насияга 12 сўмга сотиш мумкин. Шу билан бирга, агар насияга мол олган мижоз вақтида тўламаса, келишилган 12 сўмдан ошириш мумкин эмас (чунки у ҳолда рибо бўлиб қолади). Бу турдаги молия амалиёти ислом молия тизимида мурабаҳа ёки насия савдо деб аталади ва AAOIFI (ислом молияси соҳасида халқаро стандартларни ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи етакчи ташкилот)нинг "Murabaha" стандарти доирасида бошқарилади / назорат қилинади.
Насияга сотганда, икки томон ёзма равишда шу савдони барча шартларини ёзиб, хатлаб қўйиши керак (масалан мол нархи, насия муддати, бўлиб тўлайдиган бўлса тўлов миқдори ва муддати ва ҳ.к.з.). Бу талабларнинг бажарилиши шартноманинг ҳуқуқий жиҳатдан кучга киришига асос бўлади.
Ундан ташқари сотувчи бирор бир молни/маҳсулотни харидордан гаров сифатида талаб қилиш ҳуқуқи ҳам бор.
Насияга сотиш ёки сотмаслик бу сизга ҳавола. Агар бу савдо ўзингизни зарарингизга бўладиган бўлса, унда насияга сотмаган яхши.
Ёки агар ўзингиз ҳам молларни харид қилсангиз, мол эгасидан насияга сотишни сўрасангиз бўлади. Шунда, нақд пул муаммоси анча енгиллашади.
Агар қарздорлар сизга вақтида тўламаса, сизнинг бир нечта хаққингиз бор. Булар хақида батафсил бизнинг олдинги мақолаларимизнинг биридан топиб ўқишингиз мумкин ёки Худо хоҳласа яқин кунларда қўйиладиган мақолаларимизда ёритамиз.
Ислом молияси каналига аъзо бўлинг 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAEXm2qwQPjHufS5KSw

Telegram
Ислом молияси | Islom moliyasi
Кўпчилигимиз қарз пайдо бўлишига олиб борувчи молиявий муносабатларга киришганмиз ва қарз кeлишилган вақтда тўланмаган ҳолатларни ҳам кўрганмиз. Шундай ҳолатлар юзага кeлганда қандай йўл тутсак тўғри бўлади? Бу ҳолатни ортиқча тафсилотларсиз кўриб чиқишга…
Мазкур сўровнома гуруҳимизга янги қўшилган ва аввалги сафар сўровномада иштирок этолмаганлар учун қайтадан юборилмоқда.
Ислом банки тизимини ташкил этиш истиқболлари: Ўзбекистон мисолида.
https://ee.kobotoolbox.org/x/#pae3xqCf
Ушбу сўровнома Ислом Тараққиёт Банкининг Ўзбекистондаги вакили томонидан тузилган. Унда Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини жорий этишда вужудга келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ечимлари, хамда соханинг ривожланиш истиқболлари ҳақидаги турли хил қарашлар ва фикрлар ўрганилади. Ушбу сўровнома Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини жорий қилиш имкониятлари, муаммолари ва уларнинг ечимларини ўрганишга жиддий ҳисса қўшади деган умиддамиз. Тўлдирилган сўровномалар махфий сақланади ва сўровномада иштирок этган шахс хақидаги маълумот ҳам ошкор қилинмаслиги кафолатланади. Сизнинг сўровномада қатнашишингиз хам ихтиёрий бўлиб исталган вақтда ҳеч қандай жавобгарликсиз сўровномада иштирок этишни тўхтатишингиз мумкин. Сарфлаган вақтингиз, сай-ҳаракат ва эътиборингиз учун олдиндан миннатдорчилигимизни билдирамиз. Агар бирор саволингиз бўлса, тортинмасдан мазкур рақамлар (+998712389797) ёки e-mail uzbekistan@isdb.org орқали Ислом Тараққиёти Банкининг Ўзбекистондаги вакиллик офисига мурожаат қилишингиз мумкин!

ee.kobotoolbox.org
Enketo Express for KoboToolbox
Фиқҳий қоидалар
Фиқҳий қоидалар (القواعد الفقهية) фиқҳ илмининг умумий қоидалари тўплами бўлиб, турли ҳолларда умумий қонун-қоидаларга бўйсунган ҳолда қўлланилади. Ушбу фиқҳий қоидалар Ислом ҳуқуқининг шакланишида катта аҳамияти бор, чунки жуда кўп фиқҳий масалаларни ҳал қилишда бу қоидалардан муҳим тамойил сифатида фойдаланилади. Юзага келадиган кўп масалаларни ҳал қилишда ҳам ушбу фиқҳий қоидаларга мурожаат қилинади. Шунингдек, кўп ҳолатларда улар муайян хатти ҳаракатларни амалга ошириш асосли ёки асоссиз эканлигини белгилаш мезони бўлиб ҳам хизмат қилади.
Бу фиқҳий қоидалар маълум бир олим томонидан бирданига ёзилмаган, балки Фақиҳлар (Фиқҳ илми олимлари) томонидан фиқҳ илмининг шаклантирилиши жараёнида аста-секинлик билан ривожланиб келган. Ҳуқуқий тамойилларнинг ишлаб чиқилишида Ҳанафий мактаби олимларининг ҳизмати айниқса катта.
Фиқҳ илмининг бешта энг асосий қоидалари қуйидагилардир:
1. Амаллар мақсадларга/ниятларга қараб баҳоланади - الأمور بمقاصدها
2. Аниқликни шубҳа-гумон кетказмайди (яъни аниқ нарса шубҳа-гумон сабабли тарк қилинмайди) - اليقين لا يزول بالشكّ
3. Қийинчилик имкониятлар келтириб чиқаради - المشقة تجلب التيسير
4. Зарар бартараф қилиниши керак - الضرر يزال
5. Урф - ҳукм учун асос ҳисобланади - العادة مُحَكّمة
Фиқҳ уламоларининг фикрига кўра, қолган барча фиқҳий қоидалар юқорида зикр қилинган бешта асосий қоидадан келиб чиқадиган хулоса ёки шарҳлар ҳисобланиб, турли хил фиқҳий масалаларни қамраб олади. Шундай қилиб, қуйида биз сизларни (a) бешта асосий фиқҳий қоидалар ва (б) ислом банк-молия тизимида қўлланиладиган яна бир нечта фиқҳий қоидалар мазмуни билан таништирамиз.
Ушбу фиқҳий қоидалар асосан қуйидаги манбалардан олинди:
https://iei.kau.edu.sa/Files/121/Files/153873_29-02-12-Buerhan.pdf
http://citeseerx.ist.psu.edu/viewdoc/download?doi=10.1.1.378.2717&rep=rep1&type=pdf
Эслатма: ушбу фиқҳий қоидалар фақат танишиб чиқишингиз учундир. Булардан фатво-ҳукм чиқаришда ёки улар асосида бирор муҳим масала юзасидан қарор қабул қилишда фойдаланманг. Ушбу қоидалар бўйича қўшимча саволларингиз бўлса ўзингиз яшаётган шаҳарнинг зикр аҳлидан ёки масжид имомларидан сўрашингиз мумкин.

Фиқҳий қоидалар: Амаллар мақсадларга/ниятларга қараб баҳоланади
Мазкур қоида барча ниятга боғлиқ фиқҳ масалаларини, жумладан ибодат, битимлар, амаллар ва муносабатларни қамраб олади. Инсоннинг амаллари унинг ният-мақсадига қараб баҳоланди. Яъни, муайян бир амалнинг ёки келишувнинг натижаси ўша амал нияти ёки келишув мақсадига мувофиқ бўлиши керак. Хусусан, шартномаларда ҳам асосий эътибор сўзлар ва уларнинг ташқи тузилишига эмас, балки мақсад-моҳиятига қаратилади.
Турли масалаларда ҳукм чиқаришда ушбу қоиданинг ўта муҳимлигини ҳисобга олиб, мазкур қоиданинг ўзига хос жиҳатлари, хусусан ният ва унинг амал билан боғлиқлиги борасида бир нечта мисоллар келтирамиз.
Инсоннинг бажарадиган барча амалларида ниятнинг ўрни жуда катта. Ниятнинг хусусиятлари қуйида қисқача баён қилинган.
Агар бир одам кўчада ёки бирор бошқа жойда бир нарса топиб олса ва ўша нарсани эгасига қайтариш нияти билан олса, бу қилган иш тўғри ва бу одам шу нарсанинг сақловчисига (امين) айланади. Лекин бу одам шу нарсани ўзиники қилиб олиш ниятида олган бўлса, у мулкни ботил йўл билан ўзлаштириб олувчи (غاصب) ҳисобланади. Ҳар икки ҳолатда ҳам зоҳиран бир хил иш қилинди. Лекин ҳукми ниятга қараб фарқланади.
Шунингдек, бу қоида ибодат (عبادة) билан одатни (عادة) фарқлаб беради. Мисол учун, инсон саҳардан то кун ботгунга қадар рўза тутиш ниятисиз ўзини еб-ичишдан тийса, бу одам рўза тутган ҳисобланмайди. Бу шунчаки бир одат бўлиб, бу ишига савоб ёзилмайди. Агар ҳудди шу амал рўза тутиш нияти билан қилинса, бу энди ибодат ҳисобланади ва унга савоб ёзилади.
Мазкур қоида, ният (ният қалбда туғилади) ва унинг амалдаги кўриниши ўртасидаги фарқ борасида савол туғилишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, агар ҳукм чиқарувчига асл ният аён бўлса, ҳукм ўша ният асосида чиқарилади (яъни амалнинг зоҳирий кўринишига эътибор берилмайди).
Ниятни аниқ билишнинг имкони бўлмаса, ҳукм амалнинг зоҳирий кўринишига қараб чиқарилади.
Агар ният ва амал (яъни унинг зоҳирий кўриниши) ўртасида тафовут бўлиб, бунда ниятни аниқлаш қийин бўлса, ҳукм амалнинг кўринишига қараб чиқарилади. Бу борада қуйидаги маънодаги ҳадис бор: «Биз амалларнинг ташқи кўринишига қараб ҳукм чиқарамиз, қалбдаги ниятларни Аллоҳ билгувчи» (Саҳиҳ Бухорий).
Демак, ҳақиқатни/хақни билиш қийин бўлган ҳолатларда, амаллар зоҳирига қараб баҳоланади ва шу асосда ҳукм чиқарилади.
Юқорида ёзилганлардан келиб чиқадики, тўғри ҳукм чиқариш учун асл ниятни аниқлаш жуда муҳим, акс ҳолда ҳукм чиқаришда адолатсизликка йўл қўйилиши мумкин.
Ушбу қоидага қуйида бир нечта мисоллар келтирамиз:
• Одам ўзи яшаш мақсадида ёки сотиш мақсадида янги уй сотиб олиши закот миқдорига таъсир қилади;
• Қимматли қоғозларни сармоя киритиш ниятида (тадбиркорлик) ёки чайқов учун сотиб олиш (тақиқланган амалиёт);
• Молини нисобдан кам миқдорда ушлаб туриш учун (бир қисмини) садақа қилиш;
• Совға бериш: совға-салом билан бировни қувонтириш (савоб) ёки пора таклиф қилиш (жиноят).

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact
Ҳурматли каналимиз аъзолари, юқоридаги ният ва амал тўғрисидаги матннинг хулосаси ўлароқ, ушбу "қарорлар чизмаси"ни (инглиз тилидаги адабиётларда "decision tree" деб номланади) эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.
Бизга кафолат масаласига боғлиқ бир савол юборилган.
Савол гаров сифатида тақдим қилинувчи кафолат, яъни кафиллик (инглиз тилида “guarantee”) ва маҳсулотнинг сифати/яроқлилиги/хизмат муддатини кафолатловчи “кафолат” (инглизча “warranty”) ўртасидаги фарқ, аниқроқ айтадиган бўлсак, ушбу тушунчалар бир-бирининг ўрнини боса олиши ёки турли маъноларга эгалиги ҳақида берилган.
Араб тилида ушбу икки атама қуйидагича таржима қилинади ва изоҳланади:
Kafalah /الكفالة (kafalah) – бир шахс томонидан олинган қарзни ёпиш/қайтариш масъулиятини учинчи бир шахс ўз бўйнига олишига айтилади. Ислом банк-молия тизимида ҳам бу амалиёт жоиз ҳисобланади ва кенг қўлланилади. Бунда кафил (كفيل) кафолатланган қарз (مكفول عنه) бўйича масъулиятни ўз зиммасига олишга розилик билдиради.
Кафолат шунингдек кафил (كفيل) нинг масъулияти (ذمة) қарздорнинг (اصيل) мажбурияти билан бирлашиши деб ҳам изоҳланади.
Кафолат (الضمان) – барча суғурта хатарлари (all insurable risks) бўйича, шунингдек мавҳумлик/ноаниқлик учун кафиллик ва масъулиятни билдириш учун қўлланилади. Хусусан, кафолат (الضمان) харидорга маҳсулот ишлаб чиқарувчи томонидан сотиб олинган буюмни зарурият туғилганда таъмирлаб бериш ёки муайян бир муддат ичида алмаштириб бериш бўйича бериладиган ёзма кафолатга ҳам айтилади. Бу бирор киши томонидан бошқа шахс мажбуриятини бажариш бўйича жавобгарлик олишини ҳам англатиши мумкин.
Аксарият ҳуқуқшунослар кафолатни (الضمان) икки томонлама битим (транзакция) бўлмагани учун (яъни кафолат берувчи ва қарз олувчининг ўртасида бирор бир битим тузилиши шарт эмас) фақат бир томоннинг мажбурияти деб ҳисоблашади.
Ибора/атамалар манбаси: https://islamicmarkets.com/dictionary
Бундан ташқари, сотилган маҳсулот (масалан, маиший ускуна/анжомлар, компьютер, қўл телефони ва ҳ.к.з.)ларга муайян вақт учун (6 ой, бир йил, уч йил...) кафолат (маҳсулотнинг сифати/яроқлилиги/хизмат муддати юзасидан) тақдим этиш ёки сотиш мумкин ёки мумкин эмаслиги борасида қизиқ бир савол туғилади.
Маҳсулот бундай кафолат билан сотилишига рухсат бор, кафолат муддатини узайтириш эвазига маҳсулот нархини оширишнинг ҳам ёмон жойи йўқ. Ҳуқуқшунослар, кафолат маҳсулот ишлаб чиқарувчи томонидан ёки сотувчи (савдогар) томонидан тақдим этилишидан қатъий назар маҳсулотга бериладиган кафолатни ман қилишмайди.
Бироқ, маҳсулотнинг ўзини харид қилмасдан туриб кафолатни ўзини қўлга киритиш мумкин эмас. Яъни, (аллақачон харид қилинган) маҳсулотни харид қилиш пайтида тақдим этилган дастлабки кафолат муддатини узайтиришга рухсат берилмайди.
Ҳуқуқшунослар “хавфсизлик” ёки “кафолат”нинг ўзи билан савдо қилиб бўлмаслигини таъкидлашади. Демак, агар шартнома бирор бир маҳсулот савдоси устида бўлса ушу маҳсулотга бериладиган кафолат шартноманинг таркибий қисми сифатида жоиз, аммо кафолатнинг ўзи шартнома мавзуси бўла олмайди. Чунки бунда ислом молиясида тақиқланган ғарар деб аталувчи мавҳумлик/ноаниқлик бор, яъни келажакда бу кафолат керак бўлиши ҳам мумкин, керак бўлмаслиги ҳам мумкин. Маҳсулот эса керак бўлгани учунгина ҳарид қилинади.
Шундай қилиб, кафолатнинг ўзи савдо битими мавзуси бўла олмаслигининг асосий сабаби шундаки, ислом молиясида савдо харидор учун аниқ бир (қонуний), одатда мулк, хизмат, ёки бир бошқа амалий фойда кўринишида фойда келтириши лозим. Кафолатнинг ўзи сотилиши бундай фойда келтирмаслиги, аксинча фақат мавҳумлик/ноаниқлик (ғарар)ни келтиришини инобатга олиб ислом молиясида тақиқлангандир.
Асосий манба: “Ислом молия ҳуқуқи, иқтисодиёт ва амалиёт”, Махмуд А. Эл-Гамал”.

Islamicmarkets
Dictionary
Get unlimited access to IslamicMarkets’ Dictionary for Islamic finance and economy, with thousands of terms and definitions.
Ассалому алайкум, ҳурматли каналимиз аъзолари. Бугун бизга Қозоғистонлик ислом молияси бўйича мутахассис Ерлан Байдаулетнинг «Исломий молия асослари» номли китобини рус тилидан ўзбек тилига таржимаси босилиб чиққанлиги хақида яхши хабар келди. Хабарнинг янада яхши томони - ушбу китобнинг электрон нусхаси барча шу мавзуга қизиқувчилар учун Ziyouz.com кутубхонасида бепул ва очиқ тақдим қилинганлигида.