Муробаҳа битими бўйича тўлов муддати узайтирилса....
Anonymous Quiz
13%
бу мижоздан қўшимча гаров талаб қилади
17%
бу мижоздан қўшимча тўлов талаб қилади
70%
бу маҳсулот сотиш нарҳига таъсир қилмайди
АРЗОН НАРХДА ОЛИБ, КЕЙИН ҚИММАТГА СОТСАМ БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Мен тойсомон (пресс сомон) сезонида арзон нархда олиб, кейин қимматга сотсам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу савол эҳтикор масаласига оид савол. Ушбу масалага оид саволлар кўп бўлгани учун жавобга кенгроқ тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз. Хадиси шарифларда эҳтикор хато ва лаънатга дучор қилувчи иш эканлиги таъкидланади. Эҳтикор ўзи нима? Эҳтикор луғатда бир нарсани қиммат бўлиши учун ушлаб туришга айтилади. Шариат истелоҳида эса инсонлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиш ва қимматлагунча ушлаб туришдир (Раддул муҳтор). Аксар фуқаҳолар эҳтикор озуқаларда бўлишини айтадилар. Эҳтикор ҳаром бўлиши учун бир неча шартлар мавжуд. Бу хусусда Ибн Қудома шундай дейди: "Учта шарт топилса эҳтикор ҳаром ҳисобланади.
Биринчи шарт сотиб олиш. Яъни ўзи яшаётган шаҳар ёки қишлоқдан сотиб олиш. Агар бошқа узоқ шаҳарлардан олиб келса ёки ўзи етиштирган нарсани сақлаб қўйса эҳтикор ҳисобланмайди.
Иккинчи шарт сотиб олинган нарса озуқа бўлиши керак. Озуқа бўлмаган нарсалар, масалан кийим-кечаклар ёки асосий озуқа бўлмаган нарсалар, масалан ширинликлар, асал каби нонхуруш учун ишлатиладиган нарсаларда эҳтикор юзага келмайди.
Учинчи шарт аҳолига зарар бўлиши. Бу икки ҳолатда юзага келади. Биринчиси кичкина шаҳар ёки қишлоқларда. Лекин катта ва кенг шаҳарларда эҳтикор ҳаром бўлмайди. Чунки уларда маълум миқдордаги нарсани сотиб олиш аҳолининг турмушига таъсир этмайди. Иккинчиси танглик ва қимматчилик ҳолатида шаҳарга кириб келган карвонни савдогарлар кутиб олиб сотиб олсалар. Лекин арзончилик вақтда сотиб олиб қўйиш ҳаром ҳисобланмайди. (Муғний, баъзи ўзгаришлар билан).
Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, танглик ва қаҳатчилик бўлмаган ҳолатларда ва одамларга зарар бўлмайдиган вақтларда сомонни ёки умуман бошқа маҳсулотларни, масалан, дон маҳсулотлари, мева ва сабзовотни олиб сақлаш ва кейин қимматга сотиш жоиздир. Шунингдек, бошқа узоқ юртлардан олиб келиб ёки ўзи етиштирган маҳсулотларни сақлаб қўйиш шариатда жоиздир. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🪫Kontraktni to'lay olmayman, moddiy imkoniyatim yetarli emas, lekin IT sohasini o'rganmoqchiman!
💡Ko’p yoshlarimiz shu gapni aytishadi. Endi shunday IT sohasiga qizigan, lekin moddiy imkoniyati yetali bo’lmagan abituriyentlar ham Grant asosida PDP talabasiga aylanishlari mumkin.
❗️Unicorn granti bu - Yetakchi kompaniyalar tomonida ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlari uchun ajratilgan grant hisoblanadi.
Grant haqida batafsil Unicorn.pdp.uz saytida ma’lumot olishingiz mumkin.
2️⃣ @pdpunicorn

Маҳсулот таннарҳи 1 миллион сўм. Ислом банки ушбу маҳсулотни йиллик 10% устама билан мижозга 6 ойга Муробаҳа асосида сотди. Маҳсулотнинг сотиш нарҳи қанча бўлади?
Anonymous Quiz
39%
1.1 миллион сўм
50%
1.05 миллин сўм
6%
1.2 миллион сўм
5%
1.5 миллион сўм
Forwarded from Ислом молияси | Islom moliyasi
Муробаҳа бўйича мақоланинг барча қисмлари
Муробаҳа битими бўйича ёзилган мақоланинг барча қисмларини, ўқувчиларимизга қулайлик яратиш мақсадида бир жойга жамлаган ҳолда ҳавола қилмоқчимиз:
🔸 Муробаҳа: кириш
🔸 Муробаҳа - молиялаштириш усули сифатида
🔸 Муробаҳада нақдга ва насияга нарх белгилаш
🔸 Устама миқдорини белгилаш
🔸 Муробаҳада кафиллик масаласи
🔸 Муробаҳа битимида жарима қўллаш
🔸 Шартнома муддатини узайтириш
🔸 Муддатидан олдин тўлаш ва чегирма
🔸 Муробаҳа: молиялаштиришда йўл қўйиладиган асосий хатолар
🔸 Муробаҳа: хулоса
"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook

Ассаламу алайкум ҳурматли обуначилар.
Кўпчилик соҳага қизиққан обуначиларимиз AAOIFI, шу ташкилот томонидан чиқарилган шариат меъёрлари (стандартлари) ҳамда ушбу шариат меъёрлари жамланган ҳолда чоп этилган китоб ҳақида бизнинг телеграм саҳифамиз ва сайтимизда қўйилган мақола ва маълумотлар орқали муайян маълумотга эга. Шунингдек, биз сукук ҳақида ҳам туркум мақолалар орқали обуначиларимизга тегишли маълумотлар тақдим қилганмиз (янги обуначилар калит сўзларни киритган ҳолда ушбу мақолалар ва маълумотларни телеграм саҳифамиз ёки сайтимиздан топиб ўқишлари мумкин*).
Қуйидаги мақолани AAOIFIнинг сукук бўйича тайёрлаган янги 62 сонли меъёри (стандарти) юзасидан эксперт фикри сифатида қабул қилишинглар мумкин:
🟢 https://islommoliyasi.uz/uz/7668/
✅ @IslomMoliyasi канали

#янгилик
🇰🇿 Қозоғистондаги Abu Dhabi Commercial Bank (ADCB)нинг шуъба банки – Al Hilal Bank ўз номини ўзгартиради ва бундан буён асосий эътиборини корпоратив мижозлар (яъни корхона ва ташкилотлар билан ишлаш)га қаратади. Бу ҳақда Kapital.kz бизнес-ахборот маркази мухбири ADCBга таяниб хабар берди.
↗️ батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/7677/

Ассалому алайкум!
Бугун, Қўқон шаҳрида "Универсалбанк" акциядорлик тижорат банки ходимлари учун "Ислом молияси асослари ҳамда замонавий ислом банк маҳсулотлари ва хизматлари" мавзусида бўлиб ўтган 5 кунлик тренинг-семинар якунига етди. 20-26 июнь кунлари бўлиб ўтган ушбу семинар “Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси, Islamic Business and Finance (IsBF) компанияси таъсисчи ва директори Жаҳонгир Имамназаров томонидан ўтилди.

#янгилик #IslomMoliyasi
Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
@IslomMoliyasi

#савол_жавоб
ИЖАРАГА ОЛИНГАН МАШИНАНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?
❓CАВОЛ: Машинани ижарага берганда, машинанинг таъмирлаш харажатлари кимнинг зиммасида бўлади.
💬 ЖАВОБ: Машинани ижарага берганда унинг асосий қисмлари: кузов ва моторнинг таъмири* ижарага берувчининг зиммасида, кунлик ёки даврий харажатлари: ёнилғи қуйиш, мотор мойи, балон ва аккумулятор алмаштириш кабилар ижарага олувчи зиммасида бўлади. Яна бу харажатлар ўзаро келишув ва ҳар бир жойнинг ўз урфига кўра ҳам бўлиши дуруст.
Бу мавзуда Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَتَطْيِينُ الدَّارِ ، وَإِصْلَاحُ مِيزَابِهَا ، وَمَا وَهَى مِنْ بِنَائِهَا عَلَى رَبِّ الدَّارِ دُونَ الْمُسْتَأْجِرِ ، لِأَنَّ الدَّارَ مِلْكُهُ وَإِصْلَاحُ الْمِلْكِ عَلَى الْمَالِكِ
“Уйни суваш, тарнов (сув чиқиб кетиш йўллари) ва бинодан ҳисобланган нарсаларни тўғрилаш уйнинг эгаси зиммасидадир. Чунки уй унинг мулки, мулкни ислоҳ қилиш мулк эгасининг вазифасидир...” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби)
وَإِذَا تَكَارَى دَابَّةً فَالْإِكَافُ عَلَى صَاحِبِ الدَّابَّةِ ، فَأَمَّا الْحِبَالُ وَالْجُوَالِقُ فَعَلَى مَا تَعَارَفَهُ أَهْلُ الصَّنْعَةِ ، وَكَذَلِكَ اللِّجَامُ وَأَمَّا السَّرْجُ فَعَلَى رَبِّ الدَّابَّةِ إلَّا أَنْ تَكُونَ سُنَّةُ الْبَلَدِ بِخِلَافِ ذَلِكَ فَيَكُونُ عَلَى سُنَّتِهِمْ
“Бир уловни ижарага олса, унга эгар қўйиб бериш уловнинг эгаси зиммасидадир. Ип ва мешлар, худди шундай юган (жилов) ҳам шу соҳа аҳли урфига кўра бўлади. Аммо эгар уловнинг эгаси зиммасидадир. Лекин ўша шаҳарнинг урф-одати бунга тескари бўлса, уларнинг урф-одати бўйича бўлади” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).
Демак, асл қоидага кўра машинани ижарага берганда унинг асосий қисмларининг таъмири машина эгасига, кунлик ва даврий харажатлар ижарага олувчига бўлади. Лекин ижарага олувчи ва берувчи ўзаро келишув асосида бу харажатлар кимнинг зиммасида бўлишини шартномада белгилаб олса ва бу келишувлари улар яшаб турган шаҳарнинг (шариатга зид келмайдиган) урф-одатларига ҳам мувофиқ бўлса, бу келишув ҳам жоиз ҳисобланади.
Валлоҳу аълам.
🌐 Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
__
*яъни режали капитал таъмирлаш ишлари кўзда тутилмоқда
✅@IslomMoliyasi канали

Ислом молияси | Islom moliyasi
#янгилик #IslomMoliyasi Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. @IslomMoliyasi
Ассалому алайкум!
Ҳурматли обуначилар, ушбу мурожаатимиз банклар, молия муассасалари таъсисчилари ва раҳбарлари, шунингдек бошқа соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорларга қаратилган.
Кеча хабар берганимиздек, Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Энди, микромолия ташкилотлари аввалроқ шу хусусда чиқарилган қонун ва ушбу низомга мувофиқ ислом молияси тамойиллари доирасида ўз фаолиятларини ташкил қилишлари мумкин. Таъкидлаш жоизки, аксарият микромолия ташкилотлари учун бу янги йўналиш бўлиб, улар ислом молияси тамойилларига мос равишда ўз фаолиятларини ташкил қилиш, молия маҳсулотлари ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга қандай татбиқ қилишда кийинчиликларга дуч келишлари мумкин. Ислом молияси талаб ва тамойилларига риоя қилмаслик динимиз нуқтаи назаридан ножоиз ва бу шубҳали натижаларга олиб боради. Демак, бу ҳолатда улар соҳа мутахассисларига мурожаат қилиш орқали бундай эҳтимолий муаммоларни олдини олишлари мумкин бўлади.
Шу муносабат билан, Islamic Business and Finance (IsBF) компанияси (ушбу канал асосчилари) Ўзбекистонда биринчи бўлиб куйидаги хизматларни таклиф килади:
1. Нобанк микромолия ташкилотларида ислом дарчалари ташкил этиш (агар ушбу нобанк микромолия ташкилоти анъанавий бўлса).
2. Ислом молияси тамойилларига асосланган нобанк микромолия ташкилоти ташкил этиш.
3. Ислом молияси тамойилларига асосланган нобанк микромолия ташкилоти учун Низомда белгиланган Ислом молия махсулотларидан талаб килинадиган хужжатлар, намунавий шартнома ва битимлар ишлаб чиқиш.
4. Ислом молияси тамойилларига асосланган нобанк микромолия ташкилоти учун ички низом, тартиб ва молиялаштириш сиёсати ҳамда бошқа тегишли меъёрий хужжатлар ишлаб чиқиш.
5. Ислом молияси тамойилларига асосланган нобанк микромолия ташкилотини дастурий таъминот билан таъминлаш, таҳрирлаш ва дастурий таъминотни кўллаб кувватлаш.
6. Муассаса ходимлари учун Халқаро тоифадаги мутахассислар иштирокида маҳсус тренинг-семинарлар ташкил қилиш.
7. Ташкилотнинг Ислом тамойиллари асосида шакллантириши лозим бўлган Кенгаш вазифасини бажариш.
8. Ташкилотнинг Ислом тамойиллари асосида ички ва ташки аудитини ўтказиш.
9. Ташқи ва ички манбалардан молиявий маблағлар жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатиш.
Компанияда ислом молияси экспертлари, хусусан AAOIFIнинг шариат маслаҳатчиси сертификатига эга юқори малакали, махаллий ва хорижий молия муассасаларида амалий тажриба орттирган мутахассислар фаолият юритишади.
Мурожаат учун тел. +998957711156

Ижарага олинган автомашинага 3-шахс шикаст етказди. Зарарни ким қоплайди (суғурта компанияси бўлмаган ҳолатда)?
Anonymous Quiz
27%
Шикаст етказган шахс ва/ёки ижарага берувчи
73%
Шикаст етказган шахс ва/ёки ижарага олувчи
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ислом молияси | Islom moliyasi
Ижарага олинган автомашинага 3-шахс шикаст етказди. Зарарни ким қоплайди (суғурта компанияси бўлмаган ҳолатда)?
Ассалому алайкум!
Ушбу тест саволга кўпчилик тўғри жавоб бермади.
Нима учундир, ижарага олинган автомашинага 3 шахс томонидан талафот/зарар етказилса (ва суғурта компанияси зарарни қопламаса), бу ҳолатда зарар етаказган 3 чи шахс ва/ёки ижарага олувчи шахс зарарни қоплайди деб жавоб беришган. Аслида, бундай ҳолатда зарарни зарар етказган 3 чи шахс ва/ёки ижарага берувчи қоплаши керак, чунки ижарага берувчи мулкнинг эгаси (ёки уни тасарруф этувчи томон) бўлади. Демак, ижарага олинган активга етган зарарда ижарачининг айби бўлмаса, у ҳолда етган зарарни ижарачи қопламайди.

Музорабада сармояни қандай ҳимоя қилиш мумкин?
Anonymous Quiz
63%
Такофул (ислом суғурта тизими) орқали ва заҳиралар ажратиш орқали
13%
Сармояни ҳимоялаш ислом молияси тамойилларига зид
24%
Сармояни ҳимоя қилиш деган тушунчани ўзи йўқ ислом молиясида
#таҳлил
Ассалому алайкум!
Икки кун аввал, “Ислом молияси” телеграм саҳифаси орқали жорий йилнинг 26 июль куни “Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу хабар чиққандан кейин, биздан бир қанча обуначилар ҳамда соҳага қизиққан банк-молия тармоғи вакиллари, ушбу Низом ҳақида, яъни у нима ҳақда, унинг пайдо бўлиш сабаби, тадбиркорлар ва аҳоли учун қандай манфаати борлиги юзасидан эксперт фикрини билдиришни илтимос қилишди. Биз шу илтимосларни инобатга олган ҳолда, Низом ҳақида баъзи фикрларимизни сизлар билан баҳам кўришга қарор қилдик.
🔵 батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/8028-2/
↗️ @IslomMoliyasi канали

#қисқа_савол_жавоблар
❓Савол: омонат ва қарз ўртасида қандай ўхшашлик ва фарқлар бор?
💬 Жавоб:
Аввало, омонат деганда нимани тушунишимизни аниқлаб олишимиз керак.
Хўш, омонат нима? Омонат – бир кишининг бошқа бир кишига вақтинча ишониб топширилган сўзи ёки молидир (биз ушбу савол-жавоб доирасида масаланинг моддий томонини, яъни ишониб топширилган мол (пул, ашё...) масаласини кўриб чиқамиз).
Қарз эса шаръий истилоҳда ўзидан фойдаланиб, мислини (яъни айнан ўзига ўхшашини*) қайтариб бериш мақсадида олинган мол (пул, ашё...) қарз дейилади.
1. омонат ҳам, қарз ҳам қайтарилиши керак;
2. омонатни ҳам, қарзни ҳам суғурта қилиш мумкин (ислом молия тизимидаги такафул суғуртаси орқали);
3. бироқ омонатга омонатни сақловчи томоннинг айбисиз талафот/зарар етса, у ҳолда омонатни ушлаб турган тараф кўрилган зарарни қоплаб бермайди**. Қарзни эса, қарз олган томон ҳар қандай ҳолатда ҳам қайтариши шарт (яъни қарзга олинган маблағ ёки ашёга кимнинг айби билан талафот/зарар етганлиги эътиборга олинмайди);
4. омонатни сақлаш учун ҳақ олиш мумкин, лекин қарз (берганлик) учун ҳақ олиш мумкин эса. Зеро, ислом динидаги энг машҳур қоидалардан бирига кўра, “Қарз берувчига манфаат келтирувчи ҳар қандай қарз рибодир”.
5. Омонатдан омонатга қўювчининг розилигисиз фойдаланиб/ишлатиб бўлмайди, қарзда эса уни тасарруф қилиш тўлиқ қарздорнинг ихтиёрида бўлади.
┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈
* масалан, пул қарзга олинганда, қарз олувчи олган қарзини айнан ўша олган пул бирликлари (банкнота, купюра)да қайтариши иложсиз, чунки у қарзга олинган пулларни ўз эхтиёжига ишлатиш/сарфлаш учун олган. Демак, қарздор олган қарзини айнан ўша пул банкнотасида эмас, балки бошқа банкноталарда қайтаришида муаммо йўқ;
** бугунги кунда ислом банклари вадиъа келишуви асосида мижозлар омонатларини ҳақ эвазига сақлаб бериш хизматини таклиф қилишади.

Қайси ҳолда шерик бошқа шерик(лар) зарарини қоплаб беради?
Anonymous Quiz
33%
бизнес бошлаш пайтида шундай ваъда берган бўлса
3%
фавқулодда ҳолат содир бўлганда
53%
ўз масъулиятини суиистеъмол қилганида
10%
бизнес бошқарувида бевосита иштирок этган ҳолатда
Ислом молияси | Islom moliyasi
Қайси ҳолда шерик бошқа шерик(лар) зарарини қоплаб беради?
#огоҳлик
Ассалому алайкум!
❗️ Ушбу мурожаатимиз, биринчи навбатда, осонгина катта пул топиш илинжида бўлган юртдошларимизга қаратилган (агар атрофингизда шундай одамлар бўлса уларга етказиб қўйинг, токи улар фирибгарлар тузоғига тушишмасин).
Бугун бир обуначимиз бизга яна бир молиявий пирамида чиққанлигини, улар вилоятларда ҳам бўлинмалар очиб, одамлардан пул жалб қилиб, маълум муддатдан кейин қайтариб беришаётганлиги ҳақида ёзибдилар. Шу ҳақда телеграм саҳифангларда яна ёзинглар, зора бир нечта одамни бўлса ҳам огоҳлантирармиз, деб илтимос қилибдилар ҳамда ўша, одамларнинг бошини айлантириб пул топишга уринаётганларнинг ижтимоий тармоқлардаги “расмий” саҳифасини юборибдилар.
Биз ўша ижтимоий саҳифалардан бири бўлган телеграм саҳифага кириб, у ердаги маълумотларни ўрганиб чиқдик ва доимгидек паст сифатли фирибгарлик платформаси эканлигини тушундик. Масалан, ўша телеграм саҳифага қўйилган ниҳоят даражада сифатсиз бир видеолавҳанинг ўзидан анча хулоса чиқариш мумкин. Ўша видеолавҳада АҚШнинг машҳур Meta компаниясига тегишли бепул тезкор хабарлар ва овозли алоқа хизмати платформаси бўлган “WhatsApp”га алоқадорлик шаъма қилинган. Устига-устак, ушбу платформа компания деб аталган, ваҳоланки “WhatsApp” компания эмас, балки IT маҳсулот! Буни эса бироз бўлса ҳам маълумоти бор (яъни ўқиш-ёзишни биладиган) одамлар яхши билишади. Янада ёмон томони, ушбу видеолавҳада ушбу "компания" Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда янги иш ўринлари яратиш мақсадида ташкил қилинганлиги айтилган!!! Энди сиз осон пул топиш илинжида юрганларни тасаввур қилинг, улар энди “Ўзбекистон ҳукумати билан тузилган” бундай платформага тўлиқ ишонишади ва топган тутган пулларини (кўпинча бировлардан қарз олиб) шу платформани тузган "уддабуронларга" олиб бориб беришади.
❇️ Биз аввал ҳам, бундай молиявий пирамидалардан огоҳ бўлиш кераклиги ҳақида бир неча бор ёзган эдик:
▪️https://t.me/IslomMoliyasi/3221
▪️https://islommoliyasi.uz/uz/7573-2/
Ушбу мақолаларни яна бир бор ўқиб чиқишни тавсия қиламиз.

Telegram
Ислом молияси | Islom moliyasi
#огоҳлик #молиявий_пирамида
Ассалому алайкум!
Ўта содда ва балки шунинг учун меҳнат қилмасдан осонгина катта пул топиш мумкин, деб ўйлайдиган одамлар бор ҳаётда. Шундай инсонлардан имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қиладиган фирибгарлар ҳам етарли. Айниқса…