Ислом молияси | Islom moliyasi
12K subscribers
854 photos
164 videos
7 files
1.68K links
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар

📱t.me/IslomMoliyasi

🖥islommoliyasi.uz

🔵fb.me/IslomMoliyasi

🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi

🔘t.me/islamic_finance_plus

⌨️ @IM_contact
Download Telegram
Хориждан олиб келиб, муробаҳа асосида сотилаётган маҳсулот учун тўланган давлат божи...
Anonymous Quiz
9%
маҳсулот таннарҳига қўшилмайди
74%
маҳсулот таннарҳига қўшилади
17%
мижоз томонидан алоҳида тўланади
АРЗОН НАРХДА ОЛИБ, КЕЙИН ҚИММАТГА СОТСАМ БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Мен тойсомон (пресс сомон) сезонида арзон нархда олиб, кейин қимматга сотсам бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу савол эҳтикор масаласига оид савол. Ушбу масалага оид саволлар кўп бўлгани учун жавобга кенгроқ тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз. Хадиси шарифларда эҳтикор хато ва лаънатга дучор қилувчи иш эканлиги таъкидланади. Эҳтикор ўзи нима? Эҳтикор луғатда бир нарсани қиммат бўлиши учун ушлаб туришга айтилади. Шариат истелоҳида эса инсонлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиш ва қимматлагунча ушлаб туришдир (Раддул муҳтор). Аксар фуқаҳолар эҳтикор озуқаларда бўлишини айтадилар. Эҳтикор ҳаром бўлиши учун бир неча шартлар мавжуд. Бу хусусда Ибн Қудома шундай дейди: "Учта шарт топилса эҳтикор ҳаром ҳисобланади.

Биринчи шарт сотиб олиш. Яъни ўзи яшаётган шаҳар ёки қишлоқдан сотиб олиш. Агар бошқа узоқ шаҳарлардан олиб келса ёки ўзи етиштирган нарсани сақлаб қўйса эҳтикор ҳисобланмайди.

Иккинчи шарт сотиб олинган нарса озуқа бўлиши керак. Озуқа бўлмаган нарсалар, масалан кийим-кечаклар ёки асосий озуқа бўлмаган нарсалар, масалан ширинликлар, асал каби нонхуруш учун ишлатиладиган нарсаларда эҳтикор юзага келмайди.

Учинчи шарт аҳолига зарар бўлиши. Бу икки ҳолатда юзага келади. Биринчиси кичкина шаҳар ёки қишлоқларда. Лекин катта ва кенг шаҳарларда эҳтикор ҳаром бўлмайди. Чунки уларда маълум миқдордаги нарсани сотиб олиш аҳолининг турмушига таъсир этмайди. Иккинчиси танглик ва қимматчилик ҳолатида шаҳарга кириб келган карвонни савдогарлар кутиб олиб сотиб олсалар. Лекин арзончилик вақтда сотиб олиб қўйиш ҳаром ҳисобланмайди. (Муғний, баъзи ўзгаришлар билан).

Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, танглик ва қаҳатчилик бўлмаган ҳолатларда ва одамларга зарар бўлмайдиган вақтларда сомонни ёки умуман бошқа маҳсулотларни, масалан, дон маҳсулотлари, мева ва сабзовотни олиб сақлаш ва кейин қимматга сотиш жоиздир. Шунингдек, бошқа узоқ юртлардан олиб келиб ёки ўзи етиштирган маҳсулотларни сақлаб қўйиш шариатда жоиздир. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🪫Kontraktni to'lay olmayman, moddiy imkoniyatim yetarli emas, lekin IT sohasini o'rganmoqchiman!

💡Ko’p yoshlarimiz shu gapni aytishadi. Endi shunday IT sohasiga qizigan, lekin moddiy imkoniyati yetali bo’lmagan abituriyentlar ham Grant asosida PDP talabasiga aylanishlari mumkin.

❗️Unicorn granti bu - Yetakchi kompaniyalar tomonida ehtiyojmand oilalarning iqtidorli farzandlari uchun ajratilgan grant hisoblanadi.

Grant haqida batafsil Unicorn.pdp.uz saytida ma’lumot olishingiz mumkin.

2️⃣ @pdpunicorn
Маҳсулот таннарҳи 1 миллион сўм. Ислом банки ушбу маҳсулотни йиллик 10% устама билан мижозга 6 ойга Муробаҳа асосида сотди. Маҳсулотнинг сотиш нарҳи қанча бўлади?
Anonymous Quiz
40%
1.1 миллион сўм
50%
1.05 миллин сўм
5%
1.2 миллион сўм
5%
1.5 миллион сўм
​​Муробаҳа бўйича мақоланинг барча қисмлари

Муробаҳа битими бўйича ёзилган мақоланинг барча қисмларини, ўқувчиларимизга қулайлик яратиш мақсадида бир жойга жамлаган ҳолда ҳавола қилмоқчимиз:

🔸 Муробаҳа: кириш
🔸 Муробаҳа - молиялаштириш усули сифатида
🔸 Муробаҳада нақдга ва насияга нарх белгилаш
🔸 Устама миқдорини белгилаш
🔸 Муробаҳада кафиллик масаласи
🔸 Муробаҳа битимида жарима қўллаш
🔸 Шартнома муддатини узайтириш
🔸 Муддатидан олдин тўлаш ва чегирма
🔸 Муробаҳа: молиялаштиришда йўл қўйиладиган асосий хатолар
🔸 Муробаҳа: хулоса

"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook
Ассаламу алайкум ҳурматли обуначилар.

Кўпчилик соҳага қизиққан обуначиларимиз AAOIFI, шу ташкилот томонидан чиқарилган шариат меъёрлари (стандартлари) ҳамда ушбу шариат меъёрлари жамланган ҳолда чоп этилган китоб ҳақида бизнинг телеграм саҳифамиз ва сайтимизда қўйилган мақола ва маълумотлар орқали муайян маълумотга эга. Шунингдек, биз сукук ҳақида ҳам туркум мақолалар орқали обуначиларимизга тегишли маълумотлар тақдим қилганмиз (янги обуначилар калит сўзларни киритган ҳолда ушбу мақолалар ва маълумотларни телеграм саҳифамиз ёки сайтимиздан топиб ўқишлари мумкин*).

Қуйидаги мақолани AAOIFIнинг сукук бўйича тайёрлаган янги 62 сонли меъёри (стандарти) юзасидан эксперт фикри сифатида қабул қилишинглар мумкин:

🟢 https://islommoliyasi.uz/uz/7668/

@IslomMoliyasi канали
Ижара объектини ким суғурталаши керак?
Anonymous Quiz
24%
Ижарага олувчи
76%
Ижарага берувчи
#янгилик

🇰🇿 Қозоғистондаги Abu Dhabi Commercial Bank (ADCB)нинг шуъба банки – Al Hilal Bank ўз номини ўзгартиради ва бундан буён асосий эътиборини корпоратив мижозлар (яъни корхона ва ташкилотлар билан ишлаш)га қаратади. Бу ҳақда Kapital.kz бизнес-ахборот маркази мухбири ADCBга таяниб хабар берди.

↗️ батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/7677/

@IslomMoliyasi канали
#янгилик

Ассалому алайкум!

Бугун, Қўқон шаҳрида "Универсалбанк" акциядорлик тижорат банки ходимлари учун  "Ислом молияси асослари ҳамда замонавий ислом банк маҳсулотлари ва хизматлари" мавзусида бўлиб ўтган 5 кунлик тренинг-семинар якунига етди. 20-26 июнь кунлари бўлиб ўтган ушбу семинар “Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси, Islamic Business and Finance (IsBF) компанияси таъсисчи ва директори Жаҳонгир Имамназаров томонидан ўтилди.

@IslomMoliyasi канали
#янгилик #IslomMoliyasi

Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

@IslomMoliyasi
#савол_жавоб

ИЖАРАГА ОЛИНГАН МАШИНАНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?

CАВОЛ: Машинани ижарага берганда, машинанинг таъмирлаш харажатлари кимнинг зиммасида бўлади.

💬 ЖАВОБ: Машинани ижарага берганда унинг асосий қисмлари: кузов ва моторнинг таъмири* ижарага берувчининг зиммасида, кунлик ёки даврий харажатлари: ёнилғи қуйиш, мотор мойи, балон ва аккумулятор алмаштириш кабилар ижарага олувчи зиммасида бўлади. Яна бу харажатлар ўзаро келишув ва ҳар бир жойнинг ўз урфига кўра ҳам бўлиши дуруст.

Бу мавзуда Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَتَطْيِينُ الدَّارِ ، وَإِصْلَاحُ مِيزَابِهَا ، وَمَا وَهَى مِنْ بِنَائِهَا عَلَى رَبِّ الدَّارِ دُونَ الْمُسْتَأْجِرِ ، لِأَنَّ الدَّارَ مِلْكُهُ وَإِصْلَاحُ الْمِلْكِ عَلَى الْمَالِكِ
“Уйни суваш, тарнов (сув чиқиб кетиш йўллари) ва бинодан ҳисобланган нарсаларни тўғрилаш уйнинг эгаси зиммасидадир. Чунки уй унинг мулки, мулкни ислоҳ қилиш мулк эгасининг вазифасидир...” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби)
وَإِذَا تَكَارَى دَابَّةً فَالْإِكَافُ عَلَى صَاحِبِ الدَّابَّةِ ، فَأَمَّا الْحِبَالُ وَالْجُوَالِقُ فَعَلَى مَا تَعَارَفَهُ أَهْلُ الصَّنْعَةِ ، وَكَذَلِكَ اللِّجَامُ وَأَمَّا السَّرْجُ فَعَلَى رَبِّ الدَّابَّةِ إلَّا أَنْ تَكُونَ سُنَّةُ الْبَلَدِ بِخِلَافِ ذَلِكَ فَيَكُونُ عَلَى سُنَّتِهِمْ
“Бир уловни ижарага олса, унга эгар қўйиб бериш уловнинг эгаси зиммасидадир. Ип ва мешлар, худди шундай юган (жилов) ҳам шу соҳа аҳли урфига кўра бўлади. Аммо эгар уловнинг эгаси зиммасидадир. Лекин ўша шаҳарнинг урф-одати бунга тескари бўлса, уларнинг урф-одати бўйича бўлади” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).

Демак, асл қоидага кўра машинани ижарага берганда унинг асосий қисмларининг таъмири машина эгасига, кунлик ва даврий харажатлар ижарага олувчига бўлади. Лекин ижарага олувчи ва берувчи ўзаро келишув асосида бу харажатлар кимнинг зиммасида бўлишини шартномада белгилаб олса ва бу келишувлари улар яшаб турган шаҳарнинг (шариатга зид келмайдиган) урф-одатларига ҳам мувофиқ бўлса, бу келишув ҳам жоиз ҳисобланади.
Валлоҳу аълам.

🌐 Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
__
*яъни режали капитал таъмирлаш ишлари кўзда тутилмоқда

@IslomMoliyasi канали
Ислом молияси | Islom moliyasi
#янгилик #IslomMoliyasi Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. @IslomMoliyasi
Ассалому алайкум!
Ҳурматли обуначилар, ушбу мурожаатимиз банклар, молия муассасалари таъсисчилари ва раҳбарлари, шунингдек бошқа соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорларга қаратилган.

Кеча хабар берганимиздек, Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Энди, микромолия ташкилотлари аввалроқ шу хусусда чиқарилган қонун ва ушбу низомга мувофиқ ислом молияси тамойиллари доирасида ўз фаолиятларини ташкил қилишлари мумкин. Таъкидлаш жоизки, аксарият микромолия ташкилотлари учун бу янги йўналиш бўлиб, улар ислом молияси тамойилларига мос  равишда ўз фаолиятларини ташкил қилиш, молия маҳсулотлари ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга қандай татбиқ қилишда кийинчиликларга дуч келишлари мумкин. Ислом молияси талаб ва тамойилларига риоя қилмаслик динимиз нуқтаи назаридан ножоиз ва бу шубҳали натижаларга олиб боради. Демак, бу ҳолатда улар соҳа мутахассисларига мурожаат қилиш орқали бундай эҳтимолий муаммоларни олдини олишлари мумкин бўлади.

Шу муносабат билан,  Islamic Business and Finance (IsBF) компанияси (ушбу канал асосчилари)  Ўзбекистонда биринчи бўлиб куйидаги хизматларни таклиф килади:
1. Нобанк микромолия ташкилотларида ислом дарчалари ташкил этиш (агар ушбу нобанк микромолия ташкилоти анъанавий бўлса).
2. Ислом молияси тамойилларига асосланган нобанк микромолия ташкилоти ташкил этиш.
3. Ислом молияси тамойилларига асосланган нобанк микромолия ташкилоти учун Низомда белгиланган Ислом молия махсулотларидан талаб килинадиган хужжатлар, намунавий шартнома ва битимлар ишлаб чиқиш.
4. Ислом молияси тамойилларига асосланган нобанк микромолия ташкилоти учун ички низом, тартиб ва молиялаштириш сиёсати ҳамда бошқа тегишли меъёрий хужжатлар ишлаб чиқиш.
5. Ислом молияси тамойилларига асосланган нобанк микромолия ташкилотини дастурий таъминот билан таъминлаш, таҳрирлаш ва дастурий таъминотни кўллаб кувватлаш.
6. Муассаса ходимлари учун Халқаро тоифадаги мутахассислар иштирокида маҳсус тренинг-семинарлар ташкил қилиш.
7. Ташкилотнинг Ислом тамойиллари асосида шакллантириши лозим бўлган Кенгаш вазифасини бажариш.
8. Ташкилотнинг Ислом тамойиллари асосида ички ва ташки аудитини ўтказиш.
9. Ташқи ва ички манбалардан молиявий маблағлар жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатиш.


Компанияда ислом молияси экспертлари, хусусан AAOIFIнинг шариат маслаҳатчиси сертификатига эга юқори малакали, махаллий ва хорижий молия муассасаларида амалий тажриба орттирган мутахассислар фаолият юритишади.

Мурожаат учун тел. +998957711156

@IslomMoliyasi канали