Мукаммал дунёда шерикчиликдаги бизнес эгалари, яъни ҳамкорлар ўзаро бизнес муносабатларининг ҳар бир жиҳатини ҳисобга олиб, ҳамма нарса ҳақида олдиндан келишиб оладилар ва буни ҳужжатлаштириб қўядилар. Аммо, биз яшаётган олам мукаммалликдан йироқ ва бу бизнесда ҳам ўз аксини топади. Тадбиркорликка киришарканмиз шеригимиз билан ҳамма масалаларни қоғозга тушириш уёқда турсин, оғзаки келишувни ҳам ортга сурамиз ва 50/50 дея бошланган ҳамкорлик муносабатларини боши берк кўчага киритиб қўямиз.
https://telegra.ph/5050-09-29-2
https://telegra.ph/5050-09-29-2
Telegraph
50/50 ёки бизнесдаги тенгшерикчилик: муваффақият калитими ёки режаларнинг барбод бўлиши?
Мукаммал дунёда шерикчиликдаги бизнес эгалари, яъни ҳамкорлар ўзаро бизнес муносабатларининг ҳар бир жиҳатини ҳисобга олиб, ҳамма нарса ҳақида олдиндан келишиб оладилар ва буни ҳужжатлаштириб қўядилар. Аммо, биз яшаётган олам мукаммалликдан йироқ ва бу бизнесда…
Ҳурматли саҳифамиз аъзолари, каналимизда эълон берганимиздек жорий йилнинг 6-7 октябр кунлари Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби ва IsBF компанияси ҳамкорлигида ислом молияси бўйича тренинг ташкил этилади.
Ушбу хабар орқали сизларга етказмоқчи бўлган янгилик шуки, эълонда номи кўрсатилган IsBF, яъни Islamic Business and Finance компанияси бир неча кун аввал рўйхатдан ўтган ислом молияси билан шуғулланувчи компания бўлиб, бу компанияни биз, яъни Ислом молияси канали таъсисчилари ўзимиз яхши билган, биз билан ҳамфикр бўлган ва энг асосийси ислом молияси бўйича мутахассис бўлган инсонлар билан биргаликда ташкил қилдик.
Эълон доирасида берилган маълумотда айтиб ўтилганидек, Компаниянинг асосий мақсади ислом банкчилиги ва молиясини татбиқ этиш ва ривожлантиришга ҳисса қўшишдир. Шу мақсад йўлида Компания ўз олдига бир қатор вазифалар қўйган, шу жумладан:
- соҳанинг етакчи мутахассислари иштирокида ислом иқтисодиёти ва молияси бўйича тренинг, семинар, ўқув курсларини мунтазам равишда ташкил қилиб бориш (жумладан ушбу соҳа яхши ривожланган чет давлатларида);
- ислом молияси маҳсулот ва хизматлари ишлаб чиқишда банк-молия муассасаларига консалтинг хизматлари кўрсатиш;
- тадбиркорлар, ҳамда банк-молия муассасаларига ислом молияси талаблари доирасида шартномалар тайёрлаш ва тузишда кўмаклашиш;
- сармоядорлар учун ислом молияси талабларига мос келувчи лойиҳалар топиш ва уларни молиялаштиришни ташкил қилиш, ҳамда ўз истиқболли инвестиция лойиҳаларига ислом молия манбалари топиш харакатида бўлган тадбиркорларга сармоя топишда кўмаклашиш;
- халқаро ислом молияси муассасаларидан фоизсиз қарзлар, грантлар ва техник кўмак жалб қилишда банк-молия муассасаларига ёрдам бериш;
- халқаро нуфузга эга олим ва мутахассисларнинг китобларини ўзбек ва рус тилларига ўгириш, улар асосида ислом банк-молия тизими бўйича қўлланмалар тайёрлаш ва чоп этишни ташкиллаштириш ва ҳоказо.
Хабарингиз бор, 6-7 октябр кунлари ташкил қилинаётган тренинг, компаниямизнинг биринчи йирик расмий тадбири, ва бу тадбирда ислом молияси бўйича дунёнинг энг нуфузли олийгоҳи бўлган Малайзиянинг INCEIF университети Президенти ва Бош ижрочи директори профессор Азми Умарнинг, INCEIF доценти ва дунёнинг энг йирик банкларидан бўлган HSBC банкининг Малайзиядаги бўлими Шариат кенгаши раиси ва Таж Банк (Нигерия) шариати кенгаши раиси сифатида хизмат қилиб келаётган Доктор Зияд Муҳаммаднинг, ҳамда дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бўлган Гарвард университети битирувчиси, ислом банк иши ва молияси, ислом сармоя бозори воситалари, ҳамда такафул (исломий суғурта) маҳсулотлари бўйича етакчи мутахассис, Малайзия Олий судининг адвокати, шунингдек Куала-Лумпур минтақавий арбитраж марказида Ислом молияси ёки бошқа шариат билан боғлиқ низолар бўйича ҳакамлик суди судяси бўлган Доктор Аида Усмонларнинг асосий маърузачилар сифатида иштирок этиши биз учун жуда аҳамиятли, халқимиз учун эса жуда катта имкониятдир. Албатта бу имкониятдан фойдаланиш керак, чунки бундай имконият доим ҳам бўлавермайди.
Кўриб турганингиздек олдимизга қўйган мақсадимиз жиддий, вазифалар бисёр, бу вазифаларни амалга ошишини Яратгандан сўраймиз, сизлардан эса дуо сўраб фаолиятимизни давом эттирамиз.

Ислом молияси мавзусида тренинг
🇬🇧🇺🇿 Тренинг инглиз тилида олиб борилади ва ўзбек тилига синхрон таржима қилинади.
🗓 Семинар-тренинг санаси: 2019 йил, 6-7 октябрь;
🏁 Ўтказиладиган манзил: Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби
(Тошкент ш., Миробод кўчаси, 25 уй. Мўлжал: “Grand Mir” меҳмонхонаси);
📝 Тингловчиларга қатнашганлик сертификати тақдим этилади
💵 Семинар-тренингда қатнашиш нархи: бир кун учун 500 000 сўм, икки кун учун 800 000 сўм
(тўловни Payme иловаси орқали амалга ошириш мумкин, бунинг учун “Хизматлар учун тўлов”, “Таълим” бўлимига ўтиб “Islamic Business and Finance” корхонасига тўлов амалга оширилади. Юридик шахсларга тўловни амалга ошириш учун шартнома тақдим этилади.);
☎️ Қўшимча маълумот учун телефон: +998 71 239-03-05, +998 99 810-58-44
Батафсил маълумот

Forwarded from Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Ҳурматли саҳифамиз аъзолари,
Ўзингизга маълум, биз бир муддат жуда муҳим тадбир – ислом молияси бўйича тренинг ташкил қилиш ва уни ўтказиш билан банд бўлдик. Ушбу тренинг ислом молияси соҳасида жаҳоннинг энг нуфузли олийгоҳларидан бўлмиш Малайзия Марказий банки қошида тузилган INCEIF университети Президенти, ҳамда соҳанинг дунёга танилган бошқа тажрибали мутахассислари иштирокида ташкил қилинганлиги, Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби ушбу тадбирни ўтказишда асосий ҳамкор ташкилот бўлганлиги тадбирнинг аҳамиятини ошириш баробарида, бизнинг масъулиятимизни ҳам анча ошириб юборди.
Тадбирда мамлакатимиз банк сектори, кредит ва лизинг ташкилотлари, молиявий ва инвестиция компаниялари вакиллари, хусусий корхоналар раҳбарлари, тадбиркорлар, олимлар, турли ўқув юртлари талабалари ва ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек ушбу мавзуга қизиқувчи бошқа ҳамюртларимизнинг иштирок этганлиги эса халқимиз учун бу мавзу қанчалик долзарблигини кўрсатди.
Тренингнинг биринчи куни ислом молияси тамойиллари асосида молиялаштириш шартлари, олди-сотди шартномалари, жумладан савдодаги яроқсиз ва нуқсонли шартлар, асосий тақиқланган савдо турлари, ислом суғуртаси, фойда ва зарарларни тақсимлаш каби долзарб масалаларга бағишланди.
Иккинчи кун асосан банк раҳбарлари ва ходимларига мўлжалланган бўлиб, ғазначиликнинг анъанавий ва ислом банклари ўртасидаги фарқ ва ўхшашликлари, битимлар, сукук қимматли қоғозлари, банкни молиялаштириш манбалари, хатарларни бошқариш билан боғлиқ масалалар ёритилди.
Таъкидлаш жоизки, семинар қатнашчилари амалиётдан йироқ назариётчилар томонидан ўтказиладиган зерикарли ўқув курсларидан фарқли ўлароқ бутун семинар амалий мисоллар билан тўла бўлганлигини эътироф этишди. Семинарни тажрибали амалиётчи мутахассислар олиб борганлигидан фойдаланган фаол иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди ва батафсил жавоблар олишди.
Яратганга беадад шукр, тренингда қатнашган 100 дан ошиқ иштирокчининг аксарияти тадбир ҳақида ижобий фикр-мулоҳазалар билдиришди. Шу билан бирга, тадбирдан кейинги икки-уч кун давомида биз ҳам тадбир натижаларини сарҳисоб қилдик, йўл қўйган хато ва камчиликларимизни таҳлил қилдик, ва энг асосийси семинарга ташриф буюрган баъзи мутахассилар ва ҳамкорларимиз фикрларини олдик. Албатта бунинг ҳаммаси, насиб этса кейинги сафар ташкил қилинадиган тадбирларимиз муваффақиятини таъминлашга хизмат қилади деган умиддамиз.
Ислом молияси каналига уланиш 👉
Ўзбекча: @IslomMoliyasi
Русча: @islamic_finance_plus

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи одамларга дин ҳақида гапирсанг, “кўряпмиз мусулмонларнинг қилиб юрган ишларини” дейишади, аммо
- дин, жоҳиллар қилаётган ишлар учун жавобгар эмас;
- пул, судхўр рибоси учун жавобгар эмас;
- ҳаж, баъзи сохта “ҳожи акалар”нинг кирдикорлари учун жавобгар эмас;
- ислом молияси, очкўз молиячилар ўйлаб топаётган янги-янги “маҳсулотлар” учун жавобгар эмас.

Фундаментал билимлар
Шариат ва исломда амаллар
Фиқҳий қоидалар
Шариат мақсадлари
Мол-мулкни сақлаш – шариат мақсади
Иқтисодиёт
Ислом меъёрлари асосида қурилган иқтисодиёт
Капитализм
Ислом иқтисодиёти модели
1-қисм. Ислом молиясида пул тушунчаси
2-қисм. Пулнинг ривожланиш босқичлари (эволюция), моҳияти ва вазифалари
3-қисм. Ислом нуқтаи назарида пулнинг моҳияти
Ислом молияси
Ислом молияси: ривожланиш босқичлари, муаммо ва ечимлар
Жаҳон ислом молия муассасалари активларининг ўсиш суръатлари
Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини шакллантириш ва ривожлантириш истиқбол ва имкониятлари
Асосий тақиқлар
Ғарар
Рибо
Майсир
"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook

Telegram
Ислом молияси | Islom moliyasi
Шариат ва исломда амаллар
Шариат ислом динининг ажралмас бўлаги бўлиб, Қуръони карим ва Пайғамбар Муҳаммад соллалаҳу алайҳи васалламдан келган саҳиҳ ҳадислар, шунингдек Қуръон ва суннатга асосланган мужтаҳид олимларнинг фикрларига (ижтиҳод) асосланган…

Фундаментал билимлар Шариат ва исломда амаллар Фиқҳий қоидалар Шариат мақсадлари Мол-мулкни сақлаш – шариат мақсади Иқтисодиёт Ислом меъёрлари асосида қурилган иқтисодиёт Капитализм Ислом иқтисодиёти модели 1-қисм. Ислом молиясида пул тушунчаси 2-қисм. Пулнинг…
Хурматли саҳифамиз аъзолари, ҳар қандай дастурда бўлганидек телеграмнинг ҳам жуда кўп қулайликлари ва бирмунча ноқулай томонлари бор. Масалан илгари қўйилган мақола ва маълумотларни топиб ўқиш унчалик осон эмас. Шуни инобатга олган ҳолда, биз илгари қўйган барча асосий мақола ва маълумотларга боғлама (link) беришга қарор қилдик (юқорида). Бу, саҳифамиз аъзолари учун бир оз бўлсада қулайлик яратади деган умиддамиз.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Муробаҳа билан боғлиқ баъзи масалалар (давоми)
Бугунги кунда, муробаҳа орқали молиялаштирувчи аксарият ислом молия муассасалари молиялаштириш пайтида ўз устамаларини анъанавий тижорат банклари фоиз даражасига қараб белигилашади (масалан, анъанавий банклар тадбиркорларга ўз кредитларини йиллик 30% устама билан бераётган бўлса ислом банклари ҳам муробаҳа асосида молиялаштиришда шунга қараб устама белгилашади). Табиийки, бу кўплаб танқидларга сабаб бўлиб келмоқда. Чунки бунда фоизга қарз беришни инкор қилувчи ислом молия муассасалари, амалда (фоизни устама деб атаб) анъанавий банклар амалиётини такрорлаётгандек тасаввур хосил бўлади. Шу билан бирга, муробаҳа асосида молиялаштираётган ислом молия муассасалари ушбу амалиёт шариатга мос равишда олиб борилаётганлигини, анъанавий банклар тақдим этаётган кредитлар бўйича фоиз даражаси улар учун фақатгина молия бозоридаги ҳолатни тўғри баҳолаш учун кераклигини таъкидлашади. Уларнинг бу гапида ҳам жон бор албатта. Бунга мисол тариқасида бир ҳолатни кўриб чиқамиз:
А ва Б қўшни савдогарлар, А спиртли ичимликлар билан савдо қилади, Б эса оддий салқин ичимликлар сотади. Аммо шу билан бирга Б ҳам А каби фойда кўришга интилади ва шу сабабдан ўз маҳсулотига А ўрнатган устамани қўяди. Шундай қилиб у (яъни Б) ўз фойда даражасини А нинг фойда даражасига “боғлаб” қўйишга қарор қилади. Кимдир унинг бу ишини тўғри деб билмаслиги мумкин, лекин ҳеч ким унинг тадбиркорлик фаолиятини ҳаром дея олмайди, чунки у исломда тақиқланган маҳсулот савдоси билан шуғулланмаяпти.
Шу каби, анъанавий кредитлар бўйича фоиз даражасидан бир мўлжал сифатида фойдаланиш муробаҳа битимини ислом молиясига зид амалиёт турига айлантирмайди.
Аммо нима бўлганда ҳам, ислом молия муассасалари фаолияти анъанавий банклар амалиётига зоҳиран бўлса ҳам ўхшашлиги турли тушунмовчиликларга сабаб бўлишини инобатган олган ҳолда, ислом молия муассасалари бундай фоизли кредитлар бўйича даромадга мўлжал олиш тажрибасидан воз кечишлари ва бунинг ўрнига умумий ҳалол молия бозорларини ривожлантиришлари ва даромад бўйича умумий кўрсаткичлар жорий қилишлари ва қўллашлари мақсадга мувофиқдир.

Муробаҳага оид баъзи масалалар (давоми): кафиллик
Муробаҳага оид мақоланинг аввалги қисмларида айтиб ўтганимиздек Муробаҳа битимида иштирок этаётган сотувчи, харидордан муробаҳа бўйича гаров ёки кафиллик талаб қилиши мумкин. Бугун биз кафиллик масаласини кўриб чиқамиз.
Кафиллик харидор тўловни ўз вақтида амалга оширмаган ҳолатда сотувчига кафилдан ушбу тўловни ундириш имконини беради. Кафил бўлиш ихтиёрий хатти–ҳаракат/битим, аммо шу билан бирга кафил кафиллик бераётгани учун ҳақ олиши мумкин эмас. Кафил харидордан фақат кафиллик бериш билан боғлиқ қандайдир харажатларни (масалан банкдан пул ўтказиш учун тўлов, ёзиш учун қоғоз каби) қоплаб беришини талаб қилиши мумкин.
Кафиллик учун ҳақ олишнинг таъқиқланиши рибога бориб тақалади, яъни агар қарз ёки насияга мол бераётгани учун ҳақ олиши мумкин бўлмаса, қандай қилиб кафилик бераётган ўз кафиллиги учун ҳақ олсин! Чунончи у (яъни кафил), харидор / қарздор фақат тўловни амалга оширолмаган тақдирдагина унинг ўрнига тўловни амалга оширади. Бунда агар кафил кафиллик учун ҳақ олса бу ўз пулини ёки молини қарзга/насияга бепул тақдим этганга нисбатан адолатсизлик бўлган бўларди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ислом фиқҳи ва молияси бўйича уламолар кенгаши кафиллик учун ҳақ олса бўлади деган қарори (ижмоси) йўқ, шу сабабли (юқорида айтиб ўтилганидек) харидор/қарздор кафиллик бериш билан боғлиқ харажатларнигина қоплаб бериши мумкин.

Ҳозирда жамоамиз аъзоларидан бири Буюк Британияда узоқ муддатли сафарда бўлиб турибди. Ушбу сафар таасуротлари, чиқарилган баъзи хулосалар, ҳамда шунга оид фикр-мулоҳазаларни сизлар билан бўлишишга қарор қилдик.
https://telegra.ph/Buyuk-Britaniya-10-27
https://telegra.ph/Buyuk-Britaniya-10-27
Telegraph
Бирни кўриб фикр қил...
Яқинда Аллоҳ бизнинг оиламизга дунёнинг энг қадимий ва энг машҳур олийгоҳларидан бўлмиш Оксфорд университетида илм олиш имкониятини тақдим этди. Шу сабаб бир неча ҳафтадан бери Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳрида яшаяпмиз. Кўпчилигимиз инглизлар ва уларнинг…
Мусулмон аҳолиси 10% бўлган Филиппинда ислом молияси бўйича қонун қабул қилинди
Филиппин Марказий банки (BSP) Ислом молияси бўйчи қонунни (Republic Act No. 11439) “молиявий хизматлар билан ҳаммани қамраб олиш йўлида катта қадам” дея баҳолади ва бу соҳади низом ва тартиб-қоидаларни ишлаб чиқмоқда.
BSP раиси Бенжамин Е Диокно ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши сабабли ислом молияси соҳасида маҳаллий ва хорижий банкларнинг фаол иштирокига умид билдирди. Анъанавий банклар эндиликда ислом молияси бўйича амалиётларни ислом молияси бўлимлари орқали амалга оширишлари мумкин.
Ислом молиясига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатни яратишда Филиппин марказий банки билан биргаликда махсус Идоралараро ишчи гуруҳ меҳнат қилган бўлиб, унга Осиё тараққиёт банки, Давлат даромадлари бюроси, Молия департаменти, Қимматли қоғозлар ва биржа қўмитаси, Депозитларни суғурталаш қўмитаси, Ғазначилик бюроси, Молиявий ҳисобот стандартлари кенгаши, Филиппин мусулмонлари миллий қўмитаси кирган.
Хусусан, Давлат даромадлари бюросининг вазифаларидан бири ислом молияси амалиётларининг “солиқ нейтраллигини” таъминлашдир ва анъанавий банк амалиётлари билан тенг рақобат шароитини яратишдан иборатдир. BSP раисининг сўзларига кўра янги қонун “Филиппин мусулмонлари, хусусан Бангсаморо вилоятидаги мусулмонларга кенг имкониятлар эшигини очади”. Маълумот учун, Филиппин аҳолисининг 10% га яқинини мусулмонлар ва 90% ни насронийлар ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ислом молияси бўйича қонунчилик қабул қилинган ва фақат Туркманистон ва Ўзбекистондагина норматив-ҳуқуқий база мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Сенати раисининг биринчи ўзринбосари Содиқ Сафоев шу йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда ислом молияси бўйича қонунчилик яратиш вақти келганини айтганди.

Ассалому алайкум, ҳурматли саҳифамиз аъзолари!
25 октябрь куни Банк-молия академиясида "Ўзбекистоннинг жаҳон молия бозорига интеграциялашуви: асосий тенденциялар, муаммолар ва истиқболлар" мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Унда турли долзарб мавзулар қаторида ислом молиясига оид икки маъруза тингланди.
Тадбирга Россия, Руминия, Исроил давлатларидан шунингдек, БМТ Тараққиёт дастури ва JICA (Япония) ташкилотларидан мутахассислар ташриф буюрдилар. Анжуманда солиқ сиёсатининг шаффофлиги, давлат облигациялари чиқариш, халқаро рейтинг ва индексларнинг ўрни, рақамли молия хизматлари ва бошқа соҳаларнинг Ўзбекистоннинг жаҳон молия бозорига интеграциялашувидаги ўрни муҳокама қилинди.
Анжуманда IsBF компанияси директори Козимхон Тураев томонидан "Ўзбекистонда ислом молиясини жорий қилишнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти" мавзусида, Ислом тараққиёт банки вакили Абдуқаҳҳор Қодиров "Ўзбекистонда ислом молияси ривожланишининг истиқболлари" мавзусида маруза қилдилар. Анжуман қатнашчилари Ўзбекистонда ислом молияси салоҳияти юқори эканлигини, бу эса, Марказий Осиё аҳолисининг деярли ярми Ўзбекистонга тўғри келишини ҳам ҳисобга олинадиган бўлса, бизнинг мамлакат минтақада ушбу соҳада етакчи давлатга айланиши мумкинлигини алоҳида айтиб ўтдилар.
Анжуман иштирокчилари ислом банк-молия тизимини ривожлантиришга (жумладан тижорат банкларида ислом дарчалари / махсус банк шўъбалари очишга) эҳтиёж катталигини, бунинг учун эса албатта, тегишли қонунлар қабул қилиш кераклигини таъкидладилар. Ўз навбатида Банк-молия академияси ушбу соҳага мутахассислар тайёрлашда банклар, халқаро ташкилотлар ва тажрибали экспертлар билан ҳамкорлик қилишга очиқлигини билдирди.

Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact
📱t.me/IslomMoliyasi
🖥islommoliyasi.uz
🔵fb.me/IslomMoliyasi
🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi
🔘t.me/islamic_finance_plus
⌨️ @IM_contact