Ислом молияси | Islom moliyasi
12.2K subscribers
939 photos
173 videos
11 files
1.77K links
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар

📱t.me/IslomMoliyasi

🖥islommoliyasi.uz

🔵fb.me/IslomMoliyasi

🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi

🔘t.me/islamic_finance_plus

⌨️ @IM_contact
Download Telegram
Ислом дини бировнинг ери, мол-мулкини ботил йўл билан ўзлаштиришни, ўзганинг ҳаққини ейишни қаттиқ қоралайди
@IslomMoliyasi
Ўтган асрнинг 50-йилларидан бошлаб то ҳозирги кунгача бўлган бу даврни 3 та алоҳида босқичга ва бошланиши муқаррар бўлган 4-босқичга ажратиш мумкин.

1. XX асрнинг 50-йилларидан 80-йилларнинг ўрталаригача – уйғониш, асосий нуқтаи-назарларни шакллантириш ва қайта юзага чиқиш даври;
2. 80-йилларнинг ўрталаридан 90-йилларнинг охиригача – шаклланиш ва тета-поя даври;
3. 90-йилларнинг ўрталари/охиридан ҳозирги кунгача – ўзгаришлар ва янги ғоялар (инновациялар) даври;
4. Ҳали бошланмаган, лекин вақти етиб келган ривожланиш босқичи.

https://telegra.ph/ISLOM-MOLIYASI-RIVOZHLANISH-BOSQICHLARI-MUAMMO-VA-ECHIMLAR-07-24

Ислом молияси каналига уланинг: 👉 @IslomMoliyasi
Ушбу мақолада савдо ва унинг одоблари, Ҳанафий мазҳабида савдонинг шартлари ёритилади. Умид қиламизки, ушбу одоб ва шартларга амал қилган тадбиркорларнинг фаолиятлари янада баракали бўлади. Зеро, Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Ростгўй, омонатли тожир набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир”.

https://telegra.ph/OLDI-SOTDI-SHARTNOMASI-1-%D2%9AISM-07-28

Ислом молияси каналига уланиш: 👉 @IslomMoliyasi
Ассаламу алайкум ҳурматли саҳифамиз аъзолари, бугун сизларнинг эътиборингизни исломдаги бир тамойилга қаратмоқчимиз: “Ҳар бир ишни пухта қилмоқ лозим”. Абу Яъло Шаддод ибн Авс разияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло ҳар бир ишда яхшиликни ёзгандир... Агар жонлиқ сўйсангиз, яхши бир тарзда сўйинг. Пичоғингизни ўткирлаб олинг ва жониворга роҳат беринг”. (Имом Муслим).
Ушбу ҳадисдан мусулмон одам ҳар бир ишга ҳалоллик билан ёндашиб, бир иш қилса астойдил ва пухта қилиб қилмоғи лозимлигини тушуниб оламиз. Афсуски бугунги кунда кўп бошқа масалалар сингари биз мусулмонлар эмас балки бошқалар (ғайридинлар/даҳрийлар...) бу тамойилга амал қилишмоқда ва шунга яраша ажойиб натижаларга эришишмоқда.

https://telegra.ph/Har-bir-ishni-puxta-qilmoq-lozim-07-30

Ислом молияси каналига уланиш: 👉 @IslomMoliyasi
Ҳурматли саҳифамиз аъзолари,

Хатарларнинг "адолатли" тақсимоти номли мақолани рус тилида ўқимоқчи бўлганлар Исламские финансы + каналига киришлари мумкин. Бу каналда сиз нафақат ислом иқтисодиёти ва молияси мавзусидаги мақолалар билан, балки бошқа долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан ҳам мақола, маълумотлар билан танишиб боришингиз мумкин (+ қўшимчаси ҳам бу каналда нафақат ислом молияси, балки бошқа мавзулардаги мақола ва маълумотлар бериб борилишига ишора).
#Savol

Ассалому алайкум. Телеграм каналини тузиб маълумот бераётганинглар учун катта раҳмат! Ажр мукофотини икки дунёда ҳам олишингизни Аллаҳ насиб этсин.

Бир қариндошим савдо билан шуғулланади, яни Туркиядан кийимлар заказга олиб келиб беради. Савол: заказ қилинган товарга олдиндан тўлов олиш жоизми? Ҳа бўлса, қайси ҳолатларда ва йўқ бўлса нима сабабдан. Жавоб учун ташаккур

#Javob

Ва алайкум ассалом, яхши тилак ва дуолар, ҳамда бугунги кунда кўпчилик тадбиркор/савдогарлар учун муҳим масалани савол шаклида кўтарганлигингиз учун рахмат.

Ҳа, сизнинг қариндошингиз олдиндан тўлов (бўнак) олиши мумкин, фақат у хали ўзида йўқ бўлган молга бўнак олаётганлиги учун, у қуйидагиларга амал қилиши лозим:

1. Мол олиб келишга буюртма бераётган харидор сизнинг қариндошингизга (савдогар) сотиб олиб келинган молни сотиб олиш ваъдасини бериши керак (ваъда ёзма холда бўлгани яхши, чунки оғзаки равишда берилса кейинчалик тушунмовчиликлар бўлиш эхтимоли катта). Ёзма ваъда қуйидагича бўлиши мумкин: «мен (Ф.И.Ш.) фалончидан (Ф.И.Ш.) 100 та шим, 50 та қалпоқни фалон нархда, фалон вақт ичида в.ҳ.к.з. сотиб олиш ваъдасини бераман». Фақат билингки, ушбу ваъда (wa'ad) бир томонлама бўлиб, шартнома ҳисобланмайди.

2. Кейин, харидор ўз буюртмаси жиддийлигини билдириш мақсадида савдогарга бўнак бериши мумкин (буни ислом молиясида «ҳамиш жиддия» дейилади). Бўнак, савдогар учун чет элдан мол олиб келиш учун асос бўлади (яъни савдогар чет эллик ҳамкорларига буюртма бериши, тўлов амалга ошириши, олиб келиши учун).

3. Савдогар молни чет элдан олиб келгандан кейингина савдогар ва харидор ўртасида ҳақиқий олди-сотди амалга оширилади.

4. Кейин, харидор мол нархининг қолган қисмини тўлайди ва уни қўлга киритади.

5. Агар харидор олиб келинган молни сотиб олишдан бош тортса, у ҳолда савдогар молни бозор нархида ўзи сотиб юборади. Агар тушган пул ва олинган бўнак савдогар қилган харажатларни қоплаш учун етарли бўлмаса, савдогар буюртма берган харидордан қилинган харажатларни (қолган қисмини) қоплашни талаб қилиши мумкин. Аммо тушган пул савдогар қилган харажатларни қопласа ва ҳатто олинган бўнакдан кўп бўлса, унда бўнак харидорга қайтарилади. Олинган бўнак қайтарилгандан қолган маблағ савдогарнинг фойдаси ҳисобланади. Буни қуйидаги мисолларда кўриш мумкин:
Харидор савдогарга мол сотиб олиш учун 30$ бўнак берди, харажат 100$ ни ташкил этди. Аммо мол сотиб олиб келинганда харидор олишдан бош тортди. Бунда 3 хил ҳолат бўлиши мумкин:
1. Савдогар молни бошқа харидор топиб 80$ га сотди, савдогар бўнакдан 20$ (100-80) олиб қолади ва 10$ ни буюртма берган харидорга қайтаради.
2. Савдогар молни 60$ га сота олди, савдогар 30$ бўнакни тўлиқ олиб қолади ва яна 10$ буюртма берган харидордан талаб қилади.
3. Савдогар молни 110$ га сотди, савдогар бўнакни тўлиқ қайтаради ва 10$ ўз фойдасига ҳам эга бўлади.
Валлаҳу аълам.

Ислом молияси каналига уланинг: 👉 @IslomMoliyasi
Ассалому алайкум!
Ҳурматли саҳифамиз аъзолари, эътиборингизга "ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМ БАНК-МОЛИЯ ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛ ВА ИМКОНИЯТЛАРИ" номли мақолани бироз қисқартирилган ҳолда тақдим этмоқчимиз. Ушбу мақола каналимиз таъсисчиларидан бири бўлган Жаҳонгир Имамназаров томонидан тайёрланган ва "Бозор, пул ва кредит" журналининг 2018 йил 9 сонида чоп этилган. Мақолада ислом молия тизимини юртимизда татбиқ этиш бўйича муайян амалий таклифлар илгари сурилади.
Ассалому алайкум, ҳурматли саҳифамиз аъзолари.

Бугундан бошлаб биз сизларни ислом молияси маҳсулотлари билан таништиришни бошлаймиз. Биринчи молия маҳсулоти сифатида бугунги кунда ислом молия муассасалари томонидан кенг қўлланувчи м у р о б а ҳ а маҳсулотини кўриб чиқамиз.

https://telegra.ph/MUROBA%D2%B2A-birinchi-%D2%9Bism-08-29
​​Жумъа сураси 9-10 оятлар

يٰۤاَيُّهَا الَّذِيۡنَ اٰمَنُوۡۤا اِذَا نُوۡدِىَ لِلصَّلٰوةِ مِنۡ يَّوۡمِ الۡجُمُعَةِ فَاسۡعَوۡا اِلٰى ذِكۡرِ اللّٰهِ وَذَرُوا الۡبَيۡعَ​ ؕ ذٰ لِكُمۡ خَيۡرٌ لَّـكُمۡ اِنۡ كُنۡتُمۡ تَعۡلَ
فَاِذَا قُضِيَتِ الصَّلٰوةُ فَانْتَشِرُوۡا فِى الۡاَرۡضِ وَابۡتَغُوۡا مِنۡ فَضۡلِ اللّٰهِ وَاذۡكُرُوا اللّٰهَ كَثِيۡرًا لَّعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُوۡنَ

9. Эй, иймон келтирганлар! Жума кунида, намозга нидо қилинган пайтда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.
10. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз.

Ушбу оятнинг қисқагина шархи қуйидагича:
Аллоҳ таоло бизни жумъа намозига азон айтилганда нафақат қилаётган тижоратимизни, балки харидор билан қилаётган савдомизни, ҳатто унинг қоқ ўртасида бўлса ҳам тўхтатишга чақирмоқда. Аллоҳ таоло, ушбу оят орқали бизга сотаётган молимизга харидор чиқиб турган бўлса ҳам уни тўхтатиб Унинг ибодатида қоим бўлишимиз, биз бу дунёда олишимиз мумкин бўлган наф (фойда)дан яхши эканини, ибодат бизни савдо орқали келадиган ўткинчи эмас, балки абадий манфаат сари етаклашини билдирмоқда.

Кейинги оятда Аллоҳ бизнинг эътиборимизни намоз тугагандан кейин куннинг қолган қисмини бекорчиликда эмас, балки ўз тирикчилигимизни давом эттирган ҳолда ўтказиш лозимлигига қаратмоқда. Бундан биз Аллоҳ таоло бизни сермаҳсул ва ижодкор жамият бўлишимизни хоҳлашини англашимиз мумкин, чунки исломда даромад фақат ҳалол мехнат орқали топилиши кераклиги ва шу орқали жамият фаровонлигига эришилиши, асоссиз/ноҳақ даромаддан қочиш лозимлиги уқтирилади.
Бизга бир неча бор савдода воситачилик учун ҳақ олиш жоизми деган савол билан мурожаат қилишди. Қуйида биз шу саволга батафсил жавоб беришга харакат қиламиз.

Умуман олганда воситачиликнинг (бугунги кунда халқ буни «ўртакашлик» ҳам деб атамоқда) ёмон жойи йўқ. Чунки воситачи сотувчи ва харидор ўртасидаги боғловчи бўғин бўлиб аксарият ҳолларда савдо-сотиқни енгиллатишга хизмат қилади. Воситачи сотувчига харидор топишда, харидорга эса унга керакли маҳсулот топишда ва ҳар иккисига маҳсулотга тўғри, яъни икки томон учун ҳам маъқул бўлган нарх белгилашда ёрдам беради.

https://telegra.ph/Vositachilik-asosij-%D2%9Boida-va-cheklovlar-09-06
Бугун муробаҳа битимига оид муҳим саволлардан бирини кўриб чиқамиз:
Маҳсулотни нақд ва қарзга (насияга) турли нархларда сотиш

Маҳсулотни насияга сотишда молия муассасаси бошқа турли омиллар қаторида мижоз тўловни қанча муддатда амалга оширишини ҳам инобатга олади албатта. Одатда тўлов муддати қанча узоқ бўлса, насияга сотилаётган маҳсулот шунча қиммат бўлади. Шу ерда, бу амалиёт (яъни нақдга бир нарх, насияга бошқа нарх қўйиш) тўғрими ўзи деган савол туғилади? Баъзилар бу ҳолат, яъни муайян муддат ичида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотишда маҳсулотнинг нархи нақдга олинганидан кўра қиммат бўлишини вақт учун тўлов деб, муробаҳани фоизга берилган кредитга қиёслашади.

Мақолани тўлиқ ўқиш:
https://telegra.ph/Murobaha-3-qism-09-10
​​Ассалому алайкум, ҳурматли саҳифамиз аъзолари!

Яқинда рус тилидаги Ислом молияси + каналимизда “Списки Форбс или тайные щедрости” (“Форбс рўйхатлари ёхуд махфий саҳоват”) номли кичик бир мақола саҳифа аъзолари эътиборига ҳавола қилинди. Қисқа қилиб айтганда мақола ғайридинлар ва мусулмонларнинг хайри-эҳсонга бўлган муносабати ҳақида. Мақола муаллифи дунёдаги энг саҳоватпеша инсонлар ичида мусулмонлар деярли йўқлигини “исломда, ғарб дунёсидагидан фарқли ўлароқ, қадриятлар бутунлай бошқа, мусулмонлар хайри-эҳсонни “хўжакўрсинга” эмас, балки махфий равишда қилишга ҳаракат қилиши” билан изоҳлаган.

Мана энди ҳудди шу мақолада кўтарилган масала юзасидан бошқа бир нуқтаи назарни сизлар билан ўртоқлашмоқчимиз. Чунки соғлом мунозара тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради.

Албатта садақа махфий бўлгани яхши, аммо...
Барчамизга маълум, дунёнинг йирик миллиардерлари (асосан ғайридинлар) илм фан ривожига катта пуллар ажратишади, албатта бу беғараз бўлмаслиги мумкин, лекин фикри ожизимизча асосан шу нарса сабаб ғарб олами мусулмон дунёсидан анча илгарилаб кетди! Дунёда таъсис этилган йирик ва машҳур мукофотларнинг бирортаси ҳам мусулмонлар тарафидан таъсис этилмаган. Меъморчилик (архитектура) соҳасидаги энг нуфузли мукофот – Притцкер мукофоти яҳудий тадбиркори томонидан, адабиёт ва журналистика соҳасидаги энг нуфузли мукофот – Пулитцер мукофоти ҳам яҳудий тадбиркори тарафидан, дунёдаги энг обрўли мукофот бўлмиш Нобель мукофоти Швециялик (насроний) кимёгар томонидан тузилган. Дунёнинг энг нуфузли университетлари Гарвард, Стэнфорд, Принстон, Оксфорд, Кембриж... буларнинг барчаси ғарб миллиардерлари томонидан молиялаштириб турилади ва минглаб мусулмон ёшлари ҳам шу нуфузли олийгоҳларида таҳсил олишади (жумладан бир қисми шу миллирдерларнинг ҳисобидан, яъни грант асосида ўқишади). Бу университетларнинг бюджети унча мунча мамлакатнинг бюджетидан катта. Дунёнинг энг йирик кутубхоналари ҳам шу университетларда. Гарвард университетидан 75 та, Принстон универисетитдан 35 та, Оксфорд университетидан 88 та Нобель фукофоти совриндори етишиб чиққан.

Бизнинг мусулмон миллиардерлар бирорта фан ривожига (математика/физика/кимё/биология/IT/экология...) хисса қўшишга харакат қилишдимикин? Масалан стипендиялар, грантлар, мукофотлар, жамғармалар таъсис қилишдими? Катта бюджети бор, дунёга таниқли бирорта университет ташкил қилиб (970 йилда Фотимийлар томонидан ташкил қилинган Ал-Азҳарни бугунги кундаги ҳолати қандайлиги кўпчилигимизга маълум эмас) уни дунёга танитишдимикин?

Мусулмон миллиардерлар риёдан қўрқиб бундай эҳсонлар қилишмайдими? Лекин негадир яқин шарқдан чиққан миллиардерлар (мусулмон миллиардерлар эса асосан ўша тарафдан) ғарб футбол командаларига пул тиккани, энг тез, энг қиммат машиналар сотиб олгани, энг баланд бино қурганлиги, уларнинг фарзандлари ва хотинлари Европа давлатларига бориб қилаётган исрофлари (улар қилаётган харажатларни бошқа сўз билан ифода қилиш қийин) хақида тез тез ўқиб турамиз! Ундан кўра Гейтсга, Баффетга ёки Цукербергга ўхшаб ошкора, лекин умматга манфаатли нарсаларга эҳсон қилгани яхши эмасми!? Балки шуни кўриб ёшларимиз исломга ва мусулмонларга бўлган ҳурмат-эҳтироми ортармиди, қанча қанча ғайридинлар исломга кириб кетармиди!?

Агар ният риё бўлмаса ошкора қилинган хайри-эҳсон ва садақаларнинг ёмон жойи йўқ, зеро динимизнинг мадори бўлган ҳадиси шарифларнинг энг машҳурида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: “Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир”.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11 сентябр куни “Тараққиёт стратегияси” марказида “Ўзбекистонда ислом молиясини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу давра суҳбатига Ўзбекистон Республикаси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ташриф буюрдилар. Шунингдек, сермазмун ва баҳс-мунозарага бой бўлган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД), Ислом тараққиёт банки, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклар, таълим муассасалари ва тадбиркорлар вакиллари, ҳамда Туркия ва Малайзиядан ташриф буюрган ислом молияси бўйича мутахассислар иштирок этишди.

Биз учун яна бир қувонарли ҳол: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ва “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан ташкил қилинган давра суҳбати Ислом молияси канали таъсисчиларидан бири бўлган Жаҳонгир Имамназаровнинг ислом молиясини Ўзбекистонда татбиқ қилиш бўйича сўровнома ўтказиш ташаббуси доирасида ташкил этилганлиги бўлди.

Ўзб: @IslomMoliyasi
Рус: @islamic_finance_plus
11 сентябрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида “Ўзбекистон Республикасида ислом молиясини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу давра суҳбатига Ўзбекистон Республикаси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ташриф буюрди.

https://telegra.ph/Davra-suhbati-09-13
​​Ислом банки - беозор банк

• Ислом банки диний ташкилот эмас;

• Ислом банки хайрия ташкилоти эмас;

• Ислом банки шариат қонунлари ишлаб чиқувчи идора эмас;

• Ислом банки фақат мусулмонларга хизмат кўрсатувчи молия муассасаси эмас;

Ислом банки инвестиция-молия муассасаси бўлиб, бир тарафдан сармоядорларнинг маблағларини ишонч ва шерикчилик асосида бошқарса, иккинчи тарафдан шу жалб қилинган маблағларни жисмоний ва юридик шахсларнинг турли тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтиради ва шу орқали даромад (фойда) олади;

Ислом банки турли молия битимлари орқали даромад олади, жумладан:

1. Мол-мулк (активлар) олди-сотдисини молиялаштириш (муробаҳа шартномаси) орқали;

2. Ижара амалиёти оркали;

3. Инвестиция фаолияти орқали (яъни турли корхоналарга тўғридан-тўғри сармоя киритиш);

4. Йирик лойиҳаларни, масалан қурилиш билан боғлиқ лойиҳаларни истисно шартномаси орқали молиялаштириш;

5. Қишлок хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларини молиялаштириш орқали (салом шартномаси).

6. Бошқа турдаги молия битимлари (масалан турли ислом молия махсулотлари йиғиндисидан иборат мураккаб маҳсулотларни қўллаш орқали молиялаштириш, жисмоний шахслар ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш) орқали;

7. Воситачилик амалиётлари оркали (масалан, пул ўтказмалари, тўловлар, валюта айирбошлаш каби чакана хизматлар кўрсатиш).


Ислом банки ўз фаолиятини қуйидаги манбалардан молиялаштиради:

1. Ўз акциядорларнинг маблағлари ҳисобидан;

2. Қимматли коғозлар чиқариш (сукук) ҳисобидан;

3. Сармоявий омонатлар қабул қилиш ҳисобидан (мудораба);

4. Ишонч асосидаги омонатлар (вакала) қабул қилиш ҳисобидан;

5. Муддатли омонатлар ҳисобидан (таварруқ).

Хотима ўрнида

Ислом банки – амалда инвестиция компанияси вазифасини бажаради, яъни молия маблағларини (сармоя) шерикчилик/ишонч асосида қабул қилади ва ислом динида, ҳамда ўрнатилган қонунчиликда таъқиқланмаган лойиҳаларга йўналтиради. Шунингдек, анъанавий банклар каби баъзи воситачилик амалиётларини (тўловлар, пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш ва бошқалар) бажаради.

Ислом банки – мамлакат тараққиёти, иқтисодий ўсиш, халқ фаровонлиги учун сезиларли ҳисса қўшувчи, аниқ ахлоқий меъёрлар асосида фаолият олиб борувчи, даромад/фойда олиб ўз сармоядорларига ҳам, заиф ва ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларга ҳам (масалан закот тўлаш орқали) манфаат келтиришни мақсад қилган молия муассасасидир.

Кўриб турганимиздек, ислом банкларидан ҳавотирланишга ўрин йўқ. Улар чақса азоб берадиган қовоғарилар эмас, балки фойдали асаларилардир.

Ислом молияси каналига уланиш 👉
Ўзбекча: @IslomMoliyasi
Русча: @islamic_finance_plus
#Savol #Javob

Савол:

Ассалому алайкум. Муробаҳа шартномаси хақида саволим бор эди. Муробаҳа шартномасида маҳсулотнинг таннархини ва фойдани айтиш керак дейилибди. Мисол учун мен эшик-ром ясайман ҳар хил материалларни ҳар хил дўконлардан турли нархларга сотиб оламан, ишчи ишлатаман, солиқ тўлайман, транспорт харажатлари қиламан, бу харажатлар менда бир дунё рўйхат бўлади, шуларни кўрсатишим керакми?

Яна бир нарса, ўтган йиллари бўлиб тўлаш шарти билан муддати аниқ лекин нархи ўзгармаган ҳолда 5 - 6 та шартнома қилдим, албатта мен вақтида етказиб бердим, лекин харидор вақтида тўловни амалга оширмаяпти, шунча тўладимку, ўзи қиммат бердингиз ўшанда, бўлади ўша тўлаганим, ўша пайтда бошқалардан сўраганимда ярим пулига битар экан, сизга ошиғи билан тўладим, деганлар ҳам бўлди.
Шу сабаб маслаҳат берсангиз нима қилсам бўлади.

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Аввало, агар сиз эшик-ромларни буюртма асосида тайёрлайдиган бўлсангиз, яъни мижоз келиб сиз келажакда унга деб ясайдиган муайян тавсифдаги (масалан, ўлчамлари, хом ашёси, ранги ва ҳоказо) маҳсулотга буюртма берса, фиқҳда бундай шартнома «истисно» дейилади («саноат», араб тилидаги ишлаб чиқариш сўзидан олинган). Қисқа қилиб айтганда, ушбу шартномага кўра буюртмачи келажакда ишлаб чиқариладиган маҳсулотни тўла тавсифлаб буюртма беради. Маҳсулотнинг нархи ишлаб чиқарувчи ва харидор ўзаро шартлашаётган вақтда белгиланади (яъни маҳсулот ишлаб чиқарилишидан олдин) ва кейин ўзгартирилмайди. Ишлаб чиқарувчи ўзининг хом ашёсини ва ишчи кучини сарф қилади. («Истисно» шартномаси тўғрисида келажакда батафсил маълумот берамиз).

Агар сиз мижозларга тайёр эшик-ромларни сотадиган бўлсангиз (улардан буюртма олмай), яъни харидорлар дўконга келиб мавжуд эшик-ромлардан танлаб сотиб оладиган бўлса бу савдо «мусавама» савдоси дейилади. Мусавама савдосининг муробаҳа савдосидан асосий фарқи муробаҳада сотувчи маҳсулотнинг таннархи ва устама (фойда) миқдорини харидорга маълум қилади. Мусавамада эса сотувчи мижозларга шунчаки маҳсулотнинг сотиладиган нархини эълон қилади. Кўпчилик тадбиркорлар айнан мусавама усулида савдо қиладилар.

Муҳим изоҳ: Агар сиз муробаҳа усулида мижозларга маҳсулотни сотсангиз ҳам таннархни келтириб чиқарувчи харажатларни хаммасини бирма бир (муфассал) кўрсатишингиз шарт эмас. Ушбу савдода сиз маҳсулотнинг умумий таннархини ва ўз устамангиз (фойдангиз)ни кўрсатишингиз (айтишингиз) кифоя (харажатларни батафсил айтиш тўғрисидаги саволга жавоб).

Иккинчи саволингизга жавоб қуйидагича:

Харидорларингиз билан аниқ тўлаш муддатларини белгилаганингиздан кейин улар шу шартларни бажаришлари лозим. Фақатгина харидорнинг тўлов қобилиятини йўқотиши бу шартлардан мустасно. Агар харидор тўловларни амалга оширишга қийналса, бундай харидор билан тўлов муддатларини қайта кўриб чиққан яхши. Бунинг учун бирор қўшимча ҳақ (жарима ва ҳоказо) олинмайди.

Саволингиздан харидорларлар турли ёлғон баҳоналар билан (нархи юқорилиги ва ҳоказо) тўлашдан бош тортишлари маълум бўляпти. Бундайлардан тўловни тўлиқ амалга оширишни талаб қилса бўлади, ҳатто амалдаги қонунчилик асосида тўловни ундириш учун барча зарурий чораларни кўришингиз мумкин.

Шунингдек, келажакда харидорлар тўловни амалга оширмаслик ҳолатларини камайтириш учун гаров талаб қилишингиз хам мумкин.

Ислом молияси каналига уланиш 👉
Ўзбекча: @IslomMoliyasi
Русча: @islamic_finance_plus
Ҳурматли саҳифамиз аъзолари!

Фаолиятимиз, яъни ислом молияси каналини юритиш давомида, биз ушбу соҳага бўлган қизиқиш ва талабнинг жуда юқори эканлигини кўрдик. Бу қувонарли ҳолат бизга фаолиятимизни янада кенгайтириш зарурлигини кўрсатди. Шу сабабли биз ўз жамоамизга ислом иқтисодиёти ва молиясига қизиққан, ҳамда қуйидаги талабларга жавоб берадиган малакали инсонларни таклиф қиламиз.

Талаблар:
Иқтисодиёт, молия, бухгалтерия ёки бизнес бошқаруви соҳаларидан бирида олий маълумот;
Ўзбек ва инглиз тилларини яхши билиш (араб ва рус тилларини билиш устунлик беради);
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан малакали фойдаланувчи даражасида хабардор бўлиш.

Мажбуриятлар:
Ислом молияси бўйича мавзуларни тадқиқ қилиш ва шу асосида материллар тайёрлаш;
Веб сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифларни юритиш;
Ўқув курслари ва конференциялар ташкил қилишда фаол қатнашиш;
Диаграмма, жадвал ва графиклар тайёрлаш;
Тайёрланган материалларни инглиз ва рус тилларидан ўзбек тилига таржима қилиш.

Иш ҳақи келишилган ҳолда.

Боғланиш: Ушбу соҳа сизни нега қизиқтириши ҳақида қисқа маълумот ва резюмеларингизни email орқали info@islommoliyasi.uz ёки Telegram @islom_moliyasi_assistant саҳифасига жўнатинг
Forwarded from Platforma
⬆️Достаточно часто, в настоящее время, слышим термины "исламская экономика", "исламские финансы". Но знаем ли мы, что это и какие особенности есть у них? Обо всем этом можно узнать, посетив мероприятие на тему: "Исламская экономика и предпринимательская деятельность", которое пройдет на площадке Platforma.

🗣Спикерами встречи выступят:

👨🏻‍💼Жахонгир Имамназаров – заместитель директора республиканского центра по обучению основам предпринимательской деятельности Государственного комитета Республики Узбекистан по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции.

📌Имеет:

Высшее экономическое образование, окончил факультет «Международные экономические отношения» Ташкентского государственного института востоковедения.

10-летний банковский опыт и большой опыт работы в международных организациях (проекты ПРООН, АБР и ВБ в Узбекистане). Автор нескольких статей по исламским финансам и банкингу, а также стандарту «Халяль».

👨🏻‍💼Хондамир Нусратхужаев - специалист в области исламских финансов, корпоративных финансов, международного учета (МСФО), международного аудита, систем контроля и улучшения бизнес-процессов.

📌 Имеет:

15-летний опыт работы в компаниях "Большой четверки";

6-летний опыт работы в Исламском Банке Развития, КСА Жидда в области финансов.

📌 Также он автор ряда статей и международных публикаций в области исламских финансов.

🗓 Дата: 20 сентября;
⌚️ Время: 18:30;
💸 Стоимость: 50 000 сум
👉 Ссылка для регистрации: http://meropriyatiya.tilda.ws/
📞Номер для регистрации: +99894 4162313

🏬 Место проведения: ул. Чуст 1, бизнес-центр Challenge, Platforma.