#Тафсир
«Сен иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўла-тўкис адо этсинлар. Савдо-сотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар». (Иброҳим сураси, 31- оят).
Яъни эй Пайғамбарим, мўмин бандаларимга айтгин. Кофирларга ўхшаб ношукр бўлмасинлар. Балки, берган неъматларимга шукр қилсинлар. Шукрнинг энг гўзал кўринишларидан бири намоз ўқишдир.
«Иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўла-тўкис адо этсинлар».
Улар намозни тўла-тўкис адо этсинлар. Охиратда ҳар бандага фойда берадиган амал айнан шу намоздир.
Эй Пайғамбар! Сен иймон келтирган бандаларимга айтгин:
«Савдо-сотиқ, оғайингарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар».
Қиёмат кунида олди-сотди билан иш битириб бўлмайди, ошна-оғайнигарчилик бир пулга арзимайди. Шу ҳолга етмай туриб, мен ризқ қилиб берган нарсалардан хоҳ махфий, хоҳ ошкора хайр-эҳсон қилиб қолсинлар. Риё, фахрланиш ва бировга озор етишидан қўрқсалар, махфий равишда хайру эҳсон қилсинлар. Бошқаларга ўрнак кўрсатиш, Аллоҳга итоатни сездириш сингари ибратли ишлар илинжида бўлса, ошкора хайр-эҳсон қилсинлар.
📚«Тафсири Ҳилол», Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
@Ishqim_Sen

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафсир
«Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир».
(Бақара сурси, 45- оят).
Биз, ёрдам сўранг, деб таржима қилган ибора араб тилида «истаъийну», деб келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўрашни англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу уриниш билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр ҳам, кўпчилик ҳаёл қилганидай салбий маънода, яъни нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим-ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавои нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидамдир.
Намоз эса бандани Аллоҳга боғлаб турувчи нарса бўлиб, инсон намоз орқали қувват, матонат, чидам ва бардошга эришади. Пайғамбар алайҳиссалом қачон бошларига иш тушса, намоз ўқишга шошилар эдилар.
📚 «Тафсири Ҳилол», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

#тафсир
Бир оят тафсири: «Нур» сураси 37-оят
«Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар.»
@Ishqim_Sen
Бир оят тафсири: «Нур» сураси 37-оят
«Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар.»
@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафсир
«Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?» (Раъд сураси, 28- оят).
Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар. Аллоҳдан ўзганинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини ҳам яхши биладилар. Бу дунёю у дунёнинг саодати Аллоҳнинг ихтиёрида эканини яхши биладилар. Шундай бўлганидан кейин нега Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасин?!
«Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?»
Бу оромнинг нелигини уни тотиб кўрганларгина биладилар. Иймонсизлар қалб ороми нима эканидан бутунлай бехабардирлар. Улар ер юзидаги энг бадбахт одамлардир. Дунёдаги энг бахтли одамлар эса Аллоҳ томон йўналганлар, ҳидоят топганлар, иймон келтирганлар ва қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топганлардир.

«Батаҳқиқ, сизларга ер юзида қудрат ва имкониятлар бердик ва унда сизлар учун яшаш воситалари қилдик, қанчалар оз шукр қиласизлар-а?!» (Аъроф сураси, 10- оят).
Ғоят қисқа иборалардан ташкил топган ушбу ояти карима чексиз ҳақиқатни, воқеликни мужассам қилгандир. Ер юзида инсонга яшаш имконини бериш осон иш эмас. Бу имконни яратиш учун қанчадан-қанча бир-бирига боғлиқ ишлар амалга оширилган. Аввало, олам инсон ҳаётига мосланган, кейин, инсон бу дунёда яшашга мослаштирилган. Бу икки тарафлама мослашишнинг вужудга келишига сабабчи ишлар ҳақида олимлар қанчадан-қанча китоблар ёзганлар ва ёзмоқдалар ҳам. Инсон ақлини ишлатиб, дунёда унга яратиб қўйилган яшаш имконларидан ақалли бир ёки иккитасини ўйлаб кўрса, тушуниб етадики, Аллоҳга ҳар қанча шукр қилса ҳам оз экан. Мисол учун, энг эътибор берилмайдиган нарсани - ҳавони олиб кўрайлик. Инсон ҳавосиз яшай олмайди. Аммо, ҳаёт учун зарур ҳаво фақат ерда ва атрофида бор. Ундан юқорига чиқсангиз ҳам йўқ, пастга тушсангиз ҳам йўқ. Қолаверса, ҳавони доимо тозалаб, инсонга керакли ҳолга келтириб турувчи омилларни, жумладан, дарахтларни ҳам Аллоҳ таоло яратиб қўйган. Бу неъматнинг қадрини билиш учун инсон ҳавоси йўқ жойда ёки ҳавоси бузуқ жойда бир оз турса, кифоя. Аммо, ҳаво ҳар қанча мусаффо бўлса ҳам, уни қабул қиладиган, бошқа аъзоларга ҳам таъсирини ўтказадиган аъзоларни инсонга ким берган? Албатта, Аллоҳ берган. Аллоҳ инсоннинг ер юзидаги ҳаётига имкон ўлароқ ўша аъзоларни бериб, уларни маълум тариқада ишлайдиган қилиб қўйган. Ушбу неъматнинг қадрини билиш учун нафаси қисадиган одамнинг олдида бир оз ўтиришнинг ўзи кифоя. Аллоҳ инсонга ер юзида яшаши учун берган имконияти сон-саноқсиз бошқа имкониятлардан бири, холос. Одатда, одам ўзига бирор нарса берган шахсга ташаккур айтиб, уни ҳурматлайди. Аммо, кўп инсонлар шунчалик беҳисоб неъматларни берган Аллоҳни инкор этадилар ва Унга шукр қилмайдилар. Шукр қиладиганлари эса жуда оз. Уларнинг шукри ҳам жуда оз.

https://t.me/Ishqim_Sen

Telegram
Аллоҳ васлига ошиқлар
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...
Румий
🍃
@Firrdavss_bot
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...
Румий
🍃
@Firrdavss_bot
🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафсир
«Уларга у ерда хоҳлаган нарсалари бор, абадий ҳолда қолурлар. Бу, Роббинг зиммасидаги масъулиятли ваъдадир». (Фурқон сураси, 16- оят).
Жаннатда тақводор мўминларга истаган нарсалари бор. Жаннатда нималар борлигини санаб адоғига етиб бўлмайди. Шунинг учун осонгина истаган нарсалари бор, деб қўйилади. Зотан, инсон учун бахт-саодатга етишишнинг тўлиғи - истаган нарсасига эришишдир. Инсон ўшандай бахтга фақат жаннатда эришади. Эришганда ҳам, маълум муддатга эмас, мангуликка эришади. Чунки вақтинчалик бахт-саодат тўлиқ саналмайди. Бу гаплар шунчаки эмас.
«Бу, Роббинг зиммасидаги масъулиятли ваъдадир».
Роббинг эса ваъдасига ҳеч хилоф этгувчи Зот эмас. Масъулиятли ваъдага хилоф қилмаслиги турган гап. Шундай экан, жаннатга олиб борувчи иймон ва тақво йўлида ҳеч иккиланмай юравериш керак.
📚 «Тафсири Ҳилол», Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

«Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи Зотдир». (Анкабут сураси, 60- оят).
Дарҳақиқат, ўйлаб кўрадиган бўлсак, кўпгина жонзотлар ризқга муҳтож бўлганида, уни тановул қилишдан бошқа нарсани билмайди. Ризқ топиш учун ҳаракат ҳам қилмайди. Ризқни ўзи билан кўтариб ҳам юрмайди. Ўзига ризқ жамғармайди ҳам. Фақат ризқ керак бўлганида, уни тановул қилади, холос. Аммо ризқ топилмасдан, бирортаси очқаб ўлиб ҳам қолмайди. Ризқини териб еб юраверади. Фақат инсонгина ризқ тўплашни одат қилган. Илоҳий таълимотлардан узоқ бўлган баъзи бир одамлар ҳаётни ризқ-рўз учун курашишдан иборат деб ўйлайдилар. Улар, ўзларича, ризқни ўзимиз топмоқдамиз, деб гумон қиладилар. Аслида эса:
«Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир».
Яъни ризқини кўтара олмайдиган ўша жонзотларга ҳам, инсонларга ҳам ризқни Аллоҳ таоло беради. Ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи.
«Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи Зотдир».
Аллоҳ уларнинг нима деяётганларини яхши эшитиб, билиб туради.
📚«Тафсири Ҳилол», Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
#Фарзанд_тарбияси
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир одамга:
«Ўғлингга одоб бер, чунки сен фарзандингга қандай одоб берганингдан, нималар ўргатганингдан масъулсан. У эса сенга яхшилик қилиши ва итоат қилишидан масъулдир», деди.
📚 «Иёл», Ибн Абуд-дунё, 329.