Аллоҳ васлига ошиқлар
1.96K subscribers
2.41K photos
1.57K videos
20 files
1.14K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
#Одоб

Фузайил ибн Иёз: «Душманинг тарафидан келадиган ҳасанотлар, дўстинг тарафидан келадиган ҳасанотлардан кўра кўпроқдир», деди.
«Қандай қилиб бундай бўлади эй Абу Али?» дейишди.
«Дўстингнинг олдида сени тилга олишса, "Аллоҳ унга офият берсин", дейди. Душманинг олдида сени тилга олишганида эса, кечаю кундуз сенинг ғийбатингни қилади. Бечора одамгина савобларини сенга беради. Бордию сенинг олдингда душманингни тилга олишса, "Аллоҳим, уни ҳалок қил", дея кўрма. Балки "Аллоҳим, уни ислоҳ қил. Аллоҳим, уни тўғри йўлга қайтар", деб Аллоҳга дуо қил. Шунда Аллоҳ қилган дуоингнинг ажрини беради. Киши: "Аллоҳим, уни ҳалок қил" деса, шайтоннинг истагини бажо келтирган бўлади, чунки шайтон одамларнинг ҳалокати билан овора», деди.

📚 Абу Нуъайимнинг «Ҳилятул авлиё ва тобакотул асфиё» китобидан (8/97).

@Ishqim_Sen
#Одоб

Юсуф ибн Ҳусайин шундай деди:

«Одоб орқали илм ўрганилади, илм туфайли қилган амалинг тўғри бўлади, амал туфайли ҳикматни қўлга киритасан, ҳикмат туфайли зуҳдни тушуниб, уни қилишга муваффақ қилинасан, зуҳд туфайли дунёни тарк этасан, дунёни тарк этсанг охиратга бўлган рағбатинг ошади, охиратга рағбатинг ошса Аллоҳ азза ва жалланинг розилигига эришасан».

📚 «Мухтасару тарихи Димашқ» 28: 76.

https://t.me/Ishqim_Sen