Аллоҳ васлига ошиқлар
1.84K subscribers
2.5K photos
1.79K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

– Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради. Таҳажжудга эса инсониятнинг Робби чақиради.
– Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар эшитади, холос.
– Фарз намозни кўпчилик ўқийди. Таҳажжудни хослар ўқийди.
– Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга эcа «cўровчи борми, сўраганини бераман» деб чақирилади. Аллоҳим! Таҳажжудни бизлар учун севикли қилгин, уни қалбларимизга оромбахш қилгин!

Изоҳ: Албатта, фарз намози ҳар қандай намоздан устундир. Аммо бу ерда таҳажжуд намозини ўқишга ана шундай гўзал тарғиб қилиняпти.

"Ҳикматлар" китобидан.

https://t.me/Ishqim_Sen
Ёшинг улғайиб, "Қарияпсан" дейишса, тасдиқлама. Жисминг руҳинг солинган бир идиш, холос. Руҳ эса ёшармайди ҳам, қаримайди ҳам. Руҳ бизнинг , унинг ҳақиқатини фақат Аллоҳ билади. Руҳингни фақат жисминг катакларига қамаб олма, балки хаёллар ва орзулар ичра парвоз қилдир. Ҳар бир босажак қадамингда Аллоҳга ишонгин, барчага ёрдам бер ва муҳаббат улаш, ҳамма ерга яхшилик уруғларини эккин.

✍️ Араб тилидан Анвар Аҳмад таржимаси

Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху Азиз диндошларим,1 йиллик гунохларга каффорот бу́ладиган амалга санокли соатлар колди...

https://t.me/Ishqim_Sen
#Кун_ҳикмати

Ашуро куни содир бўлган воқеа ва ҳодисаларнинг айримларини эсга олиб ўтамиз:
1. Одам алайҳиссалом жаннатда тақиқланган дарахт мевасидан еб, гуноҳ иш қилганларига тинимсиз тавба қилганлар. Аллоҳ таоло Ашуро куни тавбаларини қабул қилган.
2. Ашуро куни Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари Жудий тоғи устида тўхтаган, шу сабабли Нуҳ алайҳиссалом шукрона тариқасида бундан кейин ҳар йили шу куни рўза тутганлар.
3. Намруд подшоҳ Иброҳим алайҳиссаломни ёқиб юбориш учун гулханга ташлаган. Лекин Аллоҳнинг марҳамати билан олов гулзорга айланиб, Иброҳим алайҳиссаломга заррача зиён етмасдан омон қолганлар.
4. Бу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва Бану Исроилга душманларидан нажот берган. Шунинг учун, шу куни Мусо алайҳиссалом рўза тутганлар.
5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўза тутганлар. Бу нарса биз учун суннатга айланган. У зот умматларини рўза тутишга ундаганлар, қизиқтирганлар. Умматлар учун ўз Пайғамбарининг суннатларига эргашиш саодат, фазилат, барака ва нажотдир.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Амал

Ҳасан Басрий шундай деди:

«Аллоҳга қасамки, Қуръон оятларини ёд олиб, унинг чегараларини бузган одам уни тадаббур қилмабди. Айрим кимсалар "Қуръонни бошидан охиригача ўқидим" дейди, лекин унинг на хулқ-атворида, на амалида Қуръоннинг асарини кўрасан».

Роббим китобингни амали Билан бер🤲

https://t.me/Ishqim_Sen
#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ хоҳласа, келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар.
(Имом Муслим ривояти)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал, дейишади уламолар. Шунинг учун, ким хоҳласа, 9- ва 10- куни ва ким хоҳласа, 10- ва 11- куни рўза тутиши мумкин. Ва яна, ким хоҳласа, 9-, 10- ва 11- кунлари кетма-кет рўза тутса ҳам бўлади.

Мақсад, Ашуро кунини тўғри топиш, суннатга амал қилган ҳолда унга яна бир кунни қўшиб рўза тутиш ва савобларидан умид қилиш, холос.

Ашуро кунини аниқ билган мўминлар учун эса 9- ва 10- кун рўза тутиш афзал. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Аллоҳ насиб этса, келаси йил 10- кунга қўшиб айнан 9- куни ҳам рўза тутишларини айтганлар.

Бугун Муҳаррам ойининг саккизинчи куни. Эртага саҳарликка турсак, тўққизинчи куни бўлади.
Демак, милодий йил ҳисоби бўйича 15- ва 16- июл кунлари рўза тутсак, айнан суннатга мувофиқ амал қилган бўламиз.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуноҳларимизга каффорот бўлувчи рўзага шошилинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси, Аллоҳдан умид қиламанки, бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар.
(Имом Муслим ривояти)

Муҳаррам ойининг 9-10-кунлари (июль ойининг 15-16-кунлари) рўза тутиш мустаҳаб саналади!

Мадинадаги илм пешвоси улуғ тобеин Имом Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ сафарда бўлса ҳам Ашуро рўзасини тутар эди. Ундан:

- Сафардалик пайтингизда ҳатто Рамазонда ҳам рўза тутмайсиз-ку, нега бугун тутяпсиз? - деб сўрадилар.

- Рамазон рўзасини кейинроқ бир кунига бир кун қилиб тутиб бериш имкони бор, Ашуро рўзаси эса ўтиб кетади, кейин ўрнини тўлдириб бўлмайди, - деб жавоб берди Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ.

Улуғ кунинг рўзасини қўлдан бой берманг!

https://t.me/Ishqim_Sen
Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган саккиз ҳолат


Биринчиси: Жамоат намозида биринчи сафда ҳозир бўлганингда.

Иккинчиси: Намоз тамом бўлгандан сўнг масжидда дуо қилиб ўтирганингда.

Учинчиси: Касал кўргани борган вақтингда.

Тўртинчиси: Аллоҳ йўлидаги дўстингни зиёрат қилганингда.

Бешинчиси: Биродарингни ғоибда эслаб, унинг ҳаққига дуо қилганингда.

Олтинчиси: Инсонларга яхшиликни таълим берган вақтингда.

Еттинчиси: Таҳоратли ҳолда уйқуга ётган вақтингда.

Саккизинчиси: Саҳарлик тановул қилаётган вақтингда.

https://t.me/Ishqim_Sen
#ашуро #рўза

📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (✍️Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58

🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57

🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM


Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху!

Хайрли кун, қадрдон!
Янги хафтанинг илк куни барчамизга муборак бу́лсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Доимо яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

https://t.me/Ishqim_Sen
#Тафсир

«Батаҳқиқ, сизларга ер юзида қудрат ва имкониятлар бердик ва унда сизлар учун яшаш воситалари қилдик, қанчалар оз шукр қиласизлар-а?!»  (Аъроф сураси, 10- оят).

Ғоят қисқа иборалардан ташкил топган ушбу ояти карима чексиз ҳақиқатни, воқеликни мужассам қилгандир. Ер юзида инсонга яшаш имконини бериш осон иш эмас. Бу имконни яратиш учун қанчадан-қанча бир-бирига боғлиқ ишлар амалга оширилган. Аввало, олам инсон ҳаётига мосланган, кейин, инсон бу дунёда яшашга мослаштирилган. Бу икки тарафлама мослашишнинг вужудга келишига сабабчи ишлар ҳақида олимлар қанчадан-қанча китоблар ёзганлар ва ёзмоқдалар ҳам. Инсон ақлини ишлатиб, дунёда унга яратиб қўйилган яшаш имконларидан ақалли бир ёки иккитасини ўйлаб кўрса, тушуниб етадики, Аллоҳга ҳар қанча шукр қилса ҳам оз экан. Мисол учун, энг эътибор берилмайдиган нарсани - ҳавони олиб кўрайлик. Инсон ҳавосиз яшай олмайди. Аммо, ҳаёт учун зарур ҳаво фақат ерда ва атрофида бор. Ундан юқорига чиқсангиз ҳам йўқ, пастга тушсангиз ҳам йўқ. Қолаверса, ҳавони доимо тозалаб, инсонга керакли ҳолга келтириб турувчи омилларни, жумладан, дарахтларни ҳам Аллоҳ таоло яратиб қўйган. Бу неъматнинг қадрини билиш учун инсон ҳавоси йўқ жойда ёки ҳавоси бузуқ жойда бир оз турса, кифоя. Аммо, ҳаво ҳар қанча мусаффо бўлса ҳам, уни қабул қиладиган, бошқа аъзоларга ҳам таъсирини ўтказадиган аъзоларни инсонга ким берган? Албатта, Аллоҳ берган. Аллоҳ инсоннинг ер юзидаги ҳаётига имкон ўлароқ ўша аъзоларни бериб, уларни маълум тариқада ишлайдиган қилиб қўйган. Ушбу неъматнинг қадрини билиш учун нафаси қисадиган одамнинг олдида бир оз ўтиришнинг ўзи кифоя. Аллоҳ инсонга ер юзида яшаши учун берган имконияти сон-саноқсиз бошқа имкониятлардан бири, холос. Одатда, одам ўзига бирор нарса берган шахсга ташаккур айтиб, уни ҳурматлайди. Аммо, кўп инсонлар шунчалик беҳисоб неъматларни берган Аллоҳни инкор этадилар ва Унга шукр қилмайдилар. Шукр қиладиганлари эса жуда оз. Уларнинг шукри ҳам жуда оз.

📚«Тафсири Ҳилол», Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ашуро_куни

🌹АШУРО КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

💐 Ашуро кунининг хайр ва баракаси барчамизга насиб этсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрдилар.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, Рамазондан кейин қайси ойда рўза тутишимга буюрасиз», деди. Шунда у зот: «Агар Рамазондан кейин рўза тутмоқчи бўлсанг, муҳаррам ойида тутгин. Чунки у Аллоҳнинг ойидир, унда бир қавмнинг тавбасини қабул қилган яна бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қилади», деб жавоб бердилар» (Имом Термизий ривоят қилган).

❗️Ўтказиб юборманг! Эртага, 16 июль Ашуро куни.

Ашуро куни рўзасининг вақтлари:
Саҳарлик: 03:24
Ифторлик: 19:57

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15-июл Муҳаррам ойининг 10-куни Ашуро рўзасининг саҳарлик ва ифторлик вақтлари:

🟢Андижон
02:50 19:46

🟢Наманган
02:51 19:49

🟢Фарғона
02:55 19:47

🟢Тошкент ш.
02:58 20:00

🟢Тошкент в.
02:58 20:00

🟢Сирдарё
03:05 20:00

🟢Жиззах
03:12 20:02

🟢Самарқанд
03:18 20:04

🟢Сурхондарё
03:30 19:56

🟢Қашқадарё
03:20 20:07

🟢Навоий
03:21 20:13

🟢Бухоро
Саҳарлик: 03:28 Ифторлик: 20:15

🟢Хоразм
Саҳарлик: 03:29 Ифторлик: 20:14

🟢Қорақалпоғистон
Саҳарлик: 03:29 Ифторлик: 20:39

Саҳарлик дуоси:
Навайту ан асума совма явми ашуро, минал фажри илал мағриби. Холисан лиллаҳи таъала.

Холис Аллоҳ учун Ашуро рўзасини саҳарликдан то кун ботгунча тутишни ният қилдим.

Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

@Ishqim_Sen
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳақиқий_олим

Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Яхшилик ва ёмонликни билган одам олим эмас. Олим – бу яхшиликни билиб унга эргашган, ёмонликни билиб ундан ўзини олиб қочган кишидир».

@Ishqim_Sen
⚡️ АСЛО БУНДАЙ ДУО ҚИЛМАНГ!

• Дунёдаги барча яхшиликни тилайман деманг
• Дунё ва Оҳиратдаги барча яхшиликни тилайман денг

• Бошинг тошдан бўлсин деманг
• Аллоҳ паноҳида бўлгин денг

• Топганинг тўйларга буюрсин деманг
• Кўп ҳайр-эҳсон қилувчи бойлардан бўлгин денг

• 100 йил, 1000 йил яша деманг
• Оҳирги нафасингда Аллоҳ сени иймонли, ибодатли ҳолатингда қилсин денг

• Қўша қаринг деманг
• Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг

• Тагингдан шамол ўтсин деманг
• Аллоҳ ризқингга барака берсин денг

• Қўчқордай ўғил сўраманг
• Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғилни сўранг

• Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг
• Фарзандларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ!

@Ishqim_Sen