Аллоҳ васлига ошиқлар
1.84K subscribers
2.5K photos
1.79K videos
20 files
1.18K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
“Киши, Аллоҳдан бошқага эҳтиёжи йўқлигига ишонадиган бўлса, Аллоҳ ҳам уни Ўзидан ўзгага муҳтож қилмайди.”

“Модомики, дунёни охиратга олиб кетолмас экансан, шундай яшагинки, дунё ўзи сени охиратга олиб борсин!”

Шамс Табризий


Хайрли окшом, Азиз диндошларим.🌙

@Ishqim_Sen
#Зикр_дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло ҳузурида энг маҳбуб бўлган қуйидаги тўрт жумлани айтганлар:

سُبْحَانَ اللَّهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَاللَّهُ أَكْبَرُ.

📖 Ўқилиши: "Субҳаана-л-лоҳи, ва-л-ҳамду лил-лоҳи, валаа илааҳа илла-л-лоҳу валлоҳу акбар".

🌺 Маъноси: "Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ улуғдир". (Имом Муслим ривояти).

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг яхшилар!
Омонмисиз, азизим, яна ғойибдан дийдор кўриштирган Зотга Алҳамдулиллаҳ!
Бугунги куннинг файзи, баракоти, хайри, қувончи сиз билан бирга бўлсин!
Яқинларингиз саломат, хонадонингиз офиятда бўлсин!

Барчаларимизни дуоларимиз ижобат, умримиз саодатли, хотималаримиз гўзал бўлсин!

@Ishqim_Sen
​​• Қалбдаги энг ажойиб нарса Аллоҳнинг зикридир.🤲
• Кўнгилдаги энг улуғ нарса Аллоҳга бўлган муҳаббатдир.❤️
• Ақлдаги энг қимматбаҳо нарса ҳикматдир.🟥
•Яхшилик улашиб яшаш бахтдир..

Ҳаёт - англашдан иборат. Ҳар кимнинг ўзи англаб етган ҳаёт ҳақиқати бўлади. Фақат англаганларимиз ва билганларимиз доим ҳам амалимизга айланавермайди. Инсон умри излаш билан ўтади. У доим энг яхшиларига даъво қилган. Энг яхшиларига эса, энг яхшиси бўлибгина муносиб бўламиз.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан
«Бандани Аллоҳга яқин қиладиган амалларнинг энг буюги қайси?» деб сўрашди.

У зот йиғлаб юбордилар, сўнг:

«Аллоҳ қалбингга қараганида дунёу охиратдан фақат Унинг Ўзинигина исташингни қўрмоғи», дедилар.

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Инсонларнинг Исломи энг яхшиси хулқи энг яхши бўлганидир", - дедилар.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҒАМИНГ КЕТАДИ...
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сизга кўп салавот айтишни истайман. Сизга қанча салавот ва салом айтай?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- Истаганингча!,-дедилар.
Убай ибн Каъб сўради:
- Tўртдан бир (қисм)и етадими?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингча, агар кўпайтиролсанг, сен учун хайрлироқдир!
Убай ибн Каъб сўради:
- Учдан иккиси-чи?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингча, агар кўпайтиролсанг сен учун хайрлироқдир!
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу деди:
Ҳамма саловотимни сизга бағишлайман!
Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Ундай бўлса, ғамларинг арийди, гуноҳларинг кечирилади!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтиш билан ҳожатлар раво қилинади, ғамлар кетади, гуноҳлар мағфират қилинади, тугунлар ечилади.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтадиган кишининг орзулари унга бўйсунади

@Ishqim_Sen
#Дуо

Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ъала росулиллаҳ!
Аллоҳим бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилгин. Жамики мўмин мусулмонларга дуоларини ижобат этгин. Ота-оналаримизни соғ-саломат қилгин. Беморларимизга кетидан ҳеч қандай дард қолдирмайдиган шифо-и комил ато этгин. Фарзандларимизни кўзларимиз қувончи қилгин. Фарзандсизларга солиҳ зурриёдлар ато этгин. Қарздорларга нажот бергин. Ғамгинларни ғуссаларини аритгин. Маҳзунларни шод этгин. Камбағалларини Ўз фазлинг билан бойитгин. Бойларига инсоф бергин. Мусофирларини муқим қилгин. Очларини тўйдир. Ташналарини қондир. Барча барчамизга яхшиликларингни баракаси билан мўл-кўл қилиб бергин! Илоҳо Амин! Амиинь! Амиинь!🤲

Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беш киши саодатга яқиндир:

1.Солиҳ ўғил. (ота-онасига яхшилик қилувчи фарзанд).
2.Солиҳа аёл.  (эрига итоатли, яхши хулқли аёл)
3.Вафодор дўст. (биродарига садоқатли, елкадош дўст)
4.Мўмин қўшни. (озори тегмайдиган, ишончли қўшни)
5.Фақиҳ олим. (динни яхши тушунган ва амал қилувчи олим)

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

👆Яқинларга ҳам улашинг!

@Ishqim_Sen
Дунёдаги энг ажойиб ва ғаройиб мусхаф Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳрилари Мадинага олиб келинди. Унинг ғаройиблиги шундаки у на қалам ва на сиёҳ ёки кўмир ва на шулардан бирига ўхшаш нарсаларнинг бирортаси билан ёзилган эмас.
Тасаввур қилинг: Қуръонни тўлиқлигича ўз қўллари билан Покистоннинг Панжоб шаҳрида яшовчи бир аёл нақш йўли билан тикиб чиққан. Бу ишни 1987-йил бошлаб 2019-йил тамомлаган. Қуръоннинг бирон бир ҳарфини таҳоратсиз ёзмасликка ва у ишни кечанинг учдан бирнинг энг охирги қисмидан бошқасида қилмасликка аҳд қилган. Аллоҳнинг китобини нақш қилиб тикиб чиқиш учун 35 йил давомида худди юқорида айтилганидек меҳнат қилган. Бу аёл Қуръонни тўлалигича тикиб бўлгач шу йилнинг ҳаж мавсумида Мадина шаҳридаги Қуръон музейига ўша Қуръонни ҳадя қилган. Қуръон синчковлик билан текширилиб чиқилгач, музейга қўйилди.
Аёлнинг исми: Насим Ахтар.
Юқоридаги расмда ана ўша Қуръон.
Аллоҳ барчамизни Қуръон аҳлидан қилсин! Аминь

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафсир

«Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?» (Раъд сураси, 28- оят).

Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар. Аллоҳдан ўзганинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини ҳам яхши биладилар. Бу дунёю у дунёнинг саодати Аллоҳнинг ихтиёрида эканини яхши биладилар. Шундай бўлганидан кейин нега Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасин?!

«Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?»

Бу оромнинг нелигини уни тотиб кўрганларгина биладилар. Иймонсизлар қалб ороми нима эканидан бутунлай бехабардирлар. Улар ер юзидаги энг бадбахт одамлардир. Дунёдаги энг бахтли одамлар эса Аллоҳ томон йўналганлар, ҳидоят топганлар, иймон келтирганлар ва қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топганлардир.

📚«Тафсири Ҳилол», Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркларда "разил бўлмасдан вазир бўлинмас" деган ҳикматли сўз бор. Яъни, тушмасдан юқорига чиқолмайсан. Ҳаёт йўлларида шубҳасиз, қоқиласан, йиқиласан, лекин, йўлда давом этаркансан албатта мақсадингга етасан.

Юсуф алайҳиссалом аввал қудуққа сўнгра, зиндонга ташландилар. Аммо, оқибатда Миср тахтига ўтирдилар.

Мусибатлар инсонни тоблайди. Аввалги ҳолатидан янада кучлироқ бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам хасталикда шифо бор, демишлар машойихлар. Ҳар тушишда бир чиқиш, ҳар зиллатда бир иззат бор.

Шундай экан ҳаёт сўқмоқларида йиқилсанг, асло умидсизликка тушма. Зеро, ҳар тушиш бир чиқишдан дарак. Етарки, ўрнингдан туриб йўлингда давом эт. Зеро, инсон сафарга буюрилгандир, зафарга эмас.

Синовлар аслида неъматдир. Аллоҳ синов берсаю банда гўзал сабр қилиб, Аллоҳдан енгиллик ва яхшилик умид этиб, йўлида давом этса албатта рўшноликка қовушади.

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳотим Асом раҳимаҳуллоҳ:

Одамларни бир-бирларини айблаётган, бир-бирларини ғийбат қилаётганларини кўрдим. Билдимки, бу ҳасад (одамлардаги) мол-дунёга, нуфуз, обрўга ва илмга бўлар экан.

Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ҳақида тааммул қилдим:

“Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз”, Зухруф сураси, 32-оят.

Ризқнинг тақсимоти Аллоҳ томонидан эканини билганимдан сўнг, бирор кишига асло ҳасад қилмадим.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илм толиблари уч хилдир:

1. Ўзидан жаҳолат иллатини кетказиш мақсадида илм талаб қилувчи.
2. Одамларга кўриниш, машҳур бўлиш мақсадида илм талаб қилувчи.
3. У билан мол-дунё топиш мақсадида илм талаб қилувчи.
Биринчиси яқин бўл, иккинчисидан узоқлаш ва учинчисига алданишдан эҳтиёт бўл, чунки у турли ўринларда, турли рангларда товланади.

“Адабуд дуня вад дийн” асаридан.

Имоми Аьзам қалбидек қалб бер Роббим,у́зимизни Ислох этувчи Илм
бер Роббим,Абдурахмон ибн Авфдек Сахийлардан бу́лайлик Роббим,Сиддиқлардан *Хумулга амал этгучилардан қилгин Роббим,дуоларимизни ижобат этгин Роббим 🤲

@Ishqim_Sen
#Икки_дуо

   Шу икки дуони асло тарк қилманг:
«Аллоҳим, мени динда фақиҳ қилгин»🤲
«Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин. Албатта, Сен Ўзинг кўплаб ҳадя этувчисан!» (Оли Имрон сураси, 8-оят)
Биринчиси ҳаётингни динга тўлдириб юборади.
Иккинчиси динда мустаҳкам туришга ёрдам беради

Тунингиз осуда у́тсин яхшиларим.


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Хайрли тонг, Қадрдоним!

Барчангизга янги кун, янги ютуқлар ва омадлар куни муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  доимий офият ҳамроҳимиз бўлсин!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда Яратган эгам Ўзи мададкор бўлсин, ИншаАллоҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яшаб ўтган ҳаётимизда бошдан кечирган ғам-ғуссаларимиз ҳақида фикр юритиб кўрсак:
ўша пайтда кўзимизга катта кўриниб, йиғлашимизга сабаб бўлган қайғуларимиз. Лекин вақт ўтиши билан улар аслида оддий нарса экани, йиғлашга арзимаслиги маълум бўлади. Баъзан ўша кунларни эслаганимизда кулгимиз келиб, «Шу арзимас нарса учун ҳам сиқилиб, йиғлаб юрган эканманми? У пайтларда анча ёш бўлган эканмиз-да», деб қўямиз.
ҳақиқатдан ҳам катта мусибатлар. Баъзилари ҳаётимизни зир титратган. Бу қайғулар ҳам ўтиб кетади, лекин ўчмайдиган из қолдириб кетади. Бу излар узоқ йилларгача қалбга оғриқ бериб тураверади. Бу қайғулар баъзан тўхтаб, баъзан ҳаракатга келиб, янгиланиб турадиган вулқонга ўхшайди. Бундай ғам-қайғуларнинг яхши тарафи шундаки, улар ҳаётда ҳам, охиратда ҳам яхшиликлар кўпайишига сабабчи. Улар қалбимизда ўчмас из, ҳар эслаганда кўзимизда ёш қалқитса, ва шунда дуога қўл очиб, сабр билан турсак,кўп яхшиликларга, ажр-савобларга эга бўламиз. Ғам-қайғу янгиланиши билан яхшиликлар ҳам янгиланиб бораверади

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислом қалбда бўлади, дейишинг худди имтиҳонда синов қоғозини оппоқ ҳолда топшириб, илм бошда бўлади, дейишингга ўхшайди.

Доктор Ториқ Рамазон

Сизда қайси бири, @Firrdavss_bot кутаман😊

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунақанги чиройли гап эшитдимки, сизларга хам илиндим!

Яьни, олима аёлнинг насиҳати эди бу…

“Ҳаққингизни егувчилар,тухмат қилувчилар, орқангиздан иғво ва бўҳтон тарқатувчилар, қалбингизни оғритиб ҳузур қилувиларга , шундай дуо қилингки , қайта қайта Хаж умраларга борсин, кўп кўп ҳайри эҳсон қилиш ана ўшаларга насиб қилсинг денг!
☝🏻☝🏻☝🏻☝🏻☝🏻☝🏻☝🏻☝🏻☝🏻
Чунки, оҳиратда ана ўша амаллари билан Сизни ҳаққингизни адо этишга уларни мажбур қилинади☝🏻
- Сиз, Аллоҳнинг адолатларни жойига қўювчилигидан шубҳадамисиз?! Асло!!!!

Ўша кунга озгина қолди фақат сизга сабр!!!!
Сиз хам хотиржам бўлинг!
Хайрли Тун,диндошларим.

@Ishqim_Sen
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM