Аллоҳ васлига ошиқлар
1.94K subscribers
2.42K photos
1.65K videos
20 files
1.14K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқат қуёши ҳамма жойни ёритади...

Тайваннинг Тайпейида 50 йиллик буддист роҳибаси Исломни қабул қилди,қаердадир Исломдан юз ўгиришса, қаердадир бунга талпинишади. Қалблар Аллоҳнинг қўлида, кимнинг хайрини хоҳласа, унинг қалбига ҳақиқий исломни жойлаштиради...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
-Ер сажда қилгувчиларни пешонасини унутмайди,
-Тун обидларнинг инграшини унутмайди,
-Яноқ тавба қилгувчиларнинг кўз-ёшларини унутмайди.
-Нақадар гуноҳкор бўлишимизга қарамай Аллоҳ бизни мўмин эканимизни билади,
-Умр тезда ўтади,
-Шунинг учун, кўп ўйу-ҳаёлга берилма,
-Ва тилингни ҳатолардан сақла.
-Ҳар бир туғилган тезда ўлади,
-Аллоҳ бўлса тирикдир, ҳеч ўлмайди.
-Бу ҳаёттан шундай дарс олдимки:
-Ҳар бир ипак кийган амир бўлиб қолмайди,
-Ва ҳар бир тўшаксиз уҳлаган фақир бўлиб қолмайди.
-Қанчадан-қанча ипак остидаги хор жасадларни кўрдим,
-Қанчадан-қанча тўшаксиз уҳлаган амирларни кўрдим…

@Ishqim_Sen
#Исломда_аёллар

🌹Жаннат хабари берилган аёл

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Хадича сизга бир идишда нонхуруш (ёки таом ёки шарбат) олиб келяпти. Олдингизга келганида, унга Роббининг ва менинг номимдан салом айтинг ҳамда жаннатда ичида ғавғо ҳам, чарчоқ ҳам бўлмаган, ғовак дурдан бўлган бир уйнинг башоратини беринг», – деди».

Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху,
Роббимни сизларга рахмати бу́лсин яхшиларим...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур

ТАСАВВУФ – билиш эмас, билмаслик санъатидир.
Билимлари билан ўзини кўрсатишлик эмас, билъакс ўзини ҳеч нарса билмайдиган қилиб кўрсатиш санъатидир.
Менлик эмас, Ҳечлик санъатидир.
Улуғлик эмас, Камтарлик санъатидир.
Бошқалардан ўзини устун қўйиш эмас, ўзини унутиш санъатидир.

Мавлоно Румий

Аллоҳ барчамизни гўзал хулқла зийнатлантирсин.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАР БИР ЯХШИЛИК - САДАҚАДИР

•   Яқин қариндошларингиз ичида муҳтожлари бўлса, ёрдам беринг.

•   Бирор толиби илмга керакли китоб совға қилинг.

•   Ҳамкасбингизга ҳадя беринг.

•   Тайёрлаган таомингиздан қўшнингизга улашинг.

•   Ўтганлар ҳаққига дуо қилинг.

•   Фарзандингизга Фотиҳа сурасини ўргатинг.

•   Ота-онангизни хурсанд қилинг.

•   Икки инсон орасини ислоҳ қилинг.

•   Уйи йўқ ҳайвонни таомлантиринг.

•   Барчага яхши сўзлар айтинг.

•   Табассум қилинг...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалби қашшоқларгина инсоннинг уст-бошига қараб ҳурмат кўрсатадилар.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат_соҳиллари

Масжиддан хуфтон намозини ўқиб чиқаётган ҳазрати Умар розийаллоҳу анҳу қоронғуда бир одамга туртиниб кетдилар.
Кимга урилиб кетганини фарқламаган у одам ўшқирди:

- Нима бало, эшакмисан!

- Йўқ, Умарман, - дедилар мўминлар амири ва йўлда давом этдилар.

У зотнинг ҳамроҳларидан бири дедики:

- Эй Умар, у нодонни жазоламайсизми?

- Нима учун жазолашим керак? - дедилар Умар розийаллоҳу анҳу. - У мендан «эшакмисан», деб сўради, мен «йўқ, Умарман», дедим...

...Аллоҳим, бизларга ҳам Умарий қалблар бергин!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барчамизга янги тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллоҳ етказсин!

Биласизми, қадрдон...
Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ меҳрингиз кун давомида бўлажак мўъжизаларга, яхши амалу савобли ишларга замин яратади...

Зеро, бундай амалларнинг ажр савоблардан тенг улуш ҳам ваъда қилинган.

Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият ва меҳр улашинг, улардан узоқлашманг!

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуҳу

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар, кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!

@Ishqim_Sen
Қалб касалликларимизнинг сабаби ғафлатдир. Ғафлатнинг сабаби зикрнинг камлигидир. Яна “қийлу қол”, яъни “деди-деди”га боғланиб қолганмиз. Шунингдек, яна бир сабаби тариқат ходимига холис муриднинг боғланиши камлиги ҳамдир.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@Ishqim_Sen
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда мана бу исломий блоггернинг видеоси трендга чиқди.
Унинг гапларига кўра ҳозирда ўқимишли мусулмон эркак ва аёллар оила қуриш учун кўпроқ дунёвий (секуляр) менталитетда бўлган шахсни танлашларини афзал кўришлари ҳақида гапирмоқда, бунинг сабаби улар "ҳаётда муваффақиятлироқ" эмиш.

Қайси бир жиҳати билан бу тўғридир. Афсуски, радикаллашган эркаклар аёлни ниқобга ўраб, уни асосий ҳуқуқларидан маҳрум қилишмоқда. Ҳаддан ташқари анъанавийлик феминизм каби экстремалдир. Руҳ ва фикрлар тоза бўлиши керак, уларни ниқоб ва бурқа остида яширишга ҳожат йўқ,лекин яхшилик қилинг, ибодат қилинг, ҳар онда Аллоҳ ҳақида ўйланг.

Россиядаги мусулмон аёллар айнан бошқа миллат ва диндаги эркакларни танлашмоқда,
Бизда ҳам ҳижоб тақиб, маълум вақтдан кейин ечиб ташлаш трендга чиққан. Баъзилар маълум мақсадлар учун ҳижоб тақишади. Демак улар қадриятсиз инсонлардир, кимгадир тақлид қилиб таққан, ёқмаган вақт шартта ечган. Аллоҳ сақласин…🤲

@Ishqim_Sen
Унинг эри менинг эримдан кўра яхшироқ, унинг боласи менинг боламдан ақллироқ, унинг уйи меникидан чиройлироқ,кийимлари ку́прок .........

Аллоҳ таоло айтади:

“Уларни синаш учун дунё ҳаётининг кўрки қилиб, айримларини баҳраманд қилганимиз нарсаларга кўзларингни тикма. Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир”,

Тоҳо сураси, 131 – оят.

Ҳасад Аллоҳ таолга нисбатан одобсизликдир. Ўзингни солиштиришлар билан машаққатга қўйма. Чунки ҳар сафар кўзингни (бошқаларни бойлигига) чўзганингда кўксинг торайиб сиқилиб бораверади. (Яхшиси сен) Аллоҳ таоло сенга тақсим қилганига рози бўл ва берган неъмати учун Унга шукр қил, ана шунда инсонларнинг энг бойи бўласан. Шунга аниқ ишонч ҳосил қилки, бу дунёда Аллоҳ таоло ҳамма нарсани ато этиб қўйган биронта инсон йўқдир.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиялик Др. Зафер Акынжыдан долзарб фикрлар.

Инсонларни ижтимоий тармоқлар бузади. Эр-хотин бахтсиз яшаса ҳам лекин ижтимоий тармоқларга бутун ҳаётини олиб чиқади. Кимга уйлангансиз? Бутун халқгами ёки бир кишигами? Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқ “банги”лари ҳаётининг ҳамма нарсасини кўрсатади, лекин аслида ҳаммаси ёлғиз ва ички дунёсида бахтсиздир.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойдаги “бот ферма” мана шундай ишлайди. Булар интернетдаги сунъий фаолият учун яратилган. Инстаграммдаги лайкларни ёки телеграмм каналлардаги “ўлик” подписчиклар сонини ортириш учун кўплаб смартфонлар ишлатилади.

4-5 кунда телеграмм канал обуначилар сонини 10.000 гача етказиб беришади. Кўплаб ўзимизнинг каналлар ҳам шунақа фаолият юрғизишади.

Ку́рганимизга ишона олмайдиган,аксинча
Ку́риб,ушлаб,хис киладиганимизга ишонадиган замондамиз...

@Ishqim_Sen
#Жаннат

ҚУРЪОНИ КАРИМДА ЖАННАТ ТАСВИРЛАНГАН ОЯТЛАР

«Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга улар учун остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг башоратини бер. Қачонки уларнинг мевасидан баҳраманд бўлсалар, бундан аввал ҳам ризқланган эдик, дерлар. Уларга ўхшаш нарсалар берилгандир. Уларга у ерда покиза жуфтлар бор ва улар у ерда абадий қолурлар». (Бақара сураси, 25- оят).

«Аллоҳ мўмин эр ва мўмина аёлларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни, уларда абадий қолишни ва барқарорлик жаннатидан покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳдан бўладиган розилик эса, энг улуғидир. Ана ўша улкан ютуқдир». (Тавба сураси, 72- оят).

«Ана ўшаларга адн жаннатлар бордир. Остиларидан анҳорлар оқиб туради. У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, шойи иплардан яхши либослар киярлар. Улар у ерда сўриларда ёнбошлаган ҳолда бўлурлар. Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши жой». (Қаҳф сураси, 31- оят).

«Улар адн жаннатларига кирурлар. Унда тилло билакузуклар ва инжулар ила безатилурлар. Унда либослари ипакдир». (Фотир сураси, 33- оят).

«Ва Биз уларга хоҳлаган мевалари ва гўштларини муҳайё қилиб қўйдик. Улар унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. У ерда беҳуда сергаплик ва гуноҳ йўқ. Ва атрофларида худди садафдаги дурдек ғуломлари айланиб, хизматда юришар». (Тур сураси, 22-24- оятлар).

«Оқар чашма майи тўлатилган қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан. Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар. Ва хоҳлаган меваларини олиб. Иштаҳалари тусаган қуш гўштини олиб (айланиб юрарлар). Яна, кўзи гўзал ҳурлар бор». (Воқиъа сураси 18-22- оятлар).

«Ва сабр қилганликлари учун, уларни боғу роғ ва ипаклар билан мукофотлади. У ерда сўриларда суянган ҳолдалар. У ерда қуёшни ҳам, совуқни ҳам кўрмаслар. Ва устиларига у (жаннат)нинг соялари яқиндир ҳамда унинг мевалари жуда ҳам осон қилингандир». (Инсон сураси, 12-14- оятлар).

«Ва агар кўрсанг, у ерда неъматни ва улкан мулкни кўрурсан. Уларнинг устиларида яшил сундусдан (юпқа ипакдан) ва истабракдан (қалин ипакдан) кийимлар бор ва кумуш билакузуклар-ла ясанганлар ва Роббилари уларни пок шароб билан суғорур». (Инсон сураси, 20,21-оятлар).

«Унда бекорчи гапларни эшитмаслар. Унда оқиб турган булоқлар бордир. Унда баланд-баланд сўрилар бордир. Ва тайёрлаб қўйилган қадаҳлар бордир. Ва саф-саф қилиб тизилган ёстиқлар бордир. Ҳамма ёқда тўшалган гиламлар бордир». (Ғошия сураси 10-16- оятлар).

«У кунда чиройли юзлар бор. Ўз Роббисига назар солувчилар».
(Қийаама сураси, 22,23- оятлар).

Аллоҳнинг мўминларга тайёрлаб қўйган неъматларини ва энг улуғ мукофоти бўлган Жамолини кўриш учун Унинг ғазабидан қўрқиб, гуноҳлардан узоқлашишимиз ва Ўзи рози бўладиган амаллар қилиб тақво эгаси бўлишимиз керак. Аллоҳ таоло ҳаммамизга жаннатни ва Ўзининг Жамолини кўришни муваффақ айласин.

Бу у‌ткинчи дунё синовларига,алдовларига,ижтимоий тармокларига алданмайлик.
Роббимга калбимни ва рухимни,жисмимни омонат топширдим.
Дажжол фитнасидан ва шайтони лайиннинг хийласидан панох су‌райман.🤲

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимлар касал бўлмайди ва касалликка камдан кам чалинади...?

❤️Севганлар.
Чунки бу туйғу инсондаги бари ёмон ва негатив хисларни йўқотади, атрофни гўзал қилиб кўрсатади.
😊 Табассум билан кайфияти кўтаринки юрадиган одамлар. Чунки табассум ва кулгу инсонни иммунитетини кучли қилади.Ўзига ишонч бағишлайди. Мақсадига йўналтиради.
🤓 Самимий одамлар.
Уларни дилидаги ҳаммаси тилга кўчади, ғайирликлар ҳақида ўйламайди.
💖Эрта саҳардан табиатдан нафас олиб, нонуштага мева ейдиган одамлар.
Уларнинг иммунитети уйдан чиқмай, гўштли таомлар ейдиган одамларникига нисбатан кучли бўлади. Табиат заҳрини табиат неъмати қирқади. Айниқса сариқ, қуёш рангли мева ва сабзавотлар!
✈️ Улкан мақсадлари бор одамлар.Уларни касал бўлишга вақти йўқ.
🤾‍♂Танасини бўйсундирган одамлар!
"Шод юрак чеҳрани очиқ қилади. Қайғуга ботган юрак эса руҳни туширади"
Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху
Юзингизни табассум, хонадонингизни қувонч, қалбингизни хотиржамлик тарк этмасин, азиз яхшилар
.

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл жамиятнинг ярми дейишади.
Йўқ, у жамиятнинг ҳаммасидир.
У жамиятнинг ярми бўлиб қолган ярмини тарбиялайди.
Аёлнинг диний, ватаний ва ижтимоий аҳамияти жудаям буюк.
У она ва бувидир.
У хотин, сингил ва қиздир.
У мураббия, зиёкор ва эзгулик куйчисидир.
Агар уларни ҳаётга тайёрлашни эплай олсак, умумий уйимиз биносига ҳисса қўшолган бўламиз.
Қуйидаги сатрларни айтган Аҳмад Шавқийга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин:
"Она мадрасадир...
Агар уни муносиб тайёрлай олсанг, қони тоза халқни тарбиялайсан!"

Доктор Салоҳиддин Кофтару...

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_жумалар

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

🕋🌸🌿🕋🌸🌿🕋🌸🌿

Азизларим, Жума кунининг хайри ва барокати сизларга бу́лсин!

Бугунги жума умр саҳифангиздаги энг кўп зикрли, Роббимизга ишқ-у ибодатли, Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли, дуоларингиз ижобатли, сўраганларингиз ато этилган, Қиёмат куни юзингизни ёруғ қиладиган гўзал кунларингиздан бири бўлсин!

Ҳаммани қалбида ва хайрли дуоларида бўлинг, азиз диндошим!

🕋🌸🌿🕋🌸🌿🕋🌸🌿

https://t.me/Ishqim_Sen
Аллоҳим бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилгин.
Жамики мўмин - мусулмонларни дуоларини ижобат этгин.
Ота-оналаримизни соғ-саломат қилгин.
Беморларимизга кетидан ҳеч қандай дард қолдирмайдиган шифо-и комил ато этгин.
Фарзандларимизни кўзларимиз қувончи қилгин.
Фарзандсизларга солиҳ зурриёдлар ато этгин.
Қарздорларга нажот бергин.
Ғамгинларни ғуссаларини аритгин.
Маҳзунларни шод этгин.
Камбағалларини Ўз фазлинг билан бойитгин.
Бойларига инсоф бергин.
Мусофирларини муқим қилгин.
Очларини тўйдир.
Ташналарини қондир.

Барча барчамизга яхшиликларингни баракаси билан мўл-кўл қилиб бергин!

Аминь!🤲🤲🤲

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли оқшом, умри азизларим, қалби пок, беғубор Жаннат Юзли диндошларим...

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбанинг олдига бориб___
''Қандай чиройлисан, қандай мубораксан, эй Каъба!
Нақадар муҳтарамсан, лекин Аллоҳга қасам бўлсинки, мўъмин қулнинг қалби Аллоҳ наздида сендан кўра қийматлироқдир'' – дейдилар.
Нега?
Чунки, кўнгил олиш – Каъба қуришдек савоб.
Қалбни бузиш – Каъбани бузишдек гуноҳ.
Сиз кўнгил олинг, кўнгилда қолинг, кўнгилдан қолманг.
Аллоҳ таоло шунда сиздан иншаАллох  рози бўлади...

Оқшомингиз хайрли бўлсин азизим...

https://t.me/Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй Намоз,
Нақадар буюк неъматсан!
Қиём сенда,
Қироат сенда,
Рукуъ сенда,
Ишқ сенда,
Ошиқ сенда,
Вуслат сенда,
Ҳузур сенда...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу.

Эй Роббим!
Бизларга зикрингни, шукрингни ва ибодатингни гўзал суратда адо этишимизда ёрдамчи бўл ва бизни ғофиллардан қилиб қўйма!
Ҳар бир қиёмида, ҳар бир қироатида, ҳар бир рукуъида, ҳар бир саждаси ва жалсаларида алоҳида алоҳида бир завқ-шавқлар ато эт. Токи сенга бўлган ҳайратимиз ва идрокимиз ортиб борсин. Ўқиётган намозларимизни ўз фазлинг ила ишқингга, вуслатингга, ҳузурингга ва ризолигингга васила эт.
Намозни кўзимиз ва кўнглимизни қувончи қил..

https://t.me/Ishqim_Sen
ЕРНИНГ НИДОСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
"Ер юзи ҳар куни ўн жумла ила овоз беради:

Эй Одам фарзанди! Сиртимда айланиб юрибсан, қайтажак жойинг қорнимдир;
● Устимда исён қилмоқдасан, қорнимда азобда қоласан;
● Устимда кулмоқдасан, қорнимда йиғлайсан;
● Устимда севиняпсан, қорнимда хафа бўласан;
● Устимда мол тўплаяпсан, қорнимда пушаймон бўласан;
● Устимда ҳаром емоқдасан, қорнимда қурт-қумурсқалар сени ейишар;
● Устимда ҳийлагарлик қилмоқдасан, қорнимда хор-залил бўласан;
● Устимда шод - қувноқ юрибсан, қорнимга хафа ҳолда тушасан;
● Устимда ёруғликда юрибсан, қорнимда қоронғулик қаърига тушасан;
● Устимда кўпчилик орасида кезяпсан, қорнимда ёлғиз ўзинг қоласан".

https://t.me/Ishqim_Sen