Аллоҳ васлига ошиқлар
1.91K subscribers
2.47K photos
1.7K videos
20 files
1.17K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
#Биродарлик

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ:
قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم:
«لَا تَحَاسَدُوا، وَلَا تَنَاجَشُوا، وَلَا تَبَاغَضُوا، وَلَا تَدَابَرُوا، وَلَا يَبِعْ بَعْضُكُمْ عَلَى بَيْعِ بَعْضٍ، وَكُونُوا عِبَادَ اللهِ إِخْوَانًا الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لَا يَظْلِمُهُ وَلَا يَخْذُلُهُ، وَلَا يَكْذِبُهُ، وَلَا يَحْقِرُهُ التَّقْوَى هَاهُنَا» وَيُشِيرُ إِلَى صَدْرِهِ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ «بِحَسْبِ امْرِئٍ مِنَ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ، كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ، دَمُهُ، وَمَالُهُ، وَعِرْضُهُ».
رَوَاهُ مُسْلِمٌ.  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, бир-бирингизга нажш* қилманглар, бир-бирингизни ёмон кўрманглар, бир-бирингизга орқа ўгирманглар**, бирингиз бирингизнинг савдоси устидан савдо қилмасин. Аллоҳнинг бандалари биродар бўлинглар!
Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, ёрдамсиз ташлаб ҳам қўймайди, унга ёлғон ҳам гапирмайди ва таҳқирламайди ҳам.
(Шундай деб) уч марта «Тақво бу ердадир», деб кўкракларига ишора қилдилар.
(Сўнг яна) «Кишининг ёмонлиги учун ўзининг мусулмон биродарини таҳқирлаши кифоя қилади. Мусулмоннинг бору буди мусулмонга ҳаромдир: қони ҳам, моли ҳам ва обрўси ҳам», дедилар».

Имом Муслим ривоят қилган.

* «Нажш» сўзи луғатда «қўзғатиш», «авраш», «шишириб кўрсатиш» деган маъноларни англатади. Савдода «нажш» деб бошқаларни қизиқтириш учун молни баланд баҳога савдолашишга айтилади. Бунда харидор бўлиб кўринаётган шахс сотувчи билан келишиб олган бўлади. Молни мақтаб, баланд нархга савдолашади. Уларнинг қизғин савдосини кўрган бошқа кишилар ҳам молни ўша нархга сотиб ола бошлайдилар. Бундай иш қатъиян мумкин эмас, бу тарзда топилган маблағ ҳаром бўлади.
** Бир-бирингиздан юз ўгирманглар.

https://t.me/Ishqim_Sen