Xisorak jome masjidi _uzz
534 subscribers
1.8K photos
508 videos
3 files
2.11K links
Parkent tumani Xisorak jome masjidi rasmiy kanali.
Download Telegram
#zikr

Рамазон зикр ва дуолари

Солиҳлар рамазон ойида қуйидаги зикрларни кўп айтардилар:

1. "Лаа илаҳаа иллаллоҳу ва настағфируллоҳ”.

2. "Насалукал жанната ва наъузу бика минаннар".

3. "Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу, астағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минаннар".

"Рамазон ойида бир марта тасбеҳ айтиш бошқа ойлардаги мингта тасбеҳдан афзалдир" (Ибн Абу Дунё. “Фазоилу Рамазон”).

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://Iqbolxoji_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#zikr

Осон, аммо кўпчилик қила олмайдиган амал

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.

БИРИНЧИСИ,
ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.

ИККИНЧИСИ, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади", дедилар.

Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: "Ё Расулуллоҳ нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?" деб сўрашди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди", деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий
https://Iqbolxoji_uzz
#zikr

Жаннатнинг кўчатлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар. Унинг суви тотли, тупроғи покизадир", дедилар. "Ё Расулуллоҳ, унинг кўчатлари нима?" дейишди. У зот алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ", дедилар (Имом Табароний ривояти).



@Iqbolxoji_uzz