#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Қарз ва бошқа масалалар бўйича савол
САВОЛ: Ассалому алайкум! 1. Қарз бериш бўйича саволим бор эди, кўпинча пластик картамда оз миқдорда пул бўлади масалан 30 40 минг сўм, базида танишларим менга телефон қилиб пластигингда пул бўлса телномеримга пайнет қилиб юбор деб айтади, мен пластигимда пул бор десам ўзимга керак ундаги пул, пластигимда пул йўқ десам ёлғон гапирган бўламан, агар ҳоп деб телномерига пайнет қилсам танишимни эсидан чиқиб пулни бермайди ваҳоланки мен ўзим кам болса ҳам шу пулга эхтиёжим бор бўлгани учун у пул эсимдан чиқмайди вос кечиб кетолмай эслаб юраман бермади деб, агар шу пулни бер десам узи кам пул сўрашга ноқулай бўлади шунақа ҳолатларда қандай йўл тутсам бўлади? 2. Ёлғиз намозхон маслан очиқ жойда олдига сутра қўймасдан намоз ўқиётганда қанча масофадан унинг олдидан кесиб ўтса бўлади? Масалан мен намоз ўқиябман олдимда сутра йўқ мени олдимдан бир киши 5 метр наридан кесиб ўтди шу мумкинми ёки 10 метрлардан кесиб ўтиш керак эдими? 3. Тахорат қилаётганда оғиз ғарғара қилинадими йўқми?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! 1). Қарз беришга мажбур эмассиз. Қарз олиб сўнгра қайтармасликни ўзига одат қилиб олганларга очиқчасига “ортиқча пулим йўқ” денг.
2). Саҳро каби кенглик жойда бўлса саждагоҳига назарини қаратиб турганида унинг кўзига тушмайдиган узоқликдан ўтса бўлади. Катта масжид ичида намоз ўқиётган бўлса унда ҳам шундай. Масжид кичик бўлса ёки кенглик жойда бўлмаса ўтиши мумкин эмас. Шунга кўра 5-10 метрдан ўтса зарари йўқ.
3). Таҳоратда бурунга ва оғизга сув олиб уларни чайишда муболаға қилиш суннат. Оғизни чайишда бу амал ғарғара ила амалга ошади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати.

Аёлларни жаноза маросимида қатнашиш
САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир хадисда: Кимки жанозага қатнашса бир қийрот савобга эга бўлади деб эшитганман. Маълумки аёллар маййит хонадонида қоладилар улар хам савобга шерик бўладиларми?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳадисда эркаклар учун ваъда қилинган савоблар аёллар учун ҳам тегишлидир. Бизни аёллар илмдан йироқлашиб қолганлари учун жаноза ўқимайдилар. Аслида эркаклардан парда ортида, хонадон аҳллари ҳам сафга туриб жаноза намозларини ўқишлари жоиз. Албатта ҳайз ва нифосдан покликларини ҳам ҳисобга олиш керак. Шунда улар ҳам бир қийрот савобга эга бўладилар. Дафнга қатнашмаслик керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАСИЯ САВДО ДОЛЛАРДА КЕЛИШИЛГАН БЎЛСА
CАВОЛ: Насияга ҳар ой долларда тўлаш келишилган бўлса, лекин вазият бўлмай долларда эмас, сўмда тўлашга тўғри келиб қолса, бу иш жоиз бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Насия савдо доллорда келишилган бўлиб пул бериладиган кунда харидорнинг қўлида доллар бўлмаса, тўлов қилинадиган кундаги доллар курси бўйича, ўзаро розилик билан, сўмда тўлов қилиши мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

📌РАМАЗОН РЎЗАСИ НИЯТИ
#Савол: Рамазон рўзасини тутаётган киши ҳар куни тунда ниятини такрорлаб, янгилаб туриши шартми ёки ойнинг бошида қилинган бир ният ҳам етарлими?
#Жавоб: Уламолар óртасида бу масалада хилоф бор. Лекин жумҳур уламоларнинг тóғрироқ фикрига кóра, рóзадор кишининг қалбида Рамазон ойининг ҳар бир куни учун алоҳида ният қилиши шарт бóлади.
#ЭСЛАТМА
Савол: Рамазон рóзаси учун қандай ният қилиб дуо қилинади.
Бу ҳақда суннатда бирор саҳиҳ хабар келганми?
Жавоб: Аслида, Набий соллалоҳу алайҳи васалламдан хоҳ Рамазон рóзаси, хоҳ нафл рóзаларга оид саҳарликда айтиладиган муайян дуо келмаган.
Ўзи, дилимизда: “Мен ҳам, иншаАллоҳ, эртага Рамазон рóзасини тутаман“ деган ният бóлиши ёки саҳарда туриб нимадир еб-ичишимиз рóзанинг нияти учун етарлидир. Аллоҳ таоло қалбимиздаги ниятларимизни билиб турган Зот. Ва У бизнинг тилимиз билан баланд товушда ният қилишлимизга асло муҳтож эмас. Зеро, ният қалб амалидандир.
Уламолар ҳам бу ҳақда қуйидаги сóзларни айтишган: «Агар кишининг ҳаёлидан эртаси куни рўза тутишлик ўтар экан, у ният қилган бўлади».
Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир...“ деб айтганлар.
(Бухорий ривояти)
Тавфиқ Аллоҳдандир
@Iqbolxoji_uzz

САҲАРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
#САВОЛ: саҳарлик қилиш қандай амал?
ЖАВОБ: саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам.
#САВОЛ: билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?
ЖАВОБ: йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.
#САВОЛ: саҳарликнинг охирги вақти қачон?
ЖАВОБ: субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган- кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ.
#САВОЛ: халқ орасида юрадиган «оқ ип билан қора ип ажрамагунча», «кесак отса кўринмагунча саҳарлик қилса бўлади» деган гаплар тўғрими?
ЖАВОБ: ояти каримада саҳарлик борасида келган «оқ ип билан қора ип» жумласида одамлар ўйлаганидек ҳақиқий оқ ва қора иплар эмас, балки «кун билан тун» назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва қора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар. Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруғ ёки қоронғулигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди.
«Мўминнинг қалқони» китобидан
http://Iqbolxoji_uzz

РЎЗАДОР КИШИ СЎЛАГИНИ ЮТИШИ МУМКИНМИ
CАВОЛ: Айтишларича, рўзадор одам ўз сўлагини ютса рўзаси очилиб кетиши мумкин экан. Бу гап қанчалик тўғри? Саволим ножоиз бўлса олдиндан узр.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор сўлаги (туфуги)ни ютиши билан рўза очилмайди. “Муҳитул Бурҳоний” номли китобда бу ҳақида шундай дейилади:
وَإِذَا جَمَعَ الصَّائِمُ رِيْقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ ابْتَلَعَهَا لَمْ يُفْطِرْهُ
“Рўзадор оғзида туфугини йиғиб кейин ютиб юборса, рўзаси бузилмайди”.
Қасддан сўлагини оғзида тўплаб ютиш эса макруҳ бўлади. Бу ҳақда “Фатовои ҳиндийя”да қуйидаги жумлалар келтирилган:
وَيُكْرَهُ لِلصَّائِمِ أَنْ يَجْمَعَ رِيقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ يَبْتَلِعَهُ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ
“Рўзадор туфугини оғзида йиғиб кейин ютиб юбориши макруҳ бўлади. “Зоҳирийя”да шундай келтирилган”.
Демак, туфукни қасддан оғизда йиғиб, ютишдан иложи борича сақланиш керак бўлади. Одатдаги ҳолатда эса сўлакни ичга ўтиши макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг

РЎЗАДОР ҲОЛДА ЗОНТ ЮТИШ
CАВОЛ: Ошқозон касаллиги билан бемор бўлган кишига махсус мослама – зонт юттириш орқали ташхис қўйилади. Бунда зонт ютаётган бемор рўзадор бўлса унинг рўзаси бузиладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ошқозон текширув мосламаси (зонт) деганда – оғиз орқали ютилиб, бир учи ташқарида қолиб, иккинчи учи ошқозонга етиб борадиган тиббий қурилма тушунилади. Ушбу мосламадан асосан ошқозонни тасвирга олиш ва ундаги касалликка ташхис қўйиш учун фойдалиналади. Ташхис амалиёти тугаганидан сўнг мазкур мослама оғиз орқали қайта чиқариб олинади.
Бемор рўзадор ҳолида ошқозон текширув мосламаси (зонт)ни қуруқ ҳолида ютса, унга ёғ ёки бирор дори воситаси суртилмаган бўлса – бу унинг рўзасини бузмайди. Чунки ҳанафий мазҳабининг умумий қоидасига кўра қорин қисми(жавф)га кирган нарса у ерда ўрнашиб қолсагина рўзани бузади. Бу ҳақида Имом Косоний шундай дейдилар:
أَنَّ اسْتِقْرَارَ الدَّاخِلِ فِي الْجَوْفِ شَرْطُ فَسَادِ الصَّوْمِ
яъни: “Ичкарига кирган нарсанинг ўша ерда ўрнашиб қолиши рўза бузилишининг шартидир”. (Манба: “Бадойиъус Санойиъ”).
Фиқҳий манбаларимизда ушбу қоидага қуйидаги ҳолатни мисол қилиб келтирилган:
لَوْ شَدَّ الطَّعَامَ بِخَيْطٍ وَأَرْسَلَهُ فِي حَلْقِهِ وَطَرَفُ الْخَيْطِ فِي يَدِهِ لَا يُفْسِدُ الصَّوْمَ إلَّا إذَا انْفَصَلَ
яъни: “Агар бирор таомга ип боғлаб ҳалқумидан ўтказса (яъни ютса), ипнинг бошқа тарафи қўлида қолса, рўза очилмайди. Ип узилиб кетса рўза очилади” (манба: “Баҳрур-роиқ”).
Демак, ошқозон текширув мосламасининг бир учи ташқарида қолиб, тўлиқ ичкарига кирмагани ҳамда ошқозонда ўрнашмагани сабабли рўзани очмайди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, юқорида айтиб ўтилганидек зонт ютиш жараёнида унга ёғ ёки дори суртилмаган, қуруқ ҳолатда бўлиши лозим. Акс ҳолда рўза очилади. Воқеликда эса ёғ суртилмаган ҳолда зонт ютиш бемор учун катта машаққат туғдиради. Баъзан мослама учидаги тасвирга олиш қурилмасини ошқозонга сув юбориш орқали тозалаб туриш зарурати пайдо бўлади. Сувнинг ичкарига кириши билан шубҳасиз рўза бузилади.
Зонт орқали ошқозонни текшириш асносида юқоридаги каби ноқулайликлар келиб чиқадиган бўлса, бемор шариатнинг умумий рухсатидан фойдаланиб, ўша кунги рўзани Рамазондан кейин бир кун тутиб бериши мумкин. Валлоҳу аълам.
@Iqbolxoji_uzz
РЎЗАДОР ҲОЛДА ЗОНТ ЮТИШ
CАВОЛ: Ошқозон касаллиги билан бемор бўлган кишига махсус мослама – зонт юттириш орқали ташхис қўйилади. Бунда зонт ютаётган бемор рўзадор бўлса унинг рўзаси бузиладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ошқозон текширув мосламаси (зонт) деганда – оғиз орқали ютилиб, бир учи ташқарида қолиб, иккинчи учи ошқозонга етиб борадиган тиббий қурилма тушунилади. Ушбу мосламадан асосан ошқозонни тасвирга олиш ва ундаги касалликка ташхис қўйиш учун фойдалиналади. Ташхис амалиёти тугаганидан сўнг мазкур мослама оғиз орқали қайта чиқариб олинади.
Бемор рўзадор ҳолида ошқозон текширув мосламаси (зонт)ни қуруқ ҳолида ютса, унга ёғ ёки бирор дори воситаси суртилмаган бўлса – бу унинг рўзасини бузмайди. Чунки ҳанафий мазҳабининг умумий қоидасига кўра қорин қисми(жавф)га кирган нарса у ерда ўрнашиб қолсагина рўзани бузади. Бу ҳақида Имом Косоний шундай дейдилар:
أَنَّ اسْتِقْرَارَ الدَّاخِلِ فِي الْجَوْفِ شَرْطُ فَسَادِ الصَّوْمِ
яъни: “Ичкарига кирган нарсанинг ўша ерда ўрнашиб қолиши рўза бузилишининг шартидир”. (Манба: “Бадойиъус Санойиъ”).
Фиқҳий манбаларимизда ушбу қоидага қуйидаги ҳолатни мисол қилиб келтирилган:
لَوْ شَدَّ الطَّعَامَ بِخَيْطٍ وَأَرْسَلَهُ فِي حَلْقِهِ وَطَرَفُ الْخَيْطِ فِي يَدِهِ لَا يُفْسِدُ الصَّوْمَ إلَّا إذَا انْفَصَلَ
яъни: “Агар бирор таомга ип боғлаб ҳалқумидан ўтказса (яъни ютса), ипнинг бошқа тарафи қўлида қолса, рўза очилмайди. Ип узилиб кетса рўза очилади” (манба: “Баҳрур-роиқ”).
Демак, ошқозон текширув мосламасининг бир учи ташқарида қолиб, тўлиқ ичкарига кирмагани ҳамда ошқозонда ўрнашмагани сабабли рўзани очмайди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, юқорида айтиб ўтилганидек зонт ютиш жараёнида унга ёғ ёки дори суртилмаган, қуруқ ҳолатда бўлиши лозим. Акс ҳолда рўза очилади. Воқеликда эса ёғ суртилмаган ҳолда зонт ютиш бемор учун катта машаққат туғдиради. Баъзан мослама учидаги тасвирга олиш қурилмасини ошқозонга сув юбориш орқали тозалаб туриш зарурати пайдо бўлади. Сувнинг ичкарига кириши билан шубҳасиз рўза бузилади.
Зонт орқали ошқозонни текшириш асносида юқоридаги каби ноқулайликлар келиб чиқадиган бўлса, бемор шариатнинг умумий рухсатидан фойдаланиб, ўша кунги рўзани Рамазондан кейин бир кун тутиб бериши мумкин. Валлоҳу аълам.
@Iqbolxoji_uzz
Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗ ЎҚИМАГАН КИШИНИНГ РЎЗА ТУТИШИ
CАВОЛ: Агар Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларни ўқимасак бунга динимизда қандай қаралади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Комил мусулмон – Исломнинг фарзларига тўлиқ амал қилувчи кишидир. Зеро динимиз бешта асос устига бино қилинган. Бу ҳақда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ(
яъни: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифда намоз ва Рамазон рўзаси бир қаторда зикр қилинмоқда.
Умуман олганда намоз ва рўза алоҳида-алоҳида ибодатлар бўлганидан намоз ўқимаган киши ҳам рўза тутиши мумкин. Лекин, ўрни келганда намозни қадри жуда юксак эканини, уни тарк қилиш катта гуноҳлигини эслатиб ўтамиз. Намоз ҳар бир балоғатга етган, ақлли кишига фарзи айндир. Қиёматда ҳам биринчи сўраладиган амалдир. Ҳар куни беш марта такрорлангани сабабли, намозни тарк қилган киши бир кунда беш марта катта гуноҳ иш қилган бўлади. Валлоҳу аълам.

РЎЗАНИНГ КАФФОРАТИ
CАВОЛ: Рамазон рўзасини қасддан бузган киши каффорат тўлар экан. Шу ҳақда маълумот берсангиз?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор қасддан яъни, рўза тутгани эсида бўла туриб овқат еса, сув ичса ёки жинсий алоқа қилса, рўзаси бузилади. Бу ҳолатда ҳам қазо, яъни, бузган рўзасини тутиши, ҳам каффорат вожиб бўлади.
Рўзанинг каффорати қуйидагилардан иборат:
🔹Бир қул озод қилиш.
🔹Агар бунга қодир бўлмаса кетма-кет икки ой рўза тутиш.
Бунда бир кун қазосидан ташқари икки ой ҳисобланади. Ҳозирги кунда қулдорлик йўқлиги сабабли қул озод қилишга қодир бўлмаслик табиийдир. Ушбу отмиш кун кетма-кет тутиладиган рўза шариатда рўза тутиш мумкин бўлмаган кунлар яъни, Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари ва Қурбон ҳайити кунидан кейин уч кун, жами беш кунга тўғри келиб қолмаслиги керак.
🔹Бунга ҳам имконияти бўлмаса, олтмишта фақир кишига фидя миқдорича таом беради ёки таомнинг қийматини беради. Бир фақир кишига олтмиш кун таом берса ҳам бўлади. Аммо бир фақирга отмиш кунлик таомни бир кунда берса жоиз бўлмайди.
Каффорат ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилган:
مَنْ جَامَعَ عَامِدًا فِي أَحَدِ السَّبِيلَيْنِ أَوْ أَكَلَ أَوْ شَرِبَ مَا يُتَغَذَّى بِهِ أَوْ يُتَدَاوَى بِهِ فَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ وَالْكَفَّارَةُ فَيَعْتِقُ أَوَّلًا فَإِنْ لَمْ يَجِدْ صَامَ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ أَطْعَمَ سِتِّينَ مِسْكِينًا
яъни: “Ким икки жинсий йўлнинг бирига қасддан яқинлик қилса, озуқа ёки даво бўладиган нарсани еса ёҳуд ичса унинг зиммасига қазо ва каффорот лозим бўлади. Унда аввало бир қул озод қилади. Тополмаса икки ой кетма-кет рўза тутиб беради. Унга ҳам қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиради (“Раддул муҳтор”).
Зиммасига каффорат лозим бўлган киши рўза тутишга қодир бўла туриб, таомлантириш йўли билан каффоратни адо қилмоқчи бўлса, каффорат адо бўлмайди. Чунки тартиб бузилган бўлади.
Каффорат рўзасини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоратни қайтадан бошламайди, балки узри кетгач давом эттиради. Нифос қонини кўрса, каффоратни қайтадан бошлайди. Чунки, нифос қони бу масалада узр ҳисобланмайди (“Раддул муҳтор”).
Каффорат рўзасини тутаётган киши олтмиш кун ичида бирор кунни қолдирса каффорат бузилади ва рўза тутишни бошидан бошлайди.
Рамазоннинг қазоси ва каффоратини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан аввал мана шу рўзаларни тутишни ният қилишлари шарт. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка туролмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин эртанги куннинг қазо ёки каффорат рўзасини тутишни ният қилдим, деса кифоя қилади. (“Фатавои Ҳиндия”).
Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни бузишда каффорат йўқ. Валлоҳу аълам.

РАМАЗОНДА ҲАЙЗ КЎРГАН АЁЛНИНГ ҲОЛАТИ
CАВОЛ: Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши Рамазон ойи давомида одати бошланиб қолса, у тугагунига қадар рўза тутмайди. Рамазон ойи ўтгандан кейин неча кун рўза тута олмаган бўлса, ўшанча кун қазо қилиб тутиб беради. Бу ҳукмга уламолар ижмоъ қилишган.
Муоза розияллоҳу анҳодан шундай ривоят қилинади:
عن معاذة العدوية أنها قالت لعائشة: ما بال الحائض تقضي الصوم ولا تقضي الصلاة؟ قالت عائشة: كان يصيبنا ذلك فنؤمر بقضاء الصوم ولا نؤمر بقضاء الصلاة. (رواه مسلم).
Муоза ал-Адавийя Оиша розияллоҳу анҳодан: “Нима учун ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини тутадию намозни қазосини ўқимайди?” деб сўради. Оиша онамиз: “Узрли ҳолатга тушиб қолсак, рўзанинг қазосини тутишга, намознинг қазосини ўқимасликка буюрилганмиз”, деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).
Яъни, Пайғамбар алайҳиссалом ҳайз ҳолатидаги аёлларга рўзанинг қазосини тутиш, намознинг қазосини эса ўқимасликка буюрардилар. Ушбу ҳукм мўтабар фиқҳий китобларимизда атрофлича ёритилган:
“Аёл ҳайз ёки нифос кўрса, рўзасини очади. Кундуз куни мусофир сафардан келса ёки аёл ҳайздан покланса, куннинг қолган қисмида еб-ичишдан сақланади” (“Ҳидоя”).
“Ҳайз кўрган аёлдан намоз соқит бўлади, поклангач қазосини ўқимайди. Ҳайз кўрганнинг рўза тутиши ҳаром бўлади, поклангач қазосини тутади” (“Ал-Мухтор”).
“Фарз рўзани тутиб турган аёл ҳайз кўриб қолса, рўзаси ботил бўлади. Фарз адо бўлмай қолгани учун, поклангач унинг қазосини тутиш вожиб бўлади” (“Умдатур риъоя”).
Аёллар рўзани тўлиқ тутиш мақсадида дори истеъмол қилиб, одат қонини кечиктириши жоиз. Одатий қон келмагунча аёл киши пок саналади ва рўза тутиши лозим. Қонни тўхтатиб туриш-турмаслик борасида шаръан қайтариқ йўқ. Бу иш аёл кишининг соғлигига зарар қилмаса жоиз, зарар қилса жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

CАВОЛ: Рўзадор таҳоратда оғиз-бурнини чайиши мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор ҳам таҳорат қилганда оғиз ва бурнини чайиши жоиз, лекин муболаға қилиб, ғарғара қилмайди, бурнига қаттиқ сув тортмайди. Таҳорат пайтида рўзадорнинг оғзидан ва димоғидан ичига сув ўтиб кетса, рўзаси бузилади. Рамазондан кейин бир кун қазо рўзасини тутиб беради. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

РЎЗАНИНГ ФИДЯСИ ҲАҚИДА
CАВОЛ: Ошқозонида яраси бор одам рўза тутиши фарзми ёки фидя бериб юрса хам буладими? Умуман олганда рўзанинг фидясини кимлар беради? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ: Фидя - киши зиммасидаги нарсани адо қилиш мақсадида мол ёки шунга ўхшаш нарсани беришидир. (“Лисонул араб”).
Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликларига рухсат бериб, ўрнига Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришга буюрган.
Биринчиси: Қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар.
Иккинчиси: Сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар. (“Баҳрур роиқ”).
Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган:
وعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ فَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا فَهُوَ خَيْرٌ لَهُ وَأَنْ تَصُومُوا خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ
яъни: “(Рўза тутишга) мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир. Кимки ихтиёрий равишда зиёда хайр қилса (лозим бўлганидан ортиқ фидя берса), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз (фидя бериб тутмаганингиздан) яхшироқдир” (Бақара сураси, 184-оят).
Фидя – Аллоҳ таоло бандаларига берган енгилликдир.
Ҳар кунлик фидянинг миқдори ярим соъ буғдой (тахминан икки килограмм) ёки бир соъ хурмо ёҳуд бир соъ арпадир. Буларнинг қийматини бериш билан ҳам фидя адо бўлади. Ватандошларимизга осон бўлиши учун ҳар йили Рамазон ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан фидянинг ўртача миқдори белгиланиб, эълон қилинади. Жумладан, 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя миқдори ўртача 12 000 (ўн икки минг) сўм, деб белгиланган. 2019 йилги фидя миқдори эса, Рамазон ойида эълон қилинади.
Фидяни Рамазон ойи киришидан олдин берилмайди. Ой кириши билан хоҳласалар, ўттиз кунлик рўзанинг фидяларини бирданига жамлаб беради, хоҳласалар ҳар куни бўлиб-бўлиб тўлаб беради. (“Фатовойи Ҳиндия”).
Рўза фидясини бир кишига ҳам ёки бир неча кишига ҳам бериш мумкин. (“Раддул муҳтор”).
Фидяни мискин, фақир, бева-бечора, етим-есир, ночор ва закот беришга қодир бўлмаганларга берилади. Аммо отаси, онаси, фарзандлари, набиралари, эри, хотини ва закот беришга қодир бўлганларга бериши жоиз эмас.
Фидя бериб юрган қария ёки сурункали беморлар рўза тутишга қодир бўлиб қолишса, берган фидялари бекор бўлиб, тутмаган рўзаларининг қазосини тутишлари вожиб бўлади. (“Раддул муҳтор”).
Рўза тутишга ярайдиган қарияларга эса рўза тутиш фарз бўлади. Рўза тутишга қодир бўла туриб фидя берсалар, рўза улардан соқит бўлмайди ва фидяси ўз ўрнига тушмайди. (“Раддул муҳтор”).
Тузалишига умид бор, одатда, маълум вақтдан кейин шифо топадиган беморларга рўза тутиш зарар қилса, буларнинг ҳам рўза тутмасликларига шариатимиз рухсат беради. Аммо булар фидя бермайдилар. Тузалганларидан кейин қазо бўлган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.
Афсуски, ҳозирги кунда Рамазон ойида бемор бўлиб, тузалгандан кейин қазосини тутиб беришга лаёқати бўлган баъзи кишилар беморликларида рўзанинг фидясини бериб қўйиб, тузалганларидан кейин “мен қазо бўлган рўзаларимни тутмайман, чунки мен фидясини берганман” демоқдалар. Ваҳоланки, шариатимиз фидя беришни уларга буюрмаган, балки тузалганларидан кейин қолдирган рўзаларининг қазосини тутиб беришларини фарз қилган.
Зиммасида намоз ва рўзаларининг қазоси бор киши вафотидан олдин уларнинг фидясини тўлашни васият қилиши вожибдир. Васият этмай вафот этса, гуноҳкор бўлади. Маййит фидя тўлашга васият қилган бўлса, уни кафанлаш, қабрга қўйиш, қарзларини тўлашдан кейин қолган бор мол-мулклари қийматининг учдан биридан маййитнинг фидясини меросхўрлар адо қилишлари вожиб бўлади. Адо қилмасалар, гуноҳкор бўладилар. Агар марҳум фидя тўлашни васият қилмаган бўлса, ёки мол-мулк қолдирмаган бўлса, меросхўрлар ўз ихтиёрлари билан марҳумнинг фидясини тўлашлари улкан савоб ҳамда маййитга енгиллик ва раҳм-шафқат қилган бўладилар. Мабодо, тўламасалар гуноҳкор бўлмайдилар.

СУННАТ ТЎЙИНИ КЕЧИКТИРСА БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Ўғил болани суннат қилгандан сўнг, маълум бир вақтдан кейин тўйини қилиб берса бўладими? Бу ҳақда динда нима дейилган?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта бўлади. Аммо дабдаба ва асъаса қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

#долзарб! Фолбинга борса никоҳ бузиладими?
#Савол
Ассалому Алейкум! Турмуш курганимга 3 йил булди. Турмушимиз бошида айрим муаммоларни деб кайнонам мени мажбурлаб фолбинга олиб борган. Бу ишни гунохлигини билар эдим лекин якин кунларда фолбинга бориш ер Хотин орасига талок туширишини окиб колдим. Шу гап ростми? Аа агар рост булса мен турмуш ортогим билан кайтадан никох октиришимиз керакми?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Мусулмон кишининг фолбинга бориши ва унга ишонч билдириши катта гуноҳдир. Шунингдек уни айтган гапларини тасдиқ қилса кофир бўлади ва аёли билан ораларидаги никоҳи бузилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким келажакда бўладиган ишлардан ҳабар берувчининг ёки бўлиб ўтган ғайб ишлардан хабар берувчининг ҳузурига борса ва унинг айтганларини тасдиқ қилса, батаҳқиқ Муҳаммадга нозил қилинган нарсага кофир бўлибди”, деганлар. Имоми Аҳмад ривояти.
ЎМИ фатво ҳайъати.

МУШУК ИЧГАН СУТДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?
CАВОЛ: Мушук сутдан ичса, қолган сутдан фойдаланиш мумкинми ёки нажосат бўлиб қоладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мушук сут, овқат, сув ёки шу каби нарсаларга тегса, бу нарсалар ҳаром бўлиб қолмайди. Пок ҳисобланади, лекин ундан фойдаланиш макруҳи танзиҳийдир. Агар оғзида нажосат борлиги аниқ бўлса, у нарсалар нажосатга айланади. Оғзи нопок ёки поклиги маълум бўлмаса, бу ҳолатда ҳам пок ҳисобланади ва у теккан нарсалардан фойдаланиш жоиз. Лекин уламолар фойдаланиш борасида одамларнинг ҳолатига қаралади, деганлар. Бой киши учун макруҳ бўлади, у ишлатмайди. Чунки у ўрнига бошқасини сотиб олиш имкони бор.
Камбағал одам учун макруҳ эмас, чунки у бошқасини сотиб олишга қурби етмайди. Қолаверса, бу турдаги мушук хонаки, одамлар ёнида яшайдиган мушук теккан нарса ҳақидадир. Агар ёввойи мушук бўлса, ундан қолган сув ёки сутлар нажосатга айланади. Бу борада фиқҳий манбаларда батафсил баён қилинган:
وسؤر هرة ... طاهر للضرورة (مكروه) تنزيها في الأصح... بيان ذلك أن القياس في الهرة نجاسة سؤرها؛ لأنه مختلط بلعابها المتولد من لحمها النجس، لكن سقط حكم النجاسة اتفاقا بعلة الطواف المنصوصة بقوله صلى الله عليه وسلم إنها ليست بنجسة، إنها من الطوافين عليكم والطوافات " أخرجه أصحاب السنن الأربعة
“Мушукнинг сарқити (мушукнинг оғзи теккан таом ва ичимликлар) зарурат юзасидан пок ҳисобланади ва энг тўғри сўзга кўра бу нарса танзиҳий макруҳдир. Бунинг тафсилоти қуйидагича: қиёсга кўра мушукнинг сарқити нажосат саналади. Чунки у мушукнинг сўлаги билан аралашган бўлади. Сўлаги эса нажосат бўлган гўштидан пайдо бўлади. Аммо ундаги нажосатлик ҳукми унинг одамлар атрофида айланиб юриши сабабли соқит бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар. Тўрт сунан соҳиблари — Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можа ривоят қилганлар” (“Раддул муҳтор” китоби).
Бу мавзуда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
ولا يخفى أن كراهة أكل فضلها تنزيها إنما هو في حق الغني لانه يقدر على غيره، أما في حق الفقير فلا يكره كما صرح به في السراج الوهاج واعلم أن قولهم إن الاصل في سؤر الهرة أن يكون نجسا وإنما سقطت النجاسة بعلة الطواف يفيد أن سؤر الهرة الوحشية نجس
“Мушукнинг қолдиғини ейиш бойлар учун танзиҳий макруҳдир. Чунки бой киши бошқасини олишга қурби етади. Фақир киши учун макруҳ эмас. Уламоларнинг “Мушукнинг сарқити аслида нажосат саналади. Аммо одамлар атрофида айланиб юриши туфайли нажосатлиги соқит бўлади”, деган гаплари шуни кўрсатадики, ёввойи мушукларнинг қолдиғи нажосат ҳисобланади” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Агар мушук сувдан ичган бўлса, ундан қолган сувда таҳорат олиш макруҳ саналади. Бошқа сув бўла туриб, бу сувдан таҳорат олинмайди. Бошқа сув бўлмаса, таҳорат қилиши жоиз. Валлоҳу аълам.

МАСЖИДЛАРДА АЗОНДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИЛГУНИЧА ТИК ТУРИШ
CАВОЛ: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни айтгунича тик турганларини кўрамиз. Уларнинг бу иши тўғрими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидга кирган киши иқомат такбиригача тик туриши тўғри эмас. Чунки иқоматни тик туриб эшитиш макруҳ бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилган:
إذَا دَخَلَ الرَّجُلُ عِنْدَ الْإِقَامَةِ يُكْرَهُ لَهُ الِانْتِظَارُ قَائِمًا وَلَكِنْ يَقْعُدُ ثُمَّ يَقُومُ إذَا بَلَغَ الْمُؤَذِّنُ قَوْلَهُ حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ
“Бир киши масжидга иқомат вақтида кириб келса, тик турган ҳолда кутиб туриши макруҳ саналади. Балки ўтириб, муаззин “Ҳаййа алал фалаҳ” га келганида, ўрнидан туриб, намозга шуруъ қилади.“Музмарот” китобида шундай келган” (“Фатово Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://Iqbolxoji_uzz

АҚИҚАДА ҲАЙВОН СУЯГИНИ СИНДИРИШ
CАВОЛ: Ақиқа учун сўйилган ҳайвоннинг суягини синдириш мумкинми? Баъзилар мумкин деса, бошқалар мумкин эмас, дейишяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилган:
تقطع جدولا و لا يكسر لها عظم“ رواه الحاكم
“(Ақиқанинг гўшти) бўлаклаб (яъни бўғимларидан) кесилади, суяги синдирилмайди”, деганлар. Ҳадиснинг мазмуни “Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўшти аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлакланади”, деган маънода бўлади. Мана шундай қилиш мустаҳаб саналади.
Баъзилар ақиқага сўйилган жонлиқнинг суякларини синдириш гуноҳ бўлади, деб тушунадилар. Гўштини аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлаклаш юқорида айтилгандек мустаҳаб ҳисобланади. Имкон қила олса, шундай қилгани афзал. Лекин уни шарт деб тушуниб олмаслик керак. Агар синдириш зарурати туғилса, синдириш жоиз.
" وَلَا يُكْسَرُ عَظْمُهَا، وَإِنْ كُسِرَ لَمْ يُكْرَهْ". (كتاب الذبائح)
“Ақиқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирмаслик афзалдир. Мободо синдирилса ҳам кароҳияти йўқ” (“Ал-Уқудуд дуррия фи танқиҳил фатово ҳомидия” китоби). Валлоҳу аълам.

ИМОМ САЛОМ БЕРИШНИ БОШЛАГАН ВАҚТДА ИҚТИДО ҚИЛИШ
CАВОЛ: Муқтадий жамоатга келиб, такбир айтиб қулоқ қоқаётганда имом салом берса, жамоатга қўшилган бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар муқтадий такбир айтиб намозга киришганда имом ҳали салом бермаган бўлса, иқтидоси дуруст бўлади. Лекин такбир айтаётганда имом саломни бошлаган бўлса, ҳатто “ассалому”, деган бўлса ҳам, иқтидоси дуруст бўлмайди.
Бундай вазиятда муқтадий қулоқ қоқиб, иқтидо қилган ҳолатида намозини давом эттириб кетмайди, балки қайтадан ният қилиб, такбир айтиб намозни бошлайди. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидаги иборалар келган:
قال في التجنيس: الامام إذا فرغ من صلاته، فلما قال السلام جاء رجل واقتدى به قبل أن يقول عليكم لا يصير داخلا في صلاته، لان هذا سلام
“Тажнис”да шундай дейилган: “Имом намозини тугатаётиб “Ассалом”, деб, “алайкум”ни айтишидан олдин бир киши келиб, иқтидо қилса, бу намозга қўшилган ҳисобланмайди. Чунки шу сўзнинг ўзи ҳам салом ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби).
متي فسد الاقتداء لا یصح شروعه في صلاة نفسه علی المذهب؛ لأنه قصد المشارکة وهي غیر صلاة الانفراد
“Мазҳабдаги гапга кўра иқтидо бузилган вақтда шу намозга киришиш дуруст бўлмайди. Чунки бу намозга киришган муқтадий намозда имом билан шерик бўлишни қасд қилган эди ва бу намоз ёлғиз ўқиладиган намоз эмас эди”. (“Ад-дуррул мунтақо” китоби). Валлоҳу аълам.

ТАШАҲҲУДНИ ОХИРИГАЧА ЎҚИМАСЛИК
CАВОЛ: Ташаҳҳудни охиригача ўқилмай қолса, бу хато эмасми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда ташаҳҳуд ўқиш вожиб амал саналади. Ташаҳҳудни бошидан охиригача, абдуҳу ва росулуҳгача ўқиш ҳам вожиб саналади. Бирор қисмини унутиб тарк қилиб қўйиш орқали саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
السابع التشهد فإنه يجب سجود السهو بتركه ولو قليلا في ظاهر الرواية لانه ذكر واحد منظوم فترك بعضه كترك كله ولا فرق بين القعدة الاولى أو الثانية،
“Намознинг еттинчи вожиби ташаҳҳуд ўқиш. Унинг гарчи озини тарк қилса ҳам “Зоҳирур ривоя”га кўра саждаи саҳв вожиб бўлади. Чунки ташаҳҳуднинг барчаси битта, яхлит зикр ҳисобланади. Унинг баъзини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилиш ҳукмида бўлади. Биринчи ёки иккинчи қаъдада бу ҳолат содир бўлишининг фарқи йўқ”. Валлоҳу аълам.