Xisorak jome masjidi _uzz
534 subscribers
1.8K photos
508 videos
3 files
2.11K links
Parkent tumani Xisorak jome masjidi rasmiy kanali.
Download Telegram
Forwarded from Плохой Парень
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Плохой Парень
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Плохой Парень
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Alisher Parkent tumani
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shariat ilmlarini internetdan o‘rganish
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир қавм олдидан ўтиб қолдилар ва улардан : "Сизлар кимсизлар?", деб сўрадилар. Улар: "Биз Аллоҳга таваккул қилувчилармиз", дея жавоб қилишди. Шунда ҳазрат Умар дедилар: "Йўқ, сизлар беғам-дангасасизлар. Таваккул қилувчи аввал уруғини ерга тикади ва сўнг Аллоҳ таолога таваккул қилади".

Ҳаким Термизий Муовия ибн Қуррадан ривоят қилган.
"Тафсирул-мунир"

@Iqbolxoji_uzz
Сир сенинг асиринг саналади. Уни бировга ошкор қилсанг, сен унинг асирига айланасан.

Илм ўрганинг. Буни уддалай олмасангиз зиё аҳлини севинг. Агар буни ҳам уддалай олмасангиз, ҳеч бўлмаса олимлардан нафратланишдан сақланинг.

Роҳат фароғатнигина кўзлаш инсон учун ғафлат эканлигини унутманг.

Ҳаёт ҳодисаларидан сабоқ ола билганлар сабр-бардошли бўлишади. Улар шу туфайли дунёнинг бошқалар англамаган сир-синоатларини англашади. Ҳаёт ҳеч қачон тўхтамаслиги, дунёнинг яхши-ёмом барча ишлари ўткинчи эканлиги, қувонч ҳам, қайғу ҳам абадий эмаслигини тушуниб етишади. Ортиқча шодликка берилиш такаббурлик, беҳад изтиробга тушиш ношукрлик эканини ички бир куч таъсирида сезишади.

"Ўғил қизларимга 1000 насиҳат" китобидан.

@ Iqbolxoji_uzz
​​КАТЕТЕР УЛАНГАН БЕМОР ТАҲОРАТ ВА НАМОЗНИ ҚАНДАЙ БАЖАРАДИ?
#таҳорат #намоз

1235-CАВОЛ: Сийдик учун катетер уланган одам таҳоратини қандай қилади? Намозини қандай ўқийди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби беморнинг ҳолатига қараб ҳукмлар турлича бўлади. Агар бундай беморда сийдик тинимсиз келиб турса, бу одам соҳиби узр бўлади. Соҳиби узр – тўлиқ бир фарз намозининг вақтича ёки ундан кўпроқ вақт бетаҳоратлик етиб турган кишидир. Бу ҳақида “Мухтасарул-виқоя” китобида шундай дейилган:
"ومن لم يَمضِ عليه وقتُ فرضٍ إلاَّ وبه حدَثٌ من استحاضةٍ أو رُعافٍ أو نحوِهما يتوضَّأُ لِوَقتِ كلِّ فرضٍ له ويُصلِّي به فيه ما شاء فرضاً ونفلاً ويَنقُضُه خروجُ الوقتِ كطلوعِ الشمس لا دخولُه كالزَّوالِ"
“Кимга тўлиқ бир фарз намозининг вақти истиҳоза (касаллик қони), бурундан қон келиши ёки шуларга ўхшаш таҳоратни синдирувчи нарсалар билан ўтса, ҳар бир фарз намозининг вақти учун алоҳида таҳорат қилади ва ушбу таҳорати билан ўша намоз вақтида истаганича фарз ва нафл намозларини ўқийверади. Соҳиби узрнинг таҳоратини қуёш чиқиши каби вақтнинг чиқиши бузади. Завол каби вақтнинг кириши унинг таҳоратини бузмайди” (“Таҳорат боби”).
Агар бемор мазкур таърифга тушмаса, яъни сийдиги вақти вақти билан келиб турсаю шу ўртада таҳорат қилиб намоз ўқишга имкон топса, соҳиби узр бўлмайди.
Бундай беморда сийдик қопчаси ва катетери ўзи билан бирга бўлади. Намоз ўқишда ана шу сийдик қопчасини узиб туришнинг иложи бўлса, узиб қўйиб намоз ўқийди. Акс ҳолда нажосат билан намоз ўқиган бўлиб қолади. Агар узиб туришнинг иложи бўлмаса, шу ҳолатда намоз ўқийверади. “Фатово Оламгирия” китобида бундай дейилган:
مريض تحته ثياب نجسة إن كان بحال لا يبسط شيء إلا ويتنجس من ساعته يصلي على حاله وکذا إذا لم ینتجس الثاني، لکن یلحقه زیادۃ مشقة بالتحویل
“Беморнинг тагида нажосат мато бўлиб, ушбу мато ўрнига бошқа пок матога солинса-ю, лекин солиниши биланоқ яна нажосат бўлиб қоладиган ҳолатда бўлса, бемор шу ҳолатида(яъни шу нажосат мато устида) намоз ўқийверади. Янги солинган мато нажосат бўлмаса-ю, лекин алмаштириш сабабли беморга машаққат туғилса, бу вазиятда ҳам ўз ҳолатида намоз ўқийверади”. Саволда сўралган бемор ҳам шунга қиёсланади. Яъни беморнинг сийдик қопи ёки катетерини тозасига алмаштиргани билан яна сийдик келиб нопок бўлиб қолса, ёки беморга машаққат туғиладиган бўлса, уни узмаган ҳолатда намоз ўқийверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Келинг 2 дақиқа вақт ажратиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтинг! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

👆🏻 Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг.
Ажрларга, савобларга шерик бӯлинг!
Унутманг ҳар бир саловат учун 10 гуноҳингиз ӯчирилади, даражангиз 10 га кӯтарилади (ҳадисдан).
@Iqbolxoji_uzz
☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ».

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1445 йил | 2024 йил,4-Май, Шанба КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:46 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:26
ҚУЁШ - 05:16
ПЕШИН - 12:25
АСР - 17:18
ШОМ - 19:26 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -20:52

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://Iqbolxoji_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#zikr

Осон, аммо кўпчилик қила олмайдиган амал

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.

БИРИНЧИСИ,
ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.

ИККИНЧИСИ, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади", дедилар.

Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: "Ё Расулуллоҳ нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?" деб сўрашди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди", деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий
https://Iqbolxoji_uzz
​​АЛЛОҲ ҲАР БИРИНГИЗНИ СЎРОҚҚА ТУТАДИ

Нега паришонсан, ҳаёлларинг қайга сочилган? Ўзингни йиғиб, бир жиддий ўйла. Аллоҳ айбингни ўзгалардан бекитди! Маҳшарга чорланаëтган сас қулоғингга чалинмаяптими? Агар билсанг, бу гуноҳларингга кифоя қилгулик қўрқинчдир. Тасаввур қил, пешона сочларингдан ушлаб, сени судраб кетишяпти. Рангларинг бўзарган, аъзоларинг шалвираган, тиззаларинг титроқда, ҳушинг бошингдан учган, қалбинг изтиробга тўла, олам кўзингга қоронғу, кўзлар эса сенга тикилган. Фараз қил, худди шу ҳолатда муаккил фаришталар олдидасан. Улар ёнингга яқинлашиб, сени Раҳмоннинг арши қадар отишади. Аллоҳ субҳанаҳу таоло сенга улуғ каломини нидо килади: "Эй Одам фарзанди, яқин кел!” Қўрқувдан дукиллаб ураётган маҳзун қалб билан кўзларингдан мўлт-мўлт ёш тўкиб, синиқ бир аҳволда яқинлашасан. Бирон нарса қолдирилмасдан ёзилган номаи аъмолинг берилади. Эвоҳ! Сенга унут бўлиб кетган қанчадан-қанча ишлар номангга битиб қўйилган, эслаяпсанми? Қанчадан-қанча ибодатларни бой бердинг, бунинг офатларидан ғофил қолдинг? Бас, мана энди сенга уларнинг оқибатлари! Номаи аъмолингга қара, қанчадан-қанча хижолатлик ишлар ва Ўзидан ўзгадан қўрқоқликлар! Қанчадан-қанча чекинишлар ва ўринсиз ожизликлар! Кошки, Аллоҳнинг ҳузурида қандай туришингни, қандай жавоб беришингни, жавоб бераётиб, қалбинг қай аҳволга тушишини, озгина бўлсада, сезганингда эди! Кейин гуноҳларинг бирма-бир, ошкора эслатилади. Фикр эт, бундан ортиқ уят ва шармандалик борми?! "Эй бандам! - дейди ўшанда Аллоҳ.
- Мендан ҳаё қилмай, қабиҳ амалларга бош урдингу, Мен халқ этган маҳлуқотдан уялиб, уларга чиройли бўлиб кўриндинг. Мен сенга улардан ҳақирроқ бўлдимми? Менинг назаримни арзимас билиб, ўзганинг назарини улуғ санадингми? Сени
неъматлантирмадим-ми? Нима сени алдаб кўйди? “Бугун кўрмаяпман, эртага ҳам юзма-юз бўлиш йуқ" деган гумонга бордингми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ сизларнинг ҳар бирингизни ҳеч қандай тўсиқ ва таржимонсиз сўроққа тутади” (муттафақун алайҳ).

«Фазилатли амаллар» китобидан.

👉 @Iqbolxoji_uzz
Forwarded from Alisher Parkent tumani
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#асл_моҳият

💻 Фатво беришга енгил қараётганлар

▶️ Исмоил домла МУҲАММАД СОДИҚ

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙

💫Ҳаёт гўзаллигини ҳеч ҳис қилганмисиз? Тонгда отган қуёшни, шомда ботган қуёшни, юлдузларни ойларни..? Бу чинакам мўъжиза!

⭐️Биз нафас оляпмизми, тилимиз сўзлаяптими, қулоғимиз тинглаяптими, оёқларимиз юряптими, ақлимиз фикрлаяптими..? Демак тирикмиз! Мана шунинг ўзи мўъжиза эмасми!?

Ҳаёт неъматларидан баҳраманд бўлинг азизлар.

🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ!!!

@Iqbolxoji_uzz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1445 йил | 2024 йил,5-Май, Якшанба КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Хисорак" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 03:44 сахарлик тугаши
БОМДОД - 04:24
ҚУЁШ - 05:15
ПЕШИН - 12:24
АСР - 17:19
ШОМ - 19:27 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -20:54

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://Iqbolxoji_uzz
#Дуо
📖Расулуллоҳ ﷺ ўргатган дуо

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Ё Расулуллоҳ, менга бирор калимани ўргатинг, уни тонг отганида ва кеч кирганда айтиб юрай", дедилар. Шунда у зот алайҳиссалом:

اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي، وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ

📖Ӯқилиши: "Аллоҳумма фатирос самааваати вал арзи ъаалимал ғойби ваш шаҳадати Робба кулли шайин ва малийкаҳ. Ашҳаду алла илаҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтони ва ширкиҳ", деб эрта тонгда, кеч кирганда ва жойингга ёнбошлаб ётганингда айт", дедилар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

🔖Маъноси: "Эй Еру осмонни бор қилган, ғайбни ва ошкорни билувчи Аллоҳим, Сен ҳар бир нарсанинг Робби ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигию ҳийласидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман".

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ👇🏼
https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
​​Розилик

Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтидаги ҳаётини гапириб берди.
– Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига бўлган ҳасадини сўзлади.
– Бой одам билан гаплашиб қолдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди.
– Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, уни лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.
– Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди.
– Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.
– Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.
– Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.
Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга:
“Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди.

Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

👉 @Iqbolxoji_uzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Вақтимиз қанча қолганини билмаймиз.
Билганимиз шуки, намоз вақти тезда ўтади!

Намозга шошилинглар!
Нажотга шошилинглар!

@Iqbolxoji_uzz