Informatika va AT
8.73K subscribers
1.09K photos
598 videos
603 files
1.51K links
Informatika va axborot texnologiyalari bo'yicha O'zbekistonda birinchi faoliyatini boshlagan kanalga xush kelibsiz.

Bog'lanish: @Nursaidovuz

https://t.me/Informatika/3

Dasturlash: @FlutterDasturchi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#boykot

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мен Тиҳол Абу ас-Саадман ва ушбу қисқа видеони тарқатмоқчи бўлдим, чунки кўплаб одамлар мен билан боғландилар. Ва аввало, хабаримни бутун дунё бўйлаб ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатганингиз учун сизларга катта раҳмат айтмоқчиман.

Кўплаб одамлар мендан сўрашди: бу давр мобайнида қандай ёрдам кўрсатиш мумкин?

Мен эса ҳаммангиздан икки нарсани сўрайман.

Биринчи нарса — Microsoft'нинг барча маҳсулотларини бойкот қилиш. Бу — Xbox бўлиши мумкин, Copilot бўлиши мумкин, Candy Crush бўлиши мумкин. Microsoft'га тегишли қандай маҳсулотдан фойдалансангиз, уни бойкот қилиш лозим.

Бунинг мақсади — бу компанияга қуйидаги хабарни етказишдир: биз сизларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватламаймиз, маҳсулотларингиздан фойдаланмаймиз, токи сиз инсоний тамойилларни қабул қилмагунингизча.

Ҳаммангиздан илтимос қиламан, бу мавзуни дўстларингиз, ҳамкасбларингиз ва оила аъзоларингиз билан муҳокама қилинг ва бойкот ҳақидаги хабарни тарқатинг.

Иккинчи нарса — ушбу видеони кўраётган ҳар бир киши, агар ўзини мен каби бир лавозимда кўрса, яъни инсоний тамойилларни бузаётган бир компанияда ишлаётган бўлса, мен сизлардан ҳам овозингизни кўтаришингизни сўрайман.

Ичкарида бўласизми ёки ташқарисида — бу мавзуда гапиринг ва айтинг: биз сизда ишламаймиз ва сизларни компания сифатида қўллаб-қувватламаймиз, токи сиз бу тамойилларни қабул қилмагунингизча.

Сизларга яна бир бор катта раҳмат айтаман ва умид қиламанки, бу хабар ҳаммага етади ва ҳаммамиз овозимизни кўтарамиз.

Бу қиз Микрософтда яхши лавозими бўла туриб, Фаластинни ҳимоя қилди ва ишдан бўшади. Энди бойкотга чақиряпти...

Менчи? Мен оддий Cоcа-Cолани бойкот қила олмайдиган даражадаги...

@Informatika