#C++
Дастурлашнинг биринчи қадамлари
Дастурларни ёзиш учун асосий тил қилиб С/С++ дастурлаштириш тили танланган. Мазкур тил, ҳозирда деярли барча техник олий ўқув юртларида кенг кўламда ўргатилмоқда. Ушбу тилда дастурлаш усулларини яхшилаб ўрганиб, бошқа алгоритмик тиллар, масалан Java, Visual Basicнинг синтаксиси ва бошқа хусусиятларини ўрганиш жуда осон. Асосий мақсад тилни билиш эмас, дастурлаш тажрибасини мукаммал эгаллашдир. Дастурлашни зўрлаб ўрганиб бўлмайди, бунинг учун қобилият ҳамда интилиш бўлиши талаб этилади.
Дастур сўзи ҳам командаларнинг алоҳида блокини (берилган кодини) аниқловчи сўз, ҳам яхлит ҳолдаги бажарилувчи дастурий маҳсулотни белгиловчи сўз сифатида ишлатилади.
Биз ишлайдиган ҳар қандай дастур бирор-бир шахс томонидан ёзилган бўлиб, улар дастурчилар деб аталади. Дастурчилар дастурни махсус тилларда ёзишади ва уларни дастурлаш тиллари деб айтишади. Бу тиллар ёрдамида дастурчилар компьютерга бажариш керак бўлган амалларни тушунтиришади. Бу амаллар умуман олганда, компьютернинг нимани, қайси ҳолларда, неча маротаба ва қачонгача бажариш керак бўлган аниқ йўриқномага ўхшайди. Амалларнинг ўзи эса алгоритмлар деб аталади. Шунинг учун унга аниқлик киритамиз.
Демак, дастурни ё дастурчи томонидан ёзиладиган командалар тўплами, ёки амалларни бажарадиган компьютер маҳсулоти сифатида тушунамиз.
▶️ @informatika

Дастурчилар олдида турган вазифалар
Вақт ўтиши билан дастурчилар олдига қуйилган вазифалар ўзгариб боряпти. Бундан йигирма йил олдин дастурлар катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш учун тузилар эди. Бунда дастурни ёзувчи ҳам, унинг фойдаланувчиси ҳам компьютер соҳасидаги билимлар бўйича профессионал бўлиши талаб этиларди. Ҳозирда эса кўпгина ўзгаришлар рўй берди. Компьютер билан кўпроқ унинг аппарат ва дастурий таъминоти ҳақида тушунчаларга эга бўлмаган кишилар ишлашяпти. Компьютер одамлар томонидан уни чуқур ўрганиш воситаси эмас, кўпроқ ўзларининг олдиларига қўйилган, ўзларининг ишларига тегишли бўлган муаммоларини ечиш мосламаси бўлиб қолди.
Фойдаланувчиларнинг ушбу янги авлодини дастурлар билан ишлашларини осонлаштирилиши билан бу дастурларнинг ўзини мураккаблиги даражаси ошади. Замонавий дастурлар - фойдаланувчи билан дўстона муносабатни юқори даражада ташкил қиладиган кўп сондаги ойналар, меню, мулоқот ойналари ва визуал графикавий муҳитлардан таркиб топган интерфейсга эга бўлиши лозим.
Дастурлашга талабнинг ўзгариши нафақат тилларнинг ўзгаришига, балки уни ёзиш технологиясини ҳам ўзгаришига олиб келди. Дастурлаш эволюцияси тарихида кўпгина босқичлар бўлишига қарамай, биз бу курсимизда процедурали дастурлашдан объектларга мўлжалланган дастурлашга ўтишни қараймиз.

С/С++ дастурлаш тилининг яратилиш тарихи
Кейинги йилларда амалий дастурчиларга жуда кўп интеграцион дастур тузиш муҳитлари таклиф этилмоқда. Бу муҳитлар у ёки бу имкониятлари билан бир–биридан фарқ қилади. Cи (инглизча С) дастурлаш тили 1970 йилнинг бошларида Би тили асосида Bell Labs Кен Томпсон ва Денис Ритчилар томонидан яратилди. Си дастурлаш тили UNIX операцион тизимида фойдаланиш учун мўлжалланган эди. Ушбу тил амалий дастурлар тузишда хам қўлланилар эди. Аксарият дастурлаштириш муҳитларининг фундаментал асоси С++ тилига бориб тақалади. Ушбу Си ++ жумлани (номни) Рик Маситти ўйлаб топди. Бу 1983 йил ўйлаб кўрилмаган хам эди.