📚 ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР 📚
8.35K subscribers
8K photos
6.03K videos
161 files
15.3K links
ASSALOMU ALAYKUM KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ KANALDA:
📚BADIIY ASARLAR
📖IBRATLI HIKOYALAR
DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN Reklama uchun 👇
@Efnanim
Download Telegram
@Onamgaa-Senyor - Jon bolam
@QalbimNavosii
#ПРЕМЬЕРА

🔥Жон болам...(Она номидан)

📝 Муаллиф: Малика Тавфиқ
🎙Ижрочи: Зоҳид Зиё (Senyor)


Onamgaa-Senyor - Jon bolam
#премьера

Икки ғурур,
Икки қайсар дил,
Икки афсус, икки пушаймон.
Тамом бўлиб борар иккиси,
Таслим бўлиш истамай ҳамон!

Икки қоя, икки улкан тоғ,
Баланд келар биридан бири.
Икки дилда икки ўчмас доғ,
Бир севгининг икки тақдири!

Излайдилар иккиси толмай,
Битта дардга икки ҳил чора.
Аммо сира тузала олмай,
Иккиси ҳам бирдек овора!

Икки йўлда борарлар елиб,
Бири ўнгу, бири сўл томон!
Қани менга етиб кўринг деб,
Ҳандон отиб кулади Осмон!

Икки ғурур, икки қайсар дил,
Сабр эса бўлди букилиб.
Узр деса, узилади тил.
Кечир деса, кетар тўкилиб!

Икки иссиқ уйда диргизлаб,
Совуқ қотар икки иссиқ жон.
Яна юз йил яшар бахт излаб,
Икки афсус, икки пушаймон!

Малика Тавфиқ
Forwarded from ONAM UCHUN
#ПРЕМЬЕРА...

🔥Чарчаб қолмасмикан, ўзбек аёли...

Тун тонга уланар, тонглар тунларга,
Жуссасини эзар вақт залвори...
Бардошин сарфлаб турли ғамларга,
Чарчаб қолмасмикан, ўзбек аёли...

Наҳорлар уйғонар, чиқмасдан қуёш,
Балки тонг саҳарда тўкиб олар ёш,
Бир олам дардига бир ўзи дарддош,
Чарчаб қолмасмикан, ўзбек аёли...

Оилам деб ўзини зарра ўйламас,
Шукур дер нолишли гаплар сўзламас,
Ҳеч бири, ҳеч бири тиним изламас,
Чарчаб қолмасмикан, ўзбек аёли...

Қалбида оламни бузгудек бўрон,
Лек юзда табассум чехраси шодон,
Буларга қандайин топаркан имкон,
Чарчаб қолмасмикан, ўзбек аёли...

Барчаси чиройда хурлар билан тенг,
Юзлари қуёшдек нурлар билан тенг,
Тишлари олтин-зар, дурлар билан тенг,
Чарчаб қолмасмикан, ўзбек аёли...

Шу савол айланар ҳаёлим аро,
Жавоб тополмасдан тунларим қаро,
Гоҳо шод, гоҳида кўнглида яро,
Чарчаб қолмасмикан, ўзбек аёли...

Тоғлар ҳижолатда сабри олдида,
Дейишар, «Шунақа бўлиб қолдида»,
Заҳмати, дилга шу савол солдида,
Чарчаб қолмасмикан, ўзбек аёли...

Ёзсам ёзаяпман, саволлар талай,
Аёл жони билан ахр ҳар қалай,
Буни секингина ўзидан сўрай,
Чарчаб қолмасмикан, ўзбек аёли...

Муаллиф: Зоҳид Зиё....



📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
https://t.me/onamuchun_sherlar
#Премьера
Вазира Турсуновадан янги асар премьераси 🔥🔥🔥

"Аслингга кайт"
#ПРЕМЬЕРА

🔥Бўлди...

Эслолмам кўнглингни топганим Она,
Бошинга рўмоллар ёпганим Она,
Етади дунёга чопганим Она,
Ҳасратим юрагинг ёқмайди бўлди...

Таъзимлар айладим сенгамас ётга,
Эришмоқ истадим бой деган отга,
Ҳозир сўз тополмай турибман додга,
Ҳасратим юрагинг ёқмайди бўлди...

Айт қачон дилинга ҳаловат солдим,
Чорладинг мен дунё бағрида қолдим,
Бундай тош кўнгилни қаердан олдим,
Ҳасратим юрагинг ёқмайди бўлди...

Мен ёмон мен нодон билмадим қадринг,
Куттириб, куттириб оширдим жабринг,
Она... Тоғлардайин эканку сабринг,
Ҳасратим юрагинг ёқмайди бўлди...

Минг бор хавотирга қўйганман кечир,
Бормай қалбингни ҳам ўйганман кечир,
Барини ёшликка йўйганман кечир,
Ҳасратим юрагинг ёқмайди бўлди...

Қанча бегонага қуллуқлар қилиб,
Яшадим нафсимни бўйнимга илиб,
Қийнади соғинчим кўксингни тилиб,
Ҳасратим юрагинг ёқмайди бўлди...

Энди даргоҳингдан кетмам йироқлаб,
Бошқа вужудингни қўймам фироқлаб,
Майли келаверсин дунё сўроқлаб,
Ҳасратим юрагинг ёқмайди бўлди...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
https://t.me/ibratlixikoyavaqissalaruz
#премьера




Осмонлар қолдилар кексайиб бирдан,
Тоғларимнинг боши оппоқ оқарди.
Кўришсак узилмай термулиб турган,
Ўша кўзларингиз менга ёқарди.

Ҳар бир сўзингизда бордек маҳобат,
Негадир жуда ҳам кўнглим тўқ эди.
Сизни тингламоқдан ўзга ҳаловат,
Ва бундан ўзгача ором йўқ эди.

Ёнимда турибоқ соғинтирмоқлик,
Кетмайин турибоқ қўмсатардингиз.
Менинг томиримда кемаларини,
Чўктириб ўйнарди ишқ деган денгиз.

Юракни гапирманг,  юрак шўрликнинг,
Бирон ҳужайраси қолмаганди соғ.
Куз нима эканин билмас эди ҳам,
Гулларин сиз эккан кўксимдаги боғ.

Андиша қилмасдан, ҳижолат қилмай,
Кўнглим қушларига қурдингиз қафас.
Ўша бечоралар сиз деб, сизни деб,
Учишни унутиб қўймасалар бас.... 

Малика Тавфиқ



https://t.me/ibratlixikoyavaqissalaruz
#ПРЕМЬЕРА

🔥Қачон сизга ширин гапирдим Она...

Энг яхши сўзларим оламга сочиб,
Минбарлар бошида ҳайқирдим Она...
Ёнингизга шошиб нафсимдан қочиб,
Қачон сизга ширин гапирдим Она...

Товланса, ошиқиб чиркин дунёга,
Мехрингиз алишдим ишрат яллога,
Топиб бўлмайдику сизни тиллога,
Қачон сизга ширин гапирдим Она...

Кўпларнинг кўнглига йўллар изладим,
Қўллаб юборгувчи қўллар изладим,
Мансаб деб денгизда чўллар изладим,
Қачон сизга ширин гапирдим Она...

Эргашиб кетибман чорласа гардун,
Ҳасратим йўллари узундан-узун,
Боғзимга тиқилиб турибди бир ун,
Қачон сизга ширин гапирдим Она...

Гоҳида жеркидим бақирдим гоҳи,
Самони тутгандир кўнглингиз оҳи,
Ердаги фариштам қалбимнинг моҳи,
Қачон сизга ширин гапирдим Она...

Барини англадим тушуниб етдим,
Бўйсунмас нафсимни кишанбанд этдим,
Бугун мен ўзимдан уялиб кетдим,
Қачон сизга ширин гапирдим Она...

Бугун мен ўзимдан уялиб кетдим,
Қачон сизга ширин гапирдим Она...
https://t.me/baxtimsiz_uz
#премьера


Бугун бир аёлни йиғлатдинг,  ҳаёт,
Номард, разилларни айтиб ўкинди.
Овозсиз, жимгина урдию фарёд,
Кўз ёши қалбимга тошдек тўкилди.

Бугун бир аёлдан олдинг аламинг,
Икки юзлиларни солдинг изидан.
Унга тухматларни ёзган қаламинг,
Қайноқ дарёларни тўкди кўзидан.

Бугун бир аёлга боқдинг чимрилиб,
Ва қошига келдинг сабрини сўраб.
Тоғдек юраги ҳам борар емрилиб,
Осмондек бардоши кетмоқда нураб.

Бугун унда нима қасдинг бор,  ҳаёт,
Ёниб яшашини олдингми малол.
Оппоқ орзуларин қилмасдан барбод,
Кел,  уни қийнашни бўлди қилақол.

Бугун бир аёлга келмади раҳминг,
Зарра ачинсанг ҳам шундай бўлмасди.
Ўша бечоранинг гар айби бўлса,
Гар хатоси бўлса алам қилмасди.

Бугун унга қахринг бўлди зиёда,
Андиша қилмасдан эздинг бемалол.
Қанча зулмкорлар юрган дунёда,
Юрса, юрибдида ўша бир аёл.

Бугун бир аёлни йиғлатдинг,  ҳаёт...


Малика Тавфик
https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
#премьера


Қадримнинг қоядек қулашларин кўр,
Юракнинг бир четдан нурашларин кўр
Теграмни аламлар ўрашларин кўр,
Келиб кўр золимим, бир бор келиб кўр.

Исмингни матҳия этганларимни,
Қанчалар соғиниб кетганларимни,
Сабрнинг сўнгига етганларимни,
Келиб кўр золимим, бир бор келиб кўр.

Ўзим хон, васлинга гадолигимни,
Шу ширин жонинга фидолигимни,
Соғина-соғина адолигимни,
Келиб кўр золимим, бир бор келиб кўр.

Юракнинг гусирлаб уришларини,
Соатлар жойида туришларини,
Ағёрлар ҳолимга кулишларини,
Келиб кўр золимим, бир бор келиб кўр.

Айрилиқ қотилга қозилигимни,
Хижрон куйларининг созилигимни,
Ҳатто ўлимга ҳам розилигимни,
Келиб кўр золимим, бир бор келиб кўр...


Малика Тавфиқ
#премьера


Дунёни ларзага келтирди гўё
Менинг вужудимдан тарқаган титроқ
Ахлат қутисига айланди дунё,
Ва унга ташланди митти чақалоқ.

Мушуклар асраса жон бурдасини,
Итлар боласини юрганда тишлаб.
Ит ва мушукчалик бўлолмаган биз
Боламиз ахлатга кетамиз ташлаб.

Нафсининг қуллари тупроқ тимдалаб,
Залолат, зинога тутадилар қўл.
Сўнг буюк неъматни нимта-нимталаб,
Дўзох оловини ёққан ўтин бўл.

Кимлар умр бўйи етмаган армон,
Кимларнинг ичидан тушмай ўлади.
Қавмини ҳеч қачон қирмайди ҳайвон,
Одамни ўлдирган одам бўлади.

Қандай юраркина бошин кўтариб,
Қандай дош бераркин бу ишга фалак.
Чирқираб йиғлайди сийна ахтариб,
Ахлатни онам деб ўйлаган гўдак.


Малика Тавфиқ

https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz