📚 ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР 📚
7.89K subscribers
8.14K photos
6.13K videos
161 files
15.7K links
ASSALOMU ALAYKUM KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ KANALDA:
📚BADIIY ASARLAR
📖IBRATLI HIKOYALAR
DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN Reklama uchun 👇
Download Telegram
НОСТАЛЬГИЯ:
Кўзларингни авайла эркам...

Иккинчи фасл..(тўртинчи қисм)

Азизбек... Альфия

Азизбек  интернет тармоқларида жойлаштирилган онаси иштирокидаги роликларни бир бир кўриб чиқиб ишлари ўзи кўзлагандек кетиши учун биринчи ўринда, аёли Муниса билан келишувга эришга уриниши кераклигини ва буни уддалай олса, Жаҳонгирга  қамоққа  тушишдан ўзга  йўл қолмаслигини ўйлаб, қўрқинчли тарзда илжайиб олди. Умуман олганда ўйлади. Сен қишлақи,  мени йўлимдан бекор чиқдинг!  Айниқса мендан жирканишингни айтганинг, анави қанжиқ учун қилган ҳақоратингни кечирмайман!  Биз эркакмиз дўстим. Бир парча эт дардида, мени одам сафидан чиқариб ҳақоратлашинг эркакнинг иши эмас эди !  Ана энди мен сени ушанинг билан қўшиб бир гўрга кўмаман! Ҳа яқинда сени одамлар кўз олдида шу даражада жирканчли инсонга айлантириб ташлайманки,  сендан ҳатто болаларинг тугул етти пуштинг ҳазар қиладиган бўлади!  Оз қолди!  Уша жиннихонада қачонгача ётар экансан? Жуда ёқаётган бўлса у ердан чиқармайман. Тамом яшайверасан. Бундай ўйлаб қарасам, менга Мунисадан ўзгаси вафо қилмас экан. Мен анавининг чиройли юзи, қош кўзига учибман.Эрта индин бўлади деган тўйни бузди.  У уша қишлақи билан топишиб олганлигини билмай қолибман, уни топди, мендан кечди!  Баҳонаси уйланиб ажрашганим бўлди. Ҳамма айбни менга тункаш,  ўзини бечора қиб кўрсатиш учун шундай қилди. Ахир кўриб юрибманку, қизларнинг аҳволини!  қизларнинг бари бир гўр! Ҳаммаси  бир хил! Сал бойроқ, сал чиройлироғини учратса бўлди айнийди қолади.  Пул бойлик,  яхши яшаш илинжида, отасидан катта одамга керак бўлса, иккинчи, учинчи баъзилари тўртинчи бўлиб тегиб олаяптику! Мени гудакдек эрмак қилмай, ундан кўра Азиз ака мени кечиринг,  мен манави қишлақини севиб қолдимми ё манивига ўзимни топшириб қўйдимми деган гап гапирганда мен ҳозипгидек ёнмасдим
У ниа қилди. Уйимна келиб мени алдаданг деб мени айблаб ташлади. Тўй нарсаларини қайтариб олиб кетди. Мен қанча қийналдим ўйлаб юрдим. Ўзимни айбдор ҳис қилиб,  ароқ ичиб ўзимни овутдим. У бўлса бу вақтда анави ўйнаши билан устимдан кулиб қаерлардадир,  қайсидир  бир ахлатхонадами, молхонадами у билан кайфини суриб юрган!  Тўғрида анави  мол бўлгандан кейин яшаш жойи молхона бўладида!  Шошмай тургин мен сени қассобинг бўламан!  Ҳали шундай қиламан, онангдан туғулганинга пушоймон бўласан! Азиз ака илтимос,  мени кечиринг деб олдимга келмасанг исмимни бошқа қўяман! Шунча чеккан азобларим,  ортингдан юрганим бекорга кетмайди! Тирикман ҳаётинг  тинч бўлмайди. Мен тинч ҳаёт кечиришнга йўл қўймайман! Мен режамни бир учини кўрсатдим. Типирчилаб қолдинг!  Оёғи куйган товуқдек чопиб қолдинг!  Сен ҳали кўп марталаб  ўзингни қўйгани жой топмай,  азобланасан!  Сен топган ҳароми  шундай юзимга чоптириб юборади,  мен юзимни артиб унга миннадорчилик билдириб кетишим керакми!  Хеее тушунгни сувга айт!  Хўш энди нима қилсам?  Эндиги қадам Муниса томон бўлади.  Ахмоқ бўлсаям шу опам зўр иш қилди!  Ҳамма айбни индамай бўйнига олди. Ана энди оёқ кўтариб уйида ётибди. Эри қутқариб олади. Зап каллам ишлаб уни номидан иш қилган эканман!  Йўқса,  ўз опам мени сотаркан!  Ўз опам хиёнат қиларкан.
Гапини худодан қурқмайсанмимиш?  Ўзинг қўрқ уша худойингдан! Икки кун олдин, ўзидан ҳол сўрагани келган поччасининг насиҳатомуз гаплари ёдига тушиб афт буришиб кетган Азизбек почасининг заҳарли сўзларидан кейин аямай шарт шарт гапириб ташлаганини эслаб тиржайди
-Ҳамма нарсанг етарли Азизбек, онанг кексайиб қолди ука.  Гуноҳдан тийил,  ундан кўра болаларингдан хабар ол.  Қўй шу савдоларни. 
Олдинига опаси,  уни кетидан поччасининг насивотсизлик қилиб кетгани Азизбекнинг ақлини чаппа қилди.
-Кутингни беш маҳал чала чайиб,  икки марта тунқайганинга ўзингдан домла ясаб менга насиҳат қилгунча, пана пасқам боғда, бегона йигит билан учрашиб юрган қизингни йиғиб олганингда мана шу гаплар бўлмасди.  Биз ҳам сиздек жаа номоз ўқиб покдомон бўлмасак ҳам, жиянимиз кучада бегона йигит билан  қўлтиқлашиб юрганини кўриб индамаслигим даюслик бўлишини биламан!
Поччасининг жаҳлдор эканлигини,  опасига нисбатан қаттиқўл эканлигини билиб туриб атай шу гапларни гапирди. У ёнидан чиққан поччаси жияни Асилани урса ё урушса

Опасиниям балким  тушакда ётганига қараб ўтирмай уриб,  сукар. Бу эса ўз жигарига хиёнат қилган опага ўзи томонидан берилажак жазо эканлигидан хурсанд керишиб олди. Мени аямаганни мен ҳам аямайман! Азизбек ўзини чексиз қудрат соҳибидек ҳис қилдими кукрагига муштлаб қўйди. Менга қарши чиққанни  жонини ёқаман!  Бу йўлда ҳеч бирингни аямайман!
Чақмоқдек ўткир заковатини фақат ёмонлик йўлида сарф этаётган Азизбек келажакда қилажак ишларини бир  режалаб олдида,  қўл телефонидан собиқ аёлига қунғироқ қилди.
Аёл кунглига энг осон йўл топиш усули бу шу аёлга эркак томонидан кўрсатиладиган меҳр бўлса, иккинчи йўл бу шу аёлнинг фарзандларига  меҳрибон бўлиш. Фарзандига меҳрибон бўлган эркакка нисбатан,  аёл қалбида  чексиз муҳаббат пайдо бўлиши исботсиз ҳақиқат! Мунисанинг эса Азизбекдан бир эмас  икки фарзанди бор. Нигоранинг ҳасталаниши туфайли Азизбек қизидан ҳабар олиб,  Муниса дилида пайдо бўлган эрига нисбатан нафрат оловини бир мунча пвстлатган ва у илгаригидек қуполлик қилмас,  Азизбек томонидан қилинажак қунғироқлар жавобсиз қолмас эди. Бу сафар ҳам Муниса жавобни кечиктирмади.
-Эшитаман.
-Нигора яхшими?
Ҳа яхши иштаҳаси ҳам очилган юра бошлади.
Мен ҳам касалхогага тушиб қолиб,  аҳвол сўрай олмай қолдим. Мўминлик либосига бурканган Азибек ғамгин сўз бошлади. Касалхонадан чиқа солиб қизимни йўқладим. Яхши ўтирибсиларми?
-Нима бўлди? Нега касалхонага тушдингиз?
-Уйдамисан?
-Ҳа
-Ҳозир бораман. Бир бошдан тушунтириб бераман.
Онаси интернетда айтмиш,  "ўлар ҳолдаги" Азизбек чаққон машинасига ўтириб,  Муниса яшайдиган томонга йўлга тушди. Йўл йўлакай супермаркетга кириб сахийлик билан  маркет аравачасини тўлдирган Азизбек, кўп ўтмай Муниса қаршисида пайдо бўлди. Собиқ эрини тўлию тошиб келишини кутмаган Муниса остонада бир дунё елим халталарни қўлида тутиб турган эрини кўргач шошиб қолди.
Киринг қўлидан нарсаларни олиш учун қўл чузаётиб таклиф берди.
Иккиланмай уй ичкарисигақадам ташлаган Азибек, бўйнига осилган ўғлини кўтариб олиб тушагида ётган рангпар қизини пешонасига лаб босди.
Тинчмисилар. Болаларига меҳрибонлик қилаётган эрини кузатиб остонада қолган Мунисага бир қараб олган Азизбек ўғлини қўйиб,  қизини бағрига босдида, диванга ярим ёнбошлади. Ўзига тез тез назар ташлаб олаётган Мунисани кўз қири билан кузатиб турган Азизбек Мунисани ўз йўлига тушириш осон бўлмаслигини англаб арқонни узун ташлашга қарор берди.
Мен шошилмай уни ўз томонимга ағдарсам марра меники. Хаёлидан ўтказган ўй таъсирида жилмайиб олган йигитни юзиги нимжон қўллари билан тутган Нигора ўзи томон бурди.
Дада бугун шу ерда қолинг.
Савол назари билан боққан эридан кўз олиб қочган Муниса ошхонага чиқиб кетди.
-Қоламан қизим, шу ерда қоламан ва сенга кўўп эртаклар айтиб бераман
Уррааа қизидан олдин ирғишлаб кетган ўғли уйни бошига кутариб шовқин солди.
Урааа дадам  қолади. Мен билан ётасиза дада мен билан ётасиз туғрими?  Укасидан олдинроқ дадасини банд қилишга шошилган Нигора кўзлари ёниб дадаси термулди
Мен билан ётасиза
Ҳа қизим иккаланг билан ҳам ётаман қучоғини икки томонига суқилиб кирган болаларини қучиб олган Азизбек ўйлаб ўйлаб зўрға хотирасига келтирган қадимий эртак Зумрад ва Қимматни айтиб бериш учун томоқ қириб олди.....
Орадан беш кун ўтиб интернетга жойланган навбатдаги роликда рангпар озғин қизча,  кузатувчиларга кўзларида ёш билан  илтижоли мурожат қилди.
-Илтимоосс, дадамни калтаклаганларга чора кўришсиин.. Дадам жуда меҳрибон дада. Дадамга ёрдам беринглаар........ Роликда икки фарзандини бағрига босиб ўтирган Азизбек ва унга меҳрибонлик қилаётган Мунисанинг ҳам кўриниш бериши,  кузатувчиларнинг нафратли, ўқиган инсонни қалбини ларзага келтирадиган изоҳлари билан тўлиб тошиб кетди....
Сўз эркинлиги  энг катта қудратли кучдир!  Аммо, мана шу катта кучни ўз нафси ва манфаати йўлида ишлатиш,  кўрган ва эшитганларига ишонадиган оломондан ўз мақсади йўлида фойдаланиш орқали, Азизбек Жаҳонгирни тариф жойиз бўлса тўрт томондан темир панжара билан қисиб бурчакка тақаб қўйди. Жаҳонгирнинг ишида бир мунча енгиллик ваъда қилган адвокатлар  шу роликдан сунг Лутфуллонинг қунғироқларини жавобсиз қолдирди...

Кузатувчилар ораси бир инсон,  шу вақтгача рўй берган воқеаларнинг асл юзини биладиган Альфия сунги роликни кўриб бўлгач, бу ролик унга гуё Азизбекнинг манфур  башарасини бор бўйи кўрсатгандек таъсир қилиб, юраги ларзага келди.
Бир неча кун шу ролик кўз олдидан кетмай юрган аёл, ишдан қайтишда ўзи ёқтирган ичимликдан бир эмас икки шиша олдида тўйиб ичди.Сунг уни юрагини ларзага келтирган роликни қайта томоша қилди. Қучоғида болалари билан ўтирган Азизбек кўринган жойида роликни тухтатиб қўйиб узоқ тикилиб қолди....
Ўта меҳрибон ота она ардоғида ўсган Альфия,  ҳар доим инсонларга ёрдам беришни уқдириб келган меҳрибон дадасини.. Ўн икки ёшида жигар циррози ташхиси билан хаётдан кўз юмган меҳрибон инсонини эслаб ёстиғи ҳўл бўлди... Дадасининг вафотидан сунг ичкилик домига тушган онаси,  ўн тўрт ёшида ухлаб ётганда устига бостириб кириб номусини топтаган ўгай отасини хўнг хўнг йиғлаб эслади...
Ўзбек маҳалласида яшаганликлари учун маҳалла фаоллари кумагила етимхонага жойлангани,  ва у ердан тиббиёт коллежига ўқишга киргани... Ўзи ҳам онасидек иродасиз бўлиб тез тез ичимлик сипқориши....
Азизбекни хаётида озгина бўлсада ўрним бор деб сурилган ҳаёлларининг пучлигини англаган аёл,  Азизбек қиёфасида ўн тўрт ёшли қизчани вахшийларча зўрлаган ўгай отасини кўрди.
Ўз ёлғони,  ўз нафси йўлида норасида қизидан фойдаланган инсоннни ота дея олмайман йиғлаб йиғлаб тонг  оттирган Альфия,  соатига қараб олиб  Исмоил ётган, айни дамда ўзи ишлайдиган касалхона томон йўлга ҳозирлигини кўрди.....
Кўзларингни авайла эркам...

Иккинчи фасл (бешинчи қисм)

Лола.... Жаҳонгир...


Лола дадасига гап уқтиролмай хуноб бўлди. Шунчалик жахли чиқдики, жахл зўридан тили калимага келмай каловланиб падари юзига тикилиб турдида,  индамай ошхонага чиқиб кетди. Кетаётиб дадасига жахли чиққанини белдириш мақсадида гўрс гўрс қадам ташлаб олди.
Секин пастдан қўшнилар югуриб чиқадилар. Ортидан баланд овоз берган дадасининг кулгусинэ эшитилиб шусиз ҳам тутақиб турган Лола баттар асабийлашиб қўлига сочиқ олиб лозим бўлмаса ҳам стол устини артиб тозалади. Сунг балконга қилинган ёғоч сури устига тушалган кўрпачаларни қоқиб суқиб қайта тушаган бўлди.
Дадамга ҳайронман. Хўп уйланишига розиман дедим. Нега энди фақат мен ва аммам билиши керак?  Тоғамларга айтсинлар,  холаларим билиши керак, акам, опамлар...
Дадам ўғрилик қилмаяпти. Уйланаяптилар!  Аёли вафотидан сунг, шунча йил ўтиб уйланаяптилар! Қайсарлик қилиб, гапларимни эшитгиси ҳам йўға!  Ё уялаяптимиканлар? Нимасидан уялади?
Жахлинг тарқадими?
Балконга чиқиб келган дадасининг саволида чучиб ортига бурилди.
Дада, мен барибир қўшилмайман!  Сиз нега қисиниб қимтиниб уйланишингиз керак. Кичикроқ зиёфатдек қилиб ўтказсак бўладику!
Ҳалиям зиёфат берамиз. Фақат акангларни чақириб ўтирмаймиз. Лола мени кундираман деб оввора бўлма, қизим. Йўқ дедимми, йўқ!
Опамларчи
Улар ҳам акаларингдан қолишмайди. Лобарга бир учини чиқаргандей бўлгандим, юмма талаб кетди. Ойимни ўлишини кутган экансизда деб жанжал бошлаб кетди. Таништирай кўрсин деб ўтган куни Лобарни кафега чақирувдим. Важоҳатидан ёнимда ўтирган Барнони уриб ташлайдими деб қурқиб кетдим. Бир амаллаб тинчлантириб олдим. Кафеда жанжал қилиб шарманда қилмасин деган хавотирдан давлениям ҳам чиқиб кетди. Мени давлениямни туширолмай опанг хуноб. Шу учун бир биримизни илгаридан танишимизни болалар билмагани маъқул дегандим деб у ҳам  мендан хафа бўлиб қолди. Болаларингиз ичида Лола бошқача экан деб нуқул  сени мақтайди.
-Ким айтди бу гапни?
Дадасининг оғзидан чиқаётган сўзларни диққат билан тинглаётган қиз ҳайрон савол берди.
Қайси гапни?  Бор диққати Барнода ва унинг ҳафа бўлиб қолиш сабаби ҳақида  ўйлаётган дадаси қизининг саволини тушунмагандек ажабланиб боқди.
Илгаридан бир биримизни танишимизни болалар билмасин деб ким айтди деяпман.
Барно, ҳайрон елка қисган ота соддалик билан кулиб қўйиб сўзида давом этди. Болаларингиз жанжал қилади деса ишонмабман. Биларкан.
Дада, шошмангда. Сўзлар ичидан сўз териб олаётган қиз дадасига яқинлашиб тикилиб қолди.
Шунда сиз Барно опам билан анчадан буён танишмисиз?
Ҳа,- елка қисиб олган эркак стол устида турган чойнакка қўл чузди. Анча бўлган. Шу онанг балнисага ётган пайтларимиди ё операция бўлган вақтларимиди?  Пиёлани тўлдириб чой қўйган дадаси совуқ чойни симира туриб ўзига қараб қотиб қолган қизингни ранги оппоқ бўлиб кетганига диққат қилди.
Лола қизим нима бўлди сенга?  Нега рангинг учиб кетди, яхшимисан?
Дада, сиз ойим тирик вақтидаа.. нафаси ичига тушиб кетган Лола секингина пичирлади. Сиз ойим тирик вақтидааа..
Қизининг ранги учиши,  ўзига бақрайиб боқиши сабабини зўрға англаб олган ота кулди.
Жон қизим. Менга бу айбни қўйма! Сен ўйлаган нарса эмас.  У вақтларда онангга зарур бир нарса топилмай кўп аптекаларда касалхоналарда сарсон юрганман. Божхонадаги ҳамкасбларимга тайинлаганман топилмаган. Амакинг бизни бош духтирни олдига кир топиб бера олар. Яхши аёл ёрдам беради. Бўлса йўқ демайди дегани учун киргандим олдига. Шу билан танишганмиз. Топилмади. Аммо кўп ҳаракат қилди ёрдам беришга. Бор гап шу. Сен ўйлаган нарсалар йўқ қизим.
Мен онангга тирик вақтиям ундан кейин ҳам хиёнат қилмаганман! Онанг кўзим тирик вақтида уйланинг деб рўхсат берганда ҳам мен онангга ҳиёнат қилмаганман. Онангни олдида ҳам худо олдида ҳам юзим ёруғ!
Дадасининг сўзларини тинглай туриб, ўзининг бадгумонлигидан  юзига қизиллик югурди. Барибир кунглида пайдо бўлган гумонга эргашиб савол берди.
-Унда нега олдиндан танишимизни болалар билмасин дейди?
-Мана шундай шубхага берилишингни билган эканда.
Дадасининг секингина қайтарган жавоби бақириб ташлаганидан кўра оғир теккан Лола ўз гумонидан уялиб кетди.
Кейинги ҳафтада,  дадасининг яқин ўртоқлари,  ён қўшнилар, ва дадаси таклиф этган саноқли яқин инсонлари гувоҳлигида, Барно опаси ва дадасига никоҳ ўқилди. Лола тилида ҳам дилида ҳам қайта қайта дадам уйланишлари керак деб кўп бора такрорласада, то никоҳ ўқилгунича беҳаловат бўлиб ўзини қўярга жой тополмай қийналиб кетди. Никоҳ ўқилиш вақтигача зўрға сабр қилди. Ўз ўзидан бостириб келаётган йиғисини бостира олмай, келинни олиб келамиз юр шерик бўласан деб эргаштириб келган қариндош аёлларни кутиб ўтирмай дуч келган биринчи машинага ўтириб жўнаб кетди. Шофёрнинг қаерга деган саволидан кейин эс ҳуши тўплаган қиз айни дамда қаерга бориши ҳақида ўйдаб олдида. Беихтиёр Жаҳонгир ётган касалхона манзилини айтди.
-У ерда кимингиз ётибди синглим? Кўзгудан қизга маюсгина кўз ташлаб олган олтмиш ёшлар чамаси эркак киши чуқур хўрсиниб олди.
-Мажнуним!
Шу сўз оғзидан чиқар чиқмас ўпкаси тўлиб келиб, эрталабдан бери бўғзида тиқилиб турган кўз ёшлари пуртанадек кўзиларидан отилиб чиқди.
-Аллоҳим шу синовни берибди синглим, сабрли бўлинг. Мени аёлим  ҳам шу касалхонада уч йил ётди. Аёлим эсидан оғиб қолиб, касалхона эшигида сарғайиб юрган вақтларимда, онамни опаларим тузалмайди. Жиннига даво йўқ. Умрингни кетказмай уйлан деб сиқувга олишди. Дарддан пушоймонликлардан толиқдим. Бошимга тушган кўргуликлардан эзилиб кетдим. Яқин дўстимга дардимни айтиб эркак бўлсам ҳам уялмай кўз ёш қилдим. Шу машинамни янги олгандим. Касалхонага хотинимни кўришга бордим. Бечора аёлимни дарди қузғаб ўзини ҳар томонга отиб югурган. Мен борган вақтимда духтирлар укол қилиб тинчлантирдик дедилар. Бир марта кўрай десам рўхсат бермайди. Нима қилишимни билмай, хотиним ётган хонани деразасини мўлжал олиб касалхона орқа томонига ўтдим. Шу балнисиларга ҳайронманда, деразасига оқ ранг суркаб қўйилади. Амаллаб ичкарига мўраласам, бечора аёлим оёқ қўли каровотга боғланган тепасида иккита давангирдек эркак туриб дўқ уриб жим бўлишини айтаяпти. Аёлим кўп қимирлагани учун эгнидаги куйлагининг этаги кўтарилиб кетган ёқавайрон. Аёлим қимирлаган сайин куйлаги тепага кутарилади. Кукраклари лорсиллаб кетади. Қараб туриб орим қўзғалди. Агар аёлим дўқ пўписа билан тузалса, шу иккита ҳуккиз қилганчалик дўқ уриш қўлимдан келмайдими!?  Олиб кетаман!  Ўлса қўлимда ўлсин! Умр берган бўлса яшасин! Катта дўхтирни олдига кириб туполон кутардим. Олиб кетаман дедим. Ҳеч кимни эшитмадим. Аслида аёлим эмас мен телбалигимни айтган духтир тилхат ёздириб олдида аёлимни ўзимга топширди. Мени бундай қилишим сабаби эса аёлимни шу аҳволга тушишида бош айбдор эканлигимда эди. Чуқур уф тортиб олган эркак ўзини ҳикоясини жимгина тинглаб ўтирган қизга кўз ташлаб олдида хижолатли жилмайди.
-Зерикмадизми?
-Йўқ бемалол гапираверинг эшитаяпман. Нега сиз ўзингизни айбдор деяпсиз?
-Эээй синглим, биз эркаклар, Худойимни берганини шукр қилмайдиган бўламизда!  Афсус билан бош чайқаб олди. Шу хотиним билан севишиб ўламан куяман қилиб бир биримизга етишгандек.  Биринчи қизим туғулди. Дўстларимга чойхона бердим. Кимдир табриклади. Кимдир эркакдан эркак туғиладида дегандек гап қилди. Мен ана шу гапга номус қилдим. Қийналиб боламни ёруғ дунёга келтирган аёлимни аямадим. Ичиб келиб сукдим. Ўзи йиғлаб ўзи овунган аёлим. Орадан кўп ўтмай иккинчи боламизга ҳомиладор бўлди. Уям қиз туғулди. Биринчисида табриклаган дўстларим ҳам бу сафар назаримда устимдан кулгандек туюлди. Чойхонада тугулган муштларим янги туғиб нимжон бўлиб қолган аёлим боши устига кутарилди. Уриб уриб хуморим босилди. Ётиб ухладим. Ўғил туғаман деб ёлворган аёлим билан деярли гаплашмай ҳаёт кечираман, учинчи қизим туғулгач,  шу вақтгача, худо бергани деб овутиб юрган ойимни ҳам жағи очилди. Мени жабри ситамларимга чидаган аёлим тўртинчисини кўтарди. Қара агар бу сафар қиз туғсанг тўғри онангникига кетасан дедим.
Мени гапларимдан қўрқиб, уйимиз биқинида жойлашган поликлиникада  боланинг жинсини аниқлатибди. Қиз деган. Йиғлаб дардини айтди.
Қутириб кетиб, аёвсиз калтакладим. Ўзим калтаклаяпман, эс ҳушим қорнига тепсам боласи тушади деб ўйлайман. Кўзлаб бир икки тепдим. Дод солиб хушидан кетган аёлимни қаровсиз қолдириб уйдан чиқиб кетдим.
Қиш вақти. Кўчада "туп" десанг тупигинг музладиган совуқ. Эртаси пешинга яқин уйга келдим. Ҳовлида турамиз. Ҳовлида жим житлик.  Уйга кирдим. Эшикни очишим билан гуп этиб куйган эт ҳиди димоғимга урилди. Бефаросот бир нарса куйдирибди деган ўйда шундай хонамиз эшигини очдим-у, остонада қотдим. Овози қалтираб ҳикоясини давом эттиролмай қолган эркак чуқур чуқур нафас олиб ўзини бир мунча тутиб олдида секин ўйчан овозда давом этди.
Эшикдан кирсам, эндигина эмаклаб қолган саккиз ойлик қизим хона бурчагида токка уланган усти очиқ спералл печка ёпишиб куйиб қорайиб кетган. Тушунишимча синглиси эмаклаб бориб тасодифан печ спираллига тегиб кетган, уни қутқараман деган опаси ҳам синглисига ёпишиб қолган опаси ва синглисини ёнига келиб уларни ушлаган ўртанча қизим ҳам ерда опасини қўлини махкам чангалаб ётибди. Уша вақтида қандай қилиб ақлдан озиб қолмаганимга ҳайрон қоламан. Уйни милиса,  тез ёрдам, ички ишлар босган вақтида онам ҳамроҳлигида энкайиб, букчайиб зўрға қадам ташлаб келаётган аёлим эшикда кўринди. Уч қизим,  уч жигаргушам,  учта бегуноҳ норасида гудакларимни жонсиз жасадини кўрган аёлим дод солмади. Ўзини уриб йиғламади. Жимгина остонага чукди. Соатлаб биронта саволга жавоб бермай келган вақтида қай ҳолатда остонга чуккан бўлса, эртаси куни болаларни қабрга қўйиб қайтганимизда ҳам шу алфозда ўтираверди.  Ҳеч ким уни ўрнидан турғиза олмади. Икки кун емай ичмай ўтираверди. Учинчи куни
сен тўрт боланингни ўлдирдинг дедида тусатдан менга ташланиб қолди.
Ўғил, ўғил дединг! Худо берганига қаноат қилмадинг! Қорнимдаги ўғлингни ўзинг ўлдирганинг камлик қилгандек, уч фариштамни ҳам ўлдирдинг!  Сен туфайли, ҳаммаси сени ношукрлигинг туфайли! Худойим кўрсатди!  Кунглинг тўлдими!? Шукр қилмасанг менга керак, сенга керак бўлмаса, менга керак деб олди. Кўнглинг тўлдими?
Аёлимни ёввойи овозда қичқириб айтган гаплари, қулоғимдан кириб, юрагим тик борди. Юрагимни ғижимлаши кўр кўзларимни мошдек очди. Аёлимни касалхонага олиб кетишди. Мен тунлари йиғлаб худога нола қиламан. Афсус чекаман фойдаси бўлса қани!? Уч йил умрим шундай ўтди. Онамни, опаларимни гапларини эшитмадим. Боя айтганим воқеа бўлгунича шундай яшадим. Шу воқеадан кейин аёлимни олдимда Паркентга тоғамни ховлисига олиб кетдим. Кексайиб қолган тоғам, аёли билан ёлғиз яшайди. Йўлда безовта бўлмасин деб духтирлар укол қилиб берган. Ухлаб ётган хотинимни қўлларимда кўтариб туширдим. Етти йил яшаб бир марта кўтармаган эканман. Эртаси куни уйқудан кўз очган аёлим, мени танимади. Уялиб мендан ўзини олиб қочди. Телбагина  аёлим билан янгидан танишдим. Унга дўст эканлигимни,  ёмонлик қилмаслигимни тушунтирдим. Ўзига хизмат қила олмайди. Ёш болани парваришлагандек парваришладим. Бошини юваман, чумилтираман,  овқатлантираман. Тунда уйқуси келмаса алла айтаман,эртак айтаман.
Енгилгина кулиб олган эркак бош чайқаб олди.
-Тагимда машинам бор. Такси қиламан. Аёлимни ёнимда олиб юраман. Уйга ташлаб кетмайман. Бир биримизни ёқтириб қолдик. Етти йиллик яшаб севмаган аёлимни севиб қолдим. Аста секин унда узгариш сезилди. Худойим меҳрибон. Бир йил ўтиб қизимиз туғулди. Яна фарзанд берган худога шукр қилиб йиғлаб номоз ўқидим. Отасини иймонга келтирди деб Иймона исмини бердим. Фарзандли бўлган аёлим ҳар замонда ўтмиш ҳаёти эсига тушиб саволлар беришни бошлади. Сабр билан саволарига жавоб бериш қаторида номоз ўқишни ургатдим. Ўзим ҳам қўшилиб қуръон ўқишни ургандим. Орадан икки йил ўтди. Аёлим бу вақтга келиб соғлигини анча тиклаган,ўтмишни эслаган бўлсада иккимиздаги ўзгаришлар туфайлими таъна қилмади. Яна фарзанд кўрдик. Кўрган кунларимга шукрона келтириб Шукрона қўйдим исмини. Болаларимиз ўниб ўсган сари бизнинг дардимиз чекинаверди. Мен ўғил тиламай қўйдим. Машинамда такси қиламан. Аллоҳим барака берди.  Шу қишлоқдан уй олдим ватан тикладим. Шу ерда яшаганимизни еттинчи йилига бориб ўғлим Собиржон туғулди. Сабримиз меваси, ўғлим туғулган кунда аёлим дарди янгиланди. Каттагина бўлиб қолган Иймона иккимиз парваришладик. Меҳримиз туфайли аёлим яна ўнгланди. Олти ой бўлди катта қизимизни узатдик. Аёлимни қизимникига ташлаб уйга кетаяпман. Қизим сабрли бўлинг. Бу кунлар ҳали ортда қолади.
Фикримга қўшиласизми йўқми, бир эшитганим бор. Ислом динидан ўзга динга эътиқод қиладиган инсонларга худойим муъжизасини мана деб аниқ кўрсатар эмиш. Аммо бизнинг динимизда бундай муъжизалар деярли учрамасмиш. Мен бу нарса сабабини ўйлаб қоламанда ўзимча фикрлайманда. Бизнинг китобимиз Қуръони каримни ўзи тўлалигича муъжиза эмасми дейман. Оламни англаган,  мусулмонга аҳлига ҳар бир  кунни ўзи мўъжиза эмасми? Мана қаранг қизим, ҳамма нарса ўтади. Ёмғирдан сунг қуёш чиқмайдими?  Қоронғу тундан сунг тонг отмайдми? Совуқ қишдан сунг илиқ баҳор келмайдими? Қишда ялонғоч қолган дарахтлар, баҳорда барг ёзиб, гулламайдими? Мева бермайдми? Меҳрибон бўлган Аллоҳим наҳот ўз севган бандаларига ёруғлик бермаса? Ўтади. Ҳаммаси ўтади. Фақат биздан сабр ва шукрона кетмаса.  Аллоҳим ҳар бир ғам ортидан бир севинч жўнатади. Ҳар бир йўқотганингиз  ўрнига бирини беради. Шундай ортингизга угрилсангиз, ўтган кунларингизни эслайсиз ва ҳозирги кунгизга шукрона келтирасиз. Бу мени соддагина бир фалсафамда. Умрим одамларни манзилига элтиб қўйиш, уларни дардларини тинглаш ва ўзим ҳам ҳаётимни гапириб бериш билан ўтган оддий киракашни хаёт хақидаги фикрларида қизим,  ёқмаган бўлса айбга буюрмайсиз.
-Йўқ. Жуда маъноли гаплар гапирдингиз раҳмат. Анча далда бўлди.
-Сиз шундай чиқиб келдингиз. Тухтамай кета олмадим. Сезибман. Йиғлагансиз. Касалхона манзилини эшитиб ўтмишимни эсладимда. Мажнунингизга нима бўлди?
-Ўзига ўхшаган бирини уриб қўйган.
Аламли жавоб қайтарган қизнинг кўзларига яна ёш қалқигани кўрган шофёр берган саволидан хижолат бўлдими. Индамай кетди.
-Онам вафот этганди. Бугун дадам уйланди. Ўзимни ҳеч кимга кераксиз ҳис қилдим. Дадамни уйланишига ўзим рози бўлиб, ўзим чидай олмадим. Шу туфайли Мажнунимни олдига кетаяпман-да!
-Яхши кўрсасизми?
Индамай машина ойнасига юз босган қизга кўзгу оша назар ташлаган эркак жилмайди.
-Севсангиз,  ким нима демасин ундан кечманг! Агар шу ҳаста йигитга муҳаббат қўйганингиз учун одамлар сиздан юз угирса ўгирар! Шу йигитни севганингиз учун, сиз билан мендек ўзлари ҳам оддий гунохкор бўлган бандалар гап сўз қилишидан қўрқманг! Сиз Аллоҳга ҳисоб беришингизни ўйланг! Қолгани бекор!
Ҳаёт йўлини унқир чунқир кўчаларидан ўз сабри билан ёруғ кунларга етиб келган инсонга ҳавас билан назар ташлаган Лола майин жилмайиб бош силкиб олди.
-Раҳмат сизга яхши инсон!
Кўз ёшларини бармоқлари билан артиб олиб ним  табассум ҳадя қилди.
-Мана манзилингизга келдик. Бахтли бўлинг қизим. Бахт йўлингиз ёруғ бўлсин. Бахт сари қадам ташлаганда ёрингиз қўлини махкам, қаттиқ тутинг!
Қамиш деган ўсимликни биласизми?
Тўсатдан савол берган эркакка ҳайрон боқиб бош чайқаган Лола тақдир тасодифан учратган доно инсон сўзларини давом эттиришини кутиб машинадан тушишга ошиқмади.
-Қамиш ўсимлиги сувда ўсади. Сувсиз жойда қамиш бўлмайди. Пояси ғовок бўлганлиги, енгил ва қайишқоқ бўлган қамиш қурилиш ишларида ишлатилади
Буйра туқилади.
-Аҳа тушундим.
Шу қамишни ёз ойида ўриб олишади. Барглари ингичка ва ўткир бўлган қамиш, агар нотуғри тутилса қамиш ўрувчиларни қўлини ўткир тиғдан ҳам чуқурроқ кесиб юборади. Қамиш қўлларини кесмаслиги учун қамиш ўрувчилар махкам тутадилар. Бахт илинжида йўлган отланган инсонларни уша қамиш ўрувчиларга қиёслайман. Агар сиз ўз бахтингиз учун курашаётган вақтингизда қамиш каби қўлда турмас бахтингизни махкам, қаттиқ тута олмасангиз у шавқатсизларча қўлингизни кесади ва сизга зарар беради. Бахт кимдир томонидан  берилмайди! Уни ўзингиз яратасиз! Сиз мана шу курашда толманг қизим.
-Раҳмат. Машинадан тушган Лола ўзидан узоқлаб кетаётган машина кўзга кўринмай кетгунча кузатиб тургач ўйчан қадамлар билан шифохона ичкарисига одимлади.
Демак, мени қамишим Жаҳонгир аками шунда?
Жилмайди.
Уни махкам тут дедими? Ростдан ҳам тўғри ўхшатиш қилди... Ҳақиқатдан ҳам хаёт йўлида олган жароҳатларга инсон ўзи сабаб бўлиб қолади, худди мендек. Аслида қамишни махкам тутмаганимиз учун жароҳат олиб, сунг қамишни айблаб юрамиз-да!
Қош учириб олган қиз касалхона ҳовлисида маюс ҳолда узоқ узоқларга тикилиб ўтирган Жаҳонгирга кўзи тушди.
Бунчалар ғамгин ўтирибди. Тинчликмикан? Нима янгиликлар бўлса?
-Ассалому алайкум яхшимисиз Жаҳонгир ака!
Тепасида эшитилган овоздан ҳаёлларини тўплаган йигит қизга аввалига ҳайрон боқиб турдида тусатдан сакраб ўрнидан турди.
-Лола!? Тинчликми? Нега огоҳлантирмай келдинг? 
Жим тикилиб турган қизга ҳайрон боқди.
-Йиғладингми? Савол берди.-Яна йиғладингми?
Индамай бош силкиган қиз ўпкаси тўлиб кетганини, йиғлаб юборса овуниши осон бўлмаслигини билиб чуқур нафас олди-да, йигитдан узоқлашди.
-Лола!
Ортидан келган Жаҳонгир икки ҳатлаб йўлини тўсди.
-Нима бўлди?  Нега йиғладинг?  Қўлларидан махкам тутиб кўзларига тикилди. -Нима бўлди?
-Дадам уйландилар. Пичирлаб  жавоб қайтарди.
- Сендан олдин эрга теккани учун, Барно опага куйиб ҳасаддан ёрилиб кетай дедингми?
Қах-қах отиб кулиб юборган йигитга алам билан тикилиб турган қиз, жаҳлдан  юзи қизиб кетганини ҳис қилди.
-Вой аблахеей!
Кўзлаб туриб ҳали ҳам кулаётган йигитни елкасига мушт туширди.-Нима дедиз? Яна бир қайтарингда!
-Тўғрида, Барно опа эрга тегди, мен қолиб кетдим деб йиғлаяпсанку!
-Мен қачон ундай дедим?  Жаҳонгир ака ҳозир сизни  бир нарса қиб қўяман!
-Алам қилган булса бурнингни тишла пучуқ!
-Йўўўқ мен у учунмас! Менга уйланишдан қўрқиб, касалхонага беркиниб олганиз учун йиғладим!
Ачитди
-Ииии?
-Ана энди сиз йиғланг! Мен эса кетдим!
-Ииии!?
-Баттар бўлингда!- тил чиқариб эрмак қилиб шарт ортига бурилди.
-Шошмада, эййй сен жиблажибон шошмада! Нима дединг ҳозир?
-Эшитганиз!-ортидан келаётган Жаҳонгирга парво қилмай касалхона дарвозаси томон йўл олган қизнинг кулгуси келди.
Алам қилган дейишини!  Кимга алам қилди!? Нега келдим олдига бошқа жой қуриганмиди!?
-Лола, эййй ҳафа бўлдингми?
-Йўқ!-жавоб қайтариб қадамини тезлатди.
-Тўхтааа, мен ҳазил қилдим. Ҳафа бўлиб йиғламасин дедим. Аслида даданг сендан ҳавотир олиб менга телефон қилгани учун қаерга кетди экан деб ўйланиб ўтиргандим.
-Дадам?
-Ҳа
-Нима дедилар?
-Сендан ҳавотир олди. Олдизга бордими деди. Кел яхшиси мен дадангга қунғироқ қилиб дадангни тинчлантириб олай. Сунг ўтириб гаплашамиз хўпми?
-Хўп.....
-Сен тентаксан!  Жиннисан!  Лоланинг бир йиғлаб, бир хуноби ошиб  гапирган гапларини ўйчан эшитган йигит авайлабгина бурнига чертди.
-Дадангни у аёлдан қизғонаяпсан! Жиннигинам унақа қилма! Аксинча, сен у аёл билан дадангни қанчалик бахтиёр бўлишини ўйла. Дадангни ёнида уни асраб авайладиган тушунадиган инсон борлигини ўйла ва охирида энди бемалол дадангдан ҳавотир олмай мени ёнимда кўпроқ бўлишингни ўйласангчи!
Кулди
-Уфф худоо, бир яхши гап бошлайсизда, охирига келиб.... Лаб бурган қиз ўрнидан туриб нари кетди.
-Оз қолди жоним озгина.. Бир оз сабр қил. Бир озгина. Яқинда ҳаммаси тугайди. Лола менга қарагин қара!
Қизнинг ортидан келган йигит елкасидан тутиб ўзи томон бурди.
-Озгина...
Жим бош солинтирган қизнинг иягидан тутиб ўзига қаратди.
-Озгина сабр ва биз доимо бирга бўламиз. Унгача сабр. Уша бахтли онлар келгунича мана шу чиройли кўзларингни асрагин.Бу гузал кўзлар ана уша вақтда бахт ёшларини туксин хўпми!?
-Хўп..
-Юр касалхона боғини айланиб чиқамиз.
Қўлидан тутиб ўзи йўл бошлади.
Бу вақтда  шаҳар чироқлари бирин кетин ёниб чироқ нурлари кўчаларга ўзгача таровот таратмоқда эди........

Давоми бор......

https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
#премьера


Дунёни ларзага келтирди гўё
Менинг вужудимдан тарқаган титроқ
Ахлат қутисига айланди дунё,
Ва унга ташланди митти чақалоқ.

Мушуклар асраса жон бурдасини,
Итлар боласини юрганда тишлаб.
Ит ва мушукчалик бўлолмаган биз
Боламиз ахлатга кетамиз ташлаб.

Нафсининг қуллари тупроқ тимдалаб,
Залолат, зинога тутадилар қўл.
Сўнг буюк неъматни нимта-нимталаб,
Дўзох оловини ёққан ўтин бўл.

Кимлар умр бўйи етмаган армон,
Кимларнинг ичидан тушмай ўлади.
Қавмини ҳеч қачон қирмайди ҳайвон,
Одамни ўлдирган одам бўлади.

Қандай юраркина бошин кўтариб,
Қандай дош бераркин бу ишга фалак.
Чирқираб йиғлайди сийна ахтариб,
Ахлатни онам деб ўйлаган гўдак.


Малика Тавфиқ

https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Марҳуманинг ичкўйлаги

(Мистик ҳикоя.)

Шимолга эрининг орқасидан келган Шаҳнозага бошида бу ерда яшаш жуда ёқди.Шокир акаси бир неча йилдан бери хорижда ишлар,Шаҳноза ҳаётида биринчи марта унинг ёнига келганди. Улар яшайдиган қишлоқ Москвадан унча узоқ бўлмаган посёлканинг ёнгинасида жойлашган бўлиб,номи “Смена” деб аталарди. Қиш фасли бўлгани учунми,шаҳарликлар пойтахтга қайтиб кетишган,бутун бошли қишлоқда Шокир ва Шаҳнозадан бошқа деярли ҳеч ким яшамас эди. Фақат посёлка этагида яшайдиган Витя амаки аҳён аҳёнда уларникига бирор асбобни сўраш ёки шунчаки хабар олиш учун келиб турарди.Чунки Шокир қўли гул уста бўлиб, ўзлари яшаётган уйда охирги таъмир ишларини якунлаётган эди.

Дала ҳовлининг ёнгинасида черков жойлашган бўлиб,куннинг маълум бир пайтларида у ерда чалинган қўнғироқлар Шаҳнозани ўрганиб кетгунича чўчитганини ҳисобга олмаса, бошида ҳаммаси яхши эди.Уй эгаси Юля хола ҳар замонда келиб,Шокир таъмирлаётган хоналарни кўриб кетар,айрим ҳолатларда ўзи кўрсатма бериб, қаерда қайси рангда гулқоғоз ёпиштириш лозимлигини тушунтириб кетарди.

Қиш фасли бўлганлиги сабаб,уйлардаги таъмир ишлари секин бораётган бўлса-да,Юля хола ранжимас,аксинча эрига кўмак бериб,ҳаммаёқни ёғ тушса ялагудай тозалаб ўтирадиган Шаҳноза билан анча тил топишиб қолган эди.Асли касби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлган Шаҳнозага у мутолаа қилиши учун турли мавзудаги китоблар келтириб берар,гоҳо ўтириб келинчак билан китоблар ҳақида гаплашиб ўтирарди.

Бир куни Шокир таъмир учун лозим бўлган,ҳозирда тугаган ашёларни сотиб олиш учун шаҳарга кетди.Худди шу куни дала ҳовлидан қандайдир буюмлар- у,қишлик кийимларни олишга келган Юля хола Шаҳнозага чиройли тунги кўйлак совға қилди.”Бу кўйлакни мен барибир киймайман.Менга кичик келиб қолгани учун янгилигича турибди. Сенга бераман,кийиб,эрингга арабча рақсга тушиб берасан,”- деб ҳазиллашиб ҳам қўйди.Зангори рангли тунги кўйлак жуда чиройли эди.Нафис тўрлари,ўзига хос бичими Шаҳнозага маъқул тушиб, раҳмат айтиб совғани олди- ю,Юля хола кетган заҳоти уни халатининг остидан кийиб олди.

Ҳаммаси ўша кеча бошланди.Бозордан қайтган эрига овқатини бериб,ошхонага чой дамлашга чиққан Шаҳноза бирдан ўзини ёмон ҳис қилди.Кўзининг олди қоронғулашиб,боши оғирлашди.Юрагининг уриши тезлашди.Тезлашганда ҳам шунақа тезлашдики, гўё аёлнинг ҳамма ёғи юракка айлангандай зарб билан урарди. Атрофида қандайдир шарпа кезиб юргандай,уни бўғаётгандай туюлди-да, Шаҳноза зўрға “Шокир ака”деганча,ерга қулади...

Хотинининг ҳаяллаб қолганидан хавотирга тушган Шокир ошхонага чиқди-ю,капалаги учиб кетди.Чунки Шаҳноза ранги кўкарганча ерда ётарди.

Шокир аёлини кўтариб,диванга ётқизди-ю,ошхонадан сув олиб келиб,юзига сепди.Аранг кўзини очган Шаҳнозанинг ранги оппоқ,бутун вужуди титраб турарди.Шокир хотинини маҳкам қучоқлаб олди.

- Нима бўлди,сенга? Ахир сенда бунақа ҳолат бўлмаган-ку сира?

- Билмайман,нима бўлди...Худди биров мени бўғаётгандай бўлди ю,уёғини билмайман...Юрагим... шу сўзларни айтаётиб,Шаҳнозанинг юзи бужмайиб кетди. -Оғрияпти.-Жувон шу сўзни айтдию,яна ҳушидан кетди.

Шокир шошиб қолди.Нариги хонадан дори қутичасини қидириб топди -ю,ичидан нашатир спиртини олиб келиб,Шаҳнозага ҳидлатди. Аранг кўзини очган хотинига мажбурлаб сув ичирди- да,посёлкада яшовчи дўсти Алексейга қўнғироқ қилди.Қурилиш корхонасида бирга ишлаган Алексей унинг гапларини тинглаб Москвада бўлгани сабаб бирор соатларда етиб боришини айтиб,Шаҳнозага карвалол ичиришни маслаҳат берди.

Шокир оппоқ оқариб ётган хотинига қараб,бирдан “тез ёрдам” чақирмаганлиги ёдига тушди.Қўл телефонини олиб,дарҳол “тез ёрдам”га қўнғироқ қилиб,вазиятни тушунтирди.Йигирма дақиқаларда етиб келган “ тез ёрдам”даги шифокор аёл аввал Шаҳнозани кўриб қўйишдан бош тортди.”Сизлар келгиндисизлар,-деди у ўзининг бу ишини оқлаш учун. -Мен хотинингизни кўриб қўйиш мажбуриятини олмаганман.Бунга ҳаққим йўқ.Чунки сизнинг суғурта қоғозингиз йўқ.Бу ер сизнинг юртингиз эмас.Нима сабабдан бизни безовта қиласиз?Шундай жонимга теккансизларки...”
Шокирнинг жаҳли чиқиб кетди.Шифокор аёлни бўралатиб сўккиси келди-ю,ўзини зўрға босди.”Агар ҳозир унга бир оғиз қаттиқ гапирсам,Шаҳнозага қарамай кетиб қолиши аниқ.Яхши гапириб кўрай-чи.”-ўйлади ўзича.Кейин хотинининг бирдан йиқилиб қолганидан жуда қўрқаётганини,олдин бундай ҳолат юз бермаганлигини айтиб, уни кўриб қўйишни илтимос қилганча, шифокор аёлнинг чўнтагига минг рубль солиб қўйди.

Чеҳраси бироз ёришган шифокор аёл наридан бери Шаҳнозани текширган бўлди-ю,бир-иккита дориларни ёзиб бериб кетишга шайланди.”Яхшиси,хотинингни эртага марказдаги оилавий шифохонага олиб боргин, йигит.-деди у машинага чиқаётиб.-Ўша ерда анализ топширса, юрагини кардиограмма қилдирса,ташҳис қўйиш ҳам осонроқ бўлади.Кейин даволатасан.”

“Тез ёрдам”машинаси тиззагача ёққан қорлар орасидан ўзига йўл очиб қишлоқ йўлидан сийғаниб зўрға жойидан жилиши билан билан қарама қарши йўналишдан келаётган гилосранг “Жигули” йигирма қадамча нарида тўхтади-да,ундан Алексей шошилиб тушиб келди.Шокир унга ҳозиргина шифокор аёл айтган гапларни йўл- йўлакай айтиб берганча,уйга бошлади.Алексей уйда бир аҳволда ётган Шаҳнозани кўриб,келган шифокорларни гумроҳликда айблаганча,уни ҳозироқ касалхонага олиб бориш кераклигини айтди.

Шокир хотинини амаллаб кийинтириб,олиб чиқаётганда Шаҳноза яна ҳушини йўқотди. Машина олдида чекиб турган Алексей сигаретини улоқтирди-да, ёрдамга шошди.Ердан қор олиб Шаҳнозанинг юзига ишқади.Ёш аёл энтикиб нафас олди-да, бироз ўзига келгандай бўлди.

Тун ярмида касалхонага кириб боришди.Навбатчи врач Алексей билан таниш чиқиб қолди.Шаҳнозани ичкарига олиб кириб кетишди.Шокир коридорда хавотирдан бир аҳволда ўтираркан,уни ичкарига чақириб қолишди.Врач аёл ўзини Нина Владимировна деб таништирди-да, Шаҳнозанинг юрагини кардиограмма қилишаётганини айтиб,аслида нима бўлганини суриштирди.Шокир аҳволни тушунтираётган пайтда,хонага ҳамшира қиз кириб келиб,қандайдир қоғозларни Нина Владимировнага тутқазиб чиқиб кетди.

- Хотинингизнинг юрак уриши,қон босими жойида.Бирор жиддий касаллик йўқ. Нимага олиб келдингизлар уни? – жиддий сўради у .

Шокир нима дейишини билмай қолди.Яна бир бошдан ҳаммасини тушунтирмоқчи бўлганида,шифокор аёл “бўлди” дегандай қўлини силтаб қўйди-да,қоғозга аллақандай дориларни номини ёзиб,унга тутқазди.

-Ҳайронман.Хотинингизга ҳеч нима қилмаган.Ёки бирон нарсадан қўрққанмикан? Тинчлантирувчи дорилар ёздим.Агар яна шу ҳолат такрорланса,олиб келинг, -деганча Нина Владимировна у билан хайрлашди.

Алексей уларни дала ҳовлига келтирган пайтда вақт тонгга яқинлашган эди.Шаҳноза ўрнига чўзилди-ю,шу ётганча нақ тушлик вақтигача ухлади.Шокир нариги хонада деворларга гулқоғоз ёпиштираётганди. Бир пайт нимадир тарақлаб кетганини,хотини қичқириб юборганини эшитиб,Шаҳноза ётган хонага қараб югурди. Қараса,Шаҳноза ўрнида дағ -дағ қалтираб ўтирар,кроват ёнидаги стул тўнтарилиб ётарди.

-Нима бўлди? Тинчликми? Нега қичқирдинг?- сўради у ҳовлиқиб.

-Билмайман.Тушимда қандайдир кампир мени бўғди.”Кўйлагимни қайтиб бер,”-деди. Ранги девордек оқариб кетган аёл шу сўзларни айтдида,секин жойига чўзилди. -Мана шу суратдаги кампирга ўхшайди.Стулда ўтирганча,қўлларини чўзиб мени бўғди.

Шокирнинг баданидан минглаб чумолилар ўрмалаб ўтгандек бўлиб,вужуди сесканиб кетди.Девордаги суратга қаради.Кўзлари катта- катта кампирнинг сурати унга еб қўйгудай қараб турарди.Бу уйнинг асл эгаси,яъни Юля холанинг онасининг сурати эди.Юля хола онаси вафотидан кейин анча йиллардан бери ҳеч ким яшамайдиган уйни таъмирлатаётгани эсига тушиб,ғалати бўлиб кетди.

-Сен бу уйдан бирор нарсани олдингми? –кўнглидан кечган савол Шокирнинг беихтиёр тилига кўчди.

-Йўғе,қизиқмисиз? Фақат шу ичкўйлакни Юля холани ўзи берганини айтмаса, ҳеч нарсага тегинганим йўқ.-деди овози қалтираб хотини.- Ёки шу сабаб мазам қочдими?

- Нимага кийдинг ўзи шу кўйлакни? Ечиб бер,жойига қўяман,Шокир жаҳли чиқиб кроватдан туриб кетди.-Эҳ,бу хотинларнинг ўйловсизлиги...Худди кийими йўқ одамдай намунча шу кўйлакка ёпишиб олдинг?Ечиб ташла,эгнингдан.

-Хўп. Шаҳноза шундай деганча жойидан туриб,шкафнинг панасига ўтди-да,халат остидан кийган ичкўйлакни ечиб,ўзининг кўйлагини кийиб олди.
​​-Ростдан ҳам ўша кўйлакни кийган кунимдан бошлаб,барча кўнгилсизликлар бошланди.Ўша туннинг ўзида йиқилиб қолдим.Ҳозир яхшилаб ювиб,қуритиб,жойига қўяман. Ёш аёл қўлидаги ичкўйлак билан ошхонага йўналди.

Кечга яқин улардан хабар олишга келган Юля холага эр хотин бўлган воқеаларни айтиб беришди.

-Узр,сизларга айтмаганим учун..Ростдан ҳам бу ичкўйлак марҳума онамники эди.Мен бундай бўлади деб ўйламагандим... Қўлида Шаҳноза ювиб,дазмоллаб берган ичкўйлакка қараб,ўйчан ҳолатда гапирди Юля хола.-Майли,уни жойига қўямиз.Онам ўзининг кийимларини жуда яхши кўрарди...

Эртаси куни Шаҳнозанинг аҳволидан хабар олишга келган Алексейга Шокир аслида нима бўлганини гапириб берди.Шунда Алексей “ Бу аёлнинг кийимини қизи эмас, бегона аёл кийгани учун руҳи нотинч бўлган кўринади.Ҳалиям хотинингга ҳеч нарса қилмабди.Ишингни битириб,бу ердан тезроқ кетишга ҳаракат қил.Кейин уйда иккита шам ёқиб қўй.Бу бехавотир бўлишингга ёрдам беради”,-деб маслаҳат берди.Эр хотин кечга яқин хонада иккита шамни ёқиб қўйишди.

Ўша кундан бошлаб Шаҳноза қайтиб бу ҳолатга тушмади.Тез кунларда таъмир ишлари ўз ниҳоясига етиб, Шокир Москвадан бошқа буюртма олгач,эр- хотин шаҳарга йўл олишди. Ичкўйлак воқеаси шу билан қайта эсларига тушмади.
#МархуманингИчкўйлаги Моҳигул Назарова.


https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉 ҚАДРЛИ, ҚАДРДОНИМ БУГУНГИ

5 - А В Г У С Т 🎉


ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎊
УМРИНГИЗ УЗОҚ, РИЗҚИНГИЗ БУТУН БЎЛСИН!

https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
Ёмонликка қайтган яхшилик
                                   (ҳикоя)
    Саида опа  оғриётган оёқларини  базўр судраб босганча, дўкондан рўзғорга майда-чуйда  харид қилиб,ортига қайтаётганди. Аста-секин юриб уйига олиб борадиган кўчага қайрилди.Дарвозасининг олдида турган “Ласетти” автомобилининг ёнидаги   бир-бирига жуда ўхшаш хушсурат  икки йигитга кўзи тушди. “Ким бўлди экан булар?-ўйлади у.―Ё  Анварнинг дўстларимикан?” Йигитларнинг нимасидир унга жуда таниш туюлди.
    ―Ассалому алайкум,―деди  уни яқинлашиб келаётганини кўрган йигитлардан бири. ―Яхшимисиз,хола?
  Иккинчи йигит ҳам    салом бериб,сўрашган бўлди.
―Яхшимисизлар ўғилларим, ―деди опа.―Анваржоннинг  дўстларимисизлар дейман?  Тўғриси, танимадим сизларни.
Унинг саволидан йигитлар бир-бирига қараб,  кўз уриштириб олишди.
―Шундай деса ҳам бўлади,―деди йигитлардан бири секингина.―Бизни танимадингизми?  Мен Фирдавсман.Бу эса акам Фарруҳ.
    Саида опанинг  ичидан бир нарса узилиб кетгандай бўлди.
―Хуш келибсизлар,-деди у хижолат бўлганча, ҳаяжонланганини билдирмасликка уриниб. ―Қани уйга марҳамат килинглар.Узр, анча улғайиб қолибсизлар,танимабман.
  ―Йўқ, хола биз кетамиз. Эртанги ҳайит байрами билан  сизни   табриклаб кетайлик, деб келгандик. ―Деди Фарруҳ машинасининг ичидан  каттагина  елим  халтани  олаётиб. ―Рамазон ҳайити муборак бўлсин.
    ―Болаларим   роса   овора бўлибсизлар-да. ―Саида опанинг назарида  елим халтанинг ичига тош солингандай оғир туюлди.
    ―Ундай  деманг,ҳайитларни яхши ўтказинг.Укамга салом деб кўйинг, ―шу сўзларни айтаётганда Фирдавс чиройли жилмайиб қўйди. ―Айтинг,бизни ёнимизга бир айланиб борсин. Унинг бир текисдаги оппок тишлари,кўзларининг порлаб туриши Саида учун жуда қадрли бўлган  одамникига шу қадар   ўхшаш  эдики, бундан  аёлнинг юраги  беихтиёр орқага тортиб кетди.
    Саида опа ошхонага кириб, дўкондан харид килган маҳсулотларини музлатгичга жойлаштираркан,хаёли ҳалиям йигитларда эди. “Улар нега келишдийкан? Қайсидир чет давлатга ишлашга кетишган эди-ку.Менга ҳайитлик олиб келишибди. Буни кандай тушуниш мумкин? Ахир мен  бир пайтлар  уларга қанча азоб берганим,ёдларида йўқмикан?”Шу саволларни ўз-ўзига бериш асносида, беихтиёр хаёли  олис  ёшлик йилларига қараб учди.
     Саида оиласида кенжа ва ягона  киз эди.Савдо базасида ишлайдиган отаси, уй бекаси бўлган онаси,акалари  учун унинг айтгани - айтган,дегани - деган эди.Ўрта мактабни тугатгач, “ҳуқуқшунос бўламан” деб туриб олган Саидани катта акаси  Cамарқандга  олиб борди. Омади келдими, ёки мактабда яхши ўқигани фойда бердими, у  ўша йилнинг ўзидаёқ талабалик бахтига эришди. Кўкиш кўзлари кулиб турадиган, оппоқ юзлари, расо,баланд  қомати ўзига ярашган, қалин сочлари узун бу қизнинг институтда ошиқлари кўп эди.Аммо у ҳеч  қайси йигитга рўйхушлик  бермас,ўз ҳусну-малоҳатига ишончи баланд, ғурурли  эди.Талабалик йиллари  бир зумда  ўтиб, у  туманларидаги  паспорт столида  иш бошлади.Унга совчилар кела бошлади.Аммо Саидага уларнинг ҳеч қайсиси маъқул келмади.
     Орадан ўтиб кетган беш-олти йил уни дарров  ўттиз ёш остонасига яқинлаштириб қўйди.  Бу орада айрим дугоналарининг фарзандлари мактабга борадиган бўлиб қолган,айримлари  эса ўғилчаларига суннат туйи қилаётган эди.  Бир  куни у  синфдош дугонаси  Назокатнинг  ўғилчасига қилинаётган  суннат тўйига майда-чуйда ишларига қарашиш мақсадида   бориб,   асли савдо ходими бўлган  Фарҳод   деган  йигит билан танишиб колди.   У Назокатнинг эри билан бирга ишлар экан.Чамаси Саидадан 5-6 ёшлар чамаси ёшроқ, хушсурат,келишган бу  йигит  қизга жуда ёқиб колди.Ўша куни  Фарҳод унга нисбатан жуда хуштакаллуфлик  кўрсатиб, эътибор  билан муомалада бўлди. Қисқаси,иккисининг  ўртасида  муҳаббатга ўхшаш нимадир  пайдо бўлди. Аммо бу  муносабатнинг охири бахайр эмас,чунки Фарҳод уйланган ,иккита   ўғилчаси, гулдай хотини бор эди.
    Саиданинг кўзига  эса ҳеч нарса кўринмади.Кўнгилга буйруқ бериб бўлмаслиги рост эканми,ёки бу тақдир эдими, у кечирилмас хатога йўл қўйди…Қизнинг хаёли нима қилиб бўлса-да, Фарҳодга турмушга чиқишда  бўлиб колди Ва тез  орада бунга эришди ҳам.Фарҳодни оиласидан ажратиш ниятида қўлидан келган барча ишни
қилди.Ҳатто унинг ёшгина хотинининг ёнига бориб,жанжаллашиб келишдан ҳам тоймади. Фарҳод ҳам ёшлик қилдими, ёки уни чиндан севиб қолган эдими, унинг хоҳиши амалга  ошишига  қаршилик қилмади.
      Аммо Саиданинг уйдагилари унинг бу ишини умуман маъқуллашмади. Катта акаси   ҳатто  бир шапалок туширди ҳам.   Қиз бўлса  севган йигити билан  гапни бир ёққа  қўйиб, бошқа вилоятдаги  қариндошининг уйига бирга қочиб кетди. Фарҳоднинг хотини  Мубина  уларнинг бу қилмишини худога солиб, ўғилчаларини олди-да,юртига жўнади. У аслида тожикистонлик бўлиб,ришталар узилмаслиги учун аммасига келин бўлган эди.
     Кейин  Фарҳоднинг ҳовлисида ўттиз-қирқ  кишига дастурхон ёзиб,тўй қилган бўлишди.Қайнонаси катта тўй қилишга рўйхушлик бермади.Рашки  кучли бўлган эри тўйдан кейин  Саидани севимли соҳасида ишлашига   рухсат бермади. Бу хонадонда янги келинни    ҳеч ким ёқтирмас,Фарҳоднинг онаси   “укамнинг  қизини бахтсиз қилдинг”, ―деб   унга кўз очирмасди. Саида қайнонасининг таҳқирлари-ю, қайнсингил, қайнукаларининг кесатиқларига   зўрға бардош берар, яқиндагина туғилган ўғилчаси Анвар билан овунарди. Уйдагилари бошида тегирмон тоши айлантиришса ҳам Саида чидашга мажбур, чунки ота-онаси номусга чидолмай, уни  “оқ”  қилишган, қудалар ўртасида умуман борди-келди йўқ эди.  
     Охири алоҳида уй қилиб, кўчиб чиқишди.Бу уйда  Саидага ёқмайдиган бир нарса бор эди.Фарҳоднинг ўғилчалари қўшни республикада яшашса-да,эри уларни тез-тез кўришга борар, улар ҳам  келиб туришарди. Эри уларга қимматбаҳо кийим-бош,ўйинчоклар олиб берар, бу эса Саиданинг жуда асабига тегарди.
    Бир куни  Фарҳод  уйда йўқ пайтида Мубинанинг укаси келиб, жиянларини қолдириб кетди.Бири  саккиз, иккинчиси олти  ёшда  бўлган болаларни қайтиб келмаслиги учун минг йўлни ўйлаган Саида охири уларни пичоқ олиб қўрқитди. “Агар яна келсанглар,мана шу пичоқ билан қулоқларингни кесиб ташлайман”,―деди у Фарруҳ билан Фирдавсга. Қўрқувдан  дир-дир қалтираган болачалар зўрға қочиб қолишди. Шу-шу қайтиб келишмади ҳам.Саида бўлса  эрига ўғилчаларининг келиб-кетганини айтиб ҳам  ўтирмади.
    Шу воқеадан бир ҳафта ўтар-ўтмас,Фарҳод  кутилмаган автоҳалокат туфайли дунёдан ўтди.Қайнонаси ўғлининг жанозаси куни Саидани юмма талади. “Сен шумқадам аввал ўғлимнинг оиласини,кейин эса  бошини единг”, ―деди у.Бу фожеа ота-онасининг юрагини эритиб,улар Саидани кечириб, борди-келди қиладиган бўлишди.Кексайиб анчагина кучдан колган отаси, акалари унинг рўзғорига    қарашиб туришар,онаси-ку  ёлғиз қизининг ёнидан кетмай қолган эди.
       Худди шу кунларда  унинг ҳаётида иккинчи ачинарли воқеа юз берди.Кутилмаганда севимли эрини йўқотиш, унинг асабларига кучли таъсир қилиб, бирданига Саиданинг оёқлари ишламай қолди.Анча йиллик даволанишлар,яқинларининг кўмаги билан бироз  ўзига келди-ю, аммо касаллиги туфайли ҳеч ерда ишлолмай,ногиронлик нафақасига чиқди.
    Бу орада   Фарруҳ ва Фирдавс анчагина улғайиб қолишган,Фарҳоднинг яқинлари улардан ўз ёрдамларини аямай,ота юртларига қайтишлари учун қўлларидан келган ҳамма ишни килишганини Саида орқаворотдан эшитиб юрарди. Чунки Мубина ҳам турмушга чиқиб,яна бошқа  фарзандлар  кўрган,ўгай оталари   йигитчаларни  сиғдирмаган эди.
   Саиданинг ўғли Анвар бўлса  онасини роса куйдирди. У бебош,тарбиясиз бўлиб улғайди.Ўз дарди ўзига етарли бўлган Саида унга яхши тарбия беролмаганиданмикан, ёки кўпинча  назоратсиз қолиб кетгани йигитчага  салбий таъсир кўрсатганиданми, у жиззакироқ,жанжалкаш  бўлиб ўсди.Бу орада бир йилнинг ичида Саиданинг ота-онаси  ўтиб кетишди.  Анвар  бу орада   бир жўраси  билан   кўчада  жанжаллашиб,унга енгил тан жароҳати етказди.  Натижада  ахлоқ тузатиш колониясига ҳам тушиб чиқди.
      “Эй худойим,ўзинг инсоф бергин ёлғизимга.” Саида опа бу гапни беихтиёр овоз чиқариб айтиб юборди-ю,хотиралар бағридан яна бугунига қайтди. Сокин ҳаракатлар билан қозонга шўрва солиштирди-да,у йга қараб  йўналаркан, ўзини қандайдир беҳол ҳис қилди..Худди шу пайт дарвоза тарақлаб очилиб, ҳовлига  Анвар кириб келди.Унинг кайфияти яхшилиги юз-кўзидан билиниб турарди.
―Ойижон,биласизми мен кимни учратдим бугун…―тўлиб-тошиб гап бошлади Анвар.Акаларимни кўрдим.  Улар менга иш таклиф қилишди,коғоз қути ишлаб чиқарадиган янги  корхона очишибди.
―Ие, сен уларни эслайсанми? ―сўради Саида опа, ҳайрон қолиб.
―Нега эсламас эканман  акаларим-ку,   улар ахир. Бувимларникида биз кўп бора кришганмиз.  Фақат охирги 3 йилда кўришолмадик.Чунки акаларим бу ерда эмас эди-да.   Фирдавс акам “Ҳайитда янги кийим олиб кийгин”,―деб менга пул ҳам берди.―Анвар сўзларкан, кўзлари   қувончдан алланечук   порлаб тутарди.―Худога шукур,акаларим соғ-омон қайтиб келишибди,ойижон. У  “акаларим”  деб оғзини тўлдириб гапирганда, бутун вужудида меҳрга қоришган аллақандай бир фахр билиниб турарди.
―Ҳа,ўғлим,этни тирноқдан ажратиб бўлмас экан-да,―деди Саида опа секингина.―Унинг негадир дийдаси юмшаб,кўзига ёш келаётганди.
―Фарруҳ акам ҳайитдан кейин  ёнига боришимни тайинлади. Юринг ойи, эртага бозорга борамиз..Улар берган пулдан сизга ҳам ҳайитга кийим-бош оламиз.Қаранг,  бу ерда анчагина пул бор.Иккимизга ҳам етади. ―Шу сўзларни айтаркан, Анвар  чўнтагидан икки боғлам пул чиқариб кўрсатди.
― Йўқ,ўғлим бозорга ўзинг боравер.Акаларинг менга ҳам ҳайитлик олиб келишди.―Саида опа шу сўзларни айтиш асносида ўз хаёллари билан бўлиб, ўгай ўғиллари келтирган елим халтани ҳалиям очиб кўрмаганини эслади. Ошхонадаги стол устида турган   халтани олиб секин ичидагиларини бўшатди.Чиройли қимматбахо мато, нафис  гулли  рўмол, ширинликлар   ва  яна аллақанча пул стол устига тушиб, сочилиб кетди.....                                   Моҳигул Назарова



https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизни буюртмангиз нима???


Комментарии


https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
San'atsiz bo'lmas
Yulduz Usmonova
Кечиккан эди, аммо бўлди...
Баъзан ҳеч бўлмаганидан, кечиккани яхшидир!
Уни ҳис қила олиш ҳам керак!
Энг асосийси, ҳис қилинганлар барчасининг эгаси борлиги!😊😊😊

https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz
МЕНГА УНИНГ ҚАБРИНИ КЎРСАТИНГЛАР!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида бир қора хотин масжидни супуриб тозалаб юрар эди. Шу аёл вафот қилди. Саҳобалар буни кўп эътиборли иш ҳисобламасдан ўзлари дафн қилишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтишмади.
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам у аёл ҳақида суриштирдилар. Саҳобалар унинг вафот қилганини айтишди. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Менга айтсангиз бўлмасмиди?! Менга унинг қабрини кўрсатинглар!”.
Саҳобалар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга унинг қабрини кўрсатишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга жаноза ўқидилар!

Баъзи кишилардаги айб шундаки, улар ўлимни мулозаматга кирадиган одатлардан бири деб ўйлашади. Қандайдир обрўлироқ кишининг яқини вафот қилса унинг жанозасига ҳамма келади. Оддий бир бечора мискин вафот қилса унинг жанозасига жуда ҳам оз инсон келади.
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Уюнул ахбор” китобида келтиради:
“Катта бир қозининг ходимаси вафот қилди. Жанозага савдогарлар, аъёнлар, шаҳарнинг обрўли кишилари келиб қозига таъзия билдиришди. Қозининг ўзи вафот қилганида улардан ҳеч бири келмади. Улар янги қозининг янги мансаби билан қутлагани кетишган эди!”.

https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz