#Қуръоний_фойдалар
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈
Қуръон ўқиш тилни бурро қилади
Қуръон қироат қилиш нутқни ривожлантиради, тилни бурро қилади. Айниқса, тажвидга мувофиқ ўқиш талаффузни равон этиш учун энг яхши машқ ҳисобланади. Хусусан, араблар ва араб тилида сўзламоқчи бўлганлар агар Қуръонни тажвид билан ўрганса, сўзлаганда энг юксак нутқ маҳоратига эга бўладилар.
Одатда ажамлар илмда, араб тили қоида ва луғатларини ўзлаштиришда ҳар қанча билимли бўлишмасин, араб тилида сўзлаганларида ажамликлари бўй кўрсатиб қолади. Аммо ўшандай мутахассис киши айни пайтда мужаввид қори бўлса, унинг талаффузида мазкур камчилик кузатилмайди. Бунга ўзимиз ҳам кўп гувоҳ бўлганмиз. Баъзан араблар қориларимизнинг ажам бўла туриб араб тилида бундай равон, чиройли сўзлаётганларидан ҳайратга тушишади ва бунга қандай эришишгани билан қизиқишади. Биз уларга бу натижа Қуръоннинг баракасидан эканини айтамиз.
Одатда болаларнинг нутқини ривожлантириш учун тез айтиш ва бошқа машғулотлар тавсия қилинади. Қуръон ўқиш айниқса, ажамлар учун ана ўшандай машқларга ҳожат қолдирмайди.
Қуръон дудуқликка ҳам даводир. Буни тажрибада кўп бор кузатилган. Дастлаб ўқиганда ҳар учта сўздан бирида тутилиб, ҳарф такрорлайдиган болаларнинг Қуръон ўқиш ва ёдлаш баробарида дудуқлиги камайиб борган. Айримлари шу зайлда Қуръонни тўлиқ ёдлаган ва касали деярли тузалиб кетган. Энг қизиғи, баъзан ўшандай кишиларда тилдаги мазкур нуқсоннинг асорати сўзлашишда сал-пал қолса-да, қироат чоғида умуман кузатилмайди. Бу ҳам Қуръоннинг бир мўъжизаси бўлса, ажаб эмас.
Айрим ҳарфларни тўкис айтолмайдиган толибларнинг Қуръон ўқиш ва такрорлаш орқали бу камчиликдан қутилгани ҳам тажрибада кўп исботланган.
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
t.me/Iymonli_Qalblar_Uz

Telegram
☆Iymonli QalblaR★
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар
Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг
🕋
📆 10.04.2018 yil