Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Aссалом алекум, тacбеҳ намозини ўқилиш тартибини тўлиқ тушунтириб берсангиз жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ва алайкум ассалом! Тасбеҳ намозида "Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" калимаси уч юз марта ўқилади. У намоз тўрт ракат бўлади. Ҳар бир ракатида етмиш беш мартадан юқоридаги калима айтилади. Биринчи ракатнинг қироатини тугатгач, тик турган ҳолда 15 марта, сўнг рукуда 10 марта, сўнг қавмада (рукудан қиёмга қайтиб тик турганда) 10 марта, биринчи саждага борганда, саждада 10 марта, саждадан қайтгач, жалса (икки сажда орасида ўтириш)да 10 марта, иккинчи саждада яна 10 марта, саждадан яна жалсага қайтиб, 10 марта мазкур калимани айтади. Шунда 75 тасбеҳ билан бир ракат тугайди ва ўрнидан туриб, иккинчи ракатни ўқийди. Қолган барча ракатларда ҳам шундай қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳуга бу намозни ўргатганлар. Бунда инсоннинг катта-кичик, қасдан ё унутиб қилган гуноҳи, янгию-эски гуноҳи – барчаси кечирилишини айтганлар ҳамда имкони бўлса, ҳар куни, бўлмаса, ҳар жума, унга ҳам имкони бўлмаса, ойда бир, у ҳам бўлмаса, йилда бир, уни ҳам уддасидан чиқолмаса, умрда бир қилишни тавсия қилганлар. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати.

Бизнинг манзил👇👇👇
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Assalomalekom hurmatli ustozlar, Men sizdan so'ramoqchi bo'lgan narsam shuki agar Qurbon hayitida qurbonlik qilyotganda qassob bismilah Alohu akbar deganini eshitmadim lekin undan so'rasam aytim dedi bu go'sh menga halolmi yoki yo'q jovob uchun rahmat

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Агар такбирни айтган бўлса гўшт ҳалолдир.

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#савол_ва_жавоблар

CАВОЛ:
Assalomu alaykum hurmatli ustozlar. Savolim shuki, men koʻz ostimga olib qoʻygan bir qiz bor edi. Uydagilarni joʻnatdim 2 yildan soʻng deyishdi shu bir ikki kun ichida uni boshqasiga uzatishyapti. Endi men nima qilay? ustozlar maslahat bersangiz iltimos.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сиз ҳам бошқа диндор аёлни топиб уйланинг. Ва шуни ёдингиздан кўтарманг ҳаётда муҳими Аллоҳнинг ибодатини қоим қилишдир.  

ЎМИ фатво ҳайъати.

⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️👍⤵️⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Ассалом алайкум Устоз! Устоз балоғат ёши йигит бўлган даврдан ёки 12 ми ёки 15 ёшдан хисобланадими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Балоғат ёши йигит бўлган (ўғил бола тушида булғанган, қиз бола ҳайз кўрган) вақтидан бошланади. Агар ўғил болада ҳам, қиз болада ҳам 15 ёшгача бундай ҳоллар ва балоғатга етишнинг бошқа бирор аломати маълум бўлмаса, иккиси ҳам ўн беш ёшга тўлганидан балоғатга етган ҳисобланадилар. Фарзлар уларнинг зиммаларига юкланади. Бажармасалар, гуноҳкор бўладилар.

---------
ЎМИ фатво ҳайъати.

📲 @SavollarMuslimUzBot

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Assalomu alaykum savolim shuki men duduqlanib gapiraman shuning uchun namoz vaqtida shom, xufton, bomdod vaqtida ovoz chiqarib namoz o'qishda qiynalaman. Shu sabab ovoz chiqarmay o'qisam ham bo'ladimi. Javobingiz uchun rahmat Alloh rozi bo'lsin

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Бемалол ўқийверинг, ичингизда. Фақат тилингизни қимирлатиб, ҳарфларни ичда талаффуз қиласиз.

---------
ЎМИ фатво ҳайъати.
🌐 http://savollar.muslim.uz

⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️
https://telegram.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Aссалом алекум, тacбеҳ намозини ўқилиш тартибини тўлиқ тушунтириб берсангиз жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ва алайкум ассалом! Тасбеҳ намозида "Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" калимаси уч юз марта ўқилади. У намоз тўрт ракат бўлади. Ҳар бир ракатида етмиш беш мартадан юқоридаги калима айтилади. Биринчи ракатнинг қироатини тугатгач, тик турган ҳолда 15 марта, сўнг рукуда 10 марта, сўнг қавмада (рукудан қиёмга қайтиб тик турганда) 10 марта, биринчи саждага борганда, саждада 10 марта, саждадан қайтгач, жалса (икки сажда орасида ўтириш)да 10 марта, иккинчи саждада яна 10 марта, саждадан яна жалсага қайтиб, 10 марта мазкур калимани айтади. Шунда 75 тасбеҳ билан бир ракат тугайди ва ўрнидан туриб, иккинчи ракатни ўқийди. Қолган барча ракатларда ҳам шундай қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳуга бу намозни ўргатганлар. Бунда инсоннинг катта-кичик, қасдан ё унутиб қилган гуноҳи, янгию-эски гуноҳи – барчаси кечирилишини айтганлар ҳамда имкони бўлса, ҳар куни, бўлмаса, ҳар жума, унга ҳам имкони бўлмаса, ойда бир, у ҳам бўлмаса, йилда бир, уни ҳам уддасидан чиқолмаса, умрда бир қилишни тавсия қилганлар. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати.

Бизнинг манзил👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Сажда қилганида қуймичи, белининг паст қисми очилиб қолган кишининг намози дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Намозда аврат аъзоларининг тўртдан бири ёки ундан кўп қисми очилиб қолишининг ҳукми ўша аъзонинг ҳаммаси очилиб қолганининг ҳукми кабидир. Намозда ёпилиши керак бўлган аврат аъзоларининг тўртдан бири очилиб қолса ва шу ҳолда бир рукнни адо этса, намоз бузилади. Агар иккита аврат аъзонинг тўртдан биридан ками очилиб қолиб, улар қўшилганида бир аъзонинг тўртдан бирига тўғри келса, намоз бузилади. Аммо очилган авратни дарҳол ёпиб олган кишининг намози билиттифоқ бузилмайди. Аврат бўлган аъзонинг тўртдан биридан кам қисми очилиб қолса, зарари йўқ. Авратининг тўртдан бири очилиб, бир рукн адо этилиши муддатича турган кишининг, Имом Абу Юсуф наздида, намози бузилади. Имом Муҳаммад эса бузилмаслигини айтган (“Фатовойи Ҳиндия”).

Демак, сажда қилганида қуймичи, белининг киндикдан пастки қисми очилиб қолган одамнинг намози дуруст бўлмайди.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Бировдан қарзим бор. У топганда (сўраганимда) берасиз деган эди. Эҳсон қилсам бўладими

💬 ЖАВОБ:
Қарзни адо қилиш муҳим. Шунингдек бу нарса кишини бошқаларга хайри-эҳсон қилишни ҳам маън қилмайди.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Assalom alaykum aziz ustozlar sovolim quydagicha tushida kabani, qora toshni ko'rsa buning uchun osh berish kerakmi bazilar osh berishing kerak deyishmoqda jovob uchun oldindan rahmat. Alloh sizlardan rozi bo'lsin.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Нотўғри гапни айтибдилар сизга.

📲 @SavollarMuslimUzBot

Дўстлангизга ҳам юборинг уларҳам бўлишсин !

🔈⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️🕋

Отамиз Одам алайҳиссалом, онамиз Ҳавво бўлса, бугунги кунда ер юзида яшаётган етти миллиарддан ошиқ инсон нега ҳар хил тилларда гаплашади?

💬 ЖАВОБ:

Саволингизнинг жавобини ушбу ояти карималардан топасиз: “Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишларингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик...” (Ҳужурот, 13);

“Унинг борлиги
ва ягоналиги, далилларидан (яна бири) – осмонлар ва Ерни яратиши ва сизларнинг тилларингиз ва рангларингизни хилма-хиллигидир. Албатта, бунда барча оламлар учун аломатлар бордир” (Рум, 22).

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#савол_ва_жавоблар

#CАВОЛ:

Assalom alaykum aziz ustozlar sovolim quydagicha tushida kabani, qora toshni ko'rsa buning uchun osh berish kerakmi bazilar osh berishing kerak deyishmoqda jovob uchun oldindan rahmat. Alloh sizlardan rozi bo'lsin.

💬 #ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом ва рохматуллох!
Нотўғри гапни айтибдилар сизга.

📲
@SavollarMuslimUzBot

☝️ Дўстларингизга ҳам улашинг улар ҳам билишсин!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Ассалому алейкум. Беш вақт намоз ўқишни бошладим. 1 ва 2-чи ракатларда зам сура ўқийман. Суннат, фарз ва витр намозларининг қайсисида 3 ва 4-ракатларда зам сура ўқилмайди?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Фарз намозларнинг 3-4-ракатида зам сура ўқилмайди.

---------
ЎМИ фатво ҳайъати.

⤵️👍⤵️👍⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ