Iymonli QalblaR
140 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
"Таҳажжуд намози Аллоҳга ҳақиқий муҳаббат қўйган киши учун берилган туҳфадир".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Тупроқ каби жим, сас-садосиз бўлганимда билгинки, чақмоқ каби самода янграётган бўлади фарёдим...!

Мавлоно Румий (қ.с.)

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Хотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир.


Ибн Сино

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
"Одоб - одобсизларнинг одобсизлигига сабр этмоқдир".

Мавлоно Румий ҳазратлари.

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
" Ҳақиқий мусулмон бўлиш учун гуноҳларни тарк этмоқ ва нафсоний, шаҳвоний бутларни синдирмоқ лозим ".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

#Ибодатли_тун

@Rasululloh_Vasiyatlari

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Нима учун хўроз субҳидамда йиғи оҳангида қичқириб тонг оттиришини биласизми?
Умринг ҳисобидан бир кеча ўтса ҳамки, сен буни ҳис ва идрок қилмаяпсан, демоқчи бўлади.

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Аллоҳ сени бир ҳолатдан иккинчи бир ҳолатга ўзгартиришига қодир, деб иймон келтирган пайтингда, ўзингни дунё ва ундаги нарсалардан беҳожат ҳолда сезасан.

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Мўмин киши худди атиргуллар каби ёқимли ва хушбўй бўлиши керак! Уни кўрган кўзлар қувонсин! Йўқлигида қалблар уни соғинсин! Унинг суҳбатидан хушбўй ифорлар таралиб, кўнгиллар ундан ором олсин!!! ...

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Агар қилган ишларингиз учун пушаймон бўлишни истамасангиз, уларни Аллоҳ учун қилинг ва Аллоҳ буюрганидек қилинг!

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Аллоҳнинг сенга нисбатан тарбияси!

Гоҳида қидирган ризқингни тўсиб қўяди, чунки ушбу ризқ дининг ва дунёингни бузиши мумкин. Ёки ҳали унинг ишлатиш учун муносиб вақти келмаган бўлиши ва уни энг керакли пайтда бериш учун кечиктираётган бўлиши мумкин!

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар:
Мен сизларга буюрадиган нарсанинг энг муҳими бу намоздир. Ким уни муҳофаза қилса, динини сақлабди. Ким уни зое қилса, у бошқа барча нарсани зое қилувчидир.

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ушбу умматдан бўлган киши ҳақ йўлда бўлмасаю, у ўзини ҳақ йўлдаман, деб ўйласа, Аллоҳим! Ушбу кимсани ўзинг ҳақ йўлга қайтаргин!

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал.

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Эргашувчилар кўплигини кўриш учун ортингга қарама! Балки йўлинг тўғрилигини кўриш учун олдингга қара!

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Муҳаббат бу..
Тобиъийлардан бири саҳобийни кўриб, у зотнинг юзига яқинлашди ва: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрган бу икки кўзингизни ўпишга рухсат беринг!" деди.

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар:

"Намозни тарк қилган киши учун Исломда улуш, насиба йўқдир".

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳакимларнинг биридан: "Саодат нима?" деб сўралди. Шунда у киши: "Дунёдаги офият ва охиратдаги афв", деб жавоб берди.

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Катталарнинг йиғиси ёш болаларнинг йиғисидан кўра анча аламли ва азоб берувчидир. Чунки, улар сабр косаси тўлгандан сўнгра йиғлайдилар.

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Аллоҳнинг биз учун ихтиёр қилган нарсаси бизнинг ўзимиз учун орзу қилган нарсамиздан яхшироқдур.

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бир дақиқа аввал ўлган кимсалар ҳам, ўлим жуда узоқ нарса деб ўйлар эдилар.

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ким ўз нафсини дунё учун бағишласа, дунё унга бир парчагина ер берур.
Аммо, ким ўз нафсини Аллоҳ учун бағишласа, Аллоҳ унга кенглиги осмонлару ернинг кенглигида бўлган жаннатлар берур.

Доктор Аҳмад Маъсоровий ҳафизаҳуллоҳ

Тавфиқ Аллоҳдан

#Ибодатли_тун

@IYMONLI_QALBLAR_UZ