Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#Бомдод

Бомдод намозидаги икки ракъат суннатнинг фазли
 _________________

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени менга манфаат берадиган бир амалга йўллаб қўйинг», деди. У зот: «Бомдоднинг икки ракъат(суннат)ида бардавом бўл, чунки уларда фазилат бор», дедилар»

Яна шу кишидан қилинган бошқа бир ривоятда шундай дейилган:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бомдод намозидан олдинги икки ракъатни қолдирманглар, чунки уларда рағоиблар (рағбатлантирувчи нарсалар) бор», деганларини эшитдим».

Табароний «Муъжамул кабир»да ривоят қилган.

Изоҳ: 
Рағоиблар – намозхонни рағбатлантиручи улкан ажру савоблардир. Шунинг учун ҳам ушбу намоз «рағоиб намози» деб аталган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бомдоднинг икки ракъати бу дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар»

Муслим, Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.

Аҳмад ва Абу Довуд: **«Агар сизни отлиқлар қувиб келаётган бўлса ҳам, шу иккисини қўйманглар»ни зиёда қилишган.**

Имом Муслимнинг ривоятида: **«Шу иккиси мен учун дунёнинг барча нарсаларидан маҳбуброқдир», дейилган.**

Изоҳ: 
Юқоридаги ҳадисларда бомдоднинг икки ракъат суннати ҳақида сўз бормоқда. Бу икки ракъат суннат энг фазилатли вақтда ўқилади. Унинг ажр-савоби ниҳоятда улкандир. Агар бомдоддаги икки ракъат суннат намознинг савобини бу дунёнинг ўлчови билан ўлчайдиган бўлсак, у дунё ва ундаги жамики нарсалардан яхшироқдир.

фойдалар:

1. Бомдоднинг икки ракъат суннатини бардавом ўқиш ниҳоятда фазилатли амалдир.

2. Бомдоднинг икки ракъат суннатида намозхонни рағбатлантирувчи улкан ажру савоблар бор.

3. Бомдоднинг икки ракъат суннати ниҳоятда муҳимлигидан душман қувиб келаётган бўлса ҳам уларни тарк қилмаслик тавсия қилинмоқда.

4. Бомдоддаги икки ракъат суннат дунё ва ундаги жамики нарсалардан яхшироқдир.

5. Бомдоддаги икки ракъат суннат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун дунёнинг барча нарсаларидан маҳбуброқ эди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Аллоҳ азза ва жалланинг жамолига боқиш

Аллоҳ таоло айтади: «У Кунда (мўминларнинг) юзлари яшнаб, Парвардигорларига боқиб турувчидир!»
(Қиёмат: 22, 23).

Кофирлар ҳақида айтади: «Ҳеч шак-шубҳа йўққи, улар ўша (Қиёмат) Кунида Парвардигорларидан тўсилувчидирлар» (Мутоффифун: 15).

Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жаннат аҳли жаннатга киргач, Аллоҳ таборака ва таоло: «(Берган неъматларимга) яна бирон нарсани зиёда қилишимни истайсизларми?», дейди. Улар: «Бизнинг юзларимизни ёруғ қилмадингми, бизларни жаннатга киритмадингми, дўзахдан нажот бермадингми, ахир?! (Бундан ортиқ яна қандай неъмат бўлиши мумкин?!)», дейишади. Шунда У пардани туширади, уларга Парвардигорларига боқишдан кўра суюмлироқ бирон нарса берилмаган бўлади»
(Имом Муслим ривояти).

Бир ривоятда: «Сўнгра: «Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда неъматлар бордир» (Юнус: 26) оятини ўқидилар».

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эдик, у зот тўлин ойга боқиб туриб айтдилар: «Сизлар Парвардигорингизни худди шу ойни кўриб турганингиздек кўрасизлар» (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ:
Аллоҳ таоло жаннат аҳлига тайёрлаб қўйган ҳурмат-эҳтиромларнинг энг улуғи – У зотнинг жамолига боқиш неъмати бўлиб, бу аҳли жаннат топадиган энг катта лаззатдир.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)