Iymonli QalblaR
141 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#Алҳамдулиллаҳ

Кунлар совушни бошласа ,
Аллоҳдан қўрқиб ўранмаган қизлар совуқдан қўрқиб ўранишмоқда🤨...

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ

Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ “Ал-Бидоя ван-ниҳоя” номли асарларида Валид ибн Абдулмаликнинг таржимаи ҳолида қуйидаги сўзларни келтиради: Валид Қуръон ҳомилларига иззат-икром кўрсатар, уларнинг зиммаларида қарзлари бўлса, адо қилар эди. Шунингдек, яна айтганларки: Валиднинг ғайрати қурилишга бўлган эди. Шунинг учун одамлар ҳам шундай бўлишди. Улар бир бирига йўлиққанларида “нима барпо қилдинг, нима иморат қурдинг?”, дейишар эди. Валиднинг укаси Сулаймоннинг ғайрати аёлларга бўлди. Одамлар ҳам шундай бўлишди. Улар бир бири билан кўришганларида “Нечта хотининг бор, қанча жорияларинг бор?” дейишар эди. Умар ибн Абдулазизнинг ғайрати эса Қуръон ўқишга, намоз ўқишга, ибодат қилишга бўлган эди. Одамлар ҳам шундай бўлишди. Кишилар бир бирилари билан учрашганларида “Вирдинг қанча, бир кунда Қуръондан қанча ўқийсан, кеча тунда қайси намозларни ўқидинг?”, дейишадиган бўлди”.
Ҳикматларда “Одамлар подшоҳларининг динида бўлади” деб бежизга айтилмаган.
👇🏻
https://t.me/joinchat/Ueo3P7eXcDnfAukU