Iymonli QalblaR
151 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Босния республикасининг марҳум президенти Али Изетбегович вафот этгач унинг тўшаги остидан босния тилида ёзилган қуйидаги варақчани дўхтирлар топиб олишди.
– Агар сен осмон чўққисига етсанг ҳам ўлим ниҳоянг бўлур.
– Курраи заминни шарқидан ғарбигача айланиб чиқсанг ҳам жимжитлик бошланишинг бўлур.
– Ҳаётлик пайтингда кўплаб меҳмонларни кутиб оласан, лекин рағбат қилмаган менмон тўсатдан келур.
– Ўлимдан кейинги ҳаётингни бошлашинг учун ҳамма нарса ниҳоя топур.
Бу олам ҳам бир кун ниҳоясига етади, бас, сен ёмон томонга оғмаган истиқоматда ҳаёт кечир.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маслаҳат☝️
Ажойиб ғоя оддий,қулай ва осон.☺️

Дўстларингиз га ҳам улашинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ҳикоя📚

ИККИ ХИЛ АЁЛ
-----------------------------------------------------

Бир вақтлар янги уйланган бир йигит амакиси билан учрашиб:
- Амаки, менинг хотиним шундай назокатли, киборки, сиз билмайсиз, - деди.
Кекса амаки:
- Кўп мақтанма, бедаво йигит. Бугун оқшомда сен бизнинг меҳмонимиз бўл, кейин кўрамиз, - деди.
Йигит амакисининг меҳмони бўлди. Кекса амаки кампирига: «Хоним, меҳмон келди. Тарвузнинг яхшисидан олиб кел», деди. Кампир тарвуз келтирди. Амаки қўлида бир икки айлантириб кўриб: «Бўлмайди, бу яхши чиқмайди, бошқасини олиб кел», деди. Шундай қилиб хотини ўн марта тарвуз олиб келди. Кекса хоним ҳар сафар эри: «Бошқасини олиб кел», деганида «хўп бўлади», деди, бирор марта норози бўлмай, айтганини қилди. Эртасига оқшомда амаки йигитнинг уйига меҳмонга борди. Йигит ҳам уйдаги тарвузлардан бирини олиб келишни буюрди. Хотини олиб келди. Йигит тарвузни салмоқлаб кўриб:
- Бу бўлмайди, бошқасини олиб кел, - деди. Хотин бошқа тарвуз олиб келди. Йигит яна «бўлмайди» деди. Хотини учинчи тарвузни олиб келди, эр яна «бўлмайди», деб бошқасини олиб келишни буюрди. Шунда ёш келинчак:
- Мен сизнинг югуртагингизманми, «олиб кел, олиб бор» деяверасиз. Сиз ақлли бўлганингизда, яхши бир тарвуз олардингиз. Бошқа тарвуз йўқ, фақат учта тарвуз олиб келгансиз, - деди.
Кекса амаки:
- Кўрдингми, болагинам, мен сенга нима деган эдим! Менинг уйимда бир дона тарвуз бўлиб, яхши феълли хотиним ўн марта олиб келган тарвуз айни ўша битта тарвуз эди. Лекин бирор марта итоатсизлик билан гап қайтармади. Энди тушундингми, - деб кекса амаки йигитга ўгит берди.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
---------------------------------------------------

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асал асал ота онасига рахмат! 😍

Дўстларингиз га ҳам улашинг!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳар нарсага кўзи тушганида "Машааллоҳу табаракаллоҳу" (Аллоҳ хоҳлагани бўлади ва Аллоҳ баракотлидир), деб айтиб, сўнгра табассум қилиб "Роббий адим ъалайҳи неъматака, варзуқний камаа розақтаҳу" (Роббим неъматингни у кишида бардавом қил, унга ризқ қилиб берганинг каби менга ҳам ризқ қилиб бер), деб айтган кишининг кўзидан кўра гўзалроқ ва покизароқ кўз борми?!

Дўстларингиз ни ҳам огоҳлантиринг☝️

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Ҳозирги_ҳолат

Аччиқ ҳақиқат 😔

👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юлдузларни етаклаб,🌙 Ой ҳам чиқди осмонга.

Демак Аллоҳга шукур, етишибмиз оқшомга.🌃

Сизга ҳайрли оқшом,#ҳайрли_тун қадрдон.🌝

Тонгда сизни уйғотсин,саҳар айтилган Азон!!!🕌

Ҳайирли Тун !
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаёт ва биз умматларга айтган муборак сўзларини

Шу каналда кузатинг👇
@Rasululloh_Vasiyatlari
@Rasululloh_Vasiyatlari
@Rasululloh_Vasiyatlari
🌖Тун зулмати чекиниб ортга,

🌞Қуёш кулиб чиқди жаҳонга.

🌿Ла илаҳа иллаллоҳ деган,

🙂Хайрли тонг мусулмонга.

ХАЙРЛИ КУН!😊

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Гуноҳни қачон шайтонга тўнкаш мумкин?

Юсуф алайҳиссаломнинг қиссаси ибрат ва ҳикматга тўла. Гўзаллик тимсоли бўлган Юсуф алайҳиссаломнинг ҳаёти ҳикоясини Қуръони Карим “қиссаларнинг гўзали” деб атаган. Юсуф сураси энг гўзал суралардан. Қиссадаги саноқсиз ҳикматлардан бири сифатида инсон гуноҳни қачон шайтонга тўнкаши мумкинлигига берилган ишорани айтиш мумкин.

Юсуф алайҳиссалом Миср Азизи аёлининг макрига дучор бўлган пайтлари: “Раббим, менга улар мени чорлаётган нарсадан кўра зиндон яхшироқ. Агар мендан уларнинг ҳийлаларини бурмасанг, уларга оғиб кетаман ва жоҳиллардан бўлиб қоламан!” дея илтижо қилганлар.

Орадан вақтлар ўтиб, давлат ва халқнинг Юсуф алайҳиссаломга эҳтиёжи тушади. Шунда у киши зиндондан чиқишдан олдин аввало ўзларига бўлган туҳматдан оқланишларини шарт қиладилар. Миср Азизи аёлларни тўплаб, бўлиб ўтган воқеанинг ҳақиқатини сўрайди. Шунда аёл Юсуф алайҳиссаломга туҳмат қилганини тан олади. Бу иқрор ва оқлов Юсуф алайҳиссаломга изҳор қилинганда у киши: “Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс ёмонлликка кўп ундовчидир, илло Раббим раҳм қилганлар мустасно”, дейдилар.

Вақти келиб акалари ҳам у кишига қилган зулмларини тан олишади ва: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ биздан сени ортиқ кўрди, биз аниқ хатокор бўлдик”, дейишади. Шунда Юсуф алайҳиссалом: “Бугун сизларга дашном йўқ. Аллоҳ сизларни мағфират қилади. У раҳмлиларнинг раҳмлисидир”, дейдилар.

Кейин Яъқуб алайҳиссалом бутун аҳлу оиласи билан Юсуф алайҳиссаломнинг олдига келадилар ва ҳаммалари у кишига таъзим бажо келтирадилар. Шунда Юсуф алайҳиссалом гапнинг орасида: “Эй отажон, мана шу олдинги тушимнинг таъвилидир. Раббим уни рўёбга чиқарди. У мени зиндондан чиқарар ва шайтон мен билан акаларимнинг орасини бузгандан кейин сизларни саҳродан келтирар экан, менга яхшилик қилди”, дейдилар.

Эътибор қилсангиз, Юсуф алайҳиссалом гап ўзига келганда “Сен сақламасанг, жоҳиллардан бўламан”, дея илтижо қиладилар, бошқалар оқлаб тургани ҳолда “мен ўзимни оқламайман”, дейдилар. Ўзгаларнинг хатосига келганда эса, улар айбларини тан олгани ҳолда: “сизларга дашном йўқ. Аллоҳ сизларни мағфират қилади”, “шайтон мен билан акаларимнинг орасини бузганда”, дея айбни шайтонга ағдариб, Аллоҳнинг раҳматига умидворлик билдирадилар, уларни узрлига чиқариб, хижолатчиликдан қутқарадилар.

Пайғамбарларнинг ахлоқлари ана шундай бўлган. Сунний хулқ шу. “Хулқлари Қуръон эди”, дейилганда ана шундай маънолар назарда тутилади. Бу мезон бузилганда эса натижа аксинча рўй беради. Ўзи хато қилганда “шайтон йўлдан урди‑да” деб, биров хато қилганда эса “ўзи бу шунақа одам‑да”, дейиш айни набавий ахлоқнинг тескариси, шайтоний хулқдир.

Аллоҳ таоло бизларга ҳам набавий ахлоқ‑одобни насиб қилсин!
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Қур'он қалб шифоси 👇
041 Фуссилат
Абдулбосит Қобилов
#Албатта_тингланг☝️

''Фуссилат'' сураси

(Абдулбосит қори тиловати)

Дўстларингиз га ҳам улашинг гўзал тиловатдан баҳраманд бўлишсин !

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Алҳамдулиллаҳ

Кунлар совушни бошласа ,
Аллоҳдан қўрқиб ўранмаган қизлар совуқдан қўрқиб ўранишмоқда🤨...

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
-Сами Юсуф Ҳасби Роббий гўзал нашида.

#Архив
#Нашида🎵
#улашинг 👥

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ИХЛОС

Бир куни Абдуллоҳ ибн Муҳайриз роҳимаҳуллоҳ кийим сотиб олиш ниятида баззознинг ҳузурига келди. Сотувчи Ибн Муҳайризни танимасди. Ибн Муҳайриз кийимнинг нархини сўради, сотувчи нархини айтди. Сотувчининг ёнида Ибн Муҳайризни танийдиган киши турганди. У сотувчига харидорнинг ким эканини танитиш мақсадида: "Ибн Муҳайризга келиштириб беринг" – деди. Шунда Абдуллоҳ ибн Муҳайриз: "Мен пулимга сотиб олгани келгандим. Дину диёнатимни ўртага қўйиб сотиб олиш учун келганим йўқ" – деди-да, ҳеч нарса сотиб олмасдан ўрнидан туриб кетди ("Ҳилётул авлиё", 6782-асар). Бугунги кунимизда бозорда "қори акага" деб сотиб олиш мода бўлди. Аллоҳ барчамизни ислоҳ қилсин!

Абдуллоҳ ибн Муҳайриз (арабчада Муҳайрийз) роҳимаҳуллоҳ улуғ тобеинлардан. Абдуллоҳ ибн Муҳайриз, Саид ибн Мусаййиб, Иброҳи Нахаий (Аллоҳ уларнинг барчалари Ўз раҳматига олсин), барчалари Валид ибн Абдулмаликнинг халифалик даврида вафот этишган.

Ⓜ️анба: Иймон Аҳлининг Озуқаси

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Дарслар сени толиқтирдими?

Чап суратдаги боланинг дарслари толиқтирмади.
– Бир хил ўйинчоқни ўйнашдан зерикдингми? Чап суратдаги боланинг ўйинчоқлари ғишт ташишдир.
– Сен яхши сифатдаги оёқ кийими топа олмасдан оддийсини сотиб олишга мажбур бўлдингми? Чап суратдаги боланинг оёқ кийими фақат шу холос.
– Сабзавотли овқатларни ейишни ёқтирмаяпсанми? Чап суратдаги болаларнинг овқат танлаш ихтиёрлари йўқ!
"Албатта Аллоҳ одамларга фазлу карам қилгувчидир. Лекин жуда кўп одам шукр қилмайдилар", (Бақара сураси, 243 оят).

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Қайсидир инсонни хақийқий дўсти бўлса, ўша инсонни иккита юраги бўлар экан.
Бири ўз қалбида, иккинчиси эса дўстини қалбида.

📲 Улашинг

👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Кийимлардаги қабиҳ маънодаги ёзувлар:

Flirt --ўйнашмоқ,ёмон манода

Christianity- насронийлик дини

Mis- (misdeed)--ёмон, нотўғри (ёмон иш)

Theocracy--теократия, руҳоний қўлида бўлган ҳокимият, фаҳшга тайёргарлик

Hussy--қўпол, қўрс қиз

Chorus girl--театр хорида иштирок этувчи раққоса қиз

Madonna--фоҳиша, зинокор аёл

Lust --қаттиқ шаҳвоний истак

Eccentricity--жуда ғалатилик, ғайритабиийлик

Vicar--черков бош руҳонийси

Croix--хоч (фр.)

Woolen--жунли

Gross--ахлоқсиз, уят, шарманда, номуссиз, хоч

Athirst--даҳрий

Gospel--инжил

Nike--юнонларда ғалаба худоси

Nude--яланғоч

Eros--севги худоси

Kiss me--мени ўп, бўса ол

Cupid--Римликларда бола тимсолидаги севги худоси (камондан ўқ отадиган)

Whore--фоҳиша

Tippler--алкаш

Lustry--шаҳватпараст

Adulterer--фосиқ, зинокор

Bitch--фоҳиша, зинокор аёл

Bawdy--қўпол, шаҳват ва гуноҳга мойил

Buy me--мени сотиб ол

Dram--бир қултум спиртли ичимлик

Follow me--менга эргаш

Take me--мени ол ёки олиб кет

Crux--қийин масала, бурж, хоч

Bad boy--ёмон хулқли бола

Vixen--ёмон хулқли аёл

Носир ибн Муҳаммад ал Ғомидийнинг "Ислом фиқҳидаги эркакларнинг либоси ва унинг ҳукмлари", номли китобидан олинди.


https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
РЎМОЛ ЎРАЛГАНДА ДАҲАН ҚИСМЛАРИ ОЧИҚ ҚОЛИШИ


Ассалому алайкум! Бизни аёллар асосан рўмолни бўйниларидан ўрашади ва даҳан қисмлари очиқ қолади. Баъзи аёл-қизларни кўрсак даҳанларини ҳам рўмол билан беркитишган бўлади. Даҳан авратга кирмайдими ёки уни ҳам беркитиш керакми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Жағ остилари авратга киради. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг уларҳам билишсин!

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳар қандай зарба йиқитадиган, ҳар қандай ҳужум заиф қиладиган, ҳар қандай муваффақиятсизлик боғлаб қўядиган ва ҳар қандай хато ўлдирадиган киши бўлма!
Кучли бўл, ҳозирги пайтда заиф бўлиб юрадиганларга ўрин йўқ!

Аҳмад Дийдот.

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ