Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#савол_ва_жавоб

ПОЕЗДДАГИ НАМОЗ

Ассалому алайкум! Поезд вагонида (плацкарт) кетаётган киши намозларини қай тарзда адо этади? У ерда қиём ва саждани хеч иложиси йўқ.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Поезд, автобусларда фарз, вожиб намозларини ўқиш жоиздир. Хоҳ бирор узр бўлсин ёки бўлмасин. Лекин, қиблага юзланиш ва қиём шартдир. Узрсиз қибла ва қиёмни тарк қилиш билан намоз намоз бўлмайди. Автобус ёки поезд тиқилинч бўлганлиги туфайли пешонани қўйиб сажда қилишнинг имкони бўлмаса ва вақт чиқиб кетмасидан олдин бирор жойда тўхташликни умиди бўлмаса, икки ўтиргични орасида қиблага юзланади, қиём ва рукуъ қилади, сажда учун орқа ўриндиққа ўтириб оёғи пастда турган ҳолатда олдинги ўтиргичга сажда қилади ёки ёнига сажда қилади. Саждада пешона ва оёқ тегиб турган бўлиши шарт. Икки тизза тегмасдан турса, зарари йўқ.
Агар қибла икки ўтиргичнинг ўртасида бўлса, ўтиргичлар ўртасида туриб, пастга сажда қилса бўлади. Агар юқорида зикр қилингандек ҳолат топилмаса, тиқилинч ёки ёмғир туфайли ҳамма жой ҳўл бўлибт, намоз ўқишга жой топилмаса, ўтирган ҳолатда имо-ишора билан рукуъ сажда қилиб намозини адо қилади (Аҳсанул фатаво).
Бирор транспортда кетаётиб, намоз ўқилмоқчи бўлган жойнинг пок ва нопоклиги ҳақида гумон қилиб қолса, нажосатнинг ўзи, ранги ва ҳатто ҳиди ҳам ўтмайдиган бирор покиза матони тагига солиб ўқиса бўлади. Агар оёғининг ости нажосат бўлса, оёқ кийимини ечиб, устига оёғини қўйиб, ўқиса бўлади.
Баъзилар қиёмга қодир бўла туриб, поездлардаги ўриндиқларнинг иккинчи қаватида ўтириб намоз ўқийдилар. Бу билан уларнинг намози адо бўлмайди (Аҳсанул фатаво). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Мусибат ҳақида.
@qalbdavosi
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Мусибат ҳақида.

28,7 МБ 💾

01:04:12

Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Эй инсон Раббингнинг Каломини ўқийвер!
Зеро дунёнинг бор ҳақиқати ортингдаги харобадир
.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳижобли аёл билан ҳижобсиз аёл суҳбати:

- Сиз ҳижоб киясизми?
- Йўқ.
- Намоз ўқийсизми, рўза тутасизми?
- Бир кулди-да, сўнг деди: албатта, намоз ўқийман ва рўза тутаман.
- Сизга намоз билан рўзани ким фарз қилди?
- Аллоҳ.
- Унда ҳижобни ким фарз қилди?
- Уни ҳам Аллоҳ фарз қилди.
- Шунда, ҳижобли аёл ушбу оятни ўқиди:
Аллоҳ таоло айтади: "Ёки китобнинг баъзисига иймон келтириб, баъзисига куфр келтирасизми?! Сизлардан ўшани қилганларнинг жазоси бу дунёда фақат расво бўлишликдир, қиёмат кунида эса, энг шиддатли азобга қайтарилурлар. Аллоҳ қилаётганингиздан ғофил эмас".
(Бақара сураси 85-оят).


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича, Отахон 100 ёшни қаршилаган экан, ҳанузгача ўзлари масжидга бориб келмоқда эканлар

Шуларни ёшига етиб, шунақа намозларга полвон бўлиб юрайлик...👇

👉 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🌸 Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;

🌸 Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;

🌸 Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўрайман!

🌸 Тан сиҳҳатлик, офият, бахт - саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин!

🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Мана отди, яна бир тонг!
Нур таралди ҳар томон!
Хайр, баракот, раҳматлар..
Бизга ёғилсин, ҳар он!
🙃 Биздан йироқлашманг!
© Фойдалар


☀️ ХАЙРЛИ КУН!

🕋 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
"Ақида" сўзи араб тилидан олинган бўлиб қандай маънони англатади?

"Ақоид илми" китобидан.
Anonymous Quiz
50%
Боғламоқ;
13%
Кесмоқ;
6%
Қўшмоқ;
31%
Очиб бермоқ;
Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг одамлар кўзидан йироқда ўқиган татоввуъ- нафл намози одамлар кўз олдида адо этган йигирма беш ракат намозига тенг келади.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй инсонлар, уйларингизда ҳам намоз ўқинглар. Чунки кишининг фарз намозларидан ташқари энг афзал намози уйда ўқиган намозидир. Лекин фарз намозларини масжидда ўқиш афзалдир», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Изоҳ: Нафл намозларини уйда ўқиган афзал. Чунки, бунда риёдан узоқ бўлинади, қабул аниқ бўлади, баракоти уйга уради, шайтон уйдан қочади. Масжидда ва намозгоҳда ўқилиши зарур бўлган намозлар ҳам маълум ва машҳур фарз намозлари, ийд, жума, кусуф, истисқо, таровеҳ намозлари масжидда ва намозгоҳда ўқиладиган намозлардир.


@arabicuz

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машааллоҳ.

Қорилик муайян шахсларга ҳос, тор доирадаги касб эмас.
Ҳар бир касб эгаси қуръонни гўзал ўқишликни билиши лозим. 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
АЁЛ КИШИ УЗРЛИ ҲОЛАТДА ТАҲОРАТСИЗ ЗИКР ҚИЛИШИ ҲАҚИДА.

#зикр

CАВОЛ:

Аёл киши узрли бўлган (ҳайз ва нифос) пайтида истиғфор, тасбиҳ ва зикрларни айтиб юрса бўладими?

💬 ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Авваламбор, мусулмон киши доимо таҳоратли юриши мустаҳабдир. Аёллар узрли бўлган пайтларида таҳоратли ҳолатда юришларининг имкони йўқ. Шундай бўлсада, шариатимиз уларга бундай пайтларда ҳам зикр қилиш, тасбиҳ, таҳлил, истиғфор ва саловатлар айтиб, дуолар қилиш каби савобли ишларни бажаришларига рухсат берган. Узрли аёллар суннатга амал қилиш мақсадида ҳар бир яхши ишни “Бисмиллаҳ” деб бошлашлари мумкин.
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ “ал-Азкор” китобларида шундай деганлар:

"أَجْمَعَ الْعُلَمَاءُ عَلَى جَوَازِ الذِّكْرِ بِالْقَلْبِ وَاللِّسَانِ لِلْمُحْدِثِ وَالْجُنُبِ وَالْحَائِضِ وَالنُّفَسَاءِ، وَذَلِكَ فِي التَّسْبِيْحِ وَالتَّهْلِيْلِ وَالتَّحْمِيْدِ وَالتَّكْبِيْرِ وَالصَّلاَةِ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَالدُّعَاءِ".

яъни: “Таҳоратсиз, жунуб, ҳайз ва нифос ҳолатидаги кимсалар қалблари ва тиллари билан зикр қилишлари жоиз эканига уламолар ижмо (иттифоқ) қилганлар. Зикр қилиш – тасбиҳ (субҳааналлоҳ), таҳлил (лаа илааҳа иллаллоҳ), ҳамд (алҳамдулиллоҳ), такбир (аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир”. Узрли аёллар Қуръони Каримни ушламайди ва ўқимайди. Лекин эшитишлари жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш

🔉
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Encoderbot file id670728 16k
Qaynona va kelin

#Nuriddin_hoji

👇⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️👇

https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
Дарсларини яхши ўзлаштира олмаётган ўйинқароқ болакайни муаллими урди ва:
"Онанг қаёққа қараяпти ўзи?! Қанақа она бўлди?! Нега ўқишингни назорат қилмайди?" - деди.
Болакай дарсдан сўнг қабристонда онаси қабри тепасида юм-юм йиғлар экан, шундай дерди:
- Ойижон, муаллим яна урди... Бир марта чиқиб, уни уришиб келиинг...

======

Сабабини яхши билиб етмасдан, бировга жазо қўлламанг...

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Аллоҳнинг наздида дунёнинг пашша қанотичалик қадри йўқ..

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЯХШИЛИК
#ЁМОНЛИК

• Яхшига яхшилик қилаверинг, бу унинг мукофоти!
• Ёмонни эса тек қўйинг, у ўз бошига ўзи етади!


MEHROB_UZ

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
​​ Ассаламу алайкум!

💤 Ҳаётинг сенинг ёдингга асло келмайдиган бир лаҳза ила бошланди.

💤 Ва сен асло била олмайдиган бир лаҳза билан ниҳоя топади.

⛔️ Ўзгартира олмайдиган ўтмиш ва Аллоҳ сенга битганидан ортиғини қила олмайдиган келажак ғамида яшама!

Сен Роббинг олдида, заифлигингни, Унга муҳтож эканлигингни эътироф эт!

🤲 Унга дуо қил! Асло зое бўлмайсан!


🤲 Сизларга барча яхшиликларни муяссар - осон, ёмонликларни узоқ қилишини! Кунингиз хайрли - баракали ўтишини Роббимдан сўраб қоламан!!!
#Фойдалар


Kanalga ulaning👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Қандай гуноҳ кечирилмайди?

"Ақоид илми" китобидан.
Anonymous Quiz
20%
Зино;
9%
Ғийбат;
52%
Ширк;
19%
Бенамозлик;
АГАР ЭР ИККИНЧИ АЁЛГА УЙЛАНСА...

(Шу нарсада жуда ҳам ташвиш қилган бир муслиманинг жавоблари).

1. У иккинчисига уйланди. Аллоҳ бунга рухсат берган. Агар бешинчисига уйланса эди, ўшанда қаттиқ ташвиш қилинса бўларди.

2. У уйландику, ўлмадику?! Майли, олдимда камроқ бўлса ҳам, дийдор кўришиш мароқлироқ бўлади, ИншаАллоҳ.

3. Кун ора келаса ҳам майли, муаммо эмас бу! Қанча аёллар бор. Эрлари бўлса ҳам, қайсидур сабаблар билан ойлаб, баъзи ҳолларда йилига бир - икки маротабагина, саноқли кунларгина кўришишади.

4. У уйланди, зино қилмади. Савобли иш қилди. Эр хайрли - савобли иш қилишига ғазабланиш тўғрими?

5. У уйланган бўлса ҳам, сиздан ажрашмадику? Сизни ташлаб кетмадику?

6. У муслимага уйланди. Мулислималар бир - бирларига опа - сингиллар. Ҳозир сизнинг синглингизнинг ҳам эри бор. Синглингиз учун хурсанд эмасмисиз?

7. Иккинчисига уйланса ҳам, у исломга амал қилишдан тўхтаб қолмади. Қанча муслималар бор. Уларнинг эрлари мусулмон эмас.

8. Унга аёллар ёқадими? Демак у - эркак!!!

9. У уйлана олдими? Демак, унда Аллоҳга ишонч ва қатъият бор. Шу хислатлар ҳурмат қилишингизга арзийди. Шундай эмасми? :)


#Кўпхотинлилик'ка айрим "эркак"лар очиқ-ойдин қарши чиқиб турган бир пайтда, аёлларимиз баралла ўз мулоҳазаларини билдиришяпти. Унутманглар, Аллоҳ билганини бандаси ҳеч қачон билмайди. Бунинг бир ҳикмати бўлмаганда, Аллоҳ таоло ҳаргиз рухсат бермаган бўларди.

Эслатма: кўпхотинлилик масаласи ёки мавзуси ҳақиқий (!) мўмин ва мўминалар учун муаммо эмас. Қайси мусулмонда бу нарса муаммо бўлаётган бўлса, айбни фақат ўзидан қидирсин.


👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Субханаллох

Жуда чиройли мухит☺️

Дўстларингиз га ҳам улашинг ! 👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
НАМОЗНИНГ ВОЖИБЛАРИ
#намоз

CАВОЛ:

Намознинг вожиблари ҳақида маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намознинг бир нечта вожиблари бўлиб, қуйида улардан баъзиларини баён қиламиз:

1. Такбири таҳримада намозга айнан "Аллоҳу акбар" лафзи билан кириш;
2. Фарз намозларининг аввалги икки ракатига қироатни тайин қилмоқ;
3. "Фотиҳа" сурасидан сўнг зам (қўшимча) сура ўқиш. Зам сурага Қуръондан бир узун (мисоли "Оят-ул-Курсий" ) ёки уч қисқа оят (мисоли "Сураи Кавсар") ўқиса бўлади;
4. Фотиҳа ва зам сурани Витр ва нафл намозларининг барча ракатларида ўқиш;
5. Саждада пешона билан бирга бурунни ҳам ерга теккизиш;
6. Таъдили аркон ёки тумония, яъни рукуъ ва саждада бир тасбеҳ ("Субҳаналлоҳ" дейишга кетадиган вақт) миқдорича ором олиш;
7. Қаъдаи аввал. Иккидан ортиқ ракатли намозларда иккинчи ракатдан сўнг "Ташаҳҳуд" ("Аттахиййату...") ни ўқиш миқдорича ўтириш;
8. Ҳар қаъдада "Ташаҳҳуд" ўқиш;
9. Витр намозининг учинчи ракатида қироатдан сўнг "Дуои қунут" ни ўқиш;
10. Икки Ийд намозларида айтиладиган такбири зоидалар, яъни қўшимча такбирларни (биринчи ракатда "Сано"дан сўнг 3 марта ва иккинчи ракатда қироатдан сўнг рукуъга кетишдан олдин 3 марта "Аллоҳу акбар" деб) айтиш;
11. Икки Ийд намозларида иккинчи ракатда такбири зоидаларни айтгандан сўнг рукуъга бориш учун айтиладиган такбирни айтиш;
12. Намозда сажда ояти ўқилса дарҳол тиловат саждасини қилиш. Агар сажда ояти ўқилгандан кейин дарҳол рукуъ қилинса, шу рукуъ тиловат саждаси ўрнига ўтади;
13. Муқтадийнинг имомни қайси ҳолатда топса, ўша ҳолда дарҳол ният қилиб, намозга киришиб имомга эргашиши;
14. Имомнинг жаҳрий намозлар (Бомдод, Шом, Хуфтон, Жума ва Таровиҳ)ни жаҳрий тарзда яъни ёнидаги шериги эшитадиган даражада овозини чиқариб ўқиши. Ёлғиз ўқувчи киши Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларини хоҳласа жахрий, хоҳласа махфий (яъни, овоз чиқармасдан) ўқиши мумкин;
15. Имомнинг махфий намозлар бўлмиш Пешин, Аср, Витр ва жаноза намозларини мухфий ўқимоқлиги. Ёлғиз ўқувчи бу намозларни, суннат ва нафл намозларни ҳам махфий ўқийди;
16. “Ас-Салом” лафзи билан намоздан чиқиш;
Агар Хуфтон намозининг аввалги икки ракатида зам сурани ўқимаган бўлса, зам сурани “Фотиҳа” сураси билан кейинги икки ракатда овоз чиқариб ўқийди. Агар аввалги икки ракатда “Фотиҳа”ни ўқимаса, кейинги икки ракатда “Фотиҳа”ни икки марта ўқимайди. (Манба: “Нурул ийзоҳ” ва “Фатҳу бабил иноя”) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz
📲
@SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш⤵️⤵️⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Устоз Ёрқинжон қори вафот этдилар

Ўзбекистоннинг буюк дин олимларидан устоз Ёрқинжон қори дорулбақога риҳлат қилдилар. 

Батафсил: https://azon.uz/content/views/39711

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER1go61S5CTyWoStQ