Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Билиб билмай хароми у ундоқ, бундоқ дейишни ёмонлиги. Хозирги инсонларга…
@qalbdavosi
Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ

Билиб билмай хароми у ундоқ, бундоқ дейишни ёмонлиги. Хозирги инсонларга тегишли. 🎼

1,46 МБ 💾

Бошқаларга хам эслатинг!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Раҳмдиллик фақат қалбда бўлмайди. Раҳмдиллик тилда ҳам бўлади. Шундай экан, фақат яхши гап айтгин ёки жим тур.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кабатуллоҳ айни вақтларда.
(Макка 2021-йил, 13-июн)

Айни вақтларда кабатуллоҳ атрофида жуда катта қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Маккага келадиган зиёратчилар учун яна янги этажлар қўшилмоқда.

❗️Бу йилги хаж ибодатлари фақатгина Саудия Арабистони фуқаролари ва шу ерда вақтинчалик яшаб турганлар учунгина амал қилади. Зиёратчилар сони 60 000 нафар деб белгиланди.

👉
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ! 😊

🌹 Аллоҳдан қалбингиз сакинатини;
🌹 Юзингизга табассум ва нурни;
🌹 Танангизга соғликни;
🌹 Ҳаётингизда тавфиқни;
🌹 Хонадонингизга тинчлигини давомли бўлишини;
🌹 Ўзингиз ва ота - онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌹 Аллоҳ ҳар бир тонгни бахт-саодат ила қаршилашингизни насиб айласин!

☀️ ХАЙРЛИ КУН!

👇 👇 👇 👇 👇 👇 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Қайси сура бир мартада тўлиғ нозил бўлган?

"Тафсири Ҳилол'' китобидан.
Anonymous Quiz
46%
"Каҳф" сураси;
15%
"Қияма" сураси;
31%
"Муддассир" сураси;
8%
Энди билиб оламан;
Пайғамбарлар (алайҳимуссалом) исми Ғарбда қандай қўлланади?

1. Одам – Адам.
2. Иброҳим – Авраам.
3. Исҳоқ – Исаак.
4. Яъқуб – Жекоб (ёки Якуб).
5. Юсуф – Иосиф, Жозеф.
Руслар мазкур исмни “Иосиф”, “Осип”, данияликлар “Зеф”, португаллар “Хосе”, “Зе”, Зезе”, испанлар “Хосе”, “Пепе”, “Пепито” шаклида қўллайдилар.
6. Айюб – Жоб.
7. Мусо – Мосес.
8. Ҳорун – Арон.
9. Довуд – Девид, Давид.
Европада бу исмнинг 21 хил шакли мавжуд.
10. Сулаймон – Соломон.
11. Яҳё – Жон.
Бу исм Ғарбда жуда оммалашган. Унинг 100 га яқин тури бор. Жумладан, инглизлар уни “Жон”, руслар “Иоанн”, “Иван”, “Ваня”, испанлар “Хуан”, “Юван”, “Юванито”, арманлар “Йоҳаннес”, данияликлар “Йенс”, “Йанник”, греклар “Йаннис”, италянлар “Жаванни”, “Гиян”, “Гиянни”, “Нино”, “Ванни” шаклида қўллайдилар.
12. Исо – Исос, Жесус, Хесус.
13. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) – Мухаммад, Мухаммед.
“Муҳаммад” исми Озарбайжонда “Маҳаммад”, Эронда “Мўҳаммад”, Туркияда “Муҳаммет”, “Меҳмет”, “Меҳмед”, Боснияда “Муҳамед”, Ғарбий Африкада “Мамаду” шаклида қўлланади.

(Ijtimoiy tarmoqdan)👇👇👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Эркак эркаклик маъносини, қизини турмушга берганда англайди.

Айман Ёғий


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ЗАРУР ЭКАНИ ҲАҚИДА.

#ижтиҳод

CАВОЛ:

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Бугунги кунда масжидларимизда намозхонлар ҳар хил шаклда намоз ўқишмоқда. Ҳар ким ўз ихтиёри билан хоҳлаган мазҳабига эргашиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:

Мутааххир (кейинги) уламолар мусулмонларни муайян бир мазҳабга эргашишлари вожиб, деганлар. Чунки ҳар бир мусулмон ўзи тўғридан-тўғри Қуръон ва ҳадисдан ҳукмларни олиш имкониятига эга эмас. Ва яна ҳар ким ўзи билганича амал қиладиган бўлса, омма ўртасида турли ихтилоф ва низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ “Эълоус-сунан” китобларида шундай деганлар: “Тўрт мазҳаб имомлари ҳақиқатан тўғри йўл ва ҳидоятдадир. Бир юртда улардан қайси бирининг мазҳаби тарқалган бўлса, унинг уламолари ва китоблари кўп бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши (оят ва ҳадислардан ўзи мустақил ҳукм чиқаришга қодир бўлмаган киши) учун ўша мазҳабга эргашмоқ вожиб бўлади. Ўз юртида кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабга эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди. Буни яхши билинг. Иншааллоҳ, ҳақиқат бундан бошқада эмас.

Агар бир юртда барча мазҳаблар тарқалиб, машҳур бўлган бўлса, ҳамда у мазҳабларнинг уламолари ҳам етарли бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши учун истаган мазҳабига эргашиш жоиз бўлади”.

Машҳур аллома Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари ўзларининг “Мажмуатул фатаво” китобларида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар: “Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеъийларни ҳам, ҳанбалийларни ҳам, моликийларни ҳам мазҳаби йўқ, ушбу мазҳаб китоблари ҳам топилмайди. Шунинг учун ушбу шаҳарларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кимсаларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиши вожиб бўлади. Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада яшагувчи кимсаларга ундай эмас. Чунки у ерда жами мазҳабларни топиш имконияти бор”.

Демак, бизнинг юртимизда фақатгина Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайнинг мазҳабига амал қилиш, турли ихтилофлар келиб чиқишига сабабчи бўлмаслик лозим экани маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати

Савол йўллаш
🌐
http://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shu yerga tushib qutqarib olgunlaricha bo'lgan vaqtni tasavvur qiling. Albatta Jahannam o'ti bundan ko'ra shiddatliroqdir.. Olloh sizni va bizni jahannam o'tidan asrasin.

@Iymonli_qalblar_uz
АЛОҲНИНГ дўстлари кимлар

(Эшитиб билиб олинг ва яқинларингизга юборинг!)

👤УСТОЗ ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ

каналга уланиш учун 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ТАКФИР

• Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

- Ҳаётда битта мусулмонни «кофир» дея хато қилишдан кўра мингта кофирни «кофир» демай хато қилиш анча енгил ҳисобланади.
«Эътиқотдаги мўътадиллик», 6/269.

• Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ «Буғия»нинг 364-саҳифасида шу мавзу борасида сўз юрита туриб, Имом Ғаззолийнинг бу гапини қувватлаш учун у кишининг «Фаясилут тафриқату байнал Ислами ваз Зандақати» асаридан иқтибос келтиради:
• ИҚТИБОС:
- Тўғри келган ўринда бир кишини куфрда айблаш ёки уни куфрини инкор қилавериш ҳар доим ҳам қатъий ҳақиқатни ифода қила олмайди. Балки бир кишига куфр нисбатини бериш шариат белгилаган ҳукм бўлиб, унинг ортидан бировнинг молини ва қонини мубоҳ санаш, ўзи жаҳаннамда абадий қолади, дейиш маъноси юзага чиқади.
Шундай экан бу ҳукмни ҳам (ҳар ким шахсий адоватидан келиб чиқиб эмас, балки) бошқа ҳукмларни олинган ердан олинади:

- баъзан бу ҳукм яқин* билан собит бўлади;
- баъзан эса ғолиб зонн** билан собит бўлади;
- баъзида эса маҳкама бу борада тараддуд қилади, яъни иккиланади.

Иккиланиш бўлганда куфрга нисбат бергандан кўра бермаган афзалдир.
Бир кишини куфрда айблашга шошилиш - табиатида жаҳолат ғолиб бўлган кишиларнинг ишидир.
• ИҚТИБОС ТУГАДИ.
• Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ, «Буғия», 364-саҳифа.

• Хулосани ўзингиз чиқаринг!

___________________________

* Яқин луғатда ўта қатъий ишонч бўлиб, истилоҳда рад этиб бўлмайдиган далилга айтилади.
** Зонн луғатда гумон маъносида бўлиб, истилоҳда эса яқиний далилдан кейинги ўринда турадиган далилга айтилади. Ғолиб зонн дейилганда далилнинг қуввати анча кучли бўлишига ишора қилинмоқда.

• Аброр Мухтор Алий

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳсон ризқни кўпайтириб берувчи илоҳий нарса👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Iymonli QalblaR pinned Deleted message
Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

Бугун юртимиз масжидларида «Силаи раҳм — қариндошлик алоқаларини яхшилаш» мавзусида мавъиза қилинади.

👉 Батафсил ўқиш

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Бuссмuллаҳ 🌼

🌺АЗОН билан ҳузурига чақирган,
🌺НАМОЗ мени қабул қилган,
🌺САЖДА билан ўзига яқинлаштирган АЛЛОҲИМ

МЕНИ ЎЗИНГДАН ЎЗГАГА МУҲТОЖ ҚИЛМА..
🌸🌸🌹🌸🌸

.....Ассалому Алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ....

🌹Барчангизга ҳалол ризқ, манфаатли илм ва эзгу амаллар кун давомида ҳамроҳ бўлсин!

🌹Бугунги Кунимиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
ОТАЛАРГА ДАЛОЛАТ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Руқайя, сўнг Умму Кулсумни Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга турмушга бердилар. Усмон жуда бой киши эдилар.
Яна бир қизлари Фотимани эса Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга узатдилар. Али эса камбағал эдилар.
Бирларининг бой эканлари уни куёвликка қабул этишларига сабаб бўлмаган бўлса, иккинчиларинг фақирликлари рад этишга боис бўлмади.
Чунки бу икки куёвни тенг бирлаштирган хусусиятлари мавжуд эди.


Бу хусусиятнинг исми диёнатдир.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Буюк Аллома имом Заҳабийнинг қўлёзмаларида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насаблари.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Мўмин мўминга ойна.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг мана шу дўстлик мавзуига доир бир қизиқ гаплари бор, ўзи аслида улуғларни Аллоҳ бекорга улуғ қилмас эканда, ҳар бир гаплари, ишларини Аллоҳ ҳикмат қилиб ўрнак қилиб қўяр экан, у зот айтадиларки: “Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:“Мўмин мўминга ойнидир”, деган ҳадисларини ўқиб мен мўмин мўмин биродарини айбини, хатосини тўғрилаш керак деб тушунганман. Ўзимча фикр қилиб ойнани қандай хислатлари борикин деб ўйлар юриб ҳар вақт уни бирор хислатини билганимда ёзиб боравердим.
-Ойнани хислатларидан бири унга қараган кишининг айбини ўзига кўрсатиб шарманда қилмай балки пинхона насиҳат қилар экан.
-Яна бир хислати, унга қараган кишини айбини борини айтаркан, битта доғи бўлса битта қилиб икта бўлса икта қилиб кўрсатар экан.
-Яна бир хислати, аввал қараб кетган кимсани айбини кейинги келиб қараган одамга кўрсатмас экан.
Энди сиз ҳам бирортаси билан мўмин биродармисиз унинг айбини ўзига борича айтинг, камайтирманг ҳам кўпайтирманг ҳам.
Сиз ҳам у дўстингиз билан гаплашиб ундаги бир айбини кўрсангиз у кетгандан кейин у айбини кўрган гаплашган кишингизга айтаверманг.
Биргина жонсиз ойнага қараганимда юзимдаги доғни, мендаги айбни беминнат айтиб турса қандай қилиб ташаккур айтмайман албатта ташаккур айтгим келади.
Шу каби сиз ҳам Аллоҳдан қўрқадиган бирор ўртоқ билан дўстлашган бўлсангиз, сизнинг айбингизни тўғрилаш учун ўзингизга айтиб тўғри бўлишингизни қайғуриб турган бўлса, ундай дўстни қадрланг, бундай дўстни берган Аллоҳга ҳамд айтинг.


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM