Iymonli QalblaR
149 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Одоб аҳли ҳеч қачон илмдан холи бўлмас,
Одобсиз илм ўрганса асло олим бўлолмас.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш!👇🏻

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Астағфируллаҳ

Жон чиқар пайтда Азроил кўзига кўринди, аёлни кўзларига эътибор беринг 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌤🍀

🍀 Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

🍀 Илохим ҳар бирингизнинг
🍀 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🍀 Юзингиз ТАБАССУМни,
🍀 Хонадонингиз БАРАКАни,
🍀 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🍀 Қалбингиз ИЙМОНни,
🍀 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🍀 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🍀Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲

🍀🌤ХАЙРЛИ КУН!🌤🍀


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

🔍 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Араб тилида "Мўжиза" сўзининг луғавий маъноси нима?
Anonymous Quiz
6%
Одатдан ташқари;
38%
Ожиз қолдирувчи;
21%
Ғайритабийи;
34%
Лол қолдирувчи;
ҚИЁМАТГА ҚОЛДИРМАНГ!

Бир киши айтган экан: “Манзилга олиб келиши учун пиццага буюртма берган эдим, пицца ташувчи уни олиб келди. Мен унга ташаккур айтдим ва ҳазил қилиш мақсадида ортимга ўгрилиб, эшикни ёпмоқчи бўлган эдим, у менга: “Эй биродар, ҳисоб тўловини унутдингиз шекилли?”, деди. Шунда мен ҳазиллашиб: “Ҳисоблашиш Ҳисоб куни бўлади”, дедим. У эса: “Биродар, ишонинг, бугунги кундаги ҳисоб-китоб арзонроқ бўлади, тўловни Ҳисоб кунига қолдирмаган маъқул”, деди. Мен икки кун давомида унинг бу сўзларини ҳар эсга олганимда, кўз ёш тўкдим”.
* Эслатма! Қиёмат куни ҳисоблашишдан кўра, бугунги кунда ҳисоблашиб олишимиз анча арзондир. Шунинг учун ҳисобни асло Қиёматга қолдирманг! У кунда сўроқ оғир, ҳисоб қийин, қўрқинчи катта бўлиб, жаҳаннам эса: “Яна қўшимча борми?” деб туради.


“Ҳикматлар чашмаси”дан.

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Суратга тушиш каби бирор нарса бугунги кунда ихлосга рақиб бўлмаган. Ҳозирда одамлар солиҳ амалларини бутун дунёга намойиш қилишга киришишган. Солиҳ салафлардан бирлари бажарган амалини ҳатто ўз аҳли оиласидан ҳам яширар эди.

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Энг бахтли одамлар ким эканини билиб олинглар!

– Одамларнинг энг бахтлиси, намозини хушуъ билан бардавом ўқиб, уни зое қилмаган кишидир.
– Одамларнинг энг бахтлиси, ота онасига яхшилик қилиб, ҳар куни Қуръон тиловат қиладиган кишидир.
– Одамларнинг энг бахтлиси, ахлоқи яхши бўлиб, камбағалларга кўмаклашадиган кишидир.
– Одамларнинг энг бахтлиси, дунёдаги охирги сўзи "Лаа илаҳа иллаллоҳ" бўлган кишидир.
– Одамларнинг энг бахтлиси, қабрдаги икки фариштанинг саволига жавоб беришда Аллоҳ ҳозиржавоб қилган кишидир.
– Одамларнинг энг бахтлиси, Қиёмат кунидаги қўрқинчдан Аллоҳ омонда қилган кишидир.
– Одамларнинг энг бахтлиси, Қиёмат куни Аллоҳ афв қилиб, дўзахдан омонда қилган кишидир.


Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ibodatning eng zöri ozi va davomiylisi
@qalbdavosi
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Ибодатни энг
зўри ози ва
давомийлиси.

1,05 МБ 🎧

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайтонлар ва жинлар фақат дарвозадан киради 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ҳаёт дарси.

Сартарошхонага бир ёш бола кириб келди. Сартарош олдидаги мижоз қулоғига пичирлади: “Бу дунёдаги энг тентак бола”, дея ҳозиргина кириб келган болани кўрсатди. Ўз гапини тасдиқлаб, болани тентаклигини исботлаш мақсадида болага икки қўлидаги пуллардан бирини танлаш кераклигини сўради. “Булардан қай бирини оласан, ўнг қўлимдаги 5000 ними? Ёки чап қўлимдаги 1000 ними”, деди. Бола ўйлаб ҳам ўтирмасдан 1000 ни олдида кўчага чопқиллаганча чиқиб кетди.
“Айтмадимми, бу бола тентак, деб, ҳар сафаргидек озгинасини олди. Ақли бўлганда 5000 ни танларди”, деган сартарош мийиғида кулганча қолди.
Мижоз сартарошхонада соч-соқолини тарашлаб бўлгандан сўнг ташқарига чиқди. Бироз юргач бояги “тентак” боланинг ўйнаб юрганини кўрди. Ўз ажабланишини яширолмай болага савол берди: “Ўғлим, нега озгинасини танладинг, сартарошнинг бошқа қўлида 5000 турганини билгандингку?”, деди. Бола эса катталарга хос жавоб берди: “Амаки, агар сартарош амакидан 5000 ни олсам ўйин тугайди, у кейинги сафар 1000 бермай қўяди. Мен эса ҳар сафар 1000 олсам ҳам етарли”, деди. Мижоз бу кутилмаган жавобдан янада ажабланиб “Тўғри”, дея ўйланиб қолди.
Хулоса: гоҳида инсонлар қилаётган ишига баҳо бериб уларни кичик санаб қўйишинг мумкин. Қадрини пастга уришинг мумкин. Аслида эса, сен уларни яхши билмаганинг учун шундай ўйлайсан. Бирор инсонни ҳақир санама! Бошқани камситма! Нодонлигинг сабаб одамзот билан ўйнашишга ҳаракат ҳам қилма!
Зеро, кичик ўргимчак ҳам бутун бошли шернинг қонини сўриб олиши мумкин!


"Ҳаётни англатган ҳикоялар" китобидан.

🔉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фильм

ПРЕМЬЕРА: «Нафс» фильми

Нафсига
мағлуб – ўзига енгилган дегани. Ўзига енгилган, бошқага ғолиб бўлолмайди.

Фильмни HD форматда кўриш: https://youtu.be/3TlfRBj7nBs

Каналга уланиш: 👇👇👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ

PREMIERA | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | Яндекс
Ассаламу алайкум!

Мунаввар тонг барчаларимизга муборак бўлсин. Ушбу имкон бўлган кунимизни Аллоҳ баракотлар ила сийласин.


⤵️⤵️⤵️⤵️👍👍👍↙️↙️↙️⤵️

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Инкор қилиб бўлмас қатъий далил билан бажарилиши талаб қилинган аъмал қайси?

"Мўминнинг меърожи" китобидан.
Anonymous Quiz
3%
Вожиб;
87%
Фарз;
9%
Суннат;
1%
Мустакрах;
Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл соҳиби Ғарб даъво қилганидек Эйнштейн эмас, балки, Абу Райҳон Берунийдир.
Абу Райҳон Беруний тиббиёт, фалсафа, химия, физика, математика, геология, астрономия, тарих, доришунослик, география, филология-таржима фанида олим ҳамда геодезия илмининг асосчиси бўлган.
У 1000 йил аввал Ер шари ўз ўқи атрофида айланишини биринчи бўлиб айтган шахсдир. Замонавий ўлчаш ускуналари ҳали кашф қилинмасидан олдин ер атрофини ўлчаб, 99,7 % фоиз тўғри топган.
Барча илмларга оид 120 хил китоб таълиф қилган.
Жорж Сартон «Илм муқаддимаси» номли китобида: «Абу Райҳон Беруний Исломдаги буюк олимларнинг энг каттаси ва дунё олимлари орасидаги энг улуғи бўлган кишидир», деди.
Немис шарқшуноси Эдуард Захау эса: “Албатта у шахс тарих тан олган энг ақлли инсондир. У олимнинг исми Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Берунийдир” дея таърифлаган.

Изоҳ: Беруний она тилидан ташқари яна бир қанча тилларни: араб, сўғдий, форс, сурёний, юнон ва қадимги яҳудий тилларини, кейинчалик Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганган.
“Мен болалик чоғимданоқ ўз ёшим ва шароитимга қараб, имкони борича кўпроқ билим олишга интилдим. Биз турадиган жойга бир юнон кўчиб келган эди. Мен ҳар хил донлар, уруғлар, мевалар ва ҳоказоларни олиб бориб, унга кўрсатар, бу нарсалар унинг тилида қандай аталишини сўраб, номини ёзиб қўяр эдим”, деб ёзган эди Беруний.
Рус олими Бартольд у зот ҳақида: “Беруний шундай серқирра олимки, ўз даврида мавжуд бўлган илм соҳаларидан шуғулланмагани камдир. Унинг ёзган асарлари шунчалик кўп ва серқирраки, бунга бир одамнинг умри кифоя қилганига киши ҳайрон қолади” деб ёзган экан
.

arabicuz

@Rasululloh_Vasiyatlari
Шайх Хазратларини имзолари Маашааллоҳ 👍

"Илм" каналига уланинг👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Яхшиликни дилига туккан ва қасд қилган кишига ҳам савоб ёзилиши


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Парвардигор таборака ва таолодан ривоят қилиб айтдилар: «Аллоҳ азза ва жалла яхшилик ва ёмонликларни битиб, сўнг уларни баён қилиб қўйди. Ким бир яхшиликни қасд қилса, бироқ уни қилмаса, Аллоҳ Ўз ҳузурида унга битта тўла ҳасана-ажр ёзади. Агар бир яхшиликни қасд қилса, сўнг уни қилса, Аллоҳ Ўз ҳузурида унга ўнтадан етти юз баробаргача ва ундан ҳам бир неча баробар кўп ҳасана-ажр ёзади. Ким бир ёмонликни қасд қилса, бироқ уни қилмаса, Аллоҳ Ўз ҳузурида унга битта тўла ҳасана-ажр ёзади. Агар бир ёмонликни қасд қилса, сўнг уни қилса, Аллоҳ фақат битта саййиа-гуноҳ ёзади» (Муттафақун алайҳ).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло айтади: Агар бандам бир ёмонлик қилмоқчи бўлса, то ўшани қилмагунича унга ёмонлик-гуноҳ ёзманглар! Агар ёмонликни қилса, унга ўшанча ёмонлик-гуноҳ ёзинглар! Агар у ёмонликни Мен учун тарк қилса, унга битта ҳасана-савоб ёзинглар! Агар бир яхшилик қилмоқчи бўлса-ю, уни қилмаса, унга битта ҳасана-савоб ёзинглар! Агар ўша яхшиликни қилса, унга ўнтадан тортиб етти юз баробаргача (савоб) ёзинглар!» (Имом Бухорий ривояти).

Шарҳ:

Аллоҳнинг раҳмати ва фазли карами шунчалар кенгки, ким бир яхшилик қилишни ният ва қасд қилган бўлса-ю, кейин бирон сабаб билан уни қилолмай қолса, унга ўша солиҳ нияти учун битта ҳасана-савоб битади. Агар ўша яхшиликни қилса, унга ўнтадан тортиб етти юз баробаргача ва ҳатто ундан ҳам кўп савоб беради. Шунингдек, ёмонликни қасд қилган, бироқ Аллоҳдан қўрқиб уни қилмаган одамга ҳам Аллоҳ таоло битта савоб ёзади, қилса унга фақат битта гуноҳ ёзади.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Xaj amali sizlarga dam oladigan joy emas
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Хаж амали
сизларга дам
оладиган жой эмас,

880 КБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Аллоҳнинг раҳматларидан бири шуки, шукр қилиш учун иккитагина сўзни белгилади:

Алҳамду + лиллааҳи
(Аллоҳга ҳамд бўлсин)

Имом Шаъровий роҳимаҳуллоҳ.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
​​🌸Аёлни эъзозланг…

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман...

🌸Аёлни (онангиз, рафиқангиз, қизингиз ёки синглингиз) йиғлаётганини кўрсангиз, пешонасидан ўпиб, уни жуда ҳам қаттиқ яхши кўришингизни айтинг.
🌸Аёлни жудаям ҳунук холатида кўрсангиз ҳам унга «сен жуда ҳам гўзалсан» деб айтинг.
🌸Агарда сиздан ғазабланганини кўрсангиз, уни меҳр билан маҳкам бағрингизга босинг.
🌸Агарда жим бўлиб, бирон бир сўз айтмай юрса, ундан муаммонинг сабабини сўранг.
🌸Агарда сизга эътибор қилмай қўйса, сиз унга ғамҳўрлик қилинг.
🌸Агарда сизни рашк қилса, демак у сиз ўйлаганингиздан ҳам қаттиқроқ сизни севади.
🌸Агарда сиздан йироқлашмоқчи бўлса, унинг бу фикрига рози бўлманг.

🌸🌸Чунки аёл…
Агар аёл қуш бўлиб яралтилганида эди, у ТОВУС бўлган бўлар эди.
Агарда аёл ҳайвон бўлиб яратилганида эди, у ОҲУ бўлган бўлар эди.
Агарда аёл ҳашарот этиб яратилганида эди у «КАПАЛАК» бўлган бўлур эди.
Лекин у … башар (инсон) бўлиб яратилди.
♥️Ва у… суюкли ёр, севимли рафиқа ва ажойиб, меҳрибон она бўлди.
Ва у эркак учун ер юзидаги энг гўзал неъматдир.
Агарда аёл буюк бир нарса (яъни шунчалар ҳурматга сазовор) бўлмаганида эди, Аллоҳ таоло Ҳурларни мўъминларга мукофот қилиб бермаган бўлар эди.

Кун ҳикмати
Аёлни ҳурмат қилишинг заифлигингни англатмайди, балки чин эркаклигингни билдиради.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қай ҳолатда илм олаётганини кўринг 👇🏻

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz