Iymonli QalblaR
138 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
188-савол. Қазои қадар дуо билан ўзгарадими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҚАЗОИ ҚАДАРНИ ДУО БИЛАН ЎЗГАРТИРИШ МУМКИНМИ?

#ЗикрАҳлиданСўранг_2 #Аудио


Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
•••┄┄┄༻🌷༺┄┄┄••
👉https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Аллоҳ севадиган ва севмайдиган кишилар

­­– Аллоҳ севадиган кишиларнинг Қуръони каримдаги таърифи:
1. «Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади». (Бақара сураси, 195-оят).
2. «Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади». (Бақара сураси, 222-оят).
3. «Зеро, Аллоҳ тақво қилгувчи кишиларни севади» (Оли имрон сураси, 76-оят).
4. «Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади» (Оли Имрон, 134-оят).
5. «Аллоҳ мана шундай сабр қилгувчиларни севади», (Оли Имрон, 146-оят).
6. «Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади». (Оли Имрон, 148-оят).
7. «Албатта ўзига таваккал қилгувчиларни севади». (Оли Имрон, 159-оят).
8. «Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади», (Моида сураси, 13-оят).
9. «Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севади». (Моида сураси, 42-оят).
10. «Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади». (Моида сураси, 93-оят).
11. «Албатта Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар» (Тавба сураси, 4-оят).
12. «Албатта Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар», (Тавба сураси, 7-оят).
13. «Аллоҳ эса ўзларини мудом пок тутгувчи зотларни севар», (Тавба сураси, 108-оят).
14. «Зеро, Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар», (Ҳужурот сураси, 9-оят).
15. «Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар», Мумтаҳана сураси, 8-оят).
16. «Албатта Аллоҳ Ўзининг Йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар», (Саф сураси, 4-оят).

– Аллоҳ севмайдиган кишиларнинг Қуръони каримдаги таърифи:

1. «Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди». (Бақара сураси, 190-оят).
2. «Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди». (Бақара сураси, 205-оят).
3. “Аллоҳ ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб билган) кўрнамакни ва (судхўрлик қиладиган) жиноятчини севмайди”. (Бақара сураси, 276-оят).
4. «Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ кофирларни севмас». (Оли Имрон сураси, 32-оят).
5. «Аллоҳ зулм қилгувчиларни севмайди». (Оли Имрон сураси, 57-оят).
6. «Аллоҳ золим кимсаларни севмайди». (Оли Имрон сураси, 140 –оят).
7. «Албатта Аллоҳ ўзлари бахиллик қиладиган ва ўзга одамларни ҳам бахилликка чақирадиган ҳамда Аллоҳ фазлу карамидан берган неъматларни яширадиган мутакаббир ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди”. (Нисо сураси, 36-оят).
8. «Албатта Аллоҳ хоин ва жиноятчи бўлган кимсаларни севмайди». (Нисо сураси, 107-оят).
9. «Аллоҳ эса бузғунчи кимсаларни севмас» (Моида сураси, 64-оят).
10. «Албатта Аллоҳ тажовузкор кимсаларни севмас!» (Моида сураси, 87-оят).
11. «Албатта Аллоҳ хиёнаткор кимсаларни севмас». (Анфол сураси, 58-оят).
12. “Албатта Аллоҳ барча хоин ва куфрони неъмат қилгувчиларни суймас». (Ҳаж сураси, 38-уй).
13. «Чунки Аллоҳ ҳовлиқма кимсаларни суймас». (Қасос сураси, 76-оят).
14. «Чунки Аллоҳ бузғунчи кимсаларни суймас». (Қасос сураси, 77-оят).
15. «Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас». (Луқмон сураси, 18-оят).
16. «Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас». (Ҳадид сураси, 23-оят).


arabicuz

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Саҳобаларнинг лақаблари

– Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа – Абу Бакр Сиддиқ.
– Умар ибн Хаттоб – ал-Форуқ, (яъни, ҳақ билан ботилнинг орасини ажратувчи).
– Алий ибн Абу Толиб – Абу Туроб, тупроқнинг отаси.
– Усмон ибн Аффон – Зиннурайн, яъни икки нур соҳиби. (Расулуллоҳнинг икки муборак қизларига уйланган эканларидан).
– Холид ибн Валид – Сайфуллоҳ Маслул.
–Абу Убайда Жарроҳ – Аминул умма (умматнинг ишончли кишиси)
– Жаъфар ибн Абу Толиб ­– Абул масокин- Мискинлар отаси.
– Ҳамза ибн Абдулмуттолиб – Асадуллоҳ, Аллоҳнинг шери.
– Аммор ибн Ёсир – Яхшиларнинг яхшиси.
–Зубайр ибн Аввом – Расулуллоҳнинг ҳаворийси.
– Мусъаб ибн Умайр – Ислом элчиси.
– Билол ибн Рабоҳ – Расулуллоҳ муаззини.
• Ҳузайфа ибн Ямон – Расулуллоҳнинг сирдошлари, сирларининг соҳиби.
– Амр ибн Осс – Ислом доҳийси.
–Муовия ибн Абу Суфён – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ваҳий котиби.
– Зайд ибн Ҳориса – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яқини, суюкли кишиси.
– Абдуллоҳ ибн Аббос – Қуръон таржимони.
– Ҳассон ибн Собит – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоири.


arabicuz

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Учма дунёнинг нозига,
Шошил беш вақтлик намозига!
Эрта ўқирман, деганнинг,
Бугун бордик жаноза намозига!

Ҳайрли Тонг Азизлар!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Уч кишига раҳм қилинади:

— Жоҳилнинг ҳукми остида қолган оқилга;

— Кучли золимнинг қўл остида қолган заифга;

— Пасткашга муҳтож бўлиб қолган карим*га!

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

* Карим - саҳий, обрўли, ҳурмат-эътиборли киши...

Дўстларингиз га ҳам улашинг ! 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ибрат

ҚУРЪОН ҲАҚИҚАТИ

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Сизлардан олдингилар Қуръонни Роббиларидан келган рисолат деб билишар, уни кечалари тадаббур қилиб кундузлари ҳаётга татбиқ қилишар эди".
----------------
Бугунчи? Бугун биз Қуръонни кечалари токчага қўйиб кундузлари фақат маъракаларга ишлатаяпмиз...

© Абдулқодир Самарқандий

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 AbdulbositQori

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#гўзал_қироат

Ҳашр сураси 18-24 оятлар

Устоз Абдулбосит қори

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#МУКОФОТ

• Сабрни қўлдан бой берманг!
• Ҳар доим энг гўзал нарсалар гўзал сабр ортидан келади:

«Ва сабр қилганликлари учун уларни боғу роғ ва ипаклар билан мукофотлади.
У ерда сўриларда суянган ҳолдалар. У ерда қуёшни ҳам, совуқни ҳам кўрмаслар.
Ва устиларига у(жаннат)нинг соялари яқиндир ҳамда унинг мевалари жуда ҳам осон қилингандир.
Ва уларга кумуш идишлар ва биллурлардан бўлган қадаҳлар айлантириб турилар.
Биллурлар, кумушсимон, (соқийлар) ўлчовини келтирар
Ва улар у ерда аралашмаси занжабил бўлган қадаҳдан суғорилар.
У ердаги салсабийл*, деб номланган булоқдан.
Ва уларнинг атрофида абадий ёш болалар айланурлар, агар уларни кўрсанг, сочилган маржон, деб ўйларсан.
Ва агар кўрсанг, у ерда неъматни ва улкан мулкни кўрарсан.
Уларнинг устиларида яшил сундусдан (юпқа ипакдан) ва истобрақдан (қалин ипакдан) кийимлар бор ва кумуш билакузуклар-ла ясанганлар ва Роббилари уларни пок шароб билан суғорар.»
• Инсон сураси, 12-оятдан 21-оятгача.

• Сабр қилишга арзийдиган мукофотлар эканми?! Нима дейсиз?!:)

* Занжабийл – ерга томир отган ўсимлик тури бўлиб, томири туйилиб хушбўй модда ясалади: араблар ундан ўз ичимликларига қўшиб ичишни жуда-жуда севадилар. Ичувчининг томоғидан ҳузур бағишлаб, осонлик билан ўтувчи шаробни араблар салсабийл деб атайдилар. «Салсабийлан» дейилганда шунга ишора қилиняпти.


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Қиёмат аломати.
@qalbdavosi
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Қиёмат аломати.🎧

1,50 МБ🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Фақиҳ – илми оз бўлсада Аллоҳдан қўрқадиган кимсадир.
Жоҳил – илми кўп бўлсада Аллоҳга осий бўладиган кимсадир.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ЖОНЛИ ЭФИРДА

Устоз АБРОР МУХТОР АЛИЙ дан-УЗР СЎРАДИ.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

🔉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​​​Бир кун келиб бугунинг ҳам тарихга айланади.
Ўтмишим эслашга лойиқ бўлсин десанг, эртага арзийдиган иш қил!

🌸Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча,
🌸Биламан чарчабсиз роса, кечгача.

🌃Ҳайрли Тун

🔊
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳар куни тонгда...

Одам фарзанди тонг оттирса, унга Аллоҳ 10 нарсани фарз қилади:

1. Уйғонган вақтида Аллоҳни зикр қилиш.

“...(Тонгда уйқудан) турган пайтингизда, Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг!” (Тур, 48).

“Эй, имон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилингиз” (Аҳзоб, 41).

2. Авратни беркитиш.

“Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!..” (Аъроф, 31). Зийнатнинг энг кам даражаси авратни беркитишдир.

3. Таҳоратни вақтида, мукаммал қилиш.

“Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингизлар, бошларингизга масҳ тортингизлар ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингизлар)!..” (Моида, 6).

4. Намозларни вақтида мукаммал адо этиш.

“...Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз этиб) битилгандир” (Нисо, 103).

5. Ризқ ҳақида Аллоҳ берган ваъдага ишониш.

“Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса!..” (Ҳуд, 6).

6. Аллоҳнинг тақсимотига қаноат қилиш.

“...Уларнинг дунё ҳаётидаги тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз тақсимлаганмиз...” (Зуҳруф, 32).

7. Аллоҳ таолога таваккул қилиш.

“Ўлмайдиган Тирик зотга таваккул қилинг...” (Фурқон, 58).

“...Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилингиз!” (Моида, 23).

8. Аллоҳнинг амрига ва тақдирига сабр қилиш.

“Бас, (эй, Муҳаммад,) Раббингизнинг ҳукмига сабр қилинг...” (Қ алам, 48).

“Эй, имон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (шунда) толе топсангизлар!” (Оли-Имрон, 200).

9. Аллоҳнинг неъматига шукр қилиш.

“...агар Аллоҳга ибодат этувчи бўлсангизлар, Унинг неъматларига шукр қилинглар!” (Наҳл, 114). Аллоҳнинг неъматлари кўп: саломатлик, фарзанд, бойлик... энг улуғи Ислом неъматидир.

10. Ҳалол ейиш.

“...Сизларга ризқ сифатида берилган пок нарсаларни енглар...” (Бақара, 57). Яъни, ҳалол енглар.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ким ўлимидан кейин амали узилиб қолмаслигини истаса, ёзиш ва таълим бериш орқали илм тарқатсин.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
«Ҳажарул асвад» яъни «қора тош»..

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳажарул-асвад жаннатдан тушганида сутнинг рангидан ҳам оқроқ эди. Одам болалари хатоси уни қорайтириб юборган», дедилар (Имом Термизий ривояти).

Яна баъзи ривоятлар борки, Каъбага киргизилган қисми оқдир. Мужоҳиддан ривоят қилинишича, бу зот айтдилар: «Ибн Зубайр Каъбани (қайта қуриш мақсадида) бузганларида қарасам, Каъбанинг ички қисмидаги барча нарса оқ экан» (Фокиҳийнинг «Ахбори Макка» китобидан).

Демак, бу ривоятлардан билинадики, хатолар сабабли қора бўлган қисми унинг фақат зоҳиридир. Шу сабабли қора тош, дейилган бўлса ажаб эмас.

Ибн Заҳийра: «Билиш лозимки, хатолар тошгаки ўз таъсирини ўтказганидан кейин қалбларга унинг таъсири кучли ва воқеъийдир. Демак, ундан четланиш шартдир», дедилар.

👉
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
ОЛЛОҲ етқазганига шукр қил.
@qalbdavosi
ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

ОЛЛОҲ етқазганига
шукр қил.

1,00 МБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Иброҳим алайҳиссалом оталарини мусулмон бўлишларини истадилар. Аллоҳ Ўз дўстининг отаси мусулмон бўлишини хоҳламади. Шукрли банда Нуҳ алайҳиссалом ўғилларини мусулмон бўлишини орзу қилдилар. Нуҳ алайҳиссалом дуо қилишларига қарамасдан Аллоҳ буни амалга оширмади. Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам амакиларини мусулмон бўлишини умид қилдилар. Амакилари Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламнинг даъватларида ёрдам беришларига қарамасдан Аллоҳ у кишига ҳидоятни насиб қилмади.
Дуо қилиб сўрамасак ҳам Аллоҳ сиз у, бизни мусулмон қилди. Иброҳим алайҳиссаломнинг оталарига бермаган нарсани, Нуҳ алайҳиссаломни ўғилларига ато қилмаган нарсани ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам амакиларига бермаган нарсани бизга ато қилди. Бу нақадар улкан фазл.
Аллоҳим! Иймон неъматини ато қилганинг учун сенга ҳамд бўлсин!


@IYMONLI_QALBLAR_UZ
" Аллоҳнинг раҳматининг биринчи аломати шуки, инсонга ўз айби кўрина бошлайди ".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Албатта эшитинг☝️

Жуда кучли маъруза!

🔉
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ