Iymonli QalblaR
147 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг машҳур сўзларидан:
- Агар ҳақни айтишга қодир бўлмасанг, ботилга қарсак чалмай тургин.
- Агар сени ёмон кўрувчи инсон бўлмаса, билгилки сен муваффақиятсиз инсонсан.
- Аллоҳнинг мулкида биров фақат Аллоҳ ирода этган нарсанигина қила олади.
- Аллоҳ таолога бериши учун эмас, балки рози бўлиши учун ибодат қилинг. Агар рози бўлса, берганлари билан сизни ҳайратга солади.
- Мусулмонлар юртида камбағални кўрсангиз билингки, демак у ерда унинг молини ўғирлаётган бой бор.
- Отаси йўқ ташвишга тушмасин. Парвардигори бор одам нимадан ташвиш чекади?
- Башарнинг чора кўришидан безовталанманг. Уларнинг энг қодир бўлгани Аллоҳнинг амрини ижро қилиш бўлади.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🌸 Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;

🌸 Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;

🌸 Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўрайман!

🌸 Тан сиҳҳатлик, офият, бахт - саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин!

🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Мана отди, яна бир тонг!
Нур таралди ҳар томон!
Хайр, баракот, раҳматлар..
Бизга ёғилсин, ҳар он!
🙃 Биздан йироқлашманг!
© Фойдалар


☀️ ХАЙРЛИ КУН!

🕋 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
077-Al-Mursalat
Yasser Al Dossari
#Қуръон

77-''Мурсилат'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Одамлар Исломга зийнат бермайди, Ислом одамларга зийнат беради. Мана шуни тушуниб олишимиз керак. Ундан ташқари, муайян шахснинг номи ҳар қанча машҳур бўлмасин, ислом улардан буюкроқдир.

Европадаги биз осмонларга кўтариб олқишлайдиган бу мусулмонларда (спортчиларда) Исломдан бир сурат, кўриниш бор, холос. Ҳаёт тарзлари эса Ғарб маданиятига хос тарзда кечади.

Месут Ўзил, Рибери, Бензема, Зидан, Арда Туран, Тайсон.... Хуллас, жуда кўплаб машҳурларни санаш мумкин. Аммо кўпчилиги номи мусулмон, кечираётган ҳаётига қарасангиз кофирлардан фарқ қилмайди. Шунчаки, динларидан урф-одатларгина қолган.

Футбол фанатлари эса ўз фанатликларини дин билан боғлайдилар. Бу билан ўз ожиз томонларини дин билан ёпишга ҳаракат қиладилар. "Фанатлик қилаётган экансиз, буни дин билан боғламанг. Футбол ёки бошқа спорт турларига шунчаки спорт нуқтаи-назаридан қаранг", дейдиган одам йўқ...

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бирор кишига ҳеч бир шубҳасиз, тамоман ишонадиган бўлсангиз, сўнгида икки натижадан бирига эришасиз: ё у сиз учун бир умрлик дўст бўлади, ёки бир умрлик дарс.

Каналга уланиш!👇🏻

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ЖИНСИЙ АЛОҚАДАН КЕЙИН ҒУСЛ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#ғусл

79-CАВОЛ:
Ассалому алайкум устозлар. Эр-хотин қўшилгандан сўнг ғусл қилиш шартми ёки таҳорат қилса ҳам бўлаверадими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Эр-хотин қўшилганидан сўнг, ҳатто маний нозил бўлмаса ҳам, ғусл қилиш фарз бўлади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Икки жинсий аъзонинг кесилган жойи тўқнашса ва бош қисми ғоиб бўлса, маний нозил бўладими ё йўқми, ғусл вожиб бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Жунуб бўлган кишига ғусл вожиб бўлишини қуйидаги оятдан билиб оламиз:

وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا

Яъни: “...агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)!...” (Моида сураси, 6-оят)

Ғуслда учта фарз бор:
- оғиз чайиш;
- бурун чайиш;
- баданнинг ҳамма жойини ювиш.

Ғусл қилмоқчи бўлган одам, қуйидаги тартибга амал қилиши суннат: аввало қўлини ювади, кейин аврати ва баданидаги нажосатларни кеткизади, сўнг худди намозга қилганидек таҳорат қилади, сўнгра баданининг ҳамма жойига уч марта сув етказиб ювади, оёғи остида сув тўпланадиган бўлса, йиғилган сувдан чиқиб, четроқда оёғини ювади (“Ҳидоя”, “Ал-Ихтиёр”). Ғуслда ният қилиш суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Insonni aybi ôzida.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Инсонни
айби ўзида.

504 КБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ertami-kechmi, baribir shu joyga boramiz va shu savollarga duch kelamiz...
(Albatta videoni ko'ring va yaqinlaringizga ulashing)

⤵️⤵️⤵️📲📲📲⤵️⤵️⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Админ

Ассалому алайкум. Рамазон рўзаси бошланиш кунини ким хабарини берса, у гўёки дўзахдан озод бўлади, деган тўқима «ҳадис»ни яна тарқатишни бошлашибди, бир неча одамдан бизга ҳам келди. Шу сабабли, бу хабарни тарқатмаслик ҳақида бошқаларни ҳам огоҳлантириш лозим.
Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Кимки менинг номимга ёлғон ҳадис айтса, жойини дўзахдан тайёрлайверсин!» деганлар.
(Термизий, Аҳмад ва Абу Яъло ривоятлари).
Фотима разияллоҳу анҳо
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли қизлари Фотима разияллоҳу анҳо ҳақида озгина суҳбат.
Кунлардан бир кун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Фотимайи Заҳро разияллоҳу анҳонинг уйларига келдилар ва:
- Ўғилчаларим қани? – деб Ҳасан ва Ҳусайн разияллоҳу анҳумоларни сўрадилар. Фотима разияллоҳу анҳо жавоб бердилар:
- Эрталаб турсак уйимизда тотигулик нарса қолмабди. Аллоҳ таолога ҳамдлар айтдик. Али менга “Мен уларни олиб кетаман. Уйда ҳеч нарса қолмабди, тағин сенга ғалва қилишиб қолмасин” деб иккаласини олиб яҳудийникига кетди.
Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша томонга юзландилар. Борсалар набиралари ҳовуз бўйида ўйнаб ўтиришибди. Ёнларида бир қанча хурмо. Ҳазрат саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- Эй Али, кун қиздирмасдан туриб буларни олиб уйга қайтмайсанми? – дедилар.
- Эрталаб турсак уйда ҳеч нарса қолмаган экан. Эй Аллоҳнинг Расули! Бир оз ўтириб турсалар Фотимага ҳам хурмо тўплаб олардим, – деди Али разияллоҳу анҳу.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтириб турдилар. Али разияллоҳу анҳу яҳудийнинг хурмосини териб берар ва бир пақир хурмога бир дона хурмо ҳақ олар эди. Бир қанча хурмо териб олгач Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга хурмоларни кўтариб Ҳасан ва Ҳусайнлар билан уйга қайтдилар. (Қабасот. А. Ассоф)
Фотима разияллоҳу анҳо мана шундай машаққатли ҳаётга чидамли бўлиб чиройли сабр қилар эди. Аллоҳ таолога кўплаб ҳамдлар айтар эди. Ҳаётидан мамнун, турмушидан рози эдилар.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам хаста бўлган кунлари. Фотима оталарининг ёнларида йиғлаб ўтирар эди. Шунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам қизларининг қулоғига иккита сўз айтдилар. Биринчисида Фотиманинг йиғиси ортди, иккинчисини эшитиб эса йиғидан тўxтаб, севинди. Бунинг сабабини сўрадилар. Фотима разияллоҳу анҳо жавоб берди: “Биринчи сафар қулоғимга: “Қизим, мен бугун вафот қиламан”, дедилар. Йиғи ва қайғуйим ортди. Иккинчи сафар эса: “Кўп қайғурма! Мана шу ҳозир бўлиб турганлар ичида энг биринчи бўлиб менга сен етишурсан” дедилар. Буни эшитиб кўнглим таскин топди, севиндим”.
Фотима разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан олти ой ўтиб вафот топди. (Солиҳа аёллар. Баҳриддин Умрзоқ. www.зиёуз.сом кутубxонаси)
Салмон Форсий разияллоҳу анҳу ривоят қилади - Фотима разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кeлиб, йиғлаб юбордилар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- Эй Фотима! Нимага йиғлаяпсан? – дeдилар. Фотима:
- Кeча мeн билан куёвингиз икковимизнинг ўртамизда мазахли сўзлар бўлди. Натижада эрим мeндан ранжиб қолди. Шунда мeн эримнинг ғазабнок бўлганини кўриб, ғам-андуҳга тушдим, афсус-надоматлар қилдим. Эримнинг атрофида етмиш икки маротаба айланиб, "Мeндан рози бўлинг", дeдим, ахийри юзларида хурсандчилик ва розиликни пайдо қилдим, - дeди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- Эй қизим, Аллоҳга қасамки, агар сeн эрингни рози қилмай вафот қилганингда, жанозангни ўқимас эдим! – дeдилар. Сўнг яна айтдилар: - Эй қизим! Билки, эрнинг розилиги Худонинг розилиги. Эрнинг ғазаби Аллоҳнинг ғазаби эрур. Эй қизим! Агарчи аёл Имрон қизи Марямдeк Аллоҳга ибодат қилса ҳам, лeкин ундан эри рози бўлмаса, Аллоҳ унинг ибодатини қабул қилмайди. Эй қизим! Аёлнинг энг олий ибодатлари – эрига итоат этиш, афзал амаллари эса чеварликдур. Зeро, бир соат тўқиш иши аёллар учун юз йиллик ибодатдан афзалдир. Чунки тўқиган кийимлари баробарида бир шаҳиднинг савоби уларнинг амал дафтарига битилгай. Эй қизим! Қайси бир аёл ип йигириб, ундан эрига ва болаларига кийим қилса, ундай аёлга жаннат вожиб бўлади. (Дурратун носиҳийн У. Хубарий)

Қамариддин Шаробиддинов. Асака туманидаги Имом Абу Юсуф жомеъ масжиди имом хатиби.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Бuсмuллаҳ
🌸...АССАЛАМУ АЛАЙКУМ...
🌺 ...ва Роҳматуллоҳи...
🌼...ва Барокатуҳ!...🌼
🌤Хайрли тонг тиламоқ бўлдик,
🤲Дуо қилиб эгам Раҳмонга.
🏠Хонадони файзга тўлсин.
Бошланган кун ва хафта муборак бўлсин !

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Шайх Шаъровий раҳматуллоҳ алайҳ айтади:
Сизларга бўлган менинг хавотирим, сабр қилишдан зерикиб малолланиб қолишингиздир. Аллоҳ хоҳласа, сизлар мақсад қилган нарсаларингизни кўзни юмиб очиш миқдоридагина сизларга етказиб қўяди. Чунки Аллоҳга, сизларни умуд кўз ёшларингиз ва ғам билан олаётган чуқур нафасларингиз махфий эмасдир. У Аллоҳ сизларни зотингизни ва ҳолингизни ислоҳ қилишга ожиз эмасдир.
Аллоҳ таъало (дуода сабр билан) махкам туриб олиб, сўравчи бандаларини яхши кўради. Чунки Аллоҳ: "Албатта мен, қиёмат куни сабр қилган нарсаларига мукофат бераман", деди. Намоз ўқиган, рўза тутган ва садақа берган нарсалари билан мукофатлай ман деган эмас. Балки сабр қилган нарсалари билан мукофатлайман дегандир.
Чунки сабр, сизлар оғриқ алами билан қон ютаётган вақтингизда, сизларни камолатга етказадиган ибодатдир.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бахт ва саодат қалбнинг Парвардигорга яқинлиги қадар бўлади. Бундан бошқалари эса, сабаби кетса ўзи ҳам кетадиган шунчаки хурсандчиликдир.

🕋 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ИСТИНЖО ҚИЛА ОЛМАГАН КИШИНИНГ ҲУКМИ
#таҳорат

23-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Ота ёрдамга муҳтож бўлиб таҳорат қила олмаса, ўғил отанинг авратига қараши жоизмас, шунинг учун бошқа кишини ёллаб ёрдам бериш керак, дейишди. Бу масалага қандай жавоб берилади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Динимиздаги асосий қоидалардан бири шуки, Аллоҳ таоло бандаларига кучлари етадиган ишни буюради. Уларга тоқатидан ташқари мажбурият юкламайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا

“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди...” (Бақара сураси, 286-оят).

Бошқа бир оятда эса:

وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ

“... (Аллоҳ) динда сизларга бирор ҳараж (қийинчилик) қилмади”, дейилган (Ҳаж сураси, 78-оят).

Ибодатларда ҳам банда имкон даражасида ҳаракат қилади. Масалан, туриб намоз ўқий олмаса, ўтириб ўқийди. Ўтириб ўқий олмаса, ётиб ўқийди ва ҳаказо.

Сиз сўраган масала ҳақида “Фатавои Ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Таҳорат қила олмайдиган касал кишининг хотини ёки чўриси бўлмаса, лекин ўғли ёки ака-укаси бўлса, уни таҳорат қилдириб қўяди. Истинжо қилдирмайди, чунки (ўғил отасининг) жинсий аъзоларини ушлаши мумкин эмас. Ундай кишидан истинжо соқит бўлади. “Муҳит”да шундай дейилган. Таҳорат қила олмайдиган аёлнинг эри бўлмаса, лекин қизи ёки синглиси бўлса, уни таҳорат қилдириб қўяди. Ундан истинжо соқит бўлади. “Фатаво Қозихон”да шундай келтирилган”.

Демак, ўзи истинжо қила олмайдиган эркакнинг фақат хотини, аёлнинг эса фақат эри истинжо қилдириб қўйиши мумкин. Хотини бўлмаган кишини хоҳ ўғли бўлсин, хоҳ ёлланган бегона киши бўлсин, истинжо қилдира олмайди. Бундай ҳолатда истинжо соқит бўлади. Лекин таҳорат қилдириб қўяди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
076-Al-Insan
Yasser Al Dossari
#Қуръон

76-''Инсон'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бир Донишмандан тоҳарот хақида сўралганда: "Сен жасадингни ювушдан олдин қалбингни, қўлингни ювушдан олдин тилингни юв!. Одамларга чиройлик гумонда бўл!.

Дунё мадрасадир!. Уни мудири замон, устозлари назоратчилар (яни фаришталар), шогирдлари инсонлардир. Биз бу дунёга ғариб бўлиб келганмиз, дўст бўлиб яшамоқдамиз. Бу дунёда қанча яшасакда, фақат вафо қолади холос.
Ботин, гўзал бошлиқдир. Ҳусну хулқ, гўзал йўлдошдир. Ақл, гўзал дўстдир. Одоб гўзал меросдир", деди.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳнинг мўжизалари...

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 👇👇👇👇👇👇👇👇👇📲

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Изоҳсиз...

Дўстларингизга ҳам улашинг!

Каналга уланиш:⬇️

📲 http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
- (Аёллар) ойга ўхшашга урунманг, ҳар бир қарашда ўзига жалб қиладиган. Қуёш каби бўлинг, бир қараганда кўзни қамаштириб, ерга қаратадиган.

❗️УЛАШИНГ📲👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Бир киши масжидга кирганида намозда телефони жиринглаб, мусиқа чалиб юборди. Намозхонлар ва имом унга ҳужум қилиб: "Аллоҳнинг уйида ҳам Унга гуноҳ қиласанми? Ахир ер ютиб юборишидан қўрқмайсанми?" деб койишди. У киши ўша куни масжиддан чиқдида қайтиб масжидга бормасдан қаҳвахона (чойхона) томон йўл олди. Қаҳвахонада чилим шишасига кўмир чўғини хато солиб қўйди. Қаҳвахона бошлиғи келиб: "Ҳечқиси йўқ, бунақадан мингтаси сиздан азиз бўлармиди", деб айтди. Мана шу кундан бошлаб у киши қаҳвахонанинг доимий мижозига айланди.
Хушхабар беринглар, бездирманглар, насиҳат қилинглар, шарманда қилманглар, осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар!
Унга жаннатни хоҳлаб, дўзахга равона қилдилар.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Омонат дунёда омонмисиз?! Алҳамдулиллаҳ етказганига шукур!

🏔 Дунёда баланд бир тоғ бор дейишади,
🤲 Хурматингиз шу тоғдек баланд бўлсин.

🏔 Ўша тоғнинг чўққисида оппоқ қор бор дейишади,
🤲 Кўнглингиз шу қордек, оппоқ бўлсин.

🌲Ўша тоғнинг пастига тушганда кўп арчалар бор дейишади,
🤲 Бугунги савобларингиз шу арчаларнинг шохчалариданда кўп бўлсин.

💦 Янада пастга тушсангиз тоза булоқ бор дейишади,
🤲 Қалбингиз шу булоқдек тоза бўлсин.

🛣 Ўша булоқ ёқасида узун йўл бор дейишади,
🤲 Умрингиз шу йулдек узун ва хайрли бўлсин.!

- Аллоҳ дуомизни даргоҳида қабул қилсин. Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! 🤲


☀️ XАЙРЛИ КУН!


http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz