Iymonli QalblaR
141 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
"" PERFECT AVIA TOUR ""
Ишонч ва Сифат.

🕋 2020 - Хаж ва Умра
🛣 сафарига мархабо..
📜 Хизматлар литсензияланган
📆10 + 15 + 20 Кунлик...

📮 Умра Виза,
✈️ Авиа билет,
🚞 Транспорт хизмати,
🏩 Мехмонхона, ⭐️🌟
🌎 Малакали Гит, 👳‍♂🧕
🕌 Мадина ва Маккада,
⛵️ Екскурсия,
🍱 Миллий Таом,
🏦 Банк хизмати,
👳‍♀ 24 соат грух боши
🎁 Умра қўлланма, Махсус камзил, Сумка, Қуръон, 5 л, Замзам,

📇 Кафолатли Виза,
🛫Тошкент + Дубай+ Мадина (ўзгариши хам мумкин)
💰Тўлов олдиндан 0%
🧾 Батафсил маълумот
📲 +99893 9777888
📲 +99891 6800202 (тошкент учун)
Телеграм канал👇
📢 @Haj_va_Umra
Фото ва Видеони, кўриш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/CTec-BdGO4gFrfIGYDhKvg

📝 Қабул Январь, Февраль ойига бошланган, 🏃‍♂
Шошилинг.. 🏃‍♀🏃‍♂
🌹 ЖУМА МУБОРAK! 🌹

🌹Айтмоқ истаб сизга гапларим.
Тентирайман паришон халак.
Икки дунё орасин очган.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК...

🌹Пок қалб ила жайнамоз олинг.
Шайдо бўлсин мингларча малак...
Кўзларингиз иймонга бойдир.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. .....

🌹Сочларига оқ тушган Онам.
Отам учун сўрайман тилак..
Акам ~ укам Опа ~ сингиллар .
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ....

🌹Мусофирлар тақдири баъзан ..
Осмон узра ёймоқда фалак.
Мусофирлар гурухдошларим.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК....

🌹Келинг бугун бир дардлашайлик.
Дуо қилинг толгунча билак .
Энг гўзал кун саййидул айём .
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК ...

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ўқимай, ўрганмай, ғафлатга ботиб,
Жазо бу - мусибат, дея билибман.
Тавба ёшларига ғарқ бўлмоқ учун,
Ўзимдан кечмоққа тайёр турибман.

Билдим...

Қуръон ўқиганда кўз ёш тўкмаган,
Бу сўқир кўзларим жазодан дарак.
Дилларни ранжитган дилга ботгувчи,
Заҳарли сўзларим жазодан дарак.

Солиҳ амалларга шошмай, беҳуда
Ўтказган кунларим жазодан дарак.
Таҳажжуд нелигин унутиб ётган
Бебаҳра тунларим жазодан дарак.

Муқаддас ойларнинг ажридан қолган
Мазмунсиз ойларим жазодан дарак.
Аллоҳнинг буйруғин писанд қилмасдан
Эринган онларим жазодан дарак.

Мол-дунё, шон-шуҳрат фитналарига
Талпинган бу дилим жазодан дарак.
Фисқ-фасод, ёлғондан тийилолмаган
Суяксиз бу тилим жазодан дарак.

Ўқимай, ўрганмай, ғафлатда қолиб,
Нақди умримизни ўтказдик, эй воҳ!
Энди таҳажжудда тавбалар қилиб,
Истиғфор айтайлик! Кечир, эй Аллоҳ!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
079-An-Nazi'at
Yasser Al Dossari
#Қуръон

79-''Наъзият'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌼Каҳф сурасидан парча

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Кимки Жума куни Каҳф сурасини ўқиса икки Жума оралиғида қилган гуноҳлари кечирилади иншаалоҳ
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг🎧

"Илм" канали 👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Ҳикмат
Ким латиф яхшиликлар қилиб турган Аллоҳдан ғафлатда бўлса, синов занжирларида Унга томон келтирилади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ
---
Изоҳ: Одатда банда тинч ва фаровон яшаб турганда неъмат ва яхшиликларни бераётган Зот - Аллоҳни унутади, ёки жуда кам ёдга олади. Бу қилмиши билан у Ундан узоқлашади. Шунда Ҳақ таоло унинг кўзини мошдек очиб қўйиш учун устига бало ва офатлар ёғдиради. Ана шу синовлар занжирли кишан бўлиб, пушаймон бандани Унинг сари етаклайди, яқинлаштиради. Ва шу сабаб Аллоҳни танийди ва ибодатига маҳкам бўлади. Бундай ҳолатга ҳаётда кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Айримларнинг Аллоҳни таниши ва ибодатга киришига сабаб, Аллоҳнинг синовлари бўлади. Кимдир касал бўлиб, кимдир яқинидан ажраб, яна кимдир тижоратида синиб ҳақиқатни топади. Агар шундаям тўғри йўлга ўтмаган - Аллоҳ уриб қўйган бебахт одам бўлади, Ўзи асрасин.
Демак синовларга дучор бўлмаслик учун неъмат ва Мунъимни* унутмаслик, киши ўзидаги бор яхшиликни Ундан билиб яшамоғи керак экан.
---
* Мунъим - неъмат берувчи зот Аллоҳ.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаластинда юз берган мўжизани кўринг... Ҳар турли ҳийлалар билан оч қолдирилган фаластинликларга “балиқ ёмғири”ни ёғдирган яратганга ҳамду санолар бўлсин..

👇 👇 👇 👇 👇 👇 👇 👇 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Толиби илмнинг ҳаётида чарчоқ ва машаққат учун ўрин йўқ.
Талабанинг луғат китобида чарчоқ ва машаққат деган сўз топилмайди.
Аллома Муҳаммад Аввома ўгитларидан.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ИБРАТЛИ ХИКОЯ.....
Бир қўшнимиз бор эди. Яхши ҳамсуҳбат, сокин тингловчи, киришимли ва ҳамма ҳурмат қиладиган, мақбул инсон эди. Бир куни кўчага чиқсам, мошинасини тайёрлаётган, қаергадир кетоқмоқчи, йўл тараддудини кўраётганди. Бориб аста назар солдим. Мошинанинг орқа ўриндиғида йигирмадан ортиқ қути шоколад бор эди. Унга салом бериб: - Йўл бўлсин, қаерга кетяпсиз, қўшни? -дедим. Алик олиб, менга чиройли кулди. Табассумининг маъносини тушунмадим. - Менга ҳамроҳлик қилишни истайсизми? - деди. - Ҳа, майли, фақат узоқ жой эмасми? -дедим. - Йўқ, Худо хоҳласа кеч қолмасдан қайтамиз. - деди. Кўчамиздан ўртача тезликда, қирқ дақиқалик йўл юриб, бир маҳаллага келдик. У ердаги уйлар хароба, ночор инсонларники эканлиги маълум эди. У киши мошинани тўхтатди. Тушдик. Шоколадларни олди. Аввалги эшикни қоқди. Эшикни кўпгина болачалар очишди. У кишини кўриб жуда хурсанд бўлиб кетишди. - Онажон, шоколадчи амаки келдилар, -деб оналарини чақиришди. Уларга бир қути шоколадни бериб, болалар билан озгина суҳбатлашиб, кетишга изн сўради. Иккинчи эшикни тақиллатди. Эшикни кекса ёшли аёл очди. Унинг ҳаққига кўп дуолар қилди. «Аллоҳ сизга жаннат эшикларини очсин. Мевалари билан сийласин. Болажоним, бизни эслабсиз, йўқлабсиз, Аллоҳ сизни эсласин!» деди. Унга ҳам бир қути шоколад берди. Изнини олди. Шундай қилиб, ҳар бир эшикдан айрича гўзал дуо - саломлар, ташаккурлар эшитилди. Шоколадларни тарқатиб бўлиб, мошинага ўтириб, уйимиз томон йўналдик. Мен ҳайратда эдим. Унга: -Қўшни, сизни Аллоҳ ёрлақасин! Жуда яхши иш қилдингиз - да. Лекин, бир савол туғилди. Нимага уларга ўша бир қути шоколадни пулини бериб қўя қолмайсиз? Улар ўзлари билгунларича, керакли нарсаларни сотиб олишган бўлармиди? - дедим. Саволим ажаблантиргандек у кулиб юборди. Орқа ўриндиққа қараб қолган бир қути шоқоладни олиб менга берди. - Очинг, уни. - деди. Мен уни очиб кўрдим. Унинг ичида шоколад билан бирга усти ўралган пул ҳам бор эди. Ҳайратим янада ошди. - Нима пули ўзини шундоққина бериб қўя қолмадингиз, қўшни? - дедим. У одатдагидай кулиб деди: - Мен шоколадни яхши кўраман. Ҳар куни ейман. Аллоҳ таоло: «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз.», (Оли Имрон: 92) дейди. Фақирнинг ҳам, бизни егимиз келган нарсадан егиси келади. Дунё ишлари молнинг турига қараб, ўз ўлчови билан: Темир тоннада; Мева килода; Тилла грамда; Олмос каратда ўлчанади. Лекин... Охиратнинг амаллари эса, зарралар билан қиёсланади. «Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради» (Залзала: 7-8). «Аллоҳнинг моли қиммат. Аллоҳнинг моли - жаннат» (Термизий ривояти). «Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар». (Мутоффифун: 26). Аллоҳим, бизни ўзгаларни ўз нафсимиздан устун қўядиганлардан қил! Аллоҳим, ҳар онингизда яхшиликларга муваффақ қилсин.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ассалому Алайкум !

Янги кун учун Аллоҳ таоло га туганмас битмас хамду санолар👍

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#СУННАТГА_ИТОАТ

Саъид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳ бир кишининг бомдод кирган вақтда икки ракат суннатдан бошқа намоз ўқиганини, унда сажда ва рукуъни кўпайтирганини кўрди ва бу ишдан уни қайтарди. Шунда ҳалиги киши:
"Эй Абу Муҳаммад! Намоз ўқиганим учун ҳам Аллоҳ мени азоблайдими?!" деди.
Саъид ибн Мусайяб:
"Йўқ! Аммо суннатга хилоф иш тутаётганинг учун азоблайди!" деди.
Имом Байҳақий "Сунанул Кубро"да ривоят қилган.

Билдириш:
Файласуфнинг гапи мантиқли кўринсада, суннатга итоат қилиш унинг шахсий фалсафасидан устун туради.
Нақлнинг қаршисида "Менимча" дейдиган "ақл"чиларнинг гапига мойил бўлманг! Аслини олиб, натижага қарасангиз нақл уларнинг ақлидан анча ақлли бўлиб чиқади!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёнинг турли бурчакларида жойлашган соҳта Каъбалар ҳақида эшитганмисиз? Қуйидаги видеодан улар ҳақида маълумот олишингиз мумкин бўлади. 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Мусҳафни ушлашга ҳар қандай қўл лойиқ бўлмагани каби унинг ҳарфларини ўқишга ҳар қандай тил ҳам лойиқ бўлавермайди. Худди шунингдек, унинг маъносига етиш учун ҳам ҳар қандай қалб лойиқ бўла олмайди. Мана шундай буюк таъзим учун ҳам Икрима ибн Абу Жаҳл розияллоҳу анҳу қачон мусҳафни очса беҳуш бўлар ва у: Бу Раббимнинг каломи! Бу Раббимнинг каломи! дер эди.
Каломни таъзимлаш Мутакаллимни таъзимлашдир. Модомики, Мутакаллимнинг улуғлиги, сифатлари ва феъллари хусусида тафаккур этилмасакан, Унинг азамати ҳеч ҳам қалбда ҳозир бўлмайди.

Ҳужжатул Ислом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
078-An-Naba'
Yasser Al Dossari
#Қуръон

78-''Наъба'' сураси

Яссер Ал-Доссари

Дўстларингизга ҳам юборинг !

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ХАВФ

- Бирон кишидан хавф қилсанг ундан қочасан аммо Аллоҳдан хавф қилсанг эса унга талпинасан, суянасан, сиғинасан.
- Ҳар бир хавф изтиробдир аммо Аллоҳдан хавф эса муҳаббатдир, хотиржамликдир.
- Ҳаётимиздаги энг улкан мусибат ўлим эмас, балки тириклар қалбидаги Аллоҳдан бўлган хавфнинг ўлиши энг катта мусибатди.
- Агар сен ҳаромга эришиш осон замонда яшаётган бўлсанг, шуни билки, ўша замонда энг улуғ савобли амал Аллоҳдан хавф қилиш бўлади.
- Ҳар бир хавф ўз ортидан ташвиш келтиради аммо Аллоҳдан хавф қилиш ортидан эса жуда улкан мукофотлар келади:

"Роббиси ҳузурида туришдан хавф қилганлар учун икки жаннат бор". Раҳмон сураси, 46 оят.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий эксперимент. Ислом динимиз ҳақида халқимизинг билими қандай 👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1992 йил, 4 Январь!!!

Ислом Каримов биринчи Президент сифатида қабул қилган илк қасамёди. 1992 йил, 4 январь куни қасамёд залидаги муҳитни видеода кўринг.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz