Iymonli QalblaR
142 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#ҚУРЪОН_ВА_ИНСОН_РУҲИЯТИ

Қуръон инсон эътиқодини тўғрилайди, руҳини тетиклаштиради, иродасини тоблайди. Қуръон ўқийдиган одам ҳуда-беҳудага сиқилавермайди, умидсизликка тушмайди. Зеро, Аллоҳ шундай марҳамат қилган: “(Эй Муҳаммад, турли гуноҳ-маъсиятлар билан) ўз жонларига жиноят қилган
бандаларимга: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини кечиради. Албатта (Аллоҳ) Мағфиратли, Меҳрибондир”, деб айтинг” (Зумар сураси, 53-оят).
Уламолар: “Мўмин киши қалбида умид учқунларини пайдо қиладиган оятларнинг энг зўри – мана шу”, дейишган.
Мусулмон банда: “Аллоҳ барча гуноҳларимни кечиради. Тавба қилсам, қабул этади”, деб ишонади. Шунинг учун руҳан соғлом бўлади. Ҳозирги кунда тиббиѐт илми даво тополмаѐтган жуда кўп асаб касалликларининг энг яхши давоси ҳам шунда. Психолог олим Фрейднинг фикрича, асаб касалликларининг асосий сабаби руҳий тушкунликда экан.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Каналга уланиш👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ