Iymonli QalblaR
149 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ибратли воқеа:🎥
Онасининг дуоси билан ўлиб тирилган бола ҳақида эшитганмисиз?

⤵️⤵️⤵️⤵️👍👍👍↙️↙️↙️

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#САҲАРЛИК

Оғиз ёпиш дуоси🤲

Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
#Бомдод

Бомдод намозидаги икки ракъат суннатнинг фазли
 _________________

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени менга манфаат берадиган бир амалга йўллаб қўйинг», деди. У зот: «Бомдоднинг икки ракъат(суннат)ида бардавом бўл, чунки уларда фазилат бор», дедилар»

Яна шу кишидан қилинган бошқа бир ривоятда шундай дейилган:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бомдод намозидан олдинги икки ракъатни қолдирманглар, чунки уларда рағоиблар (рағбатлантирувчи нарсалар) бор», деганларини эшитдим».

Табароний «Муъжамул кабир»да ривоят қилган.

Изоҳ: 
Рағоиблар – намозхонни рағбатлантиручи улкан ажру савоблардир. Шунинг учун ҳам ушбу намоз «рағоиб намози» деб аталган.

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бомдоднинг икки ракъати бу дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар»

Муслим, Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.

Аҳмад ва Абу Довуд: **«Агар сизни отлиқлар қувиб келаётган бўлса ҳам, шу иккисини қўйманглар»ни зиёда қилишган.**

Имом Муслимнинг ривоятида: **«Шу иккиси мен учун дунёнинг барча нарсаларидан маҳбуброқдир», дейилган.**


Изоҳ: 
Юқоридаги ҳадисларда бомдоднинг икки ракъат суннати ҳақида сўз бормоқда. Бу икки ракъат суннат энг фазилатли вақтда ўқилади. Унинг ажр-савоби ниҳоятда улкандир. Агар бомдоддаги икки ракъат суннат намознинг савобини бу дунёнинг ўлчови билан ўлчайдиган бўлсак, у дунё ва ундаги жамики нарсалардан яхшироқдир.

 
фойдалар:

1. Бомдоднинг икки ракъат суннатини бардавом ўқиш ниҳоятда фазилатли амалдир.

2. Бомдоднинг икки ракъат суннатида намозхонни рағбатлантирувчи улкан ажру савоблар бор.

3. Бомдоднинг икки ракъат суннати ниҳоятда муҳимлигидан душман қувиб келаётган бўлса ҳам уларни тарк қилмаслик тавсия қилинмоқда.

4. Бомдоддаги икки ракъат суннат дунё ва ундаги жамики нарсалардан яхшироқдир.

5. Бомдоддаги икки ракъат суннат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун дунёнинг барча нарсаларидан маҳбуброқ эди.

 

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


Аллоҳ азза ва жалланинг жамолига боқиш

Аллоҳ таоло айтади: «У Кунда (мўминларнинг) юзлари яшнаб, Парвардигорларига боқиб турувчидир!»
(Қиёмат: 22, 23).

Кофирлар ҳақида айтади: «Ҳеч шак-шубҳа йўққи, улар ўша (Қиёмат) Кунида Парвардигорларидан тўсилувчидирлар» (Мутоффифун: 15).

Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жаннат аҳли жаннатга киргач, Аллоҳ таборака ва таоло: «(Берган неъматларимга) яна бирон нарсани зиёда қилишимни истайсизларми?», дейди. Улар: «Бизнинг юзларимизни ёруғ қилмадингми, бизларни жаннатга киритмадингми, дўзахдан нажот бермадингми, ахир?! (Бундан ортиқ яна қандай неъмат бўлиши мумкин?!)», дейишади. Шунда У пардани туширади, уларга Парвардигорларига боқишдан кўра суюмлироқ бирон нарса берилмаган бўлади»
(Имом Муслим ривояти).

Бир ривоятда: «Сўнгра: «Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда неъматлар бордир» (Юнус: 26) оятини ўқидилар».

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эдик, у зот тўлин ойга боқиб туриб айтдилар: «Сизлар Парвардигорингизни худди шу ойни кўриб турганингиздек кўрасизлар» (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ:
Аллоҳ таоло жаннат аҳлига тайёрлаб қўйган ҳурмат-эҳтиромларнинг энг улуғи – У зотнинг жамолига боқиш неъмати бўлиб, бу аҳли жаннат топадиган энг катта лаззатдир.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни муборак сўзларида ахлоқларидан тарбия олишни истасангиз 📲👇
@Rasululloh_Vasiyatlari
https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
– Сен бир сурани бошлаб, кейин “Бу етарли эмас”, деб ўйлаб яна бир сурани қўшиб ўқияпсан. Ё унинг ўзини ўқи, ё бўлмаса бошқасини ўқи, – дейишди. Шунда у:
– Мен бу ишни тарк этмайман. Мана шу сура билан имомлик қилишимни истасангиз, имомликка ўтаман. Хоҳламасангиз, буни тарк этаман, – деди.
Улар ҳалиги одамни ичларида энг афзали, деб билишарди. Ундан бошқаси имом бўлишини исташмасди. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб бу хабарни айтишганда, у зот ўша кишидан сўрадилар:
– Эй фалончи, нима учун ҳар бир ракатда бу сурани ўқияпсан?
– Чунки мен Ихлос сурасини яхши кўраман.
– Унга муҳаббатинг сени жаннатга[ Яъни, “Агар сен Ихлос сурасини доим ўқиб юрсанг, жаннатга кирасан”.] олиб киради.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
112 Ихлос
Абдулбосит Қобилов
#Албатта_тингланг🎧

''Иҳлос'' сураси

(Абдулбосит қори тиловати)

Дўстларингиз га ҳам улашинг гўзал тиловатдан баҳраманд бўлишсин ! 👍📲👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтилганда эгилиб қўйишлик тўғрими?

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилинганда баъзилар саловат айтиш билан бирга бироз эгилишиб ҳам қўйишади. Нега бундай қилинади?

ЖАВОБ:

Ўзларича қилишади. Бундай кўрсатма йўқ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Бугун эрта тонгда уйғониб, янги кунни бошлаган ҳар бир одам мусофирдир. Ёнингиздаги молингиз омонатдир. Мусофир дегани йўловчидир. Омонатлар эса қайтарилади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
#ҚУРЪОН_ВА_ИНСОН_РУҲИЯТИ

Қуръон инсон эътиқодини тўғрилайди, руҳини тетиклаштиради, иродасини тоблайди. Қуръон ўқийдиган одам ҳуда-беҳудага сиқилавермайди, умидсизликка тушмайди. Зеро, Аллоҳ шундай марҳамат қилган: “(Эй Муҳаммад, турли гуноҳ-маъсиятлар билан) ўз жонларига жиноят қилган
бандаларимга: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини кечиради. Албатта (Аллоҳ) Мағфиратли, Меҳрибондир”, деб айтинг” (Зумар сураси, 53-оят).
Уламолар: “Мўмин киши қалбида умид учқунларини пайдо қиладиган оятларнинг энг зўри – мана шу”, дейишган.
Мусулмон банда: “Аллоҳ барча гуноҳларимни кечиради. Тавба қилсам, қабул этади”, деб ишонади. Шунинг учун руҳан соғлом бўлади. Ҳозирги кунда тиббиѐт илми даво тополмаѐтган жуда кўп асаб касалликларининг энг яхши давоси ҳам шунда. Психолог олим Фрейднинг фикрича, асаб касалликларининг асосий сабаби руҳий тушкунликда экан.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Каналга уланиш👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ИФТОРЛИК
Оғиз очиш дуоси


Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
#Тарбия_вақти
#Албатта_ўқинг 👍👇

Авлиё инсонлар зикр қилишидан олдин албатта оғзини чайар экан☝️

Мулоҳаза:

Сизларга бу сўзлар оддий кўриниши мумкун, лекин биз бу ерда тақвога этибор беришимиз керак. Улар ўзи шундек ҳам таҳоратли юришган лекин Аллоҳга муҳаббатлари ва тақволари кучлилигидан шундай қилиш ган!
Энди ҳозирги замондачи бир кунда зикир қилябмизми ё кунимизни телефон титиш билан ўтказмоқдамизми?
Ўзингиз фикирлаб кўринг!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ канали аъзолари учун маҳсус Аҳмаджон Одилов таёрлади👍

⤵️⤵️⤵️⤵️👍👍👍⤵️👇👇↙️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
Намоз албатта жаннатга етаклайди!

<ИЛМ>КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН МАНЗИЛ ⤵️👍⤵️👍⤵️
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оналаримиз омон бўлишсин 👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#САҲАРЛИК

Оғиз ёпиш дуоси🤲

Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Истиғфор...
Солиҳ кишидан сўралди:
Аллоҳ бирор бандасини яхши кўриб қолса нима қилади?

-Камчилик вақтида истиғфор айтишни илҳом қилиб қўяди.
«Астағфируллоҳал Азийм ва атубу илайҳ»...
Арафа куни рўзани очиш

Ассалому алайкум! Ёшим 19да, арафа куни оғиз соат 14:00да очилар экан деб эшитдим шу ростми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бу Ислом динига туҳмат. Дин душманлари мусулмонларни масхара ва калака қилишидир. Қасддан очувчилар бир кун қазо ва икки ой кетма-кет каффорат рўзасини тутиб беришалир шарт. Валлоҳу аълам!

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
​​ИЙД-РАМАЗОН ТАБРИГИ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
Келаётган Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Бу кунларга етиб кела олмаган иймон аҳлларини Роббим ўз раҳматига олган бўлсин!

Дуолар ижобат кунларда Аллоҳим қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни ўзи рўёбга чиқарсин!

Ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштирсин!

Миллатмизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, пешволаримизга ҳақ ва адолат, авомга инсоф ва итоат, динимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳикмат ва шижоат берсин!

Аллоҳим илм талабида юрганларга фойдали илм;
- бефарзандларга солиҳ ва солиҳа фарзандлар;
- беморларга шифо;
- қарздорларга кушойиш;
- ғарибларга нусрат;
- мазлумларга нажот;
- мусофирларга омонлик;
- сафардагиларга ғаниматлар;
- уммат орасига иттифоқлик;
- душман жамоаларига тафриқа, қалбларига ихтилоф;
- олимларимизга ҳайбат;
- омиларимиз учун олимларга итоат;
- фарзандларимизга илм, одоб ва уммат хизмати;
- аёлларимизга ҳаё ва иффат;
- ота оналаримизга узун ва саодатли умр;
- вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато этсин!

Роббим ниятларимизга ихлос, дуоларимизга ижобат, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизда хайр насиб этсин!

Омин! Омин! Омин, ё Роббал-оламийн!

Ийди рамазон барчага муборак бўлсин!

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
JIGARLAR XAQIDA
QOBIL QORI
Qobil qori Jigarlar Xaqida

- 07:19, 6.72 MB

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#ИФТОРЛИК

Оғиз очиш дуоси🤲

Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Астағфуриллоҳ Тожикистонда кучли сел қабристонни ювиб кетди 😱

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Ҳайит байрами муборак бўлсин!

Дўстларингизни ҳам табрикланг☝️

☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz