Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#РАМАЗОН_2019
#ЗАКОТ
#САВОЛ:
-Закот кимларга берилади ва унинг нисоби қанча? Мен мусофирман, поччам менга закот бериши мумкинми?
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
ТАҚИНЧОҚЛАР ЗАКОТИ
#закот

176-CАВОЛ:
Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзидан бериладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, кишининг тиллоси 85 грамм ёки ундан ортиқ бўлиб, унга йил тўлса қирқдан бирини закот қилиб чиқариши фарз бўлади.

Энди саволни жавобига келсак, бундай ҳолатда закот олувчига қайси бири фойдалироқ бўлса ўша берилади.

Лекин шуни билиш керакки, агар тилло тақинчоқлардан тиллонинг ўзини закот сифатида берилса, тақинчоқларнинг вазнига қараб закот чиқарилади. Масалан, 100 грамм тиллодан 2,5 грамм тилло закотга берилади. Агар тақинчоқларнинг закотини пул билан бериладиган бўлса, тақинчоқларнинг бозордаги қийматига қараб закот чиқаради. Масалан, бозорда қиймати қанча бўлса, шуни қирқдан бирини закотга беради. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:

أَجْمَعُوا أَنَّهُ لَوْ أُدِّىَ مِنْ خِلاَفِ جِنْسِهِ اُعْتُبِرَتِ الْقِيْمَةُ

яъни: “Тилло ва кумушнинг закотини уларнинг жинсидан бошқа нарса билан адо қилинса, уларнинг қиймати эътиборга олинади деб, уламолар ижмо қилганлар”.

Тақинчоқлар хоҳ ишлатилаётган бўлсин, хоҳ ишлатилмаётган бўлсин, улардан закот берилади. Чунки улар ҳамёндаги пул билан бир хилдир.
Тилло ва кумушдан бошқа, сотиш ниятида олинмаган қимматбаҳо тақинчоқ ва тошлардан закот берилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
ТАҚИНЧОҚЛАР ЗАКОТИ
#закот

CАВОЛ:
Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзидан бериладими?

💬 ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, кишининг тиллоси 85 грамм ёки ундан ортиқ бўлиб, унга йил тўлса қирқдан бирини закот қилиб чиқариши фарз бўлади.

Энди саволни жавобига келсак, бундай ҳолатда
закот олувчига қайси бири фойдалироқ бўлса ўша берилади.

Лекин шуни билиш керакки, агар тилло тақинчоқлардан тиллонинг ўзини
закот сифатида берилса, тақинчоқларнинг вазнига қараб закот чиқарилади. Масалан, 100 грамм тиллодан 2,5 грамм тилло закотга берилади. Агар тақинчоқларнинг закотини пул билан бериладиган бўлса, тақинчоқларнинг бозордаги қийматига қараб закот чиқаради. Масалан, бозорда қиймати қанча бўлса, шуни қирқдан бирини закотга беради. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:

أَجْمَعُوا أَنَّهُ لَوْ أُدِّىَ مِنْ خِلاَفِ جِنْسِهِ اُعْتُبِرَتِ الْقِيْمَةُ

яъни: “Тилло ва кумушнинг
закотини уларнинг жинсидан бошқа нарса билан адо қилинса, уларнинг қиймати эътиборга олинади деб, уламолар ижмо қилганлар”.

Тақинчоқлар хоҳ ишлатилаётган бўлсин, хоҳ ишлатилмаётган бўлсин, улардан
закот берилади. Чунки улар ҳамёндаги пул билан бир хилдир.
Тилло ва кумушдан бошқа, сотиш ниятида олинмаган қимматбаҳо тақинчоқ ва тошлардан
закот берилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш⤵️

📲 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#Закот_китоби
НИСОБЛАРЛАР ҲАҚИДА
1) Шаръий нисоб деб нимага айтилади?
Шаръий нисоб – маълум бир турдаги молнинг шариат белгилаган миқдорга етишидир. Мисол учун, шариат тилланинг нисобини саксон беш грамм қилиб белгилаган. Мол шаръий нисобга етганда баъзи ҳукмлар унга боғлиқ бўлади.

2) Шариатдаги қайси ҳукмлар молнинг нисобга етишига боғлиқ бўлади?
Закотнинг фарз бўлиши, фитр садақаси, қурбонлик ва яқин қариндошларнинг нафақаси вожиб бўлиши закот ва садақа олишнинг ҳаром бўлиши мол нисобга етиши боғлиқ бўлади. Фақатгина закот фарз бўлиш масаласида нисобига етган мол ўсувчи бўлиши шарт. Қолганларида ўсувчи мол бўлиши шарт эмас.

3) Бир кишининг қарзи бўлса-ю, шу билан бирга пули, савдо моллари ва чорва ҳайвонлари бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида нисобга етган бўлса, унинг қарзи қай турдаги молидан адо этилади?
Аввал пулидан, агар етмаса, савдо моллари ҳам қўшилади, у ҳам етмаса, сўнг чорва моллари ҳам қўшилиб қарзини узади. Қанча моли қарзига кетса, қолганидан закот чиқаради. Агар ҳамма моли қарзига кетиб қолса, закот чиқармайди.

4) Тилланинг нисоби ва ундан вожиб бўлган миқдор қанча?
Тилланинг нисоби 85 граммга тўғри келади. Ундан озига закот йўқдир. Ундан қирқдан бири закотга берилади.

5) Кумушнинг нисоби қанча?
Кумушнинг нисоби 200 дирҳам бўлиб, ҳозирги вақтда 595 граммга граммга тўғри келади.

6) Қандай кўринишдаги тилла ва кумушдан закот берилади?
Тилла ва кумуш танга бўладими ёки руда ҳолда бўладими, ёки ишлов берилган бўладими, ёки тақинчоқ бўладими, ёки идиш бўладими, қандай бўлишидан қатъий назар, агар нисобга етган бўлса, ундан закот берилади.

7) Агар тилладан идиш ёки тақинчоқ ясалган бўлса, унинг нисобини чиқаришда вазни эътиборга олинадими ёки қийматими?
Аввало, тилло идиш, тилло тақинчоқ ва шу кабиларда закот вожиб бўлишига барча уламолар иттифоқ қилишган. Уларнинг вазнидан ёки қийматидан беришда икки хил фикр бор. Баъзи уламолар вазнидан берилади дейишган. Аммо замондош уламоларимиздан баъзилари қийматидан берилади, чунки булар санъат асари сифатида баҳоси яна ҳам ортган бўлади дейишган. Аёлларнинг тақинчоқларига келсак, ҳанафий мазҳабида закот вожиб бўлади ва унинг вазнидан берилади.

8) Ёқут, олмос, марварид ва жавоҳирларга ўхшаш қимматбаҳо тошлардан закот бериладими?
Улардан закот берилмайди. Гарчи улар тақинчоқ бўлса ҳам. Чунки тошларда закот йўқ. Лекин улар тижорат мақсадида сақланиб турилган бўлса, закот берилади.

9) Пуллардан закот бериладими?
Ҳа, берилади, чунки ҳозир тилла ва кумуш пуллар муомаладан чиқиб, оддий пуллар тилла ва кумуш танга ҳукмидадир. Улар чақа пул бўладими, қоғоз пул бўладими ёки чек, акциялар ёки пластик карталардаги пуллар бўладими, нисобига етиб, бир йил айланса, буларнинг барчасидан закот вожиб бўлади.

10) Пулларнинг нисоби қандай бўлади?
Пулларнинг нисоби тиллага нисбатан ҳисобланади. Пуллар 85 гр тилла қийматига етиб бир йил айланганда закот бериш вожиб бўлади.

11) Тижорат молларига нималар киради ва уларнинг нисоби қандай ҳисобланади?
Тижорат моллари тижорат учун тайёрлаб қўйилган матолар, кўчмас мулк, ҳайвонлар, товарлар, буюмлар ва бошқа моддий нарсалардир. Уларнинг нисоби ҳам мол нисоби каби бўлиб, тилланинг ҳисобидан нисоби чиқарилади.

12) Савдо молларидан қачон закот берилади?
Тижорат ниятида олиб қўйилган барча товар ва кўчмас мулкларнинг қиймати 85 гр тилла қийматига етганидан сўнг бир йил ўтса, молнинг ўзидан ёки қийматидан закот бериш фарз бўлади. Чунки маҳсулотнинг ўзидан ёки қийматидан закот бериш вожиб. Шунинг учун закот берувчи иккисидан бирини танлайди. Агар қийматидан закот чиқарадиган бўлса, закот берадиган кундаги қийматидан закот чиқаради.

13) Савдо молларидан қанча закот берилади?
Молнинг қирқдан бирини закотга чиқаради.

14) Савдо молларининг тури ва жинслари ҳар хил бўлса, нима қилинади?
Савдо молларининг тури ва жинси ҳар хил бўлса ҳам барчасини қўшиб, ҳаммасидан биргаликда закот чиқарилади.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.

🔊 @IYMONLI_QALBLAR_UZ