Iymonli QalblaR
143 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
ТАҚИНЧОҚЛАР ЗАКОТИ
#закот

176-CАВОЛ:
Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзидан бериладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, кишининг тиллоси 85 грамм ёки ундан ортиқ бўлиб, унга йил тўлса қирқдан бирини закот қилиб чиқариши фарз бўлади.

Энди саволни жавобига келсак, бундай ҳолатда закот олувчига қайси бири фойдалироқ бўлса ўша берилади.

Лекин шуни билиш керакки, агар тилло тақинчоқлардан тиллонинг ўзини закот сифатида берилса, тақинчоқларнинг вазнига қараб закот чиқарилади. Масалан, 100 грамм тиллодан 2,5 грамм тилло закотга берилади. Агар тақинчоқларнинг закотини пул билан бериладиган бўлса, тақинчоқларнинг бозордаги қийматига қараб закот чиқаради. Масалан, бозорда қиймати қанча бўлса, шуни қирқдан бирини закотга беради. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:

أَجْمَعُوا أَنَّهُ لَوْ أُدِّىَ مِنْ خِلاَفِ جِنْسِهِ اُعْتُبِرَتِ الْقِيْمَةُ

яъни: “Тилло ва кумушнинг закотини уларнинг жинсидан бошқа нарса билан адо қилинса, уларнинг қиймати эътиборга олинади деб, уламолар ижмо қилганлар”.

Тақинчоқлар хоҳ ишлатилаётган бўлсин, хоҳ ишлатилмаётган бўлсин, улардан закот берилади. Чунки улар ҳамёндаги пул билан бир хилдир.
Тилло ва кумушдан бошқа, сотиш ниятида олинмаган қимматбаҳо тақинчоқ ва тошлардан закот берилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш⤵️

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Эй Робб!
Розилигинг учун рўза тутган барча кимсани рўзасини қабул этишингни, ишлари осон бўлишини, ғами аришини, гуноҳи мағфират бўлишини сўрайман.🤲

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Ўлчовда вафо қилинг, адолатли бўлинг.
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Ўлчовда вафо
қилинг, адолатли
бўлинг.

928 КБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ИФТОРЛИК

Оғиз очиш дуоси 🤲

Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёнинг турли бурчакларида жойлашган соҳта Каъбалар ҳақида эшитганмисиз? Қуйидаги видеодан улар ҳақида маълумот олишингиз мумкин бўлади. 👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​🌸 Бу кунга етказди шукр қилайлик
🌸 Шукр - ла Аллоҳни зикр қилайлик.
🌸 Дунё омонатдур фикр қилайлик,
🌸 Мўъмин - мусулмонлар ЖУМА МУБОРАК!!!👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
Forwarded from Iymonli QalblaR (АХМАДЖОН ОДИЛОВ)
Жума кунини ҳурматидан:
Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, улар(ота-онам)га раҳм қилгин».

⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️📲⤵️
👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Кимки Жума куни Каҳф сурасини ўқиса икки Жума оралиғида қилган гуноҳлари кечирилади иншаалоҳ
Ўқишга қодир бўлмасангиз
унда тингланг🎧

"Илм" канали 👇👇👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
#Рамазонлик
3 – Эътикоф
Эътикофнинг ҳукми ва машруълиги
Рамазоннинг охирги кунларида эътикоф ўтириш таъкидланган суннатдир. Бошқа пайт эса мустаҳаб ва назр қилинган бўлса вожибдир.
Унинг машруъ бўлиш далили шулки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага киргандан бошлаб, то Аллоҳ таборака ва таоло вафот эттиргунча эътикоф ўтиришни тарк этмаганлар. Лекин у зот алайҳиссалом эътикоф ўтирмаган кишиларга танбеҳ бермаганлар. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг доимий эътикоф қилишлари унинг вожиблигига далолат этмайди. “Саҳиҳайн”да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят этилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам то Аллоҳ азза ва жалла вафот эттиргунча Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирдилар. Сўнг у зотдан сўнг аёллари эътикоф ўтиришди.
Яна “Саҳиҳайн”да келишича, Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Охирги ўн кунлик кириши билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунни эҳё қилар, аҳлларини уйғотар, (ибодатга) белни маҳкам боғлаб жидди-жаҳд этардилар. Бошқа пайт қилмаган ҳаракатларини охирги ўн кунликда қилардилар. Ва: “Лайлатул-қадр”ни охирги ўн кунликнинг тоқ кунларидан изланглар”, дердилар.
Таърифи: Эътикоф луғатда бир нарсада туриш ва давом этиш маъносини англатади. Шариатда эса, беш маҳал намозни жамоат билан ўқиладиган масжидда ибодат нияти билан туришдир. Абу Юсуф ва Муҳаммадлар ҳар қандай масжидда эътикоф ўтириш жоиз дейишган. Баъзилар шу қавлни ихтиёр этишган. Чунки бизнинг замонимизда шу енгил йўлдир. Ибн Обидийн айтганларидек, шу қавлга амал қилинади. Аёл киши ўз уйида намоз учун тайёрлаб қўйилган жойда эътикоф ўтиради. Унинг масжидда эътикоф ўтириши танзиҳий макруҳдир.
Фойдалари: Эътикофдаги киши эътикоф муддатида ўзини Парвардигори ибодатига бағишлайди. Вақтини фарз намозларни кутиб, илм ва зикр мажлисларида қатнашиб, ҳамда Қуръони карим ўқиш ва тунларини қойим бўлиш билан ўтказади. Шояд шунда бир кечаси минг кечага тўғри келадиган Лайлатул-қадрга шоҳид бўлса.
Эътикофда шунингдек улкан руҳий фойдалар бор. Зеро унда қалб дунё ишлари ва ғам-ташвишларидан фориғ бўлади. Нафс дунё муаммолари чарчоқларидан бироз тин олади. Мавло субҳанаҳунинг ибодатига юз буради-ки, бу билан эътикофдаги киши руҳий ва нафсоний ҳордиқ онларини ўтказади. Унинг кўнгли хотиржам бўлади, асаблари тинчланади ва руҳи таскин топади. Қалби Аллоҳнинг зикридан ором топади. “Аё, Аллоҳнинг зикри билан қалблар ором топмасми?” (Раъд сураси, 28-оят).
Эътикофни фасод қиладиган ишлар: Эътикофни шаръий ҳожатсиз масжиддан чиқиш бузади. Шаръий ҳожатга жума намозига бориш кабилар мисол бўлади. Шунингдек табиий эҳтиёжи бўлмаган ҳолда чиқсаям эътикоф бузилади. Масжидда ҳожатхона ва ғуслхона йўқлиги учун ҳожатхонага бориш, иҳтилом жунублигига ғусл қилиш кабиларга чиқиш табиий эҳтиёж учун чиқиш ҳисобланади ва эътикоф бузилмайди. Яна зарурий ҳожат бўлмаса ҳам чиқиш мумкин эмас. Зарурий ҳожатга масжиднинг бузилиб кетиши, ўзи ёки мулкига нисбатан хавфнинг пайдо бўлиши кабилар киради.
Айтилган бу ҳожатларга мажбур бўлмаган ҳолатда масжиддан чиқса назр қилинган эътикоф фосид бўлади, мустаҳаб ва суннат бўлганлари эса тугайди.
Мулоҳаза: Назр эътикоф саҳиҳ бўлиши учун ният шарт. Агар бир неча кун эътикоф ўтираман, деб назр қилган бўлса, рўзалари билан узлуксиз вожиб бўлади.👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Пайғамбаримиз С.А.В га саловат айтишнинг фазилати
@qalbdavosi
БИСМИЛЛАҲИР
РОҲМАНИР РОҲИЙМИ.

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Пайғамбаримиз
С.А.В га саловат
айтишнинг фазилати.

1,18 МБ 🎧

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇
http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ЗАРУР ЭКАНИ ҲАҚИДА
#ижтиҳод

14-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Бугунги кунда масжидларимизда намозхонлар ҳар хил шаклда намоз ўқишмоқда. Ҳар ким ўз ихтиёри билан хоҳлаган мазҳабига эргашиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Мутааххир (кейинги) уламолар мусулмонларни муайян бир мазҳабга эргашишлари вожиб, деганлар. Чунки ҳар бир мусулмон ўзи тўғридан-тўғри Қуръон ва ҳадисдан ҳукмларни олиш имкониятига эга эмас. Ва яна ҳар ким ўзи билганича амал қиладиган бўлса, омма ўртасида турли ихтилоф ва низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ “Эълоус-сунан” китобларида шундай деганлар: “Тўрт мазҳаб имомлари ҳақиқатан тўғри йўл ва ҳидоятдадир. Бир юртда улардан қайси бирининг мазҳаби тарқалган бўлса, унинг уламолари ва китоблари кўп бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши (оят ва ҳадислардан ўзи мустақил ҳукм чиқаришга қодир бўлмаган киши) учун ўша мазҳабга эргашмоқ вожиб бўлади. Ўз юртида кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабга эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди. Буни яхши билинг. Иншааллоҳ, ҳақиқат бундан бошқада эмас.

Агар бир юртда барча мазҳаблар тарқалиб, машҳур бўлган бўлса, ҳамда у мазҳабларнинг уламолари ҳам етарли бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши учун истаган мазҳабига эргашиш жоиз бўлади”.

Машҳур аллома Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари ўзларининг “Мажмуатул фатаво” китобларида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирганлар: “Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида шофеъийларни ҳам, ҳанбалийларни ҳам, моликийларни ҳам мазҳаби йўқ, ушбу мазҳаб китоблари ҳам топилмайди. Шунинг учун ушбу шаҳарларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кимсаларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиши вожиб бўлади. Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада яшагувчи кимсаларга ундай эмас. Чунки у ерда жами мазҳабларни топиш имконияти бор”.

Демак, бизнинг юртимизда фақатгина Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайнинг мазҳабига амал қилиш, турли ихтилофлар келиб чиқишига сабабчи бўлмаслик лозим экани маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Қадр кечасининг тавсияларидан:
Дуоларнинг энг яхшиси намозда бўлганидир. Энг олийси саждада бўлганидир. Ундан ҳам чўққиси саҳардар бўлганидир!
Дуоингни йиғи билан узайтир!👇

@IYMONLI_QALBLAR_UZ
26. Минг ойдан яхшироқ кеча
@Islomuz_kanal
МИНГ ОЙДАН ЯХШИРОҚ КЕЧА

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
«Мўминнинг қалқони» китобидан

Сухандон: Бахтиёр Мўминов

#Мўминнинг_қалқони
Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган намоз

#ҳадис

180-CАВОЛ:
Ҳурматли Фатво ҳайъати аъзолари, ҳозирда ижтимоий тармоқда, телеграмм каналларида қуйидаги ҳадис кенг тарқамоқда. Унда айтилишича, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо с.а.в. буюрибдиларки: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади. Намоз 4 ракат суннат каби (ният қилдим Аллоҳ ризоси учун аввалги устимда қолган қазо намозларининг каффорати учун 4 ракат суннат намозини ўқишга) ҳар ракатда Фотиҳадан сўнгра 10 Оятал курси, 15 Кавсар, 3 Кафирун, 3 Ихлос ўқилади. Саломдан кейин 70 истигфор 70 саловат ўқилади”. Ушбу ривоят саҳиҳми? Илтимос шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Жавоб учун аввалдан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз саволда келтирган ривоят тўқима ҳадисдир. Уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо мумкин эмас. Фақат уни тўқима эканини хабарини бериш, эълон қилиш мақсадида тарқатсагина жоиз.
Аллома Шавконий, Абдулҳай Лакнавий каби уламолар бир неча ракатли махсус намозни адо этиш билан кўп йиллик қазо намозларни зиммадан соқит бўлиши ҳақидаги ривоятлар шубҳасиз тўқима ҳадислар эканини таъкидлаб ўтишган (манбалар: “Ал-Фавоидул мажмуа”, “Ал-Осорул марфуа”).
Маҳаққиқ олимлардан Мулла Али Қори “Бу каби ривоятлар, ибодатлардан бирортаси йиллар (давомида) қолдирилган қазо намозларининг ўрнига ўтмаслиги борасидаги уламолар ижмоси (якдил фатвоси)га зиддир”, деган (манба: “Ал-Маснуъ фи маърифати ал-ҳадисил мавзуъ”).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш, у киши айтмаган гапни айтди, қилмаган ишни қилди, дейиш улкан гуноҳ. Бу борада У зот шундай деганлар:
عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: "إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ ، مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ)
Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг номимдан (айтилган) уйдирилган ёлғон сўз бошқа бир киши номидан уйдирилган ёлғон каби эмасдир. Кимки менинг номимдан қасддан ёлғон сўз тўқиса, жаҳаннамдаги жойига тайёргарлик кўрсин!” (Имом Бухорий ривояти).
Бошқа бир ривоятда эса:
عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: " مَنْ حَدَّثَ عَنِّي حَدِيثًا وَهُوَ يَرَى أَنَّهُ كَذِبٌ فَهُوَ أَحَدُ الْكَاذِبِينَ " (رَوَاهُ الإِمَامُ ابْنُ مَاجَه)
«Кимки бир сўз ёлғон эканини билатуриб менинг ҳадисим сифатида ривоят қилса, унинг ўзи ёлғончилардан биридир» (Имом Ибн Можжа ривояти).
Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий ва асоссиз гапларни ҳадис, деб тарқатишни тўхтатишсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ИФТОРЛИК

Оғиз очиш дуоси🤲

Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларингиз сиздан урнак олади.😔

Албатта куринг...

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ТАРТИБ ЖАДВАЛИ:

– соат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.
– соат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот.
– соат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).
– соат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.
– соат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.
(Масалан: "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.
"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.
"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шай`ин қодийр"ни 100 марта .
"Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта.
"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).
– соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.
– соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.
соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.
Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.
Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.
Бомдод намози вақти киргач масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқийди. Қуёш чиққач дам олиши мумкин бўлади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ👇
https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#САҲАРЛИК

Оғиз ёпиш дуоси🤲

Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
Кавсар сурасига оид сонлар мўъжизаси...

Қуръони каримдаги энг қисқа сура Кавсар сурасидир.

Сура 10 та сўздан иборат.

Суранинг аввалги ояти 10 та алифбо ҳарфини ўзида жам қилган.

Иккинчи ояти 10 та алифбо ҳарфини ўзида жамлаган.

Учинчи оятида ҳам 10 та алифбо ҳарфи бор.

Сурада энг кўп келган ҳарф «алиф»дир. У 10 марта такрорланган.

Сурада бир марта келган ҳарфлар 10 тани ташкил қилади.

Кавсар сурасининг охирги оятлари «ро» ҳарфи билан тугайди. Ро ҳарфи алифбода 10 ўринда туради.

Охири «ро» билан тугайдиган суралар сони 10 та. Кавсар сураси уларнинг 10 чиси.

Сурадаги 10 рақамини сири нимада?

Кавсар сураси:

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ

1. Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик.

فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ

2. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй.

إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ

3. Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесикдир.

Сурада энг муҳим масалалардан бири қурбонлик ҳақида сўз юритилган. Қурбонлик куни эса зулҳижжанинг 10 - кунидир.

Субҳаналлоҳ!

Қисқа сурада шунча мутаносиблик.

Катта суралар ҳақида нима деб ўйлайсиз?!

Аллоҳим барчамизни кавсар сувидан суғоргин. Амин!

Ўринбоев Равшанбек

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
108 Кавсар
Абдулбосит Қобилов
#Албатта_тингланг☝️

''Кавсар'' сураси

(Абдулбосит қори тиловати)

📲 Дўстларингиз га ҳам улашинг гўзал тиловатдан баҳраманд бўлишсин!📲👇

http://T.me/Iymonli_Qalblar_Uz
📎

Рамазон ойида содир бўладиган баъзи хатолар:
1. Шомдан олдин ижобат бўладиган фурсатда дуони тарк қилиш.
2. Шом азонини эшитганда қайтармай туриш.
3. Токи азон тугагунича оғизни очмай туриш.
4. Шом намозидан кейинги равотиб суннатни тарк қилиш.
5. Таровеҳ намозини имом билан бирга охиригача ўқимаслик.
6. Таровеҳни биринчи кечасида ўқимасдан бошқа ишга машғул бўлиш.
7. Фақат Рамазонда намоз ўқиш.
8. Овқат ва ичимликда исрофга йўл қўйиш.
9. Хатми қуръонни тафаккур билан эшитишдан ғафлатда қолиш.
10. Ифторга машғул бўлиб, шомни уйда ўқиш.
11. Шом билан хуфтон орасидаги вақтни беҳуда ўтказиш.
12. Саҳарликни тарк қилиш. (Чунки ҳадисда: Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор, деб айтилган).
13. Саҳарликда дуо ижобат пайтини зое қилиш.
14. Ёш болаларни рўза тутишга қизиқтирмаслик.
15. Ғийбат, чақимчилик, ёлғон ва алдов каби баъзи ҳаром нарсалардан тийилмаслик.
16. Ҳайитга кийиниш баҳонаси билан рамазоннинг энг охирги фазилатли кунларини бозорда ўтказиб юбориш.
17. Сериал ва филмлар томоша қилиш билан фазилатли кунни ўтказиб юбориш.

https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ