Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#tonggizikr

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади», дедилар».
(Маъноси: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир”).
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ
#tonggizikr

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Эй Расулуллоҳ, менга бирор калимани ўргатинг, уни тонг отганида ва кеч кирганда айтиб юрай», дедилар. Шунда у зот:

اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ وَأَنَّ نَقْتَرِفُ سُوءًا عَلَى أَنْفُسِنَا أَو نَجُرَّهُ إِلَى مُسْلِمٍ



«Аллоҳумма фатирос самавати вал арзи ъалимал ғойби ваш шаҳадати робба кулли шайин ва малийкаҳ, ашҳаду аллаа илаҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтони ва ширкиҳи ва ан нақтарифа суан ъала анфусина ав нажурроҳу ила муслим», деб тонг отганида, кеч кирганида ва тўшагингизга ётганингизда айтиб юринг», дедилар.
(Маъноси: Эй еру осмонни бор қилган Аллоҳим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Раббим, Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлигию ҳийласидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Нафсимизга ёмонлик бўлишидан ва мусулмоннинг ҳам ёмонликка гирифтор бўлишидан паноҳ тилаймиз.)
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ