Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
#Ғийбат

Оппоқ вараққа бир қора (.) нуқта қўйинг-да, сўнг одамлардан варақда нима кўряпсизлар? дея сўранг! Муҳаққақ улар: "қора нуқта кўряпмиз", дейишади. Варақнинг оқ томонлари қаёққа кетди?!
Кў-ўп инсонлар ҳам худди шундай, фақатгина хатоларингизни кўрадилар.

Дўстларингиз га ҳам улашинг !

👉 https://t.me/IYMONLI_QALBLAR_UZ
#ҒИЙБАТ

• Абу Осим айтади:
- Ғийбатнинг гуноҳини билганимдан сўнг бирон кишини ғийбат қилмадим. Ғийбатнинг зарари ғийбатчининг ўзига тегади.
(с) Ибн Асокир, «Дамашқ Тарихи», 24/363.

• Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу бир ҳаром ўлиб, сасиган туянинг олдидан ўта туриб яқинларига:
- Бир мусулмонни ғийбат қилгандан кўра ушбу ўлаксани еб қорнини тўлдиган афзалроқ!- деди.
(с) Мунзирий, «Тарғиб ва тарҳиб» 3/329.

• Муҳаммад ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ айтади:
- Инсонларнинг энг кўп хатолари инсонларнинг хатоларини гапиришларида содир бўлади.
(с) Абу Бакр Дайнурий, «Мужоласа ва жаваҳирул илм» 6/86.

• Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтади:
- Агар бирон кишини ғийбат қиладиган бўлсам ўз ота-онамни ғийбат қилган бўлардим. Чунки менинг яхшиликларимнинг савобини фақат уларгина олишга ҳақли.
(с) Ибн Баттол, «Саҳиҳ Бухорийнинг шарҳи» 9/245.

• Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга уни бир киши ғийбат қилганини айтишди. Шунда Имом унга ҳадя жўнатди ва:
- Менга яхшиликларинг савобини ҳадя қилибсан, шунга мен ҳам сенга ҳадя жўнатдим!- деди.
(с) Муновий, «Фазул қодир» 3/166.

• Булар ғийбатнинг хатарлари борасида умумий суратда, ҳеч бир қайд ва шартсиз айтилган огоҳлантиришларнинг денгиздан бир томчисидир.
Аммо Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга нисбат берилган:
- Бидъат аҳлини ғийбати ғийбатга кирмайди!- деган жумлага бир қанча шартлар қўйилган. Ҳасан Басрийнинг бу гапларини ўз ҳавои нафсига мослаб далил қилиб олиб, мусулмонларнинг ва хусусан уламоларнинг гўштини еяётганлар бу ҳийланинг қурбони айнан ўзлари бўлиб қолишларидан огоҳ бўлсинлар.

Таржимон: Аброр Мухтор Алий.

@IYMONLI_QALBLAR_UZ