Iymonli QalblaR
139 subscribers
3.89K photos
2.56K videos
66 files
7.33K links
🤲Дуолар
📿Зикрлар
۞ Оятлар
📜Ҳадислар
📚Ҳикоялар
🔖Ҳикматлар
👉Насиҳатлар

Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинг
Матн ва мақолаларни линкимиз билан улашинг

🕋

📆 10.04.2018 yil
Download Telegram
Бир опамиз айтиб бердилар...

Ҳаётий воқеа. #Ҳижоб

Бу аёл давлат муассасаларида ишлаган, кўзга кўринган фан арбоби эди. Елиб-югуриб ишлаб, нафақа ёшига ҳам етди. Аллоҳнинг раҳмати эса бошланган (динимизга йўл очилган) йиллар эди. Унга рўмол ўрашни (ҳижобмас) таклиф этдик.
- Ўлсам ҳам ўрамайман, - деган кескин жавоб, албатта, кўнглимизни оғритди....

Ажали келиб турган экан...
Кўп ўтмай бу аёлни кўчада машина уриб кетиб ҳалок бўлганини эшитдик... Маҳаллачилик, жанозасида бирга бўлдик...

Мени ларзага солган ҳолат:
Аёллар кафанида рўмол шаклидаги бир парча ҳам бор. У жасаднинг бошига ўралади. Буни қарангки, аёлга зарба шунақа келган эдики, боши ичига кириб кетгандек, бошсиз эди. Бу парчани ўраш имкони бўлмай елкасидан ташлаб қўйила қолди...
Астағфируллоҳ.

Ўлсам ҳам ўрамайман, дегани эсимга тушди...
Бунақаларга ҲИЖОБ хайф..... (астағфируллоҳ, бунақа дегани ҳаққим йўқ.... лекин рўмоли учунгина (шу кунлар мисолида) ишидан, ўқишидан, оиласидан ажралиб қолаётган азиза муслималаримизнинг ҳижоб аталмиш рутбаси.... бунақалар арзимайди бу мартабага...)

Аллоҳим, кетар чоғимизда шарманда қилмагин. Ниятларимиз доим Сенинг розилигингни топишлик бўлсин.

#Кун_ҳикмати

Сўзимизнинг энг хайрлиси Аллоҳга йўлиққан пайтимиздаги бўлсин....
Умримиз Аллоҳ ризо бўлиб турган ҳолатда поёнига етсин...
Нафасимиз Аллоҳ номи билан суғорилган бўлсин...
Аллоҳим... Имон билан ҳузурингга борайлик..🤲🏻
Амийн. Я Ҳакиймун ЪАлийм...

♻️Дўстларингизга Улашинг!

⤵️⤵️⤵️⤵️↙️↙️↙️↙️↙️
•┈•┈•✿••❁📖❁••✿•┈•┈•
@IYMONLI_QALBLAR_UZ
​​#ТАЛАБ

#ДИН:
• Муслима аёл балоғатга етса (таҳминан тўққиз ёшдан) унга сатр аврат ФАРЗ бўлади. Сатр аврат аёлларга нисбатан юзи ва кафти ҳамда оёғининг қадамидан бошқа барча бадани ҳисобланади.
• Сатр авратнинг фарз эканига оятдан, ҳадиси шарифлардан етарли далиллар мавжуд.
• Сатр авратнинг фарз эканига Аҳли сунна вал жамоа уламолари билиттифоқ ижмоъ қилганлар, бунга қарши фикр билдирган бирорта олим йўқ...

#СИЁСАТ:
• Аҳолисининг тўқсон беш фоизидан кўпроғи мусулмон бўлган юртда ички тартиб дея муслима қизланимизнинг бошяланг юришларини қонунан талаб қилиш инсон ҳуқуқларига зид деб биламан.
• Бу борада халқимизнинг диний қарашларини ҳурмат қилиш лозим деб ўйлайман.
• Бош кийим масаласи таълимга умуман таъсир қилмайди, балки бу масалада мусулмонларнинг 1400 йилдан бери фарз деб, амал қилиб келган анъанини ҳисобга олмаслик норозиликларга сабаб бўлади ва бу таълимга ҳам жиддий зарар беради, деб ҳисоблайман.

#ҲУҚУҚ
• Хуллас мен мактабларда бош кийимсиз юриш талабини ёқламайман.
• Ким мен билан ҳамфикр бўлса ушбуни #ҲИЖОБ_ҲУҚУҚИМИЗ хештеги билан тарқатсин ва қонуний асосда ҳуқуқни талаб қилсин! Зотан ҳуқуқлар кўпинча сўралмаса берилмайди.

#СЛОГАН

• БЕФАРҚ БЎЛМАНГ, БЕФАРҚ БЎЛСАНГИЗ НАВБАТ СИЗГА КЕЛАДИ!

#ҲИЖОБ_ҲУҚУҚИМИЗ

©️ Аброр Мухтор Алий

👉 @IYMONLI_QALBLAR_UZ